Карвонсарой
Оммавий ахборот воситалари

Ўзбек телеканаллари машҳурликда Россия дастурларини ортда қолдирмоқда

Максим Енисеев

«Zo‘r TV» канали эфирида стендап қизиқчи. (Zo‘r TV Facebook саҳифаси)

«Zo‘r TV» канали эфирида стендап қизиқчи. (Zo‘r TV Facebook саҳифаси)

ТОШКЕНТ – Ўтган йил давомида ўзбекистонликлар маҳаллий телеканалларга тобора кўпроқ эътибор қаратганлар. Яқинда олиб борилган тадқиқотлар натижаси шундан далолат бермоқда.

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА) томонидан ўтказилган сўров натижаларига кўра, ўзбек телеканалларини томоша қилмайдиган ўзбекистонликлар 5 фоизнигина ташкил қилади.

Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (АТКРВ) маълумотларига кўра, бугунги кунда бутун мамлакат рақамли телевидение билан қамраб олинган. Ўтган йили бу кўрсаткич 95 фоизни ташкил қиларди.

Вазирликнинг январь ойида эълон қилинган баёнотига кўра, тасвир сифатини яхшилаш мақсадида шу йилнинг 5 декабрига қадар аналог узатишдан тўлиқ рақамли узатишга ўтиш режалаштирилган.

«Ўзбекистон-24» давлат телеканалида суҳандон аёл янгиликлар ўқимоқда, бу канал баъзи дастурларини инглиз тилида ҳам эфирга узатади. Тасвир апрель ойида суратга олинган.

«Ўзбекистон-24» давлат телеканалида суҳандон аёл янгиликлар ўқимоқда, бу канал баъзи дастурларини инглиз тилида ҳам эфирга узатади. Тасвир апрель ойида суратга олинган.

Айни дамда ўзбекистонликлар 13 та давлат ва 9 нодавлат рақамли каналларини томоша қилишади.

Қўшимча тўлов эвазига, улар яна 45 та рус ва инглиз тилидаги каналларини томоша қилишлари мумкин.

Ўзбекистон телевидениесида кескин ўсиш кузатилмоқда

2016 йилда Шавкат Мирзиёев давлат бошқарувига келгунга қадар Ўзбекистонда хусусий каналлар деярли йўқ эди, дейди кузатувчилар.

Ўшандан бери 5 та хусусий канал очилди. 2017 йилда энг машҳур каналлар «Zo‘r TV» ва «Менинг юртим» бўлди, деб хабар беради ЎзМАА.

«Мен хусусий телеканалларидаги ўзбек дастурларини томоша қилишни ёқтираман», дейди 18 яшар тошкентлик Мухлиса Азизова Карвонсарой нашрига. «Улар бизнинг ҳаётимиз ҳақида ўзбек тилида сўзлайдилар.»

Улар «чет эл дастурларидан қолишмайди», деб қўшимча қилди у.

Кучайиб бораётган рақобат муҳитида, давлат телеканаллари миллий муаммоларни ёритиш орқали ўз таклифларини яхшилашга ҳаракат қилдиларва янги томошабинлар эътиборини жалб этдилар.

«Биз давлат телеканаллари устидан кулар эдик», дейди 33 ёшли тошкентлик Миродил Нуғмонов Карвонсарой нашрига. «Унда фақат бахтли ҳаётни кўрсатишади, дер эдик.»

«Ҳозир давлат телевидениесини томоша қилиш қизиқарли бўлиб қолган», дейди Нуғмонов. «Унда ҳукуматни танқид қилувчи, сиёсий, ижтимоий ва ҳатто диний масалаларда баҳс-мунозарали кўрсатувлар эфирга узатилмоқда.»

Россиянинг уринишлари

Ўзбекистон каналлари машҳурликка эришган бир пайтда, аввал оммабоп бўлган Россия каналлари ўз ўрнини сақлаб қолиш учун курашмоқда. Аксар ўзбекистонликлар чет эл дастурларини сунъий йўлдош ёки кабель орқали томоша қилиш имкониятига эга.

«СССР инқирозидан кейин, ҳамма одатга кўра Россиянинг Биринчи каналини томоша қилишда давом этди», дейди 42 яшар тошкентлик Андрей Науменко Карвонсарой нашрига.

Ўзбекистонда Россия телевидениесининг улуши ҳақида маълумот кам. Аммо Россия каналлари эгалари ўзбек аудиторияси эътиборини қозонишга уринганликлари маълум.

16 апрель куни Россия алоқа ва ахборотлаштириш вазири ўринбосари Алексей Волин Ўзбекистон давлат ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Азим Аҳмедхўжаев билан Тошкентда бўлиб ўтган учрашув чоғида Россия давлат телевидениеси вакиллари билан учрашди.

Иштирокчилар қаторида Россиянинг «Биринчи канали», Бутунроссия давлат телеканали ва радио-ешиттириш компанияси (ВГТРК), РТ ва «Россия-24» каналлари бор эди.

Россиянинг ТАСС ахборот агентлиги хабарига кўра, учрашув давомида Ўзбекистонда «Биринчи канал» телеканалини яратиш масаласи ҳам муҳокама қилинган.

Аммо, АТКРВ пресс-релизида бу ҳақда ҳеч нарса дейилмаган.

Томонлар ўзаро билим ва технологиялар алмашиш, шу билан бирга, рус киноижодкорларининг ўзбек тарихий шахслари ҳақида фильм суратга олиши билан боғлиқ масалаларини муҳокама қилдилар, дейилади баёнотда.

Янглиш ниятлар

«Цензура сабабли давлат каналларини томоша қилиш қизиқ эмас эди ва улар оммабоп бўлмаган. Россия каналлари бу бўшлиқни тўлдирди ва ўз кўнгилочар дастурлари билан машҳурлик қозонди», дейди тошкентлик реклама агентлиги ходими Ферузхон Камилов Карвонсарой нашрига.

«Менимча руслар янглиш орзуларга интилмоқдалар», дейди Камилов ўтган учрашув ҳақида гапирар экан.

«Русларнинг Ўзбекистон бозорида мустаҳкам ўринга эга бўлиш йўлидаги аввалги ҳаракати омадсизлик билан тугаган», дейди у Россиянинг «СТС» телеканали ўзбекистонлик ҳамкорлар билан очган кўнгилочар канални эслатиб.

«СТС» канал улушининг 51 фоизига эга бўлган ва 2013 йилда тўхтатилган, дейди Камилов.

«Бу рақобатчилар деярли йўқ бўлган шароитдаги вазият эди», деди у. «Энди эса ундан ҳам қийинроқ бўлади.»

Кўнгилочар ва ахборот дастурларини томоша қилиш истагида бўлган Ўзбекистон ёшлари Россия оммавий ахборот воситаларини кузатишни унча хоҳламайдилар.

«Россия каналлари катта ёшдаги авлод орасида оммабоп. Россия каналлари телебошловчилари ота-оналаримиз онгини заҳарлаяпти, натижада улар билан суҳбатлашиш қийин бўлиб қолган. Менинг ёшимдагилар телевидениедан кўра интернетни маъқул кўради», дейди 23 яшар тошкентлик Артем Дё Карвонсарой нашрига.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 6

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Rossiya kanallarini ham bepul koʻrsatish kerak

Жавоб бериш

Нима учун бизда маънавий юксалиш ва таро сеҳрлари ҳақида каналлар йўқ!! Мен шундай канални талаб қиламан. Мен айрим сеҳр амалларини билмоқчиман, энг муҳими БИЗНИНГ МУҚАДДАС МАЪБУДИМИЗСИЗ; Мен коинот ҳақида билмоқчиман. П.С. #Мен фирқага мансуб эмасман

Жавоб бериш

Россия Биринчи Канали номи нима эди

Жавоб бериш

Нега бизда қозоқ каналлари йўқ?

Жавоб бериш

Ўзбекистане не себаб ресмий ИСЛАМ ТВ кенали йок. Диний материаллерин клипларин Аллаҳни мадҳ этувчи музиклерин куйсинлер.

Жавоб бериш

Мен Тошкент телеканалларининг бирида автомобиллар мавзусига оид муаллифлик телелойиҳасини амалга оширмоқчиман. Бу ўзига хос лойиҳа бўлади, бутун дунёда унга ўхшаши бўлмайди. У ҳамма ёшдагилар учун жуда керакли ва қизиқарли лойиҳа. Орзуимни амалга оширишга ёрдам беринг.

Жавоб бериш