Карвонсарой
Технология

Россия ва Эронда тақиқланган Телеграм Марказий Осиёда оммалашиб бормоқда

Максим Енисеев

Телеграм хабарлари жонли тарзда Facebook саҳифасига жойланиши (икки платформанинг ўзаро боғланиши) ҳақидаги эълон, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг расмий Телеграм каналидан олинган скриншот.

Телеграм хабарлари жонли тарзда Facebook саҳифасига жойланиши (икки платформанинг ўзаро боғланиши) ҳақидаги эълон, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг расмий Телеграм каналидан олинган скриншот.

ТОШКЕНТ – Машҳур хабар алмашиш иловаси – Телеграмдан Марказий Осиёда тобора оммалашиб бораётган бир пайтда, Россия ва Эрон ўз фуқароларининг ундан фойдаланишини чеклаш йўлларини изламоқда.

«Телеграм шунчаки хабар алмашиш дастуригина эмас, у постсовет ҳудудда рақамли эркинлик тимсолига айланди» дейди тошкентлик 36 ёшли веб-дастурчи Алишер Худойназаров Карвонсарой билан суҳбатда.

30 апрель куни минглаб москваликлар Россия фуқароси томонидан ишлаб чиқилган илованинг тақиқлаш ҳақидаги суд қарорига норозилик билдириб кўчаларга чиқдилар. Москвада намойиш ўтказилган куниёқ Эроннинг маданият ва ОАВ суди ҳам иловани тақиқлашга қарор қилган.

Фойдаланувчилар репрессив ҳукумат даврида бўлганидек, виртуал махфий тармоқлар (VPN) орқали иловадан фойдаланаётган бўлса-да, инсон ҳуқуқларини қўллаб-қувватловчиларга аён бўлгани – Россия ва Эрон ўз фуқароларининг шахсий ҳаётини назорат қилиб, уларни сўз эркинлигидан маҳрум этмоқчи.

Суратда логотипи кўрсатилган Телеграм хабар алмашиш иловаси Россия ва Эрондаги тақиққа қарши курашмоқда. (Телеграм)

Суратда логотипи кўрсатилган Телеграм хабар алмашиш иловаси Россия ва Эрондаги тақиққа қарши курашмоқда. (Телеграм)

Телеграм «Россия федерал хавфсизлик хизматига (ФСБ) шифрлаш калитларини беришдан бош тортган ягона хабар алмашиш иловаси», дейди Худойназаров. «Одамлар ўз сирларини унга ишонмоқдалар.»

Шахсий ҳаёт дахлсизлиги ва эркинлик учун кураш

Кремль томонидан фойдаланувчиларнинг хавф остига қўйилиши босими остида, Телеграм интернетдаги махфийлик бўйича ўз позициясини эълон қилди.

Телеграм ўзининг расмий сайтида «сизнинг шахсий суҳбатларингиз учинчи тарафнинг кузатувидан ҳимоя қилинади» ва «шахсий маълумотларингиз учинчи тарафдан ҳимоя қилинади» деб маълум қиларкан, ушбу масалани устувор вазифа деб билишини айтган.

Бундай қадриятлар Телеграмни турли диктаторлар ва коррупциялашган давлатларга қарши қилиб қўйса-да, эркинлик ва махфийликнинг ҳимоя қилиниши унинг фойдаланувчилари сонини оширди.

Телеграмдан бир ойда 200 миллион одам фойдаланади, деб хабар берган эди компания 22 март куни.

Эрон суди қароридан аввал, Эрон ва Ўзбекистон Телеграмнинг Андроид иловаси фойдаланувчилари сони бўйича дунёда етакчи бўлиб турган эди, деб хабар беради АҚШнинг App Annie таҳлил компанияси. Мазкур рейтинг Google Play статистикасига асосланган.

Бу рейтингда Қирғизистон, Россия ва Қозғистон мос равишда 6, 12 ва 14-ўринларни эгаллаган.

Марказий Осиё ҳукуматларининг бағрикенглиги

Россия ва Эрондан фарқли ўлароқ, Марказий Осиё ҳукуматлари Телеграм каби бундай ишончли ва қулай иловани тақиқлашга ҳожат кўрмаяпти.

Ўзбекистонда иловадан бутун мамлакат бўйлаб кенг фойдаланилади ва ҳукумат уни тақиқлаш ниятида эмас.

«Бутун мамлакат у орқали мулоқот қилади», дейди тошкентлик 22 яшар Олег Селиванов Карвонсарой нашрига. «Президент ҳам, ҳатто деярли барча вазирликлар ҳам унда ўз каналларига эга. Йўл ҳаракати бошқармаси ҳам Телеграм орқали қоидабузарлик ҳолатларини қабул қилмоқда. У орқали пицага буюртма беришингиз ёки такси чақиришингиз мумкин.»

«Россияда Телеграмнинг тақиқлангани ҳақида хабарлар тарқалгач», деб эслайди тошкентлик 25 яшар Мансур Пўлатов. – «ижтимоий тармоқларда ваҳима пайдо бўлди. Бу бизга ҳам етиб келишини кутгандик. Аммо ҳеч нима рўй бермади.»

«Бу ерга келинглар деб, ҳатто россияликлар билан ҳазиллаша бошладик», деди у.

«Блоклаш ўта кескин чора», деган эди Қозоғистон Ахборот ва коммуникация вазири Даурен Абаев 4 апрель куни Kazinform нашрига.

Телеграмга нисбатан бундай кескин чоралар кўрилмаслиги керак эди, чунки унинг раҳбарияти Қозоғистон расмийлари эътироз билдирган алоҳида саҳифаларни ўчириб келган, деди у.

Қирғизистон ҳам бу иловага нисбатан худди шундай муносабатда.

«Ҳар қандай экстремистик ахборот тарқатган онлайн манбалар блокланади», деб хабар берган Қирғизистон Ахборот технологиялари ва алоқа қўмитасидаги манба 24.kg нашрида 13 апрель куни чоп этилган мақолада. «Қирғизистонда бу фақат суд қарори билан амалга оширилади.»

Ўтган йил декабрь ойида Тожикистон ҳукумати Viber, Telegram ва WhatsApp каби иловаларни тақиқлашга имконияти ёъқлиги ҳақида хабар берган.

«Рақамли қаршилик тимсоли»

Россия полицияси тахминларига кўра, апрел ойида Телеграмнинг тақиқланишига қарши ўтказилган намойишларда 7500 га яқин одам иштирок этган. Аммо Оқ Ҳисоблагич (Белый Счетчик) нодавлат ташкилоти хабарига кўра, у ерда 12 мингга яқин одам бўлган.

Телеграм асосчиси Павел Дуров бу намойишчиларнинг жасоратини олқишлади.

«Баъзилар намойишлар ҳеч нимани ўзгартирмайди дейиши мумкин. Аммо бу ҳолатда эмас», деб ёзган у 29 апрель куни ўзининг ВКонтакте саҳифасида. «Агар ҳеч нарса қилинмаса, Россия Телеграм ва бошқа машҳур хизматларни қўлдан бой беради. Сизнинг фаол иштирокингиз тарихни ўзгартириши мумкин.»

Иловани тақиқлашга буйруқ бериш ва бунга амалда эришиш икки хил нарса эканлигини Россия ҳукумати тушуниб етмоқда.

Ҳукумат ўрнатган филтрларни чеклаб ўтадиган VPNларни тақдим этувчи TorGuard компанияси апрел ойидан бери россиялик абонентлар сони 1000 фоизга ошганини қайд этган. Бу ҳақда компания раҳбари Россиянинг Коммерсант нашрида 21 май куни чоп этилган мақолада маълум қилди.

«Павел Дуров устомонлик билан турли чораларни ишлаб чиқмоқда ва натижада хизмат ҳамон ишлаяпти», дейди калининградлик 46 яшар Максим Фролин Карвонсарой нашрига. «Кўпчилик VPNлардан фойдаланяпти. Аввал Телеграм шунчаки илова эди. Энди у рақамли қаршилик тимсоли.»

Эрон ҳукумати Россияга ўхшашга уринмоқда

Худди россиялик ҳамкасблари каби, Эрон расмийларининг ҳам ҳафсаласи пир бўлганга ўхшайди.

Deutsche Welle радиосига кўра, Эрон Телеграмга нисбатан гўёки «ҳукуматга қарши ташвиқот, террорчилик фаолияти, жамоатчилик фикрига таъсир қилиш ниятида ёлғон хабар тарқатиш, ҳукуматга қарши намойишлар ва порнография» каби айбловларни қўйган, деб хабар берди Эрон давлат телеканали 30 апрель куни.

Эрон Телекоммуникация вазири Муҳаммад Жавад Азарий Жаҳромийнинг 8 апрель кунги баёнотига кўра, Эроннинг деярли ярми – 40 миллион одам Телеграм иловасидан фойдаланади, деб хабар берди Fars ахборот агентлиги.

28 май куни Жаҳромий ўзининг Instagram саҳифасида суд қароридан кейин Эрондаги Телеграм фойдаланувчилари камайгани ҳақида хабар берган бўлса-да, Эрондаги Инсон ҳуқуқлари маркази нодавлат ташкилотига кўра, 13-17 май кунига келиб уларнинг сони яна ўша бошлаган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500