ОСТОНА – Остонада 30 июнь ва 1 июль кунлари «Кўчманчилар олами» деб номланган кўчманчилик маданияти халқаро фестивали бўлиб ўтди. Фестивалда кўчманчилар маданияти ва ўйинлари намойиш этилди.
Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия, Украина, Венгрия, Болгария ҳамда Россиянинг Бошқирдистон ва Ёқутистон республикаларидан келган 8 нафар гуруҳ фестивалда иштирок этди. Фестивал Остона Қозоғистон пойтахти деб эълон қилинганининг 20 йиллиги байрамига тўғри келди.
Ташкилотчиларга кўра, фестивал 2008 йилдан бери Венгрияда ўтказиб келинаётган Туркий халқларнинг Буюк қурултойига асосланган.
Иштирокчилар турли кўчманчилик ўйинлари бўйича ўз маҳоратларини намойиш қилдилар, чавандозлик, камондан ўтиш бўйича маҳорат сабоқларини ўтиб, кўчманчи қабилалар таомлари, мусиқаси ва ҳунармандлик маҳсулотларини тақдим этдилар.
Қозоғистон бош вазири матбуот хизматининг хабар беришича, «Этно-овул» миллий маданий мажмуасида ўтган фестивалга тахминан 5 минг киши ташриф буюрган.
«Ҳаммаси жуда ажойиб бўлди – чавандозлар, мусиқа, миллий либослар ва таомлар», дейди остоналик 17 яшар Енгения Сой.
«Марказий Осиёдаги турли миллатлар вакиллари бир-бирлари билан мулоқотга киришиб, дўстона муносабатда бўлиши ва илиқ ҳиссиётларни улашиши мумкинлигини кўриш мароқли», деди у Карвонсарой нашрига. «Томошабинлар жуда мамнун бўлишди, менга ҳам ёқди!»