Карвонсарой
Терроризм

Марказий Осиё таҳлилчилари «Malhama Tactical» ёлланма гуруҳи борасида ўз хавотирларини билдирди

Максим Енисеев

«Malhama Tactical» гуруҳи раҳбари Абу Салмон Беларус ал-Қоида бўлинмаси бўлган Таҳрир аш-Шом аъзолари билан Суриянинг Идлиб шаҳри яқинида ўтган машқлар чоғида, 14 ноябрь куни олинган сурат. (File)

«Malhama Tactical» гуруҳи раҳбари Абу Салмон Беларус ал-Қоида бўлинмаси бўлган Таҳрир аш-Шом аъзолари билан Суриянинг Идлиб шаҳри яқинида ўтган машқлар чоғида, 14 ноябрь куни олинган сурат. (File)

ТОШКЕНТ – Ўзбекистонга алоқадор хусусий ҳарбий пудратчининг Суриядаги экстремистлар билан бирга ишлаётгани Марказий Осиёда хавотирларни келтириб чиқарган, сабаби гуруҳ ўз сафларини ва машғулот базаларини молиялаштиришни кенгайтирмоқда.

«Malhama Tactical» 2013 йилдан бери Сурияда фаолият олиб борган, у ердаги экстремист гуруҳлар аъзоларини қуроллардан фойдаланиш, ҳарбий тактика ва фавқулодда тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича тайёргарликдан ўтказган.

Гуруҳ икки йўналишнинг энг ёмон жиҳатларини – ёлланма жангарилик ва экстремизмни ўзида бирлаштирган.

«Malhama Tactical»нинг мижозлари қаторида Жабҳат Фатаҳ аш-Шом (аввалги номи ал-Нусра жабҳаси), ал-Қоиданинг Суриядаги бўлинмаси, Ажнад ал-Кавказ – чеченлар бошқарувидаги Суриянинг радикал жангари гуруҳи, Жайш ал-Муҳожирийн вал-Ансар, ал-Нусра жабҳасига алоқадор яна бир суриялик гуруҳ ва Туркистон Ислом ҳаракати, авваллари Шарқий Туркистон Ислом ҳаракати (ШТИҲ) номи билан танилган Хитойнинг Шинжон мухтор вилоятидан чиққан уйғур жангари гуруҳлари бор.

Суриядаги «Malhama Tactical» лагерида уйғур экстремистлари машқ қилмоқда. Машқ жараёни акс этган видео 4 ноябрь куни гуруҳнинг Телеграм каналида чоп этилган. (File)

Суриядаги «Malhama Tactical» лагерида уйғур экстремистлари машқ қилмоқда. Машқ жараёни акс этган видео 4 ноябрь куни гуруҳнинг Телеграм каналида чоп этилган. (File)

Малдив оролларидан келган ёлланма жангарилар Суриядаги «Malhama Tactical» лагерида ўтган машғулотлардан сўнг дам олишмоқда, сурат 10 ноябрь куни Twitter саҳифасида жойлаштирилган.

Малдив оролларидан келган ёлланма жангарилар Суриядаги «Malhama Tactical» лагерида ўтган машғулотлардан сўнг дам олишмоқда, сурат 10 ноябрь куни Twitter саҳифасида жойлаштирилган.

«Malhama Tactical» гуруҳининг ўлдирилган асосчиси Абу Рофиқнинг фотосурати гуруҳнинг ВКонтакте саҳифасида.

«Malhama Tactical» гуруҳининг ўлдирилган асосчиси Абу Рофиқнинг фотосурати гуруҳнинг ВКонтакте саҳифасида.

Айни дамда «Malhama Tactical» Жабҳат ал-Нусра гуруҳининг сўнгги кўриниши - Ҳаят Таҳрир аш-Шом билан яқиндан боғлиқ, деган эди «Malhama Tactical»нинг ҳозирги раҳбари Абу Салмон Беларус август ойида «European Eye on Radicalisation» сайтига берган интервюсида.

«Биз деярли доим улар билан биргамиз, уларга ёрдам берамиз ва улар билан бирга жанг қиламиз», деди у.

Марказий Осиё ва Россияга алоқадорлик

«Malhama Tactical»нинг Марказий Осиёга алоқадорлиги айниқса минтақа кузатувчиларини хавотирга солмоқда.

Гуруҳга Абу Рофиқ номи билан танилган ўзбек асос солган. У 2017 йил феврал ойида ўлдирилган. Унинг ҳақиқий шахси ҳамон номаълум.

Рофиқ ўлимидан аввал, 2017 йил феврал ойида АҚШининг «Foreign Policy» нашрига берган интервюсида компания Ўзбекистон ва шимолий Кавказдан бўлган 10 кишидан иборат эканини айтиб ўтган.

Айни дамда гуруҳ аъзоларининг аниқ сони номаълум.

Рофиқ Ўзбекистондан Россия кўчиб ўтган, у ерда Россия ҳарбий десант кучлари сафига қўшилган. 2013 йилда Сурия кетган.

Унинг вориси Абу Салмон Беларус эса асли беларуслик эканлиги айтилади.

«Гўёки «олижаноб жиҳодчи» Абу Салмон Беларус ижтимоий тармоқларда ва интервюларда унинг гуруҳи фуқаролар, аёллар ва болаларга қарши урушмаслигини, фақат номаълум «уруш жиноятчиларига» ва ҳарбий обектларга қарши жанг қилишини айтиб ўтган», деди тошкентлик сиёсий таҳлилчи Умид Асатуллаев. У Карвонсарой илтимосига кўра, Абу Салмон Беларуснинг Twitter саҳифасини таҳлил қилиб чиқди.

«Ҳаммаси ёлғон», деди у. «Унинг эътиқоди ҳақиқий террорчилик гуруҳлари билан ҳамкорлик қилишдан ёки тинч аҳолига қарши террорчилик ҳужумларини уюштирадиган жангариларни тайёрлашдан тўсмайди.»

«Malhama Tactical» гуруҳи посцовет, жумладан, «ўзбекча» илдизларга эга эканлиги айниқса хавотирли», деди Асатуллаев.

Марказий Осиё томон кенгайиш ва таҳдид

«Malhama Tactical» ўз фаолиятини кенгайтиришни режалаган кўринади.

«Malhama Tactical»нинг Twitter саҳифасида жойлаштирилган энг сўнгги постларнинг бирида «Малдивлик биродарлар» дея таърифланган жангариларининг ҳарбий тайёргарликдан ўтаётган акс эттирилган.

Беларус Twitterда 800дан ортиқ «биродарлар» «Malhama Tactical» лагерида машғулот ўтишни истаётганини ва улар билан янада яхшироқ мулоқот қилиш учун француз тилини ўрганишни режалаштираётгани ҳақида ёзган.

«Ижтимоий тармоқларда улар рус тилида жуда яхши ёзадилар ва қуроллар учун рус тилидаги йўриқномалардан фойдаланадилар», деди Асатуллаев. «Суриядаги террорчилар бутунлай йўқ қилинганидан сўнг, «Malhama Tactical» ўз диққатини Марказий Осиёга қаратиши мумкин, деган хавотирдаман.»

Twitterда Беларус томонидан чоп этилган видеода Туркистон Ислом ҳаракатининг уйғур аъзолари деб тахмин қилинганларнинг лагерда машғулот олиб бораётгани кўрсатилган. Twitterдаги бошқа суратларда уйғурларнинг таоми бўлган лағмон тайёрлаётганлар тасвирланган.

«Шарқий Туркистонлик биродарлар ва опа-сингилларимиз тантана билан машғулотларни тамомладилар», деб ёзган Беларус. «Яна учта машғулотни бошлаб юбордик ва ишлашда давом этмоқдамиз.»

ШТИҲга алоқадор жангарилар Марказий Осиёда терактлар уюштиришга улгурганлар.

2016 йилнинг 30 май куни Бишкекда гуруҳнинг икки аъзоси Хитой элчихонаси ёнида машинани портлатиб юборишган. Жиноятчилардан бири Сурияда тайёргарликдан ўтган, деб хабар берган эди Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси.

«Malhama Tactical» гуриҳига ўтказилган пуллар – ноқонуний

17 октябрь куни «Malhama Tactical» Суриянинг Ҳама вилоятида янги машғулот лагерини қуриб битирганини эълон қилди. Бундан аввал Беларус Twitter саҳифасида лагерь қурилилши учун хайрия кампаниясини эълон қилган эди.

12 ноябрь куни у ўз Twitter саҳифасида турк тилида одамларни хайрияга чақиришда давом этди, унда у янги лагерь учун чодирлар, кўрпалар, чойшаблар, генераторлар ва бошқа жиҳозлар кераклигини айтиб ўтган. Гуруҳ замонавий усуллар, масалан, биткоинларда ҳам хайрияларни қабул қилади, деган у.

Тошкентлик ҳуқуқшунос Муслима Ҳакимова ўзбекистонликларни «Malhama Tactical» гуруҳи билан муносабатлардан тийилишга ва уларга ҳеч қандай пул, ҳатто криптовалюта ҳам юбормасликка чақирди.

«2016 йилда Ўзбекистон қонунчилигига террорчилик фаолиятини молиялаштиришда иштирок этганлик учун жавобгарлик тўғрисидаги модда киритилган», деди у Карвонсарой нашрига.

«Террорчилик фаолиятини тўғридан-тўғри ёки билвосита молиялаштириш ёхуд маблағ йиғиш билан боғлиқ ҳар қандай ҳатти-ҳаракат учун 8 йилдан 10 йилгача қамоқ жазоси белгиланган», деди у. «Агар маблағ йиғиш уюшган гуруҳ томонидан амалга оширилса, 10 дан 15 йилгача қамоқ жазоси берилади.»

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 2

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Уйғурнинг бунга нима дахли бор? Суммада бўлиб ўтган геноцидни қандайдир оқлашга ҳаракат қилишяптими?

Жавоб бериш

Твиттерда ўтирган бўлса жойлашган жойини аниқлаш қийинми? Пулларни изини топиш хам осондир.

Жавоб бериш