Карвонсарой
Хавфсизлик

Россиянинг энг йирик ҳарбий ўйинлари Марказий Осиёга қарши йўналтирилгани айтилмоқда

Карвонсарой

Россия вертолётлари мамлакатнинг энг йирик ҳарбий машғулотларида иштирок этмоқда, 11 сентябрь, 2018 йил. (Россия мудофаа вазирлиги)

Россия вертолётлари мамлакатнинг энг йирик ҳарбий машғулотларида иштирок этмоқда, 11 сентябрь, 2018 йил. (Россия мудофаа вазирлиги)

11 сентябрь, сешанба куни Россиянинг кенг миқёсли ҳарбий ўйинларни бошлаб юбориши Марказий Осиё фуқароларида Кремлнинг режалари борасида хавотир уйғотган.

Шарқий Сибирда «Восток-2018» деб номланган кенг миқёсли урушни симуляция қилувчи ҳарбий машқлар 15 сентябргача давом этади, унда хитойлик ва мўғулистонлик аскарлар ҳам иштирок этмоқдалар.

Бу машқларга 300 минг аскар, 36 минг дона ҳарбий техника, 1000 та самолёт ва 80 та ҳарбий кема жалб этилган, деди Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу 28 август куни. У машғулотлар «унда иштирок этаётган ҳарбий кучлар сони ва қамраб олинган ҳудуд жиҳатидан мисли кўрилмаган даражада» бўлишини қўшимча қилган.

Россия армияси бу машғулотларни СССР даврининг энг йирик, 1981 йилда ўтказилган машқларига қиёслаган. Аммо мудофаа вазири Сергей Шойгу ҳозирги машқлар аввалгисидан анча катта бўлишини айтган.

Видеодан олинган кадрда Россиянинг ҳарбий кемаси 2018 йилнинг 11 сентябрида бошланган кенг кўламли машқларда иштирок этишга ҳозирлик кўраётгани тасвирланган. (Россия мудофаа вазирлиги)

Видеодан олинган кадрда Россиянинг ҳарбий кемаси 2018 йилнинг 11 сентябрида бошланган кенг кўламли машқларда иштирок этишга ҳозирлик кўраётгани тасвирланган. (Россия мудофаа вазирлиги)

2018 йилнинг 11 сентябридаги машқларда қатнашаётган Хитой зирҳли машиналари. Ушбу ҳарбий машғулотларда 300 мингта Россия аскарининг иштироки ҳақида хабар қилинган. (Россия мудофаа вазирлиги)

2018 йилнинг 11 сентябридаги машқларда қатнашаётган Хитой зирҳли машиналари. Ушбу ҳарбий машғулотларда 300 мингта Россия аскарининг иштироки ҳақида хабар қилинган. (Россия мудофаа вазирлиги)

Грузия президенти Георгий Маргвелашвили Россия Грузия ҳудудини босиб олганига ўн йил тўлган сана – 8 август куни Тбилисидаги Мухатгверди қабристонига ташриф буюриб, Россия ва Грузия урушида ҳалок бўлганлар хотирасини ёд этди ва гулчамбар қўйди. Уруш натижасида Грузия ўз ҳудудининг бешдан бир қисмини Россияга бой берган. (Грузия президенти маъмурияти)

Грузия президенти Георгий Маргвелашвили Россия Грузия ҳудудини босиб олганига ўн йил тўлган сана – 8 август куни Тбилисидаги Мухатгверди қабристонига ташриф буюриб, Россия ва Грузия урушида ҳалок бўлганлар хотирасини ёд этди ва гулчамбар қўйди. Уруш натижасида Грузия ўз ҳудудининг бешдан бир қисмини Россияга бой берган. (Грузия президенти маъмурияти)

Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков машғулотлар ҳажми ва кўлами ҳақида гапирар экан, мамлакатдаги иқтисодий муаммоларга қарамай, Россиянинг мудофаа қобилияти учун давлат маблағини сарфлаш «оқилона, керакли ва ягона чора», деб айтган.

Бу орада, турмуш шароитларининг оғирлигидан 18-24 ёшдаги россияликларнинг учдан бири чет элга кўчиб кетишни истамоқда, кўпчилик Марказий Осиёликлар эса ўз ватанларига қайтмоқдалар .

Шубҳали куч намойиши

Ҳарбий машқлардан кўзланган мақсад – муҳим кўникмаларни синаш бўлса-да, аслида улар орқали мамлакатнинг потенциал мухолифларига ҳақиқий тўқнашувлар вақтида қандай ҳаракат қилишни «кўрсатиб қўйиш» мақсад қилинган.

2014 йилда Москва Украинага бостириб киргани ва шу йили Қримни аннексия қилиб олганидан сўнг, Россия 80 минг аскар иштирокида бутун мамлакат бўйлаб ҳарбий машғулотлар ўтказган эди.

«Одатда, бундай машқлар яхшиликдан дарак бермайди», деди Тошкентда жойлашган ўзбекистонлик сиёсатшунос Валерий Хон Карвонсарой нашрига.

«Албатта, уларга ҳеч қандай ҳарбий зарурат йўқ», деди у. «300 минг аскар иштирок этадиган, Иккинчи Жаҳон уруши каби кенг миқёсли низога гувоҳ бўлмасак керак. Бу Россия ўз кучини намойиш қилиш учун фойдаланаётган сиёсий ҳатти-ҳаракатдир.»

«Россия Украинада ўзининг ҳарбий қудратидан фойдаланаётганига гувоҳмиз, бундай намойиш собиқ Совет мамлакатлари, шу жумладан Марказий Осиё мамлакатларига ҳам тинч қўшничилик ҳақида ишонч бермайди», деди у.

«Ўзбекистон улкан армияни ўртача ҳажмли профессионал армияга алмаштирди», деди собиқ Ўзбекистон армияси зобити, тошкентлик Алишер Маматхўжаев Карвонсарой нашрига. «Сабаби – айни дамда террорчилар, экстремистлар ва айирмачилар томонидан чиқарилган маҳаллий низолар асосий таҳдидлар ҳисобланади.»

«Давлатимиз ҳеч кимга ҳужум қила олмаса-да, ўзимизни ҳимоя қилишга қодирмиз», деди у. «Россия армияси эса агрессив, у мудофаа армияси эмас.»

«Бундай кенг миқёсли машқлар дунё бўйлаб хавотирларни кучайтиради», деди у. «Чунки, ким нишон эканлиги номаълум.»

Марказий Осиё: хавотирли қарашлар

«Бундай кенг миқёсли машқлар мени қўрқувга солмоқда», деди бишкеклик 39 яшар тадбиркор Мирлан Исмаилов Карвонсарой нашрига. «Россия жаҳон урушига тайёргарлик кўраётганга ўхшайди.»

«Россиядаги молиявий инқироз турмуш даражасини пасайтириб юбормоқда», деди у. «Рубль қадрининг тушиши Қирғизистон иқтисодиётига ҳам таъсир қилмоқда, биздаги экспортчиларнинг рақобатбардошлиги ҳам сустлашган. Евроосиё Иқтисодий Иттифоқига қўшилаётган вақтимизда эса Москва бизга бошқача ваъдалар берган эди

«Аммо, Россия президенти Владимир Путин иқтисодий муаммоларни ҳал қилиш ўрнига яна бир бора қуроллар билан ўйнамоқда », деди у.

Айни дамда Путиннинг ички сиёсатдаги устувор мақсади пенсия ислоҳотларидан кейин халқ норозилигини камайтириш, унга кўра, аёллар ва эркаклар учун пенсия ёши оширилган.

Бундай ҳарбий машқларга Марказий Осиёликларнинг муносабати қандай? деган саволга олмаоталик сиёсатшунос Талгат Исмагамбетов «хавотирли», деб жавоб берди.

Бундай машқлар Марказий Осиё мамлакатларини «ҳарбий салоҳиятни оширишга ундайди, чунки улар Москва томонидан собиқ Совет давлатлари бўлган Украина ва Грузияга нисбатан олиб борилган стратегия ҳақида ўйланиб қоладилар», деди у. «Кичик бўлса-да, ҳарбий куч керак бўлади.»

Бундай машқлар Россиянинг ички муаммоларидан дарак беради ва Путиннинг рейтингини туширади», деди у.

«Бу долзарб бўлиб турган муаммолардан чалғитишга уриниш», дейди у. «Путин яна ватанпарлик қартаси билан ўйин қилиб, ўз халқига «анойи эмаслигини» кўрсатмоқчи. Турмуш даражаси пасайиб бораётган вақтда бу ишни қандай амалга ошириш мумкин? Фақат ҳарбий қудратни намойиш этиш орқали».

«Бундан ташқари, Марказий Осиё мамлакатлари секин-аста Россиядан узоқлашиб, Буюк Ипак Йўли концепсияси асосида шимолдан жанубга йўл очмоқда ва минтақавий ҳамкорликка эътибор қаратмоқда», деди Исмагамбетов.

Хавотирлар кучаймоқда

Москванинг ниятлари нуқтаи назаридан қаралса, Россиянинг Грузия ва Украинага тегишли ҳудудларни ноқонуний равишда тортиб олиши ( Грузиянинг бир қисми Россия тарафидан босиб олинганига 10 йилдан ошди) ва унинг бутун дунёда, хусусан Суриядаги урушга хатарли таъсири очиқ-равшандир, дейди кузатувчилар.

Путин «афтидан, хорижда агрессив ҳатти-ҳаракатларни амалга ошириш билан ўз рейтингини кўтариш орқали унинг режими бу ишни ҳаммасидан яхшироқ бажара олади, деб ҳисоблаган» дейилади АҚШ сенатининг 10 январь кунги ҳисоботида.

Ҳисоботга кўра, Кремль «Россия жамоатчилиги урушларни қўллаб-қувватлаши ҳамда ўз уйидаги жиноятчилик ва коррупциядан чалғиши учун ташвиқот ва босим ўтказишдан иборат нозик комбинацияни» қўллаган.

Россия турли мамлакатларда ўз ташвиқотини олиб бориш ёки зўравонлик ҳаракатларини амалга ошириш учун «зарбдор кучлар»ни шакллантирмоқда, дейилади ҳисоботда. Бу кучлар сиёсий жиҳатдан мағлуб этилган ёки «аросатда қолдирилган» мамлакатларнинг фуқароларига таянади, улар Россиянинг молиявий кўмаги эвазига турли «ифлос ишларни» бажаришга мажбур бўлиб қоладилар.

Бунинг натижасида Марказий Осиёда, айниқса Қозоғистонда Россиянинг аралашуви билан боғлиқ хавотирлар кучайиб бормоқда.

Авваллари Кремль, Украинада бўлгани каби, хориждаги этник руслардан иборат миллий озчиликларни ҳимоя қилишни бостириб кириш учун баҳона сифатида қўллаган.

Остона профилактик чора сифатида Қозоғистон шимолидаги этник руслардан иборат аҳоли концентрациясини камайтириш ҳаракатларини бошлади – қозоқларни мамлакат жанубидан шимолига ихтиёрий равишда кўчириш дастурини эълон қилди.

Россия ОАВ хабарига кўра, бу қадам Қозоғистон ва АҚШ ўртасидаги чинакам ҳамкорлик ўлароқ Россиянинг ғазабини келтирмоқда.

Россиянинг ҳарбий режалари олдида Тожикистон ҳам ожиз қолган.

Россия ва Тожикистон июль ойи ўрталарида қўшма ҳарбий машғулотларни ўтказган, бунга Афғонистондан келиб чиқадиган эҳтимолий ҳужумларга қарши тайёргарлик кўриш баҳона ўлароқ хизмат қилганди. Бироқ, кузатувчиларнинг фикрича, бунга сабаб Россиянинг ўз «томорқасига» бошқалар, хусусан, Хитойни киритишни истамаётганидадир.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 18

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Боболарим уриб овозини ўчирмаган БОСМАЧИНИНГ навбатдаги қўланса луқмаси! БУ ЎЛАКСАНИ ЎЗИМ ЎЛДИРАМАН, ШУНДАН КЕЙИН, УМРИМ БЕКОРГА ЎТМАГАНИНИ ЎЙЛАБ, ТИНЧГИНА ЖОН БЕРАМАН.

Жавоб бериш

Ўл ва қайта тирилма!

Жавоб бериш

НАТОга ўхшаган Марказий Осиё иттифоқини тузиш керак, унинг аскарлари сони 500-600 мингдан кам бўлмаслиги керак (Ҳар бир мамлакат аскарларининг сони аҳоли сонидан келиб чиқиб белгиланиши лозим, яъни Ўзбекистон қуролли кучлари сони умумий ҳарбийлар сонининг ярмигача бўлиши керак). Амир Темур 200 минг кишилик армияга эга бўлган, ваҳоланки ўшанда Мовароуннаҳр аҳолиси сони 3 млн. атрофида эди. Ҳозир эса Ўзбекистоннинг ўзида 33 млн. аҳоли бор, армия эса кулгили даражада кичик – 50 минг кишилик. Армия шунча пулни қаердан оламиз деганларга эса жавоб шундай: ИИВ ходимлари сонини дунё бўйича ўртача стандартларгача қисқартириш керак. АҚШда ҳар минг кишига 2,4 та, Японияда 1,9 та, Туркияда эса 4 нафар полициячи тўғри келади. Туркиядаги рақамлар олинадиган бўлса ҳам, биздаги 33 млн.лик аҳолига 132 мингта полициячи тўғри келиши керак. Бизда эса улар бундан 5-6 баравар кўп. Бунга ҳеч қандай бюджет дош беролмайди. Штат спорт нормативларини топшириш баҳонасида қисқартирилиши керак (3 км.лик кросс, 12 марта тортилиш ва ҳ.к.), ИИВ ходимларининг 90 фоизи бу имтиҳондан йиқилади. Шу тариқа замонавий армия барпо этиш учун маблағ тўпланади. Зобитларни Ғарб, Туркия ва Исроилнинг энг яхши ҳарбий академияларида НАТО стандартларига мувофиқ ўқитиш керак. 100-150 йил аввалги ўтмишни, большевиклар ташаббуси билан Россиянинг Туркистонни босиб олиши ва ундан кейинги «қизил террор» даври натижасида миллионлаб боболаримиз, оталаримиз, оналаримиз ҳалок бўлганини унутмаслигимиз лозим. Уйғур биродарларимизнинг ҳал

Жавоб бериш

Марказий Осиё давлатлари коррупцияга ботиб бораётган вақтда улардан яхшилик кутишдан фойда йўқ, Россия ҳам бундан фойдаланишда ва режимларни қўллаб-қувватлашда давом этади. Коррупция тугатилса ёки камайcагина Марказий Осиё мамлакатлари учун иттифоқ тузишдан наф бўлади. Агар буни тахмин қилиб кўрсак ҳам, Россия бунга йўл қўймайди, чунки ҳар қандай прогрессив мамлакат Россиядан узоқлашишни англатади. Россия тараққиётни тўхтатувчи куч эканлиги ҳаммага маълум. Қанчалар жазавага тушиб акси эканлигини таъкидласалар-да, Қозоғистоннинг Божхона иттифоқига қўшилиши бунга яққол мисол. Бу Қозоғистоннинг иқтисодий инқирозга ботишига олиб келди. Бу Иттифоқ фақат Россияга керак, чунки у қолган мамлакатларни иқтисодий ва молиявий назоратда ушлаб туради, Қозоғистонни ривожланишдан тўсади. Қозоғистондан Россияга импорт қилиш учун сохта тўсиқлар пайдо қилади, (аммо у ягона бозор бўлса ҳам), Европани гапирмаса ҳам бўлади. Бундай мисолларни чексиз келтириш мумкин. Ақлли одамлар Россия билан иттофоқдош бўлишдан йироқ бўлади.

Жавоб бериш

Америкослар ҳамма ерни босиб кетган. Қозоқлар, ўзбеклар, қирғизларни думалатиб ётишибди. Америкага ишонган Украинага нима бўлди. Фирибгарлар

Жавоб бериш

Ахмоқлар, ҳаммаси америкаликларга ёқишга ҳаракат қилади. Совет Иттифоқида ҳамма бирга бўлганида умуман бошқача сайрашарди. Ҳаммаси ўзгарганидан кейин америкаликларга ўзларини демократ қилиб кўрсатишни хоҳлаб қолишибди.

Жавоб бериш

Интригани қаранг! Жаноб Каримов Ўзбекистонда ваҳобийларнинг ноқонуний оқимлари ва гуруҳларини тўхтатиш ва қўрқитиш учун ОДКБ машғулотлари ўтказилишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаган. Аммо жаноб В. Хан бу машғулотлардан ҳавотирда. Бунинг сири нимада? Балки жаноб Хан ўзининг Ўзбекистондаги «газандалари» устидан «улкан таъсирга» эгадир? Балки улар унинг «қўғирчоқларидир»? Келинг, ҳаммамиз қарсак чалиб уни олқишлаймиз ва ўзбеклар билан ўзининг чексиз кучи ва қудрати сирини бўлишишини сўраймиз!!!!! Шахсан мендан илтимос, бу разилнинг овозини ўчиринг !!! Мен учун шу миллатчи ваҳобий давлатда, русларнинг қуроллари жаранг-журунгини эшитиб яшаш тинчроқ :-) :-) :-) :-) :-)

Жавоб бериш

Ваҳобийлар мамлакати нега совуқ нафас қиляпти? Хон бюджетнинг «тилла самолётидан» ҳамма олтинни ўмариб бўлмаган кўринади. Жуда «асабийлашибди», қандайдир сабаби бордир!!

Жавоб бериш

Одамнинг кўзига бунақа нарсалар кўриниши учун нима чекиш керак, билмадим?! Балки улар илҳом олиш учун бўйинбоғларини чайнаётгандирлар...

Жавоб бериш

Тентак одамнинг мақоласи

Жавоб бериш

Бундай мақолалар билан вазиятни мураккаблаштириш нега керак? Ўқув машғулотлари бутун дунё бўйлаб ўтказилмоқда. Мақолаларингиз буюртма асосида ёзилган, деган таассурот пайдо бўляпти.

Жавоб бериш

Ёзилганларнинг ҳаммаси тўғри. Россия деб аталувчи мамлакат бутун дунёни қўрқитмоқчи. Украинанинг қаҳрамон халқи ва уларнинг президенти П.А. Порошенкодан ўрнак олишимиз керак. Улардан қўрқмаслик керак! Йўллар, шаҳарлар, темир йўллар ва бутун инфратузилмани БИЗ ЎЗИМИЗ, ҚОЗОҚЛАР барпо этганмиз.

Жавоб бериш

Тўғри. Биз бирлашсак қудратли кучга айланамиз. Россия ўзига эрк берадиган бўлса, Марказий Осиё давлатлари биргаликда курашмоғи лозим...

Жавоб бериш

Аҳаҳаҳаҳа, бу кулгили, нима учун шу вақтгача ҳеч нима қурмадинг? От миниб чарчаб қолибсан шекилли, энди қимиз ичсанг керак. Айниқса «қаҳрамон халқ» ҳақида жуда кулгили гап бўлибди. У ерга бориб «буюк Қозоғистон» ҳақида гап очиб кўрчи. Ўзинг ҳақингда жуда кўп қизиқарли маълумотларни эшитасан, касалхонадаги рецептлардан лотин тилини ҳам ўрганиб оласан...

Жавоб бериш

(Ишончсизлик) душманчилик руҳидаги мақола экан. Ўз стратегик ҳамкорларингга ишонмаслик яхши иш эмас.

Жавоб бериш

Мақола бир томонлама. Булар, афтидан нима ҳақида гапираётганларини билмайдиганга ўхшайди

Жавоб бериш

Мақолани ёзган одам ҳаммани ўзига ўхшаган деб ўйлайдиган ахмоқ экан. Атрофда ҳамма жазавага тушаётганда Россия нима қилиши керак? Ўзини ютиб юборишларига жимгина қараб туриши керакми? Қўйсангизчи.......

Жавоб бериш

Мен қозоқман. Россия бизнинг паноҳгоҳимиз. Агар Россия бўлмаганида, Америка бизни т..қиб юборган бўларди, Ироққа ўхшаб. Руслар бизнинг биродарларимиз

Жавоб бериш