ТОШКЕНТ – Жорий йилнинг шу давригача Ўзбекистонда содир этилган 17500 та жиноятнинг деярли 31 фоизи ёшлар ҳиссасига тўғри келган, деб хабар берди пайшанба, 5 июль куни Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги.
Расмийлар ташвишли статистикани 4 июль, чоршанба куни бўлиб ўтган ёшлар учун муносиб шароит ва иш жойларини яратишга бағишланган видео-конференция давомида эълон қилганлар.
Ёшлар айниқса, Андижон, Бухоро, Самарқанд ва Фарғона вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида жиноят содир этиш хавфи остида қолмоқда. Жорий йилда бу ҳудудларда 22 мингта ҳуқуқбузарликнинг 11000 таси ёшлар томонидан содир этилган.
Қашқадарё вилоятида 70 фоиз ёш ҳуқуқбузарлар на мактабда ўқиган ва на иш жойига эга бўлган. Андижон вилоятида бу кўрсаткич 57 фоиз, Сурхондарёда 43% ва Жиззахда 42 фоизни ташкил этган.
Шу йилга қадар мактабга қабул қилинган 371 нафар ёшлар турли жиноятларни содир этганлар.
Хоразм, Андижон, Наманган, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларида вояга етмаганлар ҳатто қотиллик ҳам содир этишган.
Бу орада, жорий йилда расмийлар Тошкентда бошқа вилоятлардан ота-онасиз ва васийсиз келган, ҳеч қаерда ўқимайдиган ва ишламайдиган, балоғатга етмаган 1700 га яқин ёшларни аниқлади.
Балоғатга етмаган мазкур 1700 ёшдан 500 таси мактаб ёшида ёки ундан кичик, 670 таси эса билим юртида ўқувчи талабалар ёшида бўлган. Қолган 530 нафар болалар ҳақида маълумот берилмаган.
Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи, Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг етакчиларига ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг назоратсиз ёки васийсиз қолиб кетишининг олдини олиш ва жиноятчилик даражасини камайтиришга қаратилган аниқ таклифларни ишлаб чиқиш вазифаси юклатилди.
Ҳурматли мақола муаллифи! Бу статистикани қаердан олганингизни айта оласизми?
Жавоб беришФикрлар 1