Карвонсарой
Аёллар ҳуқуқлари

Қулупнай лойиҳаси тожик аёлларига молиявий мустақилликка эришишга ёрдам беради

Негматулло Мирсаидов

Жайҳун туманида яшовчи фермер Муяссара Йўлдошева USAID лойиҳаси доирасида етиштирган қулупнайларини намойиш этмоқда, 28 март. (Ҳусниддин Қўзибоев)

Жайҳун туманида яшовчи фермер Муяссара Йўлдошева USAID лойиҳаси доирасида етиштирган қулупнайларини намойиш этмоқда, 28 март. (Ҳусниддин Қўзибоев)

ХАТЛОН ВИЛОЯТИ, Тожикистон – АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) томонидан молиялаштирилган лойиҳа тожикистонлик аёлларга Калифорниядан келтирилган уруғлардан қулупнай етиштиришга кўмаклашиб, уларнинг молиявий мустақил бўлиши ва ҳаётий эҳтиёжларини қондиришига имкон яратмоқда.

USAIDнинг «Келажакда аёллар учун тадбиркорликни кучайтириш» лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлардан кўзланган мақсад – Хатлон вилоятидаги аёлларга ўз бизнесларини ривожлантириш имкониятини яратиш, дейди лойиҳа координаторлари.

Қулупнай етиштириш лойиҳаси Тожикистондаги тадбиркор аёллар миллий уюшмаси (NABWT) билан ҳамкорликда 2016 йилда бошланган эди.

Уюшма хабарига кўра, 2016-2017 йилларда Хатлон вилоятининг тўрт туманида бизнес бўйича маҳорат сабоқларини олган 34 нафар аёл Калифорния қулупнайларининг бир неча навларини муваффақиятли етиштирмоқдалар.

USAID лойиҳасига тегишли Бобожон Ғофуров тумани, Овчи Қалачадаги кўргазма майдони, ўтган йилнинг декабр ойи. (Муяссара Пулатова)

USAID лойиҳасига тегишли Бобожон Ғофуров тумани, Овчи Қалачадаги кўргазма майдони, ўтган йилнинг декабр ойи. (Муяссара Пулатова)

Латофат Муродова ўзи етиштирган қулупнайлар билан, 24 апрель, Ленин қишлоғи. У USAID лойиҳаси ўтказган бир қатор тренингларда қатнашди. (USAID)

Латофат Муродова ўзи етиштирган қулупнайлар билан, 24 апрель, Ленин қишлоғи. У USAID лойиҳаси ўтказган бир қатор тренингларда қатнашди. (USAID)

«USAID кўмагида Чикодан (Калифорния) келтирилган 5 минг туп кўчатни сотиб олиб, Қумсангир (ҳозирги Жайҳун) ва Вахш туманларида синов майдонларини ташкиллаштирдик» дейди лойиҳа менежери Ҳусниддин Қўзибоев Карвонсарой нашрига.

Муваффақиятли ҳосил

Жайҳунлик Муяссара Йўлдошева икки йил аввал лойиҳага биринчи бўлиб қўшилганлар қаторида эди. У ўзининг 1200 квадрат метр ерини намойиш даласи сифатида фойдаланиш учун тақдим этган.

Лойиҳа доирасида Йўлдошевага 3000 та кўчат ва органик ўғит берилиб, қулупнайни оптимал равишда экиш учун янги технологиялар қўлланилди, тупроқни мулчалаш ва томчилаб суғориш учун трубалар ўрнатиш ўргатилди.

Ушбу жараён тўлалигича Америка Қўшма Штатлари ва бошқа мамлакатларда замонавий қишлоқ хўжалигини ўрганган тажрибали агрономлар томонидан бошқарилди.

Йўлдошева экинларни совуқ ҳаво ва зарарли ўсимликлардан асраш мақсадида уларни плёнка билан ёпди. Лойиҳа барча чиқимларни қоплади.

Унинг майдонида қўлланилган технологияни бошқа фермерлар ҳам ўргандилар. Улар олимларнинг тавсияларига кўра экинларни суғоришди ва ўғитлаб туришди.

Натижа кутилганидан ортиқ бўлди – Йўлдошеванинг даласидан 400 кг қулупнай ҳосили олинди.

«Мен минимал меҳнат ва харажат билан ота-боболардан қолган эски усулни қўлловчи фермерларга нисбатан икки-уч баравар кўпроқ ҳосил олдим», деди у Карвонсарой нашрига. «Менинг қулупнайларим яхшироқ ва ширинроқ, шу сабаб уларни сотишда қийналмадим.»

Мустақиллик кучаймоқда

Вахш туманидан бўлган Латофат Муродова 2016 йилда USAID лойиҳасига 1000 квадрат метр ер билан қўшилган, бу ер унинг ота-онасига тегишли. У бир неча йил олдин турмушидан ажраган ва ҳозирда 8 яшар қизи ҳамда ота-онаси билан бирга яшайди.

2016 йилнинг ноябрь ойида оила 2000 та кўчат экди ва 2017 йилнинг баҳорида илк ҳосилни йиғиб олди.

Муродова қулупнайларнинг бир килограмини 25-30 сомонийдан сотди. Бу эски технологияларни қўлловчи маҳаллий фермерлар етиштирган қулупнайлардан 10-15 сомоний қимматроқ дегани. У жами 4000 сомоний (439 АҚШ доллари) ишлаб топди.

Ўтган йил август ойида Муродова қулупнайнинг кечпишар турини экиб, ноябрь ойида ҳосил олди. Қиш ойларида қулупнайларнинг бир килограми 50 сомонийдан (5,49 АҚШ доллари) сотилди, деди у.

«Ҳосилни териб олганим заҳоти, мижозлар уйимга келиб қулупнайларнинг бир килограмини 35 сомонийдан (3,84 АҚШ доллари) сотиб олишди ва мен оиламнинг яшаш тарзини ўзгартира олиш имконим борлигини тушундим», деди у Карвонсарой нашрига телефон орқали.

Муродова экиш мавсумини узайтирадиган технологиялар ёрдамида ўз даромадини биринчи йилдагига нисбатан икки баробар ошириш ниятида.

У бизнесдаги илк қадамларидан илҳомланиб, келажакда қулупнай далаларини кенгайтиришни режалаштирмоқда.

«NABWT ва USAID туфайли мен ёлғиз она сифатида ўзимни мустақил ҳис қилдим», деди у. «Мен энди ота-онамга қарам эмасман, аксинча, уларга ёрдам беряпман.»

«Қизалоғим яқинда иккинчи синфга боради», деб қўшимча қилди у. «Мен энди унинг нима кийиши ёки ўқув қуролларини қандай сотиб олиш ҳақида қайғурмайман.»

Географик қамровни кенгайтириш

NABWT мутахассислари Жайҳун ва Вахш туманларидаги тажрибадан олинган билимларини Хатлон вилоятининг Ёвон ва Бохтар туманларида ўргатмоқдалар. Улар ўзлари билан Калифорния қулупнайларини ҳам олиб боришган.

Шу даврнинг ўзида Сўғд вилоятининг Хўжанд шаҳрида жойлашган «ИМОН» микрокредит жамғармаси Хатлон вилояти фермерларининг тажрибаларини мамлакатнинг шимолий қисмига ёйишга ёрдам бермоқда.

Бобожон Ғофуров туманида яшовчи фермер Лутфулло Акрамов ўз ерининг бир қисмини намойиш даласи учун тақдим этди. Май ойининг бошида у 30 кг ҳосил йиғиб олди ва ҳар килограмини 25 сомонийдан (2,75 АҚШ доллари) пуллади.

Маҳаллий аёлларнинг кўпчилиги келажакда янги технологиялар асосида қулупнай етиштиришни ният қилганлар.

Энг сўнгги технологияларни оммалаштириш ва аёлларни қўллаб-қувватлашда иштирок этаётган «ИМОН» жамғармаси харажатларнинг ярмини қоплайди.

«Бизнинг мақсадимиз – қишлоқларда, аксарияти уй бекалари бўлган аёлларга тадбиркорликни ўргатиш», деди жамғарма раиси Муяссара Пулатова Карвонсарой нашрига. «Биз уларга қандай қилиб бизнес яратишнигина эмас, балки бозор талабларига жавоб берадиган технология ва стандартларни ҳам ўргатамиз.»

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 1

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

"Ота-боболар услубидан фойдаланаётган фермерларга қараганда икки-уч баробар кўп ҳосил олдим." АММО "ОТА-БОБОЛАР" ОРГАНИК, ГМО ЙЎҚ ҚУЛУПНАЙ ЕТИШТИРИШАДИ ВА ҲАР ЙИЛИ ГИБРИД УРУҒЛАРНИ СОТИБ ОЛИШМАЙДИ. ҒАРБ МАҲАЛЛИЙ ЎСИМЛИК ТУРЛАРИНИ ЙЎҚ ҚИЛИШ НИЯТИДА ВА ҚАРАБ ТУРИБСИЗКИ 30-50 ЙИЛДАН КЕЙИН УЛАРДАН ҲАР ЙИЛИ ГМО УРУҒЛАРНИ СОТИБ ОЛАМИЗ ВА АҲОЛИНИНГ ЯРМИ САРАТОН БИЛАН КАСАЛЛАНАДИ. АНА СИЗГА ЁРДАМ.

Жавоб бериш