Карвонсарой
Дин

Ўзбекистон диний эркинликларни таъминлашда ютуқларга эришмоқда

Максим Енисеев

Ўзбекистондаги турли диний ҳамжамиятлар вакиллари АҚШ Давлат департаментининг халқаро диний эркинлик соҳасидаги махсус топшириқлар бўйича элчиси Самуэл Браунбэк билан учрашув чоғида, 18 сентябрь, Тошкент. (Ўзбекистон диний ишлар қўмитаси)

Ўзбекистондаги турли диний ҳамжамиятлар вакиллари АҚШ Давлат департаментининг халқаро диний эркинлик соҳасидаги махсус топшириқлар бўйича элчиси Самуэл Браунбэк билан учрашув чоғида, 18 сентябрь, Тошкент. (Ўзбекистон диний ишлар қўмитаси)

ТОШКЕНТ – Ўзбекистон 12 йил деганда АҚШнинг «диний эркинликни тизимли, давомий ва жиддий равишда бузувчи» мамлакатлар рўйхатидан чиқарилди.

Ўзбекистон 2006 йилдан бери илк марта «алоҳида хавотирга лойиқ давлатлар» рўйхатидан чиқарилди, деди АҚШнинг халқаро диний эркинлик соҳасидаги махсус топшириқлар бўйича элчиси Самуэл Браунбэк 11 декабр куни журналистлар билан ўтган телемулоқоти чоғида.

Шу куннинг ўзида АҚШ давлат котиби Майк Помпео Ўзбекистон «диний эркинликларнинг жиддий бузилишлари»га йщл қўяётган ёки бундай ҳолатга бепарво қараётган ҳукуматлар учун махсус кузатув рўйхатига киритилганини маълум қилди.

Ўзбекистоннинг махсус кузатув рўйхатига ўтказилиши мамлакатда диний эркинликлар билан боғлиқ вазиятнинг яхшиланганидан дарак беради. 28 ноябр куни Помпео тилга олган 10 мамлакат диний эркинликларни қўпол равишда бузиб келаётган мамлакатлар саналади.

Тошкентдаги диний адабиётлар ярмаркаси, октябрь ойи. (Ўзбекистон диний ишлар қўмитаси)

Тошкентдаги диний адабиётлар ярмаркаси, октябрь ойи. (Ўзбекистон диний ишлар қўмитаси)

АҚШ Давлат департаментининг халқаро диний эркинлик соҳасидаги махсус топшириқлар бўйича элчиси Самуэл Браунбэк Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев қабулида, 18 сентябрь, Тошкент. (Ўзбекистон президенти матбуот хизмати)

АҚШ Давлат департаментининг халқаро диний эркинлик соҳасидаги махсус топшириқлар бўйича элчиси Самуэл Браунбэк Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев қабулида, 18 сентябрь, Тошкент. (Ўзбекистон президенти матбуот хизмати)

«Диний эркинликлар ҳимояси тинчлик, барқарорлик ва фаровонликни таъминлашда жуда муҳим», деди Помпео.

«Бир қатор мамлакатларнинг диний эркинликларни таъминлаш йўлидаги саъй-ҳаракатлари алоҳида эътиборга молик. Мен бундай ташаббусларни қўллаб-қувватлайман ва мулоқотнинг давом этишига умид қиламан», деди у Ўзбекистон ва бошқа мамлакатларнинг саъй-ҳаракатларини юксаб баҳолаб.

Ўзбекистон президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида ўзининг халқаро мажбуриятларини бажаришга интилаётган рўйхатдаги ягона мамлакат бўлиб турибди. Бу ҳақда АҚШ сенатори Роджер Викер Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик комиссиясининг (Хелсинки комиссияси) 11 декабр куни Вашингтонда Помпеонинг баёноти муҳокамасига бағишлаб ўтказилган мажлиси чоғида маълум қилган.

«Ўзбекистон бу борада салмоқли ишлоҳотларни амалга оширди, сабаби у мамлакатнинг равнақини истайди», деб қайд этди Браунбэк телеанжуман чоғида.

«Улар мамлакатда терроризмнинг камайишини истайдилар ва буни одамлар турмуш даражасининг яхшиланишида асосий омиллардан бири деб биладилар. Биз буни тушунамиз ва улар билан ишлаймиз», деди у.

Ўтган йил ичида диний эркинликларни бузувчилар рўйхатидан биргина давлат – 2007 йилда Ветнам чиқарилган эди.

Ислоҳотларнинг «тарихий босқичи»

2016 йилда Мирзиёев ҳокимиятга келганидан бери кенг қамровли ислоҳотлар Ўзбекистон Помпеонинг баёнотини илиқ қарши олган.

«Бу кутилган қарор бўлди, сабаби Ўзбекистон барча соҳаларда туб ислоҳот ва ўзгаришлардан иборат тарихий босқичдан ўтмоқда», дейилади Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг 12 декабр кунги баёнотида.

18 сентябрь куни Браунбек Ўзбекистонга ташриф буюрган эди. Бу унинг мамлакатга ушбу лавозимда ўн йилдан ортиқроқ муддат ичидаги илк ташрифи бўлди.

Ўзбекистоннинг диний сиёсати барча динлар учун тенг шароит яратишга асосланган, деди Мирзиёев Браунбэк билан бўлиб ўтган учрашуви давомида. Бу ҳақда Мирзиёев матбуот хизмати хабар берган.

Ўзбекистон фуқаролари ҳам ўзгаришларни ҳис қилаётганликларини айтадилар.

«Авваллари Ўзбекистонда динга оид нимаики бўлса, барчаси тақиқланган эди», деди 32 яшар тошкентлик Фазлиддин Имомов Карвонсарой нашрига.

«Оммавий ахборот воситалари орқали дин ёки диний либослар ҳақида гапириб бўлмас эди, шунингдек, ижтимоий тарқмоқларда ҳам диний мавзудаги муҳокамалар илиқ қарши олинмаган», деди у.

Ўзбекистондаги энг йирик ислоҳотлардан бири – экстремизмда гумонланганлар қора рўйхатинининг бекор қилиниши бўлди. Бу уларни тўғри йўлга бошлаш ва жамиятга қайтариш йўлидаги саъй-ҳаракатларнинг бир қисми эди.

Ўтган икки йил давомида ҳукумат 20 мингдан ортиқ фуқарони бу рўйхатдан чиқарди, деб хабар берган эди Ташқи ишлар вазирлиги декабр ойида.

Диний ташкилотлар назоратини эркинлаштириш

Бу йил Ўзбекистонда диний ташкилотларни рўйхатга олиш жараёни соддалаштирилди.

«Янги диний ташкилотларни рўйхатдан ўтказиш жараёни жуда мураккаб бўлиб, уларнинг фаолияти қатъий тартибга солинган эди», деди тошкентлик сиёсатшунос Валерий Хон Карвонсарой нашрига.

31 май куни ҳукумат бундай ташкилотларни рўйхатдан ўтказишни осонлаштирган – рўйхатдан ўтказиш бадали беш баравар пасайтирилган, талаб этилган ҳужжатлар сони ҳам камайган.

Шунингдек, диний ташкилотлар ўз фаолиятига доир ҳисоботни бир йилда бир марта топшириши белгиланди. Авваллари бундай ҳисобот мамлакат Диний ишлар қўмитасига бир йида тўрт марта топширилиши керак эди.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 2

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Президентга видеомурожаат билан чиққан имомнинг Ўзбекистондан кетиб қолганига сабаб шуми? У бор-йўғи ўқув муассасалари ва ишхоналарда қизларнинг ҳижоб билан юришларига рухсат берилиши, эркакларга эса соқол қўйишга қаршилик қилинмаслигини сўраган эди. Шуни деб куч ишлатар тизимларнинг таъқибига учради. Қани бу ерда прогресс?!

Жавоб бериш

Американинг ўзига хос фикрисиз нима қилардик-а?

Жавоб бериш