https://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/features/2018/12/14/feature-01
Россиянинг Сурия ҳудуди бўйлаб юришлари аҳоли томонидан совуқ қарши олинмоқда
| Дин

Қирғизистонда ёшларни экстремизм даъватчиларидан ҳимоя қилиш чоралари кўрилмоқда

Канат Алтинбаев

image

Бишкек шаҳрининг чеккасида Наврўз байрамини нишонлаш вақтида арғимчоқ учаётган болалар, 2014 йил, 21 март. Кузатувчиларга кўра, Қирғизистонда болалар ўртасида экстремизм таҳдиди ортган. (Вячеслав Оселедко/AFP)

БИШКЕК – Қирғизистонлик ўқитувчилар ва диний арбоблар экстремистик ғоялар олдида заиф қатлам бўлган ёш болалар борасида огоҳликни кучайтирмоқда.

Ёш болалар ўта заиф ва таъсирчан бўлишади, деди Бишкекдаги нодавлат «Мутакаллим» ташкилоти раҳбари Жамал Фронтбек-Қизи 6 декабр куни 24.kg нашрига. Унинг сўзларига кўра, ночор ва ажрашган оилаларнинг фарзандлари жиддийроқ хавф остида бўладилар.

Унинг сўзларига кўра, ночор ва ажрашган оилаларнинг фарзандлари жиддийроқ хавф остида бўладилар.

Хавф ўзларини «тоза» ислом тарафдорлари деб билган салафийлардан келиб чиқади, деди Бишкеклик имомлардан бири Исфандиёр Абдуллаев Карвонсарой нашрига.

image

Бишкекдаги 24-мактаб ўқувчилари диний маданият тарихи бўйича маъруза тингламоқдалар, 2017 йил, 20 сентябрь. Қирғизистоннинг динга оид қонунчилигида ёш болаларни Исломнинг радикал талқин қилинишидан ҳимоялаш чоралари кўзда тутилган. (Файл)

Салафийларнинг баъзи қатъий издошлари ўзлари ислом душмани деб ҳисоблаган одамлар ва ҳукуматларга қарши зўравонлик «жиҳодини» қўллаб-қувватлайдилар.

«Кўпчилик қирғиз болалар Сурияга ота-оналари билан боришган», деди Абдуллаев. «Ўтган йиллар давомида инсон ҳуқуқлари фаоллари ана шундай болаларни Қирғизистонга қайтаришга жиддий ҳаракат қилмоқда.»

Экстремизмга қарши кураш чоралари

Сўнгги йилларда Қирғизистон ҳукумати экстремизмга қарши кураш ва диний ташкилотлар назоратини кучайтиришга ҳаракат қилмоқда.

Дин ишлари бўйича давлат комиссияси (ГКДР) маълумотларига кўра, 2018 йилнинг июль ойига қадар Қирғизистонда 3257 та диний ташкилот рўйхатдан ўтказилган. Шуларнинг 20 дан ортиғи суд томонидан экстремизм билан боғлиқ сабаблар туфайли тақиқланган.

Сентябрь ойида Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ва Ички ишлар вазирлигининг экстремизмга қарши кураш бўйича 10-бош бошқармаси экстремистик материалларни тарқатиш билан шуғулланган камида 16 вебсайт ёпилганини эълон қилди.

Кўрилган қатъий чоралар натижаси ўлароқ, махсус хизматлар ўз сафига янги аъзоларни жалб қилишда айбланган радикал гуруҳларнинг ўнлаб фаолларини ҳибсга олган.

Расмийлар шунингдек, динга оид қонунчиликни, жумладан, болаларни экстремизм таъсиридан ҳимоялашни кўзда тутувчи қонунларни қатъийлаштирмоқда.

Қирғизистоннинг дин ишлари бўйича давлат комиссияси (ГДКР) раиси Зайирбек Эргешов июнь ойида Озод Европа/Озодлик радиосининг қирғиз хизмати билан суҳбатда 16 ёшга тўлмаган болаларни динга даъват қилиш қонунан тақиқланганини айтган эди.

«Биз ота-оналар ва диний ташкилотлардан кўп шикоятлар олдик. Уларнинг айтишича, болалар кўчаларда номаълум одамлар тарафидан ушланиб, диний даъват учун қаерларгадир олиб кетилмоқда. Шу боис биз бу борада давлат аралашуви зарур деб ҳисобладик.»

Қонунчиликка киритилган сўнгги ўзгартиришлар вояга етмаган қирғизистонликларга диний муассасалар, жумладан, масжидларга фақат ота-оналари ҳамроҳлигида боришга рухсат беради. Мазкур ўзгартиришлар шу йилнинг ёз ойларида жамоатчилик муҳокамасига қўйилган эди, бироқ улар ҳали парламент томонидан маъқулланмаган.

Сизга мақола ёқдими?
9
Йўқ
Фикрлар 1
Сиёсат
Captcha

Бу жуда баҳсли масала.

1. Мактабларда ўқитиладиган диншунослик фани ҳолатни янада оғирлаштиради, чунки кўпчилик (жумладан ўқитувчилар ҳам) диншунослик билан теологиянинг фарқига бормайди.

2. Экстремистларнинг веб-саҳифаларини тақиқлаш ҳавони пичоқ билан кесишдек гап. Ҳозир ҳатто маҳаллий мақолалар ва тадқиқотлар маълум бўлмоқда-ки, сайтларни блоклашнинг самараси кам, чунки яна битта, иккита-учта ёки ўнта сайт очиш қийин эмас. Радикаллашув муаммоси нодонликдан келиб чиқади. Таълимни муҳокама қилишга ҳожат йўқ, сабаби, мамлакатда мактаблар оз, масжидлар эса тўлиб ётибди. Бундан ташқари, малакасиз ўқитувчилар ҳам вазиятни мураккаблаштирмоқда. Охир-оқибат, ҳукумат Марказий Осиёдаги таълим тили бўлган рус тилидан узоқлашиш орқали нодонлик ва жоҳилликни тарғиб қилмоқда.

Жавоб бериш