Карвонсарой
Бизнес

Тожикистонлик фермер Афгонистондаги НАТО ҳарбийлари учун пиёз етказиб беради

Негматулло Мирсаидов

«Сўғд: имкониятлар водийси» халқаро савдо ярмаркасида намойиш этилган мева-сабзавотлар, 6-7 июль, Хўжанд. (Негматулло Мирсаидов)

«Сўғд: имкониятлар водийси» халқаро савдо ярмаркасида намойиш этилган мева-сабзавотлар, 6-7 июль, Хўжанд. (Негматулло Мирсаидов)

ХЎЖАНД, Тожикистон – Бирлашган Араб Амирликларида жойлашган «Ecolog International» (EI) компаниясининг Македониядаги шахобчасига кўра, тожикистонлик фермер НАТОнинг Афғонистондаги таъминот йўлларига ўз ҳиссасини қўшишни режалаштирмоқда.

Келишувга кўра, тожикистонлик фермер Толиб Ҳасанов Афғонистонда барқарорликни таъминлашга кўмаклашаётган НАТО ҳарбийлари учун 100 тонна пиёз етказиб беради, деди EI компаниясининг озиқ-овқат таъминоти бўлими бошлиғи Бенедикт Гарсия Карвонсарой нашрига.

Шартнома 6-7 июль куни Хўжандда бўлиб ўтган ҳар йилги «Сўғд: Имкониятлар водийси» халқаро савдо ярмаркаси доирасида имзоланди, деди у.

Гарсия аввал ҳам тожикистонлик тадбиркорлар билан ҳамкорлик қилгани ва бошқа тожик мева-сабзавот таъминотчилари билан ишлашдан умидвор эканини билдирган.

«Биз кўп йиллардан бери коалиция кучлари учун Туркиядан мева-сабзавот етказиб берганмиз», деди у. «Энди орадаги масофани қисқартирсак ҳам бўлади.»

2017 йилда Ҳисордаги «Ситабр» қишлоқ хўжалик компанияси EI билан ҳамкорликда жанубий Тожикистондан ҳарбийлар учун 2000 тоннадан зиёд мева-сабзавот етказиб берган, деди Гарсия.

«Сўғд вилояти экологик тоза қуритилган меваларни Европага етказиб бериш борасида улкан салоҳиятга эга», деди у.

«Улар жуда мазали », деди у. Тожикистон озиқ-овқат ишлаб чиқарувчилари халқаро сертификатлаш стандартлари талабларига жавоб беришга ҳаракат қилишлари керак, деб қўшимча қилди.

«Биз жуда қатъий талаблар қўямиз», деди у ўз корхонасини назарда тутиб. «Маҳсулот юқори сифат стандартларига мувофиқ келиши шарт, айниқса озиқ-овқат хавфсизлигида.»

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500