Карвонсарой
Дипломатия

Қирғизистонда ўтказилган Туркий кенгаш саммити ҳамкорликнинг кенгайишига умид бағишламоқда

Канат Алтинбаев

Туркийзабон мамлакатлар президентлари, Чўлпон Ота, 3 сентябрь. Чапдан ўнгга: Озарбайжон президенти Илҳом Алиев, Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған, Қирғизистон президенти Сооронбай Жеенбеков ва Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев (ўнгдан иккинчи) ва Венгрия бош вазири Виктор Орбан (ўнгда) тадбирда фахрий меҳмон сифатида иштирок этдилар. (Қирғизистон президенти расмий сайти)

Туркийзабон мамлакатлар президентлари, Чўлпон Ота, 3 сентябрь. Чапдан ўнгга: Озарбайжон президенти Илҳом Алиев, Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған, Қирғизистон президенти Сооронбай Жеенбеков ва Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев (ўнгдан иккинчи) ва Венгрия бош вазири Виктор Орбан (ўнгда) тадбирда фахрий меҳмон сифатида иштирок этдилар. (Қирғизистон президенти расмий сайти)

БИШКЕК – Туркий кенгаш шу ой бошида Иссиқкўл соҳилидаги Чўлпон Ота шаҳрида олтинчи саммитни ўтказди ва аъзо давлатлар ўртасида кучли бирдамлик умидини пайдо қилди.

Кенгашга аъзо давлатлар президентлари – Қирғизистон президенти Сооронбай Жеенбеков, Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев, Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ва Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдоған саммитда ўзаро алоқаларни муҳокама қилдилар.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Венгрия бош вазири Виктор Орбан 3 сентябрь кунги тадбирда фахрий меҳмон сифатида қатнашдилар.

Саммит 2-8 сентябрь куни Чўлпон Отада ўтказилган учинчи Жаҳон кўчманчи халқлар ўйинларининг очилиши билан бир вақтга тўғри келди. Президентлар ушбу тадбирда иштирок этиш учун Қирғизистонга саммитдан бир кун аввал етиб келдилар.

Туркий кенгашга аъзо давлатлар раҳбарлари 3 сентябрь куни Чўлпон Ота шаҳрида Туркийзабон давлатлар ҳамкорлик кенгашининг олтинчи саммитига йиғилдилар. (Қирғизистон президентининг расмий сайти)

Туркий кенгашга аъзо давлатлар раҳбарлари 3 сентябрь куни Чўлпон Ота шаҳрида Туркийзабон давлатлар ҳамкорлик кенгашининг олтинчи саммитига йиғилдилар. (Қирғизистон президентининг расмий сайти)

2 сентябрь куни Чўлпон Отада учинчи Жаҳон кўчманчи халқлар ўйинларининг очилиши. (Қирғизистон президентининг расмий сайти)

2 сентябрь куни Чўлпон Отада учинчи Жаҳон кўчманчи халқлар ўйинларининг очилиши. (Қирғизистон президентининг расмий сайти)

Раҳбарлик навбати – Қирғизистонга

2015 йилда Остонада ўтказилган саммитда кенгашга раҳбар бўлган Қозоғистон учрашув доирасида алмашиб турадиган раисликни Қирғизистонга берди.

Назарбоевнинг сўзларига кўра, Қозоғистон раислиги йилида иштирокчи давлатлар туризм, фан ва таълим ривожига эътибор қаратганлар.

Глобаллашув босими сабабли, туркий давлатлар келажак авлод учун миллий маданият ва қадриятларни асраб қолишга алоҳида аҳамият беришлари керак, деди у. Шу билан бирга, у минтақанинг умумий транспорт тизими аҳамияти ва салоҳиятини ҳам таъкидлаб ўтди.

«Мамлакатларимиз қитъа марказида жойлашган ва шарқ билан ғарбни, шимол билан жанубни боғлаб туради. Юк ташиш нархларига оид сиёсат ва маъмурий чораларни соддалаштириш учун фаол иш олиб бориш керак», деган Назарбоев президент матбуот хизмати хабарига кўра.

Саммит якунида аъзо мамлакатлар Туркий давлатларнинг ўзаро интеграциялашувига оид концепцияни қабул қилдилар. Мазкур ҳужжатда миллий спорт турларини ривожлантириш ва ёшларга оид сиёсатни ишлаб чиқишга алоҳида эътибор қаратилган.

Туркий кенгашнинг кейинги учрашуви 2019 йилда Озарбайжон пойтахти Баку шаҳрида бўлиб ўтиши белгиланди.

Таҳлилчилар катта салоҳият кўрмоқдалар

Бишкеклик сиёсатшунос Қайрат Осмоналиевнинг сўзларига кўра, Туркий кенгашнинг яралиши табиий жараён бўлган.

«Бу маданий ва башарий белгилари: тили, урф-одатлари ва эътиқоди муштарак бўлган мамлакатларимизнинг тадрижий ривожланиши нуқтаи назаридан мантиқийдир», деди у Карвонсарой нашрига.

Осмоналиев икки ва кўп томонлама форматдаги интеграция жараёнларига фаол қўшилишни кўзда тутувчи Ўзбекистоннинг янги минтақавий сиёсати борасида ижобий фикрда эканлигини айтди.

«Ўзбекистоннинг янги раҳбарияти давлатлараро муносабатларни қийин аҳволда қолдирган ўтмиш муаммоларини енгиб ўтишга умид қилиш имконини берадиган ҳаракатларни амалга оширди», деди у.

Туркийзабон давлатлар кенгашининг салоҳияти юқори, агар Ўзбекистон унга қўшилса, бу тараққиётнинг яна бир белгиси бўлади, дейди бишкеклик бошқа бир сиёсатшунос Марс Сариев.

Шу билан бирга, Туркий ҳамкорлик Марказий Осиё мамлакатларига минтақада ўз таъсирга эга қудратли давлатлардан оз бўлса-да мустақил бўлиш имконини беради.

«Россия минтақада ўз таъсирини йўқотмоқда ва туркий кенгашга қаршилик қила олмайди», деди у Карвонсарой нашрига. «Бу жараён Марказий Осиёга Хитойнинг кириб келишига ҳам тўсқинлик қилади ва минтақадаги вазиятни барқарорлаштиради.»

Ўзбекистондаги ижобий ўзгаришлар минтақадаги мамлакатлар ўртасида тинч ва самарали ҳамкорликка шароит яратиб беради, дейди Қирғизистоннинг Тўқмоқ шаҳридаги Марказий Осиё халқаро университети президенти Жон Кларк.

Бундай ўзгаришлар турк ҳамкорлиги учун замин ҳозирлаган муҳим шартлардан бири бўлди, дейди Марказий Осиё халқаро университети президенти, профессор Жон Кларк Карвонсарой билан суҳбатда. У минтақавий интеграция институционал механизмларга эмас, балки муайян шахсларга боғлиқ экани бу борада тўсиқ бўлиб турганини қайд этди.

«Чинакам самарали ҳамкорлик қилиш учун бу давлатларнинг ҳукуматлари шундай ишлаши керакки, одамлар алоҳида сиёсатчиларга эмас, балки бутун тизимга ишонишлари лозим», дейди Кларк.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 1

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Келажаги порлоқ сиёсат! Фақат, мақолада кейинги саммитнинг санасини тўғирлаб қўйиш керак. Ҳозир 2014 йил эмаску ахир ёки келажакка қайтишми бу?

Жавоб бериш