Карвонсарой
Хавфсизлик

Россия ядровий ракета тизимини Европага яқинлаштирмоқда

Карвонсарой

Россия ҳарбийлари «Искандер-М» ракета тизимидан фойдаланган ҳолда ўқув машғулотлари олиб бормоқда, Астрахан вилояти, 2018 йил, март. «Ўрта ва қисқа масофага учувчи ракеталарни йўқ қилиш тўғрисида»ги шартномага хилоф бўлган 9М729 ракетаси «Искандер»га ўхшаш тизимдан учирилиши тахмин қилинади. (Россия мудофаа вазирлиги)

Россия ҳарбийлари «Искандер-М» ракета тизимидан фойдаланган ҳолда ўқув машғулотлари олиб бормоқда, Астрахан вилояти, 2018 йил, март. «Ўрта ва қисқа масофага учувчи ракеталарни йўқ қилиш тўғрисида»ги шартномага хилоф бўлган 9М729 ракетаси «Искандер»га ўхшаш тизимдан учирилиши тахмин қилинади. (Россия мудофаа вазирлиги)

Россия қуролланиш бўйича халқаро битимга зид бўлган ядровий ракеталарни учиришга қодир бўлган «Искандер-М» қурилмасини Польша ва Литва ўртасидаги ҳудудий блокплост – Калининградда жойлашган отрядига юбормоқда.

Бу ҳақда Россия мудофаа вазирлиги сайти 1 январ куни эълон қилган эди.

ССC-8 номи билан танилган 9М729 ракетаси «Искандер» ёки шунга ўхшаш тизим ёрдамида учирилиши тахмин қилинади. Бу ракета ўрта ва қисқа масофага учувчи ракеталарни йўқ қилиш бўйича (INF) шартномага хилоф равишда 2500 кмга уча олади.

Тарихий битим ердан учириладиган, парвоз масофаси 500 дан 5500 километергача бўлган ракеталарни тақиқлайди.

«Искандер-М» тизимининг Россия Ғарбий жанговар округига кўчирилиши «2019 йилда якунланади» ва у икки турдаги ракета: баллистик ва қанотли ракеталарни ўз ичига олади», деб хабар берган вазирлик.

«Мажмуа душманнинг ракета учириш қурилмаларини, ракета ва ҳаво мудофааси тизимларини, аэродромлардаги самолётлар ва вертолётларни, қўмондонлик постларини ва инфратузилмани йўқ қилишга мўлжалланган», дейилади баёнотда.

Пуч иддаолар ва реал таҳдидлар

«Искандер-М» ракета тизимининг Европага зарба етказиш чегарасига кўчирилиши НАТО иттифоқчиларига қарши қаратилган мақтанчоқлик даволари ва иғволардан биридир.

Кремль бутун дунё бўйлаб тинчлик мақсадларини кўзлашини айтса-да, Россия ҳеч қандай душман енга олмайдиган иккита қурол синовдан ўтказилаётгани ҳақида шубҳали даъволарни билдирган эди.

Россия президенти Владимир Путин «Посейдон» номли ҳарбий денгиз қуролини душман мудофаасига нисбатан «мустаҳкам» дея тавсифлади, деб хабар берган эди Россиянинг давлат бошқарувидаги ТАСС ахборот агентлиги 25 декабр куни.

Бунгача «Статус-6» номи билан машҳур бўлган, НАТО «Каньён» деб атайдиган океаник комплекс тизими – ядровий каллакларни элтишга қодир бўлган пилотсиз сувости транспорт воситаси ҳисобланади.

26 декабр куни Путин вазирлар маҳкамаси йиғилишида товушдан тез учувчи «Авангард» ракетаси синовини «мислсиз муваффақият» деб атаган.

«Бу Қуролли кучлар ва, эҳтимол, мамлакат ҳаётидаги муҳим воқеадир», деган эди у. «Россия энди янги стратегик қурол тизимига эга».

Россия ҳукумати ва оммавий ахборот воситалари «Посейдон» ва «Авангард» тизимларининг вайрон қилиш имкониятлари ҳақида талайгина даъволарни билдирдилар, аммо уларнинг бирортаси ҳам тасдиқланмади.

Путин ядровий хавфсизликка нисбатан ўзининг ҳазиломуз ёндашувини яширгани йўқ.

18 октябрь куни Путин ядровий уруш ҳолатида «Биз зўравонлик қурбонлари, жафокашлар сифатида жаннатга тушамиз. Улар (зўравонлар) эса ҳатто тавба қилишга ҳам улгурмай ўлиб кетадилар», деб ҳазиллашган эди.

Бир вақтнинг ўзида, Россия аскарлари Украина ва Суриядаги урушга жалб қилинган ҳамда Грузиянинг бешдан бир қисмини эгаллаб турибди.

Совет Иттифоқи парчаланганидан 27 йил ўтиб ҳам, Россия аскарлари ҳамон Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонда бўлиб турибди.

Апрел ойида Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Россия замонавий қурол-яроғ ва ҳарбий техника билан таъминлаш орқали Тожикистон ва Қирғизистондаги Россия армиясининг жанговар тайёргарлигини ошириш ниятини эълон қилган эди.

INF шартномаси хавф остида

Москва INF шартномасини бир неча бор бузгани сабабли танқидлар остида қолиб кетган.

Декабр ойи бошида Қўшма Штатлар, агар Россия 1987 йилда имзоланган шартномага зид келувчи ракеталарини 60 кун ичида йўқ қилмаса, шартномадан чиқишини айтиб таҳдид қилган эди.

«Россиянинг хатти-ҳаракатлари Американинг миллий хавфсизлиги, қолаверса, иттифоқчиларимиз ва шерикларимизнинг хавфсизлигига жиддий путур етказади», деган эди АҚШ давлат котиби Майк Помпео 4 декабр куни НАТОга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари билан учрашувидан сўнг.

«Биз Россиянинг INF шартномаси бўйича ўз мажбуриятларини жиддий равишда бузаётгани ҳақида АҚШнинг хулосасини қатъиян қўллаб-қувватлаймиз», дейилган НАТОга аъзо 29 мамлакат ташқи ишлар вазирларининг қўшма баёнотида.

Ноябр ойида Нидерландия ҳукумати Россия томонидан INF шартномасининг бузилаётганига оид далиллари борлигини маълум қилганди.

«Нидерландия Россия ердан учириладиган қанотли ракеталар тизимини ишлаб чиққани ва ҳозирда уни амалиётга жорий қилаётганини мустақил равишда тасдиқлаши мумкин», дейилади мамлакат ташқи ишлар вазири Стеф Блок ва мудофаа вазири Анк Бижлевелднинг 27 ноябр кунги қўшма мактубида.

Сўнгги муддат тугаб бораётган бир вақтда, дунё лидерлари INF шартномасининг бекор бўлиши мумкинлигини борасида ўз хавотирларини билдирса-да, Россия ўзининг муросасиз ва инкор этувчи муносабатида давом этмоқда.

Россия расмийлари ўтган ойда инспекторларга INF шартномасига хилоф экани тахмин қилинаётган баҳсли ракетани текширишга изн бермаган эдилар.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 26

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Сайтнинг ўзи ва ундаги материаллар провокацион. Мақолада дунёдаги Россия ҳарбий базаларининг сони келтирилган. Адолат учун АҚШ ва НАТО базаларининг сонини ҳам айтинг ва уларнинг орасидаги фарқ қанчалик катта эканини кўрамиз.

Жавоб бериш

Бизга қанчалик ачинарли бўлмасин, Россия керак, йўқса АҚШ ва Хитой ҳаммаёқни расво қилади. Ҳамма кимдандир қўрқиши керак.

Жавоб бериш

Бу айни ҳақиқат. Ер юзида мувозанат бўлиши керак, дунё фақат бир томонли қутбга бўйсунмаслиги керак. АҚШга қўйиб берса, ҳамма нарсани алғов-далғов қилиб ташлайди..

Жавоб бериш

Чала жиноятчилар қонун, шартнома, ҳуқуқ бор деб янглиш ишонадилар, мана шунда адашадилар. Бизга яхшигина ядровий уруш халал бермас эди. Қаранг қанчалик кўпайиб кетганларингизни! Миллиардлаб кўпайиш ҳашаротларга хос, одам эса ноёб маҳсулот.

Жавоб бериш

Камроқ билсанг кўпроқ ухлайсан

Жавоб бериш

Ҳамма ёзганларингиз Россия ҳақида, нима, ўзларингизда муаммо йўқми??? Ғийбатчи кампирларга ўхшайсизлар.

Жавоб бериш

Карвонсаройга ким пул тўлайди? Америсоскаларми?

Жавоб бериш

Олигархлар уруш-уруш ўйнайди ва одамлар бундан жабр кўради. Россия Федерацияси бу СССР эмас

Жавоб бериш

Ҳаммаси тўғри. Шундай давом этинглар

Жавоб бериш

Ҳамма ёзилганлар ичида биттагина ақлли фикр

Жавоб бериш

Таслим бўлманг. Шундай давом этинг

Жавоб бериш

Бўлмаган гап, ҳаммаси тўқиб чиқарилган

Жавоб бериш

Россиянинг ёвузлиги нимада? Ироқ, Югославия, Въетнам - наҳотки булар Россиянинг иши бўлса? Россия Америка учун томоққа тиқилган суяк кабидир. АҚШ борган сайин унга яқинлашиб келмоқда. Наҳотки Россия шунчаки таслим бўлиши керак?

Жавоб бериш

Россия – ёвузлик демакдир

Жавоб бериш

Қутуришга қарши дори ширин бўлмайди, ғарб эса тобора қутуриб бормоқда

Жавоб бериш

Уни бундай чораларга ким мажбур қиляпти, АҚШ эмасми?

Жавоб бериш

Россия Совет Иттифоқи каби вайрон бўлиб бормоқда. Ҳеч қандай ракеталар ёрдам бермади

Жавоб бериш

У ҳолда қўрқувдан қалтираманглар. Россияни ҳам тинч қўйинглар. Қўрқа-писа жимгина ўтиринглар

Жавоб бериш

Америкослар дунёнинг ягона ҳукмдори бўла олмайдилар! Уларнинг океан ортида ўз ҳудудлари бор, ўша ерда ўтиришсин ва бошқа давлатларнинг ишига аралашмасинлар!

Жавоб бериш

Ғарб «Шимолий оқим-2»ни ёпиб қўйиши керак. Кремлнинг попуги дарров пасайиб қолади

Жавоб бериш

Ўйлайманки, cен ноҳақсан. Қаерга сотади, ёнида Хитой бўлса. Европа эса газсиз, бу саволни уларга бериш керак, шунақа бўлишини хоҳлайдиларми ўзи?

Жавоб бериш

Россия остонасидаги Россия ҳарбий базалари-чи, америкаликлар уларни олиб ташлаши керак ))))

Жавоб бериш

Бу ҳеч нарсани ўзгартирмайди, Россия барибир қудратли давлат

Жавоб бериш

100 фоиз

Жавоб бериш

Россия ўзини қандай мудофаа қилсин? Ҳамма тарафдан қуршаб олишган бўлса. Қўрқсинлар

Жавоб бериш

Malatsi

Жавоб бериш