Карвонсарой
Дин

Дин пешволари тинчликни тарғиб қилиш учун Остонага йиғилдилар

Айдар Ашимов

10-11 октябрь кунлари Остонада бўлиб ўтган Жаҳон ва анъанавий динлар етакчиларининг 6-қурултойида 46 давлатдан 80 дан зиёд делегация иштирок этди. (Қозоғистон президенти матбуот хизмати)

10-11 октябрь кунлари Остонада бўлиб ўтган Жаҳон ва анъанавий динлар етакчиларининг 6-қурултойида 46 давлатдан 80 дан зиёд делегация иштирок этди. (Қозоғистон президенти матбуот хизмати)

ОСТОНА - Бутун дунёдан келган уламолар, сиёсатчилар ва дин пешволари 10-11 октябр кунлари Остонада бўлиб ўтган анжуманда қатнашиб, хавфсизлик муаммолари, дин ва глобаллашув, экстремизм ва терроризмга қарши кураш масалаларини муҳокама қилдилар.

Жаҳон ва анъанавий динлар етакчиларининг қурултойи илк маротаба 2003 йилда Остонада ўтказилган бўлиб, ўшандан бери ҳар уч йилда бир марта ўтказиб келинади.

Бу йил 6-маротаба ўтказилган анжуманда 46 давлатнинг 82 делегацияси, жумладан, Ислом, насронийлик, яҳудийлик, индуизм, даосизм ва зардуштийлик динлари пешволари ва сиёсат арбоблари қатнашди. Қозоғистон мусулмонлари диний идораси (ДУМК) маълумотларига кўра, улар қаторида, шунингдек, халқаро, диний ва нодавлат ташкилотларининг вакиллари ҳам бор эди.

Қурултой қатнашчилари олдида нутқ сўзлар экан, президент Нурсултон Назарбоев «ҳамкорликни янги босқичига ўтиш зарурлигини» таъкидлади, деб хабар беради Казинформ.

10-11 октябр кунлари бўлиб ўтган диний етакчилар анжумани қатнашчилари хавфсизлик муаммолари, дин ва глобаллашув, шунингдек, экстремизм ва терроризмга қарши кураш масалаларини муҳокама қилдилар. (Қозоғистон президенти матбуот хизмати)

10-11 октябр кунлари бўлиб ўтган диний етакчилар анжумани қатнашчилари хавфсизлик муаммолари, дин ва глобаллашув, шунингдек, экстремизм ва терроризмга қарши кураш масалаларини муҳокама қилдилар. (Қозоғистон президенти матбуот хизмати)

«Мен дин пешволари ва диний ташкилотларнинг улкан салоҳиятидан фойдаланиб, низолашувчи томонлар ўртасида конструктив мулоқотни йўлга қўйишни назарда тутмоқдаман», деди у. «Биз барча диний етакчиларини халқаро ҳамжамиятга, одамлар ва давлатларга юзланиб, уларни тинчлик ва хавфсизликка тарғиб этишга чақирамиз.»

Қурултой давомида Назарбоев Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) Бош котиби Томас Гремингер ва БМТнинг маданиятлар иттифоқи бўйича олий вакили Носир Абдулазиз ал-Носир билан учрашди.

Ал-Носир билан ўтказган учрашувида Назарбоев тинчлик, дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлидаги хизматлари учун унга Дўстлик нишонини топширди.

Терроризм ва экстремизмга барҳам бериш

«Суриядаги низо, диндорларнинг оммавий қирғин қилиниши, диний обидалар ва жаҳон меросига кирувчи ёдгорликларнинг вайрон этилиши – глобал барқарорлик ва хавфсизликка таҳдиддир», деди Қозоғистон Сенати раиси ва Қурултой котибияти раҳбари Қосим-Жўмарт Токаев. Бу ҳақда Казинформ агентлиги чоршанба куни хабар берди.

«Зўравонлик экстремизми ва халқаро террорчилик ташкилотлари муаммолари вақт ўтиши билан ўз аҳамиятини йўқотгани йўқ», деди қурултойда иштирок этган Буюк Британиялик протестантлик черкови пастори Жеймс Клив Карвонсарой нашрига.

«Глобал муаммолар ва сиёсий низолар манзарасида бу муаммо сақланиб қолмоқда ва кучаймоқда», деди Клив.

Унинг сўзларига кўра, турли эътиқоддаги диний етакчилар хавфсиз ва бағрикенг дунёни барпо этишга ҳисса қўшишлари мумкин. У Марказий Осиё давлатларида мавжуд бўлган турли фикр ва дунёқарашларга қарамай, улар орасидаги ҳамкорлик ва тинчликни бунга мисол ўлароқ келтирган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500