Карвонсарой
Хавфсизлик

Россия афғон жангариларига мактаб ва масжидларни вайрон қилишни «буюрган»

Носир Солиҳий

11 август куни Бодғис вилоятида Толибоннинг 50 жангариси тинчлик жараёнига қўшилар экан, хорижий кучлар уларни бузғунчиликка ва ҳукуматга қарши фаолият олиб боришга мажбурлаганини баён қилган. (Носир Солиҳий)

БОДҒИС – Яқинда Афғонистоннинг «Толибон» ҳаракати қўмондонларидан бири гуруҳ фаолияти хорижий кучлар, айнан Россия ва Эрон тарафидан молиялаштирилиши ва бошқарилиши ҳақидаги собиқ жангариларнинг даъволарини тасдиқлади.

«Бизга уч давлат: Эрон, Россия ва Хитой ёрдам берар эди», деб айтган Толибон қўмондони Мулла Абдул Ғаффор Туфан.

Туфан – Афғонистоннинг Бодғис вилоятида тинчлик жараёнига қўшилган 50 кишилик толибон жангари гуруҳининг етакчиси.

«Бизга мактаблар ва масжидларни вайрон қилиш, миналар ўрнатиб, йўлларни бузиш, умуман, ҳеч қандай ривожланишга йўл қўймаслик кераклиги айтилди», деди у.

Бодғис вилоятида 50 нафар Толибон жангарисидан иборат гуруҳ ўз қуролларини топшириб, тинчлик жараёнига қўшилди. 11 август куни олинган сурат. (Носир Солиҳий)

Бодғис вилоятида 50 нафар Толибон жангарисидан иборат гуруҳ ўз қуролларини топшириб, тинчлик жараёнига қўшилди. 11 август куни олинган сурат. (Носир Солиҳий)

Июль ойида жангарилар Жоякдаги қизлар мактабига ўт қўйганлар, мактаб жиҳозлари, жумладан, стол-стуллар, китоб ва дафтарлар ёқиб юборилган. Ҳукумат ушбу ҳужумда Толибон ҳаракатини айблаган. (Лўгар таълим бошқармаси)

Июль ойида жангарилар Жоякдаги қизлар мактабига ўт қўйганлар, мактаб жиҳозлари, жумладан, стол-стуллар, китоб ва дафтарлар ёқиб юборилган. Ҳукумат ушбу ҳужумда Толибон ҳаракатини айблаган. (Лўгар таълим бошқармаси)

Суратдаги Россияда ишлаб чиқарилган нишонга олиш мосламалари ўтган йилнинг сентябрь ойида Фараҳ вилоятида ўтказилган операция давомида толибон жангариларидан олиб қўйилган. (Фараҳ ҳокими матбуот хизмати)

Суратдаги Россияда ишлаб чиқарилган нишонга олиш мосламалари ўтган йилнинг сентябрь ойида Фараҳ вилоятида ўтказилган операция давомида толибон жангариларидан олиб қўйилган. (Фараҳ ҳокими матбуот хизмати)

«Олий мартабали раҳбарларимиз бизни имкон қадар кўпроқ вайронагарчиликлар келтириб чиқаришга буюришди», деди у. «Бош тортадиган бўлсак, бизга ёрдам бермасликлари ҳақида огоҳлантиришди».

Толибоннинг Эрон ва Россия тарафидан қўллаб-қувватланишига оид ҳужжатлар етарли бўлса-да, Туфаннинг Хитой ҳақидаги даъволари кутилмаган ва ҳали ўз тасдиғини топмаган янгиликдир.

«Биз қўшниларимиз ва минтақадаги бошқа давлатларнинг разведка идоралари урушга аралашаётгани ва тартибсизлик оловини кучайтираётганини инкор эта олмаймиз», деди Бодғис вилояти полиция бошлиғининг матбуот котиби Нақибулло Аминий.

«Афғонистон ҳарбийларига қарши курашаётган Толибон мамлакат ичкарисида қурол-аслаҳа заводларига эга эмас, шу боис бу қуроллар қўшни мамлакатлардан кириб келгани аниқ», дейди у.

«Жангарилар Афғонистон хавфсизлик кучларига қарши ишлатаётган бу қурол-аслаҳаларини қаердан оляпти? Булар қўшни мамлакатлар разведка хизматларидан олинаётган ёрдам эвазига бўлаётгани ва бу Афғонистоннинг ички ишларига аралашиш эканида шубҳа йўқ», деди у.

Россия ва Эрон қуроллари

Бодғис вилояти кенгаши раиси Абдулазиз Байкнинг сўзларига кўра, бошқа давлатларнинг Афғонистонда хатарли вазиятни юзага келтиришга уриниши, яъни Россия ва Эрон қуролларининг Толибонларга етказиб берилиши «маҳаллий аҳоли учун хавотир манбаи» ҳисобланади.

«Қўшнилар ва минтақадаги бошқа мамлакатларнинг Толибонга ёрдам бериши ва уни қўллаб-қувватлаши таҳликалидир», деди Бодғисдаги фуқаролик жамияти фаолларидан бири, 28 яшар Абдул Раззоқ Сиддиқий.

«Биз миллий бирлик ҳукуматини бундай аралашув ҳолларига зудлик билан барҳам беришга чақирамиз. Айниқса, бу давлатлар бизнинг юртимизни вайрон қилаётган ва тараққиёт лойиҳаларининг амалга оширилишига тўсиқ бўлаётган бир пайтда», деди у.

Афғонистонга дўст эканини даъво қилувчи айрим мамлакатлар «афғон ҳукуматининг душманлари билан ҳамкорлик қилиб, ўз ҳудудларида толибонларни яширадилар, ярадорларини даволайдилар», деди Бодғисдаги бошқа бир фуқаролик жамияти фаоли, 37 яшар Жунайдуллоҳ Ашканий.

«Бу давлатлар халқаро майдонда ўзларини Афғонистоннинг дўстлари деб атайдилар, аслида эса улар саҳна ортида Афғонистон ҳукумати ва миллий манфаатларига путур етказишга ҳаракат қиладилар», деди у.

«Афғон урушида қўшни мамлакатларнинг иштирок этаётгани ва уларнинг разведка хизматлари афғон халқининг оммавий қатлига сабаб бўлганига ҳеч қандай шак-шубҳа йўқ», деди Бодғис тинчлик кенгаши раиси Абдул Халил Ачакзай.

«Айрим гуруҳлар тинчлик жараёнига қўшилишга тайёр, бироқ улар раҳбарлари томонидан бўлаётган босимлар туфайли ҳукуматнинг тинчлик жараёнига қўшила олмайдилар (Раҳбарлари эса ўз навбатида хориждагиларнинг буйруғини бажарадилар).»

Афғонистоннинг ички ишларига аралашув

«Россия ва Эрон Афғонистоннинг ички ишларига аралашаётгани шубҳасиз», дейди ҳиротлик сиёсий таҳличи Абдул Қодир Комил. «Бу давлатларнинг Афғонистон билан муносабатлари ҳукуматлараро ҳарактерга эга эмас. Аксинча, улар террорчи гуруҳлар ва қурол-яроғ тармоқларини молиялаштирадилар ва шу билан минтақада ўз манфаатларини ҳимоя қилишга интиладилар».

«Эрон ва Россия АҚШдан норози ва қандай йўл билан бўлмасин, унинг Афғонистондаги манфаатларига путур етказишга ҳаракат қилади», деди у. У Эроннинг «АҚШ ва халқаро ҳамжамият тарафидан босимнинг кучайишига жавобан» чора кўришга уринаётганини қўшимча қилди.

Ҳиротлик фаоллардан бири Саййид Ашраф Садаатнинг айтишича, «Афғонистондаги урушнинг давом этишидан Россия ва Эрон иқтисодий жиҳатдан ҳам манфаатдор».

«Эрон ва Россиянинг Афғонистондаги қурол-яроғ ва гиёҳванд моддалар контрабандасига алоқадор экани айтилади», деди у Salaam Times нашри билан суҳбатда. «Толибон тинчлик жараёнига қўшиладиган бўлса, уруш тугайди, шу боис бу давлатлар исёнчи гуруҳларнинг тинчлик жараёнига қўшилишига йўл қўймайдилар».

«Россия ғарб давлатлари билан чуқур ихтилофда, Афғонистоннинг эса, аксинча, Ғарб билан кўплаб келишувлари бор», деди у.

«Эрон ва Россиянинг манфаатлари урушнинг давом этишига, шунингдек, террорчиларнинг қўллаб-қувватланишига сабаб бўлмоқда», деди у. «Шу боисдан ҳам Толибон ва бошқа террорчи гуруҳлар АҚШнинг Афғонистондаги манфаатларига қарши курашиб келмоқда».

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 8

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

яхши мақола

Жавоб бериш

Аҳмоқгарчилик. Муаллиф нима чеккан?

Жавоб бериш

Мақола муаллифи Чуй водийсида яшайди шекилли )))))

Жавоб бериш

Тарқатишдан олдин ёзган сафсатангизни ўзингиз ўқийсизми?

Жавоб бериш

Россия Афғонистондан қочгани учун афғонларни ҳеч қачон кечирмаслиги ва Россия билан дўстлашиш улар учун фойдали эканини исботлаб ўтирмаслиги маълум эди. Бу НАТО кучлари учун ҳам тўсиқ бўларди

Жавоб бериш

Жинни бўлганмисан, оғайни :)))

Жавоб бериш

Ҳаммани жинни деб ўйлайсизларми? Ўзингиз тўполон кўтариб, бошқаларни айблайсиз. Ташвиқот идорангиз қачон ёпилади?

Жавоб бериш

Қўшиламан...

Жавоб бериш