Карвонсарой
Оммавий ахборот воситалари

РИА Новости ва RT Россиянинг гибрид урушида қурол вазифасини ўтаётганликда айбланди

Карвонсарой ва AFP

«РИА Новости»нинг Москвадаги бош офиси, 2009 йил. (Владимир Сергеев/РИА Новости)

«РИА Новости»нинг Москвадаги бош офиси, 2009 йил. (Владимир Сергеев/РИА Новости)

КИЕВ, Украина – 15 май, сешанба куни Украина давлат хавфсизлик хизмати Россия давлати назоратида бўлган РИА Новости ахборот агентлиги ва RT телеканалининг зарарли таъсирини текшириш мақсадида уларнинг Киевдаги офисларида рейд ўтказган.

«Тергов давом этмоқда, РИА Новости ва бошқа медиа-тузилмаларда тинтув олиб борилмоқда», деди Украина хавфсизлик хизмати (СБУ) вакили Олена Гитлянска AFP нашрига.

Гитлянска ўзининг Facebook саҳифасида Россия бошқарувидаги ОАВ «Украинага қарши гибрид урушида қурол сифатида қўлланилганини» айтган.

Шу куннинг ўзида Украина ҳуқуқ-тартибот органлари «РИА Новости»нинг Украинадаги бўлими раҳбари Кирило Вышинскийни давлатга хиёнат қилишда айблаб, ўз уйи олдида ҳибсга олган эдилар.

RT Кремль манфаатлари йўлида янгиликларни сохталаштиргани учун дунё бўйлаб жиддий танқидларга учраган. (RT)

RT Кремль манфаатлари йўлида янгиликларни сохталаштиргани учун дунё бўйлаб жиддий танқидларга учраган. (RT)

Россия паспортига эга, Украина фуқароси бўлган Вышинский 2014 йилда Қримга келгани ва у ерда Россиянинг яриморолга бостириб кирганини оқлайдиган «бузғунчи» мақолаларни тайёрлаганликда гумон қилинмоқда. У шарқий Украинадаги айирмачи гуруҳлар билан ҳамкорлик қилишда ҳам айбланган.

Ташвиқот – гибрид урушининг бир қисми

Рақибларни тушкунликка тушириш ва чалғитиш гибрид урушининг асосий мақсадларидир, дейди Тбилисидаги Грузия жамоатчилик билан алоқалар институти профессори Торнике Шарашенидзе Карвонсарой нашрига.

«Гибрид уруши атамаси яқинда пайдо бўлган, аммо бундай уруш амалиётда анчадан бери қўлланилади. Албатта, Россия ундан жуда яхши ва самарали фойдаланиб келган, деди у.

«Россия ташвиқоти сохта хабарлар тарқатиб, қарши тарафни уларни рад этиш учун куч ва вақт сарфлашга мажбур қилади, натижада муҳим масалаларга эътибор камаяди, улар ўзларини ҳимоя қилиш ва жавоб қайтариш билан машғул бўлиб қоладилар», деди Шарашенидзе.

«Ташвиқотчилар сохта янгиликлардан ташқари, жамиятнинг коллектив онгига таъсир қилувчи «афсоналарни» яратадилар», дейди у.

«Нозик муаммолар ва ҳиссиётларга қаратилганлиги учун улар махсус тайёрланади», деди у. «Режа деб аталмишнинг мудҳиш тафсилотларини эшитган ҳар қандай одам қўрқувга тушиб, унинг ёлғон ёки ростлигини текшириб ўтирмайди.»

«Россия постсовет мамлакатларда рус тили кенг тарқалгани, кўплаб минтақаларда ОАВ етарли ривожланмагани ҳамда аҳоли Россия манбаларидан маълумот олишидан фойдаланади», деди Шарашенидзе.

Дунё бўйлаб сохта хабарлар тарқатиш

Марказий Осиёликларнинг деярли ярми «Спутник» ва RT каби Россия ОАВга ишонмаслигияқинда ўтказилган сўровномадан маълум бўлганди.

Ушбу сўровнома натижалари Марказий Осиёда Россия оммавий ахборот воситаларига нисбатан ишонч йўқолиб бораётгани ҳақидаги хабарлар фонида пайдо бўлди.

Ўз навбатида, ўзбекистонликлар ҳам ОАВ ва ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш масаласида янада ҳушёрроқ бўлиб бормоқдалар. Бунинг оқибатида уларнингРоссияга тегишли манбаларга ишончи йўқолиб бормоқда.

Россиянинг ташвиқотга оид сўнгги уринишларидан бири – апрель ойидаСурияда содир этилган эҳтимолий ҳужумлар бўйича ёлғон-яшиқ маълумотлар тарқатганибўлди. Бундан мақсад, Сурия режимини ҳимоя қилиш бўлган.

Афғонистондаги кузатувчилар ва расмийлар ҳамРоссия оммавий ахборот воситалари мамлакатда тартибсизлик келтириб чиқариш учун ёлғон ва бузуқ маълумотларни тарқатаётганиниайтадилар.

Ноқонуний аннексия

Сешанба кунги рейдлар Россияни 2014 йилда Украинадан қонунга хилоф равишда тортиб олинган Қрим яримороли билан боғлайдиган кўприк президент Владимир Путин томонидан очиб берилишидан бир неча соат олдин бошланган.

ЕИ ва АҚШ санкциялари кўприк қурилишида иштирок этаётганлар, асосан Путиннинг яқин иттифоқчиси, бизнесмен Аркадий Ротенбергга қаратилган. Унинг «Стройгазмонтаж» компанияси қурилиш бўйича тендерни ютиб олганди.

Расмий Киев ва Ғарб 2014 йилда яриморолнинг аннексия қилинишини «ҳудудни ноқонуний босиб олиш» сифатида баҳолаб, қоралаган эди.

Илк бор бундай кўприкни барпо этиш таклифи Россиянинг сўнгги подшоҳи Николай II томонидан илгари сурилган, бироқ бу режа Биринчи жаҳон уруши сабаб амалга ошмай қолганди.

16 май, чоршанба кунги баёнотида НАТО Россияни (Москва тарафидан босиб олинган) Қрим билан боғловчи кўприкнинг очилишини қоралаб, уни Украина дахлсизлигининг «навбатдаги бузилиши» деб баҳолаган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 1

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Россия ОАВнинг бундай қилиши яхшимас. Бу кетишда ҳеч ким уларга ишонмай қўяди ва ҳамма улардан юз ўгиради…

Жавоб бериш