Карвонсарой
Хавфсизлик

Портловчи моддалар хавфига қарши кураш бўйича ЕХҲТ минтақавий семинари якунланди

Карвонсарой

13 сентябр куни Остонада ЕХҲТнинг Марказий Осиёда портловчи моддалар хавфини камайтириш ва уларга қарши кураш бўйича 10 минтақавий семинари якунланди. 2015 йилнинг 30 декабрида Колумбиянинг Меделлин шаҳрида олинган суратда қўлбола портловчи мослама акс этган (Леон Монсалве/AFP)

13 сентябр куни Остонада ЕХҲТнинг Марказий Осиёда портловчи моддалар хавфини камайтириш ва уларга қарши кураш бўйича 10 минтақавий семинари якунланди. 2015 йилнинг 30 декабрида Колумбиянинг Меделлин шаҳрида олинган суратда қўлбола портловчи мослама акс этган (Леон Монсалве/AFP)

ОСТОНА – Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти (ЕХҲТ) 13 сентябрь, пайшанба куни Остонада Марказий Осиёда портловчи моддалар хавфини камайтириш ва уларга қарши кураш бўйича 10 минтақавий семинарини якунлади.

Қозоғистон мудофаа вазирлиги ҳамда ЕХҲТнинг Остона ва Душанбедаги идоралари томонидан ташкил этилган бу йилги семинар қўлбола портловчи мосламалар (ҚПМ) ва уларга қарши курашнинг энг илғор тажрибасига бағишланди.

Семинар давомида Афғонистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Украина ва Ўзбекистондан келган 60 нафар ҳарбий ва фуқаролик расмийлари ҚПМ билан боғлиқ муаммолар ва уларнинг хавфидан хабардорликни ошириш бўйича кўрилган чоралар ҳақида сўзлаб бердилар.

Остонадаги ЕХҲТ дастурлари идорасининг раҳбари, элчи Дъёрд Сабо шундай деди: «Ҳарбий соҳа ва хавфсизлик хизмати ходимлари, шунингдек, фуқаролик соҳаси мутахассисларининг ҚПМ хавфига қарши кураш қобилиятини кучайтириш муҳим масаладир. Экспертлар орасида, айниқса, минтақавий даражада тажриба алмашинуви ушбу саъй-ҳаракатларда самарали восита бўлиб хизмат қилади».

Остонадаги ЕХҲТ дастурлари идорасининг раҳбари, элчи Дъёрд Сабо порловчи моддалар хавфига қарши кураш бўйича минтақавий семинарнинг очилишида нутқ сўзламоқда, Остона, 11 сентябрь. (Бакитжан Аристанбек/ЕХҲТ)

Остонадаги ЕХҲТ дастурлари идорасининг раҳбари, элчи Дъёрд Сабо порловчи моддалар хавфига қарши кураш бўйича минтақавий семинарнинг очилишида нутқ сўзламоқда, Остона, 11 сентябрь. (Бакитжан Аристанбек/ЕХҲТ)

Хориж мутахассисларидан ҚПМга қарши кураш сабоқлари

АҚШ, БМТ ва Британия мутахассислари иштирокчилар билан ҚПМга қарши кураш бўйича энг илғор тажрибани ўртоқлашиб, бу борадаги долзарб муаммоларни муҳокама қилдилар.

Семинарда «портловчи моддалар хавфини камайтиришга кўмаклашиш бўйича минтақавий ҳамкорлик, ҚПМ келтириб чиқарадиган хавф турлари, зарарсизлантириш бўйича гуманитар фаолиятни амалга оширишда ҚПМ билан боғлиқ муаммолар, учувчисиз учар қурилмалардан (дронлар) фойдаланиш хавфи ва уларни ҚПМга қарши курашда қўллаш каби мавзулар муҳокама қилинди», дейилади ЕХҲТ сайтида.

Душанбедаги ЕХҲТ дастурлари идорасининг миналарга қарши чоралар бўлинмаси раҳбари Ёхан Дал шундай деди: «Марказий Осиё мамлакатлари миналарни зарарсизлантириш ва портловчи моддалар хавфини камайтириш соҳасида узоқ вақтдан бери ҳамкорлик қилиб келмоқда. Ушбу муаммога қарши кураш салоҳиятини кучайтиришда ҳукуматлар, вазирликлар ва турли идоралар ўртасида тажриба алмашиш муҳим. Бу сафарги 10 семинар ҳам ушбу анъананинг давоми бўлди.»

«Қозоғистон Республикаси ҳар доим қурол-яроғ назорати соҳасидаги халқаро ҳамкорликнинг изчил ва фаол иштирокчиси бўлган ва бўлиб келмоқда», деди мамлакат Мудофаа вазирининг ўринбосари, генерал-лейтенант Талгат Мухтаров.

«ЕХҲТ минтақасида хабардорликни ошириш ҳамда хавфсизлик ва ишончни мустаҳкамлашга оид чора-тадбирлар мазкур ҳамкорликнинг муҳим таркибий бўғини ҳисобланади», деди у.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500