https://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/features/2018/09/18/feature-01
| Таҳлил

Кремль ИДнинг фитнали видеоси билан русийзабонларни алдашга уринмоқда

Карвонсарой

Ижтимоий тармоқларда тарқалган мазкур видеони синчиклаб ўрганиш шуни кўрсатмоқдаки, Кремль руслар ва русийзабонларни «АҚШ ИДни қўллаб-қувватламоқда», деган фитна назарияси билан алдамоқчи.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган мазкур видео таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, Кремль руслар ва русийзабонларни АҚШ «Ислом давлати»ни (ИД) қўллаб-қувватламоқда, деган фитна назариясибилан лақиллатмоқчи.

Асосан Украинадаги россияпараст айирмачилар фаолиятини ёритиш билан шуғулланувчи Кремль назоратидаги «Русская Весна» (Рус баҳори) сайти 6 сентябрь куни YouTube тармоғига видео жойлади, унда гўёки Суриядаги ИД жангариси унинг гуруҳи АҚШ тарафидан қўллаб-қувватланганини тан олган.

Видеонинг айрим жиҳатлари тахминий иқрорнинг ҳақиқийлигини шубҳа остида қолдирмоқда.

Асирга жавоблар айтиб турилган

8 минутлик видеода бир гуруҳ номаълум кимсалар олдида тиз чўкиб турган, қўллари ва кўзлари боғланган одам тасвирланган.

image

Кремль қўллаб-қувватловидаги веб-сайтдан олинган видеолавҳада «Ислом давлати» жангариси экани айтилган шахснинг сўроққа тутилаётгани кўрсатилган. Таглавҳада «Америкаликлар озиқ-овқат ва қуроллар билан таъминлаганлар», деб ёзилган. Субтитрларда жавоблар нотўғри изоҳлангани етмагандек, видеода ўргатиб туриш билан боғлиқ ҳолатни яширилган. (File)

image

12 сентябрь куни Суриянинг Идлиб вилоятидаги Бинниш шаҳрида ҳар қандай рейдларга тайёр туриш мақсадида қўлбола газ ниқобларини тақиб кўраётган болалар. Сурия режими ва унинг Россиялик иттифоқдоши исёнчиларнинг сўнгги қўрғони бўлган Идлибни қайтариб олиш билан таҳдид қилмоқда. (Муҳаммад Ҳаж Кадур/AFP)

image

11 декабр куни Сурия раҳбариятининг Facebook тармоғидаги расмий саҳифасида эълон қилинган тарқатма сурат: Россия президенти Владимир Путин (чапдан иккинчи) ва унинг суриялик ҳамкасби Башар Асад (ўнгдан иккинчи) Суриянинг Латакия вилоятида жойлашган Хмеймимдаги Россия авиабазасида россиялик ҳарбий зобитлар учрашмоқда. (Сурия раҳбариятининг Facebook саҳифаси/AFP)

Ҳарбий кийимдаги одам араб тилида, Сурия шевасида сўзлаб, ИД аъзоси экани айтилган Дайр Ал-Бухтлик (Абу Умар Ал Хораний номи билан ҳам таниш бўлган) Суҳайб Иззидин Ал-Зуабий исмлик шахсдан «интервью» олган.

«Русская весна» томонидан берилган араб ва рус тилларидаги субтитрлар ўртасида фарқ кишини ҳайратга солади. Субтитрларда жавоблар нотўғри изоҳлангани етмагандек, видеода ўргатиб туриш билан боғлиқ ҳолатни яширилган.

Масалан, лавҳа аввалида кимнингдир суратга олиш вақти келганини билдириб, рус тилида «Мотор!» дегани эшитилади.

Интервью «Исминг нима? Тахаллусинг нима? Қаердансан?» каби оддий саволлар билан бошланади, тутқун эса минғирлаб, сўроққа тутувчи айтиб турган жавобларни қайтаради.

Сўроққа тутувчи «Қайси бўлинмада бўлгансан?» деган тўртинчи саволини бир неча бор ва турлича такрорлайди, тутқун эса нима деб жавоб беришни билмайди.

Аввалига Ал-Зуабий «ИДда бўлганман», деб айтади. Сўроққа тутувчи давом этади: «Яхши, ИДда, айнан қайси гуруҳда? Гуруҳ раҳбари ким эди? Гуруҳ амири ким эди?»

«Қора Тош бўлинмасидан», дейди тутқун. «Қора Тошдаги раҳбарингиз ким эди?» деб давом этади сўроққа тутувчи.

Асир сукут сақлайди, сўроққа тутаётган шахснинг сабри чидамай, «Сенга нима бўлди? Ҳозирги гуруҳингизнинг амири ким?» дея саволини такрорлайди.

«Ироқлик Абу Бакр Ал-Бағдодий», дейди Зуабий ИД раҳбарини назарда тутиб.

«Ҳозирги гуруҳингизнинг раҳбари ким? Сизларни қўлга олган вақтимиздаги гуруҳингизни? деб қайтаради сўроққа тутувчи кимса.

Камера ортида кимдир жавобларни айтиб туради, асир эса ва ниҳоят сўроққа тутувчи истаган жавобни айтади.

«Қора Тош» бўлинмаси дала қўмондони Абу Айюб ал-Ироқийнинг исми титрларда Абу Бакр ал-Ироқий бўлиб келган. «Ал-Сувайда саҳросидаги гуруҳ 1500 жангаридан таркиб топган, менинг бўлинмамда эса 250 та жангари бор. Қуролларни америкаликлар етказиб беришган.»

Асирга такрор-такрор берилган саволлар ва жавобларнинг русча матни келтирилмаган.

Рус тилидаги таржима ҳақиқатдан йироқ

Саволларнинг иккинчи туркумида ҳам рус таржимаси араб тилидаги аслидан фарқланади.

«Ҳарбий тайёргарлик қаерда ўтказилган? Сизларга қанча тўлашган?», дейди савол берувчи.

Асир арабчада «Мени ИДнинг Руқбон қочқинлар масканида тайёрладилар», деб жавоб қайтарган.

Русча титрларда эса бундай дейилади: «Америкаликлар мени Руқбон қочқинлар масканидаги ИД сафларида тайёрладилар».

Кейинги саволда ҳам яна бир қарама-қаршилик кўринади.

«Оммавий ахборот воситалари, WhatsApp ва Facebook тармоғида ёш болалар асирларни ўлдираётганини тез-тез кўриб турамиз. Бу болалар ҳақида нима биласиз, улар қаерда?», деб ёзилади русча титрларда.

Аслида сўроққа тутувчи бундай дейди: «12 ёшгача бўлган болалар одам ўлдириш, хунрезлик каби жиноятларни содир этаётганларини кўп кўрамиз...»

Ал-Зуабийнинг айтишича, бу болаларнинг «миялари заҳарланмоқда, шу сабабли улар биладиган ягона ҳақиқат – қон тўкиш ва одам ўлдиришдир».

У ёш болалар ҳам Руқбонда тайёргарликдан ўтишганини айтади. Болалар худкушликка тайёрланганми-йўқми деган саволга, у «ҳа» деб жавоб берган.

«Яқинда ал-Сувайдада ИД ҳужуми амалга оширилди», деди сўроққа тутувчи босим билан. «Ҳужум вақтида сен қандай вазифани бажардинг?»

«Гуруҳимиз ўз-ўзини портлатувчи худкушлардан таркиб топган эди», деди Зуабий. «Биз бир вақтнинг ўзида ал-Сувайданинг ичидан ва унинг ташқарисидан ҳужум қилишимиз керак эди. Гуруҳлардан бири Идлибга кимёвий ҳужум ҳақидаги фитнали видеони тасвирга олиш учун юборилган эди. Бунда Сурия армиясини айблаш мақсад қилинган эди.»

Бу жавоб режимнинг Сурияликларга қарши кимёвий ҳужум айбини яшириш учун Кремль томонидан тез-тез қўлланадиган хитобни ифода этади. Жавобдаги яна бир қизиқарли жиҳат шуки, Иордания чегараси яқинидаги жануби-шарқий Сурияда жойлашган ал-Сувайда – Туркия чегарасига яқин, Суриянинг шимоли-шарқидаги Идлибдан 400 километр узоқда жойлашган.

Юқорида тилга олинган қарама-қаршиликлар билан бир қаторда, камера ортида аниқ бошқарув остида қўрқиб турган асир молиявий қийинчиликлар сабабли ИД сафига қўшилганини тан олган.

У видеолавҳанинг бошидан охирига қадар тушуниб бўлмайдиган тарзда гапирган ва қўрқиб тургани аниқ эди. Видеода кўринмаган Сурия ва Россия ҳарбийлари уни ўлим ёки таҳдидлар билан гапиришга мажбур қилаётганларини тахмин қилиш мумкин.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Кремлнинг ҳатти-ҳаракатлари устидан кулмоқдалар

Араб ва рус тилида сўзлашувчилар турли ижтимоий тармоқларда видеони мазах қилишган.

YouTube тармоғида русийзабонлар ҳақоратомуз изоҳлар қолдиришди.

«Шу ҳам саҳналаштирилган намойиш бўлдию? Видеонинг 1:11 дақиқасида аскар асирга савол бериб унга қайси исмни айтишни буюрди», деб фикр қолдирди Абу Бублик.

«Останкинода (Россия давлат телеканали студияси) навбатдаги суратга олиш куни...», деб ёзган Вова Копейкин.

«Бу видео саҳна ортида нима бўлаётганини, араб тилида асир нима дейиши кераклигини айтиб туришганини англамайдиган, русийзабон аудиторияга мўлжалланган», деб қўшимча қилди Аҳмед Ҳасан.

«Таржиманинг ярмидан кўпи хато. Бу видео саҳналаштирилган бўлиб чиқса ҳайрон бўлмайман», деб ёзди Рамил Гаифуллин.

«Видео ҳақиқийга ўхшамайди. У қандай қилиб уларга ким озиқ-овқат ва қурол етказиб берганини билиши мумкин?», деб савол беради Присцилла Табаки. «Уларга АҚШ юк машиналарида озиқ-овқат етказадими? Бу очиқдан-очиқ ташвиқот.»

Араб тилида сўзлашувчиларнинг фикрлари ҳам шундай.

«Ўхшамаган роль, телба Шабихалар (Сурия ҳукумати тарафдорларига қўйилган лақаб). Ифлос руслар қандай ёлғон гапиришни режимдан ўрганиб олиб, энди улардан ҳам ўзиб кетишяпти», деди Муҳаммад Су Facebook тармоғида.

«Асир руслар унинг миясини тозалашда нимадан фойдаланганларини айтмаган. Детектив эса ундан Персил ёки Ариелмиди, деб сўрашни унутган», деди Холид Алса кир ювиш кукунини назарда тутиб.

Facebook тармоғидаги худди шу постда «Жин урсин, ахир бу уч ўлчамли ёлғон-ку», деб ёзади Абу ал Валид Албукамали. «Иордания чегараси яқинидаги Руқбон лагерида тайёрланган ИД жангариси Сурия озодлик армияси ва Жабҳат ал Нусра Идлибда нималарни режалаштирганини билармиш. Ё қудратингдан!»

Сизга мақола ёқдими?
48
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат
Captcha