Карвонсарой
Хавфсизлик

Ўзбекистон жамиятнинг куч тузилмаларига нисбатан совет давридан қолган муносабатини ўзгартирмоқчи

Максим Енисеев

ЙПХ ходими ҳайдовчининг ҳужжатларини текширмоқда. 2014 йилнинг август ойида Тошкентда олинган сурат. (Максим Енисеев)

ЙПХ ходими ҳайдовчининг ҳужжатларини текширмоқда. 2014 йилнинг август ойида Тошкентда олинган сурат. (Максим Енисеев)

ТОШКЕНТ – Ўзбекистон ҳукумати ички ишлар ходимларининг имижи ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳақида жамоатчилик фикрини яхшилаш бўйича саъй-ҳаракатларни давом эттирмоқда.

2017 йилда президент Шавкат Мирзиёев ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасида 2021 йилга қадар амалга оширилиши мўлжалланган 78 та ислоҳотни эълон қилди. Ҳукумат жорий йил аввалиданоқ илк саъй-ҳаракатларни бошлаб юборган.

Масалан, апрель ойида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ўз ходимлари учун баҳолаш тизимини жорий этди ва фуқароларнинг шикоятларига жавоб бериш учун Facebook ҳамда Телеграм иловаларидан фаол фойдалана бошлади.

23 август куни Мирзиёев ички ишлар идоралари ходимларини бошқариш ва назорат қилиш бўйича янги тизим жорий қилиниши тўғрисидаги қарорни имзолади.

Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармаси май ойида болалар ўртасида шахмат мусобақасини уюштирди. (Тошкент шаҳар ИИББ)

Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармаси май ойида болалар ўртасида шахмат мусобақасини уюштирди. (Тошкент шаҳар ИИББ)

Ички ишлар ходимлари июнь ойида тошкентлик ногирон болалар ҳолидан хабар олиб, уларга совғалар улашди. (Ўзбекистон ИИВ)

Ички ишлар ходимлари июнь ойида тошкентлик ногирон болалар ҳолидан хабар олиб, уларга совғалар улашди. (Ўзбекистон ИИВ)

Унга кўра, Ички ишлар вазирлиги (ИИВ) ўз ходимлари учун 20 сентябргача янги униформа ва атрибутика жорий қилиш бўйича таклифлар тайёрлаши керак.

Янги махсус формалар халқаро стандартларга жавоб бериши ва жамоатчилик орасида ИИВнинг ижобий имижини шакллантириши керак.

Бундан ташқари, йўллар, кўчалар ва майдонларда хизмат вазифасини бажариш вақтида қатъий амал қилиш шарт бўладиган «Ахлоқ ва муомала маданияти кодекси» ишлаб чиқилади ва амалиётга татбиқ этилади.

Тарбиявий ишлар

Ички ишлар идораларидаги кенг кўламли ислоҳотларга қарамай, ходимлар билан тарбиявий ишлар олиб бориш ва уларнинг касбий маҳорати пастлигича қолмоқда, дейилади август ойида эълон қилинган қарорда.

Қарорга биноан, ИИВ бир ой ичида махсус ташкилий бўлинма ва ИИВ малака ошириш институтини ташкил этиши керак.

Шу билан бирга, ички ишлар ходимлари билан ишлаш учун психологлар гуруҳи ҳам шакллантирилмоқда, деб хабар берди вазирлик расмийси.

«Ташкилий бўлинма ички ишлар идоралари самарадорлигини баҳолаш билан шуғулланади ва уларни текширади», деди ИИВ матбуот котиби Зафар Матёқубов Карвонсарой нашрига.

«ИИВнинг коррупцияга аралашган ходимларни текширувчи ички назорат бошқармаси эндиликда тўғридан-тўғри Ички ишлар вазирлигига бўйсунади ва уларнинг 50 фоиздан ортиқ ходимлари ўзгаради», деб қўшимча қилди у. «Бу вилоятлардаги ИИВ ходимлари устидан назоратни кучайтиришга қаратилган муҳим чорадир.»

Ислоҳотнинг энг катта инновацияси ходимлар билан тарбиявий ва психологик иш олиб бориш ҳисобланади, деди Матёқубов.

Қарорга биноан, туман ва шаҳарлардаги ички ишлар бошқармаларида таълим-тарбия ишларини олиб бориш учун бошқарма раиси ўринбосари вазифаси жорий этилади, деди у. Улар қонун устуворлиги ва интизомга қатъий риоя қилиниши учун масъул бўладилар.

Жамоатчилик фикрини ўзгартириш

Ўтган ойдан буён ички ишлар ходимлари билан психологлар ишлаб келмоқда, деб хабар беради Тошкент шаҳар ИИББ.

«Энг аввало, патруль ходимлари, ЙПХ, профилактика инспекторлари, ҳукумат идораларидаги қўриқчилар ва маҳаллий ички ишлар ходимлари билан тренинглар олиб борилмоқда», деди Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи Рустам Жўраев 29 август куни журналистларга. Бу ҳақда «Новости Узбекистана» газетаси хабар берган. «Бу аҳоли билан энг кўп мулоқотга киришадиган хизматлардир.»

«Мутахассислар ходимларни ижтимоий кўникмалар, мулоқотга киришиш ва талаб ёки буйруқни тўғри ифодалашга ўргатадилар», деди у.

Ҳуқуқ-тартибот органлари имижининг ўзгариши ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинмоқда, деб қўшимча қилди у.

«Совет давридан бери одамларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан муносабати муаммоли эди, сабаби улар доим репрессив (жазоловчи) орган бўлиб келган», дейди тошкентлик сиёсатшунос Умид Асатуллаев Карвонсарой нашрига.

«Фикримча, Ўзбекистон ички ишлар органларининг имижи ўзгаришга муҳтож», деди 36 яшар мусиқачи Артем Косин.

«Бутун мамлакат бўйлаб ислоҳотлар юз бермоқда, аммо ички ишлар органлари ҳамон эски режимнинг бир қисми сифатида қабул қилинади, ўша пайтда улар халққа нисбатан дўстона муносабатда бўлмаган», деди у Карвонсарой нашрига. «Энг катта муаммо – оддий ички ишлар ходимлари билан боғлиқ. Улар доим ҳам ўз вазифаларини пухта билишмайди ва кўпинча қўполлик қилишади.»

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 3

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Ман за

Жавоб бериш

Ички ишларни к,авус ичидеги ходимлари тупори суз бойлиги йук гердеяди жиноятчига гапирганде гапиради оддий фукарогаям

Жавоб бериш

ўзгариш бор

Жавоб бериш