Карвонсарой
Энергия

100 МВтлик қуёш электростанцияси Қозоғистонда қайта тикланувчи энергия ишлаб чиқариш ҳажмини оширади

Европа тикланиш ва тараққиёт банки

Қуёш панелларини ўрнатаётган ишчилар, санасиз сурат. «SES Saran» МЧЖга қарашли қуёш электр станцияси Марказий Осиёда шу пайтга қадар барпо этилган энг йирик станция бўлади. Иншоот Қозоғистонда янгиланувчи энергия ишлаб чиқариш ҳажмини қўшимча 100 МВтга ошириш ва атмосферага чиқариладиган карбонат ангидрид газини йилига 93,5 тоннага камайтиришга ёрдам беради. (ЕТТБ)

Қуёш панелларини ўрнатаётган ишчилар, санасиз сурат. «SES Saran» МЧЖга қарашли қуёш электр станцияси Марказий Осиёда шу пайтга қадар барпо этилган энг йирик станция бўлади. Иншоот Қозоғистонда янгиланувчи энергия ишлаб чиқариш ҳажмини қўшимча 100 МВтга ошириш ва атмосферага чиқариладиган карбонат ангидрид газини йилига 93,5 тоннага камайтиришга ёрдам беради. (ЕТТБ)

ҚАРАҒАНДА, Қозоғистон – Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) ва Яшил иқлим жамғармаси (GCF) Қозоғистонда янги қуёш электростанциясини барпо этмоқда.

Қарағанда вилоятидаги мазкур иншоот Марказий Осиёда шу пайтга қадар барпо этилган энг йирик қуёш электростанцияси бўлади. У Қозоғистонда янгиланувчи энергия ишлаб чиқариш ҳажмини қўшимча 100 МВтга ошириш ва карбонат ангидрид газлари чиқишини йилига 93,5 тоннага камайтиришга ёрдам беради.

Лойиҳа Қозоғистонда рўйхатга олинган ва Германиянинг Joachim Goldbeck Holding GmbH компаниясига тегишли «SES Saran» МЧЖ ихтисослаштирилган компанияси томонидан амалга оширилади.

ЕТТБ станциянинг қачон қуриб битказилишига аниқлик киритмаган.

28 ноябрь куни Остонада Қозоғистон ва ЕТТБ расмийлари қуёш электростанциясига оид лойиҳавий ва кредит битимларини имзоладилар.

ЕТТБнинг молиялаш воситалари 51,3 млн. АҚШ долларига тенг (19 млрд. тенге) миллий валютадаги кредитни, шунингдек, Жанубий Кореянинг Яшил иқлим жамғармасининг 22,2 млн. АҚШ долларига (8,2 млрд. тенге) тенг кредитини ўз ичига олади.

Қуёш энергияси ишлаб чиқариш бўйича етакчилик

Қозоғистон яқин йиллардан бери минтақада қуёш энергияси ишлаб чиқариш бўйича етакчи бўлишга уриниб келмоқда.

ЕТТБга кўра, мазкур лойиҳа мамлакатнинг қайта тикланадиган энергия манбалари соҳасидаги салоҳиятини оширишга кўмаклашади ва тарихан давлат тузилмалари назоратида бўлиб келган энергетика соҳасида хусусий секторнинг ўрнини мустаҳкамлайди.

Янги қуёш электростанцияси, шунингдек, Қозоғистонда заҳарли газлар миқдорини камайтиришга оид миллий режалар, шунингдек, ЕТТБнинг яшил иқтисодиётга ўтиш стратегиясига кўмаклашади.

Лойиҳа ЕТТБ ва Яшил иқлим жамғармасининг Қозоғистонда қайта тикланадиган энергия манбалари бўйича дастури доирасида амалга оширилмоқда. Мазкур дастур қайта тикланадиган энергия манбалари учун инвестициялар ҳажмини ошириш, техник хизмат кўрсатиш, энергетик интеграция, қайта тикланувчи энергия манбалари, углеводородлар бозоридаги сиёсат ва режалаштириш учун институционал салоҳият яратишни кўзда тутади ва Яшил иқлим жамғармасининг умумий қиймати 110 млн. АҚШ долларига (40,8 млрд. тенге) тенг сармоясини ўз ичига олади.

Лойиҳа 2017 йилда имзоланган англашув меморандумига мувофиқ, ЕТТБ ва Қозоғистон энергетика вазирлиги ўртасида қайта тикланадиган энергия соҳасини ривожлантириш ва Қозоғистоннинг эмиссия савдо схемаси бўйича ҳамкорликни кенгайтиришни кўзда тутади.

Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) 2006 йилдан бери ўзининг GET стратегияси учун 26,7 миллиард евро (11,2 триллион тенге) ажратган, бунда қайта тикланувчи энергия манбаларига тўғридан-тўғри ва кредит линиялари орқали 6,3 миллиард евро (2,6 триллион тенге) ажратилган, шунингдек, умумий қуввати 10 минг МВтга тенг янгиланувчи энергия манбалари ўрнатилган.

ЕТТБ бугунги кунга қадар Қозоғистон иқтисодиётидаги 246 лойиҳага 7,5 миллиард евродан (3,1 триллион тенге) ортиқ инвестиция киритган. Хусусий секторни диверсификация қилиш ва қўллаб-қувватлаш ЕТТБнинг мамлакатдаги устувор йўналишларидан ҳисобланади.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500