Карвонсарой
Жиноят ва адолат

Қозоғистон Қирғизистондаги «Яқин инкор» диний гуруҳини экстремистик деб топди

Ксения Бондал

«Current Time» телеканалининг Қирғизистондаги «Яқин инкор» гуруҳи аъзолари ҳақидаги 23 июль кунги видеолавҳасидан олинган кадр. Гуруҳ аъзоси Бахтигул Абдрахманова юзини ёпган ҳолатда уйига келган давлат органлари ходимлари билан суҳбатлашмоқда. Бахтигул ва унинг турмуш ўртоғи Жергал фарзандларини мактабга беришдан бош тортганлари учун уч йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган эдилар. (File)

«Current Time» телеканалининг Қирғизистондаги «Яқин инкор» гуруҳи аъзолари ҳақидаги 23 июль кунги видеолавҳасидан олинган кадр. Гуруҳ аъзоси Бахтигул Абдрахманова юзини ёпган ҳолатда уйига келган давлат органлари ходимлари билан суҳбатлашмоқда. Бахтигул ва унинг турмуш ўртоғи Жергал фарзандларини мактабга беришдан бош тортганлари учун уч йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган эдилар. (File)

ОЛМАОТА – Қирғизистонда тақиқланган «Яқин инкор» гуруҳи Қозоғистонда ҳам экстремистик деб топилди.

2017 йилнинг июнь ойида Қирғизистон ҳукумати «Худодан бошқа ҳамма нарсани инкор қилиш» маъносини англатувчи «Яқин инкор» гуруҳини экстремистик деб топган эди.

10 октябрь куни Остона шаҳар Есиль туман суди Қозоғистон Бош прокуратурасининг «Яқин инкор» гуруҳини экстремистик деб тан олиб, унинг фаолиятини тақиқлаш ҳақидаги аризасини қондирди.

Эндиликда «Яқин инкор» фаолиятида иштирок этган ёхуд уни молиялаштирган ҳар қандай шахс жиноий жавобгарликка тортилади.

Диний экстремизм мисоли

«Яқин инкор» сунний мазҳабидаги миссионерлик ҳаракати ҳисобланувчи Таблиғ жамоати гуруҳининг қанотидир. Бош прокуратурага кўра, ушбу гуруҳ ҳам Қозоғистонда экстремистик деб топилган.

Таблиғ жамоати 2013 йилнинг февралидан бери тақиқланган.

Бош прокуратура матбуот хизматининг маълум қилишича, «Яқин инкор» гуруҳи тарафдорлари бошқа динларнинг мавжуд бўлиш ҳуқуқини қатъиян инкор этиб, улар билан тўқнашув муқаррар эканини баҳорат қиладилар - бу диний экстремизм таърифига мос келувчи эътиқод деб кўрилади.

«Яқин инкор»нинг мақсади – Қозоғистон суверенитетига дахл қилиб, конституциявий тузумни куч билан ўзгартириш орқали халифалик барпо этишдир, деб хабар берди Бош прокуратура матбуот хизмати 2 октябрь куни.

2018 йил апрель ойида Остона туман суди «Яқин инкор» аъзолари бўлган айрим Қозоғистон фуқароларини экстремистик фаолият олиб боргани учун турли муддатларга озодликдан маҳрум қилган эди. Бош прокуратуранинг тергов маълумотларига асосланиб аниқлик киритишича, улар гуруҳнинг Қозоғистондаги бўлинмасини ташкил этишни режалаштирганлар.

«Яқин инкор» воизлари Ислом асосларини бузиб талқин қиладилар, натижада диндорлар адашиб террорчилар сафига қўшиладилар, дейди Остонадаги геосиёсий тадқиқотлар институти директори Асилбек Избаиров.

Бундай пешволар «Яқин инкор» аъзолари зиммасига 40 кунлик ва бир йиллик миссияларни юклайдилар, бу баъзида оилавий алоқаларнинг узилиши ва ажралишларга сабаб бўлади, деди Избаиров Карвонсарой нашрига.

Шу билан бирга, ташкилот аъзолари вақтинча яшаб турган жойларида янги хотин олиши, бошқа жойга кўчиб кетаётганида эса уни талоқ қилиши мумкин, деди у.

Фарзандларни таълимдан маҳрум қилиш

Қирғизистонда «Яқин инкор» билан боғлиқ ҳодисаларнинг бирида, Иссиқкўл вилоятида гуруҳ аъзоси бўлган бир нечта ота-она фарзандларига мактабга боришни тақиқлаган, деб хабар берди 23 июль куни Озод Европа/Озодлик ва Америка Овози радиолари томонидан қўллаб-қувватланган «Current Time» онлайн телелойиҳаси.

Оналардан бири Бахтигул Абдрахманованинг «Current Time» телеканалига айтишича, у фарзандларига фақат мадрасага боришга рухсат беради, чунки Қирғизистон конституцияси шарият қонунларига зид.

Бахтигул ва унинг эри Жергал ўз ота-оналик вазифасини адо эта олмаганликда айбланиб, 3 йилга озодликдан маҳрум қилинган эдилар, деб хабар берди «Current Time». Қирғизистон ҳукумати бошқа икки оилага ҳам худди шундай айблов қўйган.

Айни пайтда Жергал колонияда. Бахтигул эса кенжа фарзанди 14 ёшга тўлганидан сўнг жазо муддатини ўтайди, дейилади хабарда.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500