Карвонсарой
Иқтисодиёт

Туркийзабон давлатлар кенгаши «Замонавий Буюк ипак йўли» турини тақдим этади

Айдар Ашимов

Бургут билан ов қилувчи қирғизистонлик овчи «ЭтноФест» фестивалида ўзининг олтин бургутини намойиш этмоқда. Фестиваль Бишкекдан 300 км узоқликда жойлашган Иссиқкўл яқинидаги Тон шаҳрида бўлиб ўтди. 15 июль куни олинган сурат. (Вячеслав Оселедко/AFP)

Бургут билан ов қилувчи қирғизистонлик овчи «ЭтноФест» фестивалида ўзининг олтин бургутини намойиш этмоқда. Фестиваль Бишкекдан 300 км узоқликда жойлашган Иссиқкўл яқинидаги Тон шаҳрида бўлиб ўтди. 15 июль куни олинган сурат. (Вячеслав Оселедко/AFP)

ОСТОНА – Туркийзабон давлатлар ҳамкорлик кенгаши туристларга қадимий Буюк ипак йўлида жойлашган мамлакатларга ташриф буюриш имконини берувчи қўшма сайёҳлик лойиҳасини амалга оширмоқда.

Қозоғистон, Туркия, Қирғизистон ва Озарбайжонни ўз ичига олган кенгаш расмийлари 7-8 август кунлари Остонада «Замонавий Буюк ипак йўли» лойиҳасини амалга оширишни муҳокама қилиш учун учрашдилар.

Учрашувда кенгашга аъзо мамлакатларнинг туризм вазирлари билан бир қаторда Ўзбекистон ва Туркманистоннинг туризм қўмиталари вакиллари ҳам иштирок этдилар, деб хабар берди Қозоғистон маданият ва спорт вазирлиги.

«Сайёҳлар бирйўла Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон ва Қирғизистонга бориш имконига эга бўладилар», деди Туркийзабон давлатлар кенгаши бош котиби ўринбосари Омер Коджаман Карвонсарой нашрига.

Харитада замонавий Буюк ипак йўлига кирган давлатлар акс эттирилган.(ModernSilkRoadTour.com)

Харитада замонавий Буюк ипак йўлига кирган давлатлар акс эттирилган.(ModernSilkRoadTour.com)

Туркийзабон давлатлар ҳамкорлик кенгашининг туризм вазирлари 8 август куни Остонада учрашдилар. (Айдар Ашимов)

Туркийзабон давлатлар ҳамкорлик кенгашининг туризм вазирлари 8 август куни Остонада учрашдилар. (Айдар Ашимов)

Қозоғистонда сайёҳлар йиртқич қушлар овини томоша қилишлари мумкин. Туристлар лочин билан суратга тушмоқдалар, Жамбул вилояти, 2018 йилнинг июль ойи. (Айдар Ашимов)

Қозоғистонда сайёҳлар йиртқич қушлар овини томоша қилишлари мумкин. Туристлар лочин билан суратга тушмоқдалар, Жамбул вилояти, 2018 йилнинг июль ойи. (Айдар Ашимов)

«Сайёҳлар хоҳишга қараб бир давлатга ёки бир нечтасига боришлари мумкин. ModernSilkRoadTour.com лойиҳа вебсайтида барча маълумотлар бор», деди у.

Қадимги сайёҳлар изидан

Лойиҳанинг биринчи тури 31 августдан 6 сентябрьгача давом этади, унда туркиялик сайёҳлар Қирғизистон ва Қозоғистонга ташриф буюрадилар.

Сафар сентябрь ойи бошида Қирғизистондаги Иссиқкўл бўйида, Чўлпон Ота шаҳрида бўлиб ўтадиган Жаҳон кўчманчилар ўйинлари билан бир вақтга тўғри келади. Сайёҳлар қадимги петроглифларни (қоятош расмлар) кўришлари ва тоғ кўлида чўмилишлари мумкин.

Қозоғистонда эса туристлар Хўжа Аҳмад Яссавий мақбарасини ва қадимий Таразни томоша қилишлари ҳамда чавандозлик ва қушлар билан ов қилиш каби миллий спорт турлари билан шуғулланишлари мумкин бўлади.

Туркий кенгашга кўра, янги туристик тўплам Туркиянинг кўплаб диққатга сазовор жойлари, жумладан, Катта бозор, Истамбулдаги Султон Аҳмад масжиди ва Аё София музейига ташрифларни, шунингдек, ҳаво шарида Каппадокияга парвоз қилишни ўз ичига олади.

Булар тўрт мамлакатда сайёҳлар кўриши мумкин бўлган диққатга сазовор жойларнинг бир қисми, холос.

Буюк ипак йўли – Марказий Осиёдан Ўртаер денгизигача чўзилган бир неча савдо йўналишларини ўз ичига олади, дейди 27 яшар остоналик гид Тамила Нурахметова Карвонсаройга.

«Ушбу йўналишлар эрамиздан аввалги даврларда ҳам мавжуд бўлган ва бугунги кун сайёҳларида унутилмас таассуротлар қолдиради», дейди Нурахметова «Замонавий Буюк Ипак йўли» лойиҳасининг 15 кунлик «Гранд-тур» сафарини ҳам ўз ичига олишини қўшимча қиларкан.

«Масалан, Истамбул бозори сайёҳлар орасида машҳур жой. Буюк ипак йўли бўйлаб қурилган карвонсаройлар ҳозирги вақтда сайёҳлар учун қайтадан тикланган кўринишда тақдим этилган», деди у.

Туризм ва маданиятлараро алоқаларни ривожлантириш

«Биз туристик тўпламдаги кўплаб диққатга сазовор жойларга шахсан ташриф буюрдик. Яқинда Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида бўлдик. Туризм – истиқболли йўналиш ва у жадал ривожланмоқда», деди Туркиянинг маданият ва туризм вазири ўринбосари Аҳмед Халуқ Дурсун Карвонсаройга.

Лойиҳа аъзо давлатлар учун иқтисодий жиҳатдан фойдали бўлибгина қолмай, балки «тинчлик ва барқарорликка кўмаклашади ҳамда маданиятлараро алоқаларни ривожлантиришга ёрдам беради», деди у.

«Бизга Қозоғистон ва қирғизистонлик гидлар керак бўлади, яқин орада улар учун ўқув машғулотлари бошланади», деди у.

«Биз сайёҳларни кутмоқдамиз», деди Қирғизистон маданият, ахборот ва туризм вазирлигининг давлат котиби Бақтибек Секимов Карвонсаройга.

«Қирғизистонда 155 та соғломлаштириш маскани, 147 меҳмонхона ва кўплаб тарихий жойлар, миллий боғлар ва музейлар бор», деди у.

Туризм Озарбайжон иқтисодиётининг асосий йўналишларидан биридир, дейди Озарбайжоннинг Қозоғистондаги элчиси Рашод Мамадов Карвонсарой билан суҳбатда.

«2018 йилнинг биринчи ярмида Озарбайжонга бир миллиондан зиёд сайёҳ ташриф буюрди. Янги ташкил этилган давлат туризм агентлиги сайёҳликни ривожлантириш ва мамлакатимизнинг сайёҳлар учун жозибадорлигини ошириш йўлида барча чораларни кўрмоқда», деди у.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500