ТОШКЕНТ – 2019 йилнинг январь ойидан бошлаб, Вебстер университети Тошкентдаги Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университетида (ЎзДЖТУ) «Бизнес бошқаруви» (МБА) йўналиши бўйича магистратура таълимини бошлайди, деб хабар берган эди Gazeta.uz сентябрь ойида.
АҚШнинг Сент-Луис шаҳрида жойлашган Вебстер университети ЎзДЖТУда «Инглиз тилини иккинчи тил сифатида ўқитиш» дастурини тақдим этмоқда. 5 сентябрдан бошлаб мазкур дастур асосида Ўзбекистон университетларининг бакалавр дипломига эга 125 та талабага таълим бериш бошланди.
Инглиз тили дастури Ўзбекистонда Америка университети томонидан тақдим этилган биринчи таълим лойиҳаси бўлади. Унинг нархи 4000 АҚШ долларини (31,5 миллион сўм) ташкил этади.
Битирувчилар Вебстер университети дипломига эга бўладилар.

Вебстер университети инструктори университетнинг «Инглиз тилини иккинчи тил сифатида ўқитиш» магистрлик дастури талабаларини табрикламоқда, Тошкент, 5 сентябрь. (Ўзбекистон олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги)
Вебстер ва ЎзДЖТУ профессорлари Вебстер университети ишлаб чиққан дастур асосида талабаларга дарс ўтадилар.
Ўқитувчи ва талабалар мамнун
Ўзбекистонда инглиз тили ўқитувчилари ва таржимонлар етишмайди, дейди Тошкент мактабларидан бирининг ўқитувчиси Светлана Козирева.
Дастур ўқишни тамомлаганидан кейин инглиз тилидан дарс беришни истаган талабалар орасида оммалашади, деди у.
«21-асрда инглиз тилини билиш жуда муҳим. Фарзандларимизга эса ўқитувчилар керак», деди у Карвонсарой нашрига.
Тошкентдаги мактабнинг 10-синф ўқувчиси Замира Отахонова Вебстер таълим дастуридан мамнун эканлигини айтади.
Ўзбек университетларида таълим сифати паст, деди у. Хорижда таълим олишга эса ҳамманинг қурби етмайди, деб қўшимча қилди у.
«Ўзбекистонда Америка университетининг фаолият юритиши жуда яхши янгилик; у яна бошқа дастурларни ҳам таклиф этади деган умиддаман», деди у Карвонсарой нашрига. «Мен Вебстер университетида социология бўйича магистрлик йўналишида бажонидил таълим олган бўлардим.»
Bakalavryat necha yillik
Жавоб беришФикрлар 47
Контракт қанча экан
Жавоб беришФикрлар 47
Мақолада университет битирувчиларини ишга жойлаштириш масаласи ёритилмаган. Университет дипломига эга бўлган фуқаролар қаерда иш топиши мумкинлиги ҳақида маълумот берилса мақсадга мувофиқ бўларди.
Жавоб беришФикрлар 47
Интернетда «Вебстер университетидаги барча имкониятлар» деб қидирдим, аммо маълумот жуда кам ва етарли эмас. Очиқ эшиклар, унинг бўлимлари ёки кириш тестлари ҳақида ҳам ҳеч нарса топилмади!!!!!!!
Жавоб беришМен ҳам билмайман
Жавоб беришИмтиҳон бўлмайди
Жавоб беришФикрлар 47
Қолоқ ва қашшоқ Россия бу 150 долларлик пенсия берадиган қудратли давлат, мана бу ҳақиқатда кулгили.
Жавоб беришФикрлар 47
Факультетлар ҳақида тўлиқ маълумот берсангиз
Жавоб беришФикрлар 47
Вебстер университетига қайси фанлардан имтиҳон топширилади
Жавоб беришУлар IELTS 6 ёки ундан юқориси, деб айтишган
Жавоб беришФикрлар 47
Илтимос, кейинги йил қайси фанлардан кириш тестлари бўлишини айтиб ўтсангиз
Жавоб беришГрант борми?
Жавоб беришГрант йўқ, пул тўлаган одам кира олади
Жавоб беришФикрлар 47
Унчалик яхши эмас
Жавоб беришФикрлар 47
Сиртқи йўналишлари ҳам борми ва уларга онлайн тест топширса бўладими
Жавоб беришФикрлар 47
Ҳа жудаям ёқди менга, менинг энг катта мақсадим АҚШ университетларининг бирида ўқиш.
Жавоб беришФикрлар 47
Имтиҳон қандай бўлади қайси фанлардан шуни ҳеч топиб бўлмадида.
Жавоб беришIELTS 6 бўлиши керак
Жавоб беришФикрлар 47
Магистратура ҳақида батафсилроқ маълумот бера оласизларми? Менда ESL бакалавр дипломи бор. Инглиз тили магистрлик даражаси ҳақида нима дейсиз?
Жавоб беришФикрлар 47
2-курсдан кейин малака ошириш учун талабалар чет давлатларига жўнатиладими, масалан, Америкага? Шунингдек, халқаро талабаларга қандай қулайликлар бор иқтисодий тарафдан?
Жавоб беришФикрлар 47
Савол: Бу университет айнан қаерда жойлашган?
Жавоб беришФикрлар 47
Абитуриентлар учун ҳам қабул борми
Жавоб беришҚабул борми?
Жавоб беришФикрлар 47
фақат магистрлар қабул қилинадими
Жавоб беришЙўқ, аммо бу ҳам бор
Жавоб беришФикрлар 47
Тошкентдаги Вебстер университетининг асосий манзилини қаердан топса бўлади? Мен уни мамлакатимизнинг бир нечта университетларида жойлашган, деб эшитган эдим.
Жавоб беришЙўқ, фақат 1
Жавоб беришАлишер Навоий - Пахтакор бекати ёнида
Фикрлар 47
Ҳаммага салом. Бу университетнинг веб-сайти борми?
Жавоб беришҲа, WEBSTER.EDU/UZBEKISTAN
Жавоб беришФикрлар 47
Cалом, келаси йилдан қандай дастурлар қўшилишини айта оласизми?
Жавоб беришФикрлар 47
Университет тўғрисида маълумот борми, масалан веб-сайтми?
Жавоб беришAфсуски ҳозирча йўқ
Жавоб беришФикрлар 47
Вебстер университети таълим дастурларига билдирган қизиқишингиз учун барчангизга раҳмат. Ҳозирда мавжуд TESL дастурлари ҳақида қуйидаги манзилдан маълумот оласиз. https://sites.google.com/view/webstertesl/tesl-in-uzbekistan. Дастурларимизга оид қўшимча маълумотлар тез орада эълон қилинади.
Жавоб беришФикрлар 47
Good afternoon administration, I am really happy that such kind of university is opened in our country, but I dont noticed any extra datas about submitting aplication, what I should to do, any contact or email is available. Thanks Ҳурматли маъмурият, сизларга хайрли кун тилайман. Мамлакатимизда шундай университет очилганидан хурсандман, лекин ўқишга кириш учун қай тарзда ариза топшириш, нима қилишим кераклиги ҳақида қўшимча маълумот топа олмадим, бирор электрон почта манзили ёки контакт борми? Раҳмат
Жавоб беришФикрлар 47
2020 йилдан бошлаб Вебстерда бакалавр даражасида ўқиса бўладими ёки фақат магистратурами?
Жавоб беришФикрлар 47
Магистратурани 2019 йил январь ойидан бошласам бўладими?
Жавоб беришФикрлар 47
Авваламбор Ассалому алейкум! Мақола жуда тушунарли ёзилган бироқ мен бир нарсага янада ойдинлик киритмоқчиман: Вебстер университетида ўқиш учун нималар қилиш керак? Қайси соҳани битирган бўлиш лозим? Жавоб учун олдиндан Ташаккур!
Жавоб беришФикрлар 47
Илтимос университет электрон манзилини ёзиб қолдиринг
Жавоб беришАссалому алейкум хонимлар ва жаноблар бу Университетга ҳужжатларни қандай топширса бўлади? Қандай қилиб алоқа учун рақамларни олишим мумкин?
Жавоб беришФикрлар 47
Мен ҳеч қандай телефон рақами ёки электрон почта манзилини топа олмадим.Университет ҳақида тўлиқ маълумот йўқ. Бундан ташқари, ариза топшириш учун алоҳида университет шаҳри ҳам йўқ. Талабларга жавоб бермас экан, бундай университетларни очишдан мақсад нима?
Жавоб беришҚўшимча маълумотлар сўраб, қизиқиш билдирганингиз учун ташаккур. Батафсил ахборот учун қуйидаги манзилга мурожаат қилишингиз мумкин: https://sites.google.com/view/webstertesl/tesl-in-uzbekistan
Жавоб беришФикрлар 47
Мен ҳам (ўқишни) хоҳлайман
Жавоб беришФикрлар 47
Жин урсин... Қаерда экан?.. Ҳа, мана, чўнтакда арзимаган 4000 АҚШ доллари бор экан, топдим. Ана энди ўқишни бошлайман!!! Ура!!!
Жавоб беришФикрлар 47
Илтимос, АҚШ билан биргаликда бизнес ва технология факультетини очинглар
Жавоб беришФикрлар 47
Зўр фикр, Унинг амалга оширилгани учун раҳмат! Мен бу университетда таълим олаётганлигимдан ғурурланаман. Шарт-шароитлар ниҳоятда яхши. Янги бино ўзининг салобати ва ичидаги қулайликлари билан ажойиб таасурот қолдиради. Вебстер университети Халқаро стандартларга мос таълим олишимга ажойиб имконият беради! Мустақил Ўзбекистонга қилинган бундай совға учун барчангизга раҳмат!
Жавоб беришФикрлар 47
Салом, бакалаврга ҳам ўқиса бўладими Вебстерда?
Жавоб беришФикрлар 47
Вебстер университетининг бўлинмаси Тошкентда очилиши жуда яхши фикр, айтиб ўтилганидек ҳаммада ҳам чет элда таълим олиш имконияти мавжуд эмас, хорижий университетлар бўлинмалари мамлакатимизда очилиши келажакда бизга жуда кўп имкониятларни яратиб беради.
Жавоб беришФикрлар 47