Карвонсарой
Жамият

Қирғизистонда жамоат тартибини сақлаш ва атроф-муҳит муҳофазасига оид қонунлар қатъийлаштирилмоқда

Канат Алтинбаев

Ҳукумат кўчаларда тупуриш ва жамоат жойларини мева пўчоқлари каби майда чиқиндилар билан ифлослантирганлик учун 5500 қирғиз сўмига (80 АҚШ доллари) тенг жарима белгилади. Суратда: Бишкекдаги Ўш бозори, 9 январ. [Бишкек шаҳар ҳокимияти]

Махсус белгиланмаган жойларда ахлат ва маиший чиқиндиларни ёққан қоидабузарлар эса 7500 сўм (107 доллар) жарима тўлайдилар. Суратда: Бишкекдаги Ўш бозори, 9 январ. [Бишкек шаҳар ҳокимияти]

Махсус белгиланмаган жойларда ахлат ва маиший чиқиндиларни ёққан қоидабузарлар эса 7500 сўм (107 доллар) жарима тўлайдилар. Суратда: Бишкекдаги Ўш бозори, 9 январ. [Бишкек шаҳар ҳокимияти]

Январ ойида турмуш сифатини оширишга қаратилган янги қонун-қоидалар кучга кириши муносабати билан 9 январ куни Бишкек муниципал ишчилари пойтахтдаги энг йирик бозорлардан бири бўлган Ўш бозорини қоидаларга хилоф тарзда ташланган чиқиндилардан тозаламоқдалар. [Бишкек шаҳар ҳокимияти]

Обонлаштириш хизмати ишчилари 9 январ куни пойтахтдаги Ўш бозоридан қоидаларга зид равишда ташланган чиқиндиларни олиб чиқмоқдалар. [Бишкек шаҳар ҳокимияти]

Обонлаштириш хизмати ишчилари 9 январ куни пойтахтдаги Ўш бозоридан қоидаларга зид равишда ташланган чиқиндиларни олиб чиқмоқдалар. [Бишкек шаҳар ҳокимияти]

Бишкекдаги энг йирик бозорлардан ҳисобланган Ўш бозори чиқиндилардан тозаланмоқда, 9 январ. [Бишкек шаҳар ҳокимияти]

Бишкекдаги энг йирик бозорлардан ҳисобланган Ўш бозори чиқиндилардан тозаланмоқда, 9 январ. [Бишкек шаҳар ҳокимияти]

Ободонлаштириш бошқармаси ишчилари, Бишкек, 9 январ. 1 январдан Қирғизистонда чиқинди ташлаш ва бошқа маиший қоидабузарликларга қарши курашга оид янги қонунлар кучга кирди. [Бишкек шаҳар ҳокимияти]

Ободонлаштириш бошқармаси ишчилари, Бишкек, 9 январ. 1 январдан Қирғизистонда чиқинди ташлаш ва бошқа маиший қоидабузарликларга қарши курашга оид янги қонунлар кучга кирди. [Бишкек шаҳар ҳокимияти]

БИШКЕК – Қирғизистонда жорий этилган янги, янада қатъийроқ жарималар ва бошқа чоралар қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

1 январдан ҳукумат йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик, шунингдек, кўчаларда тупурганлик учун жарималар миқдорини сезиларли оширди. Шунингдек, чиқиндиларни ёқиш ҳам қоидабузарлик сифатида баҳоланиб, ката жарима солинишига сабаб бўлади.

Хавфсиз ва озода Бишкек

Ўзгаришларни хавфсизлик камарини тақмаганлик учун белгиланган жариманинг ошганида ҳам кўриш мумкин. Ўтган йили унинг ҳажми 300 сўмни (4 доллар) ташкил этган бўлса, жорий йилдан қарийб уч бараварга ошиб, 1000 сўмга (14 доллар) етган.

Шаҳардан ташқарида ушбу жарима миқдори 3000 қирғиз сўмини (42 АҚШ доллари) ташкил этади.

Қирғизистон бош вазири Муҳаммадкали Абилгазиев 9 январ куни Бишкекда экспертлар гуруҳи билан йўл ҳаракати хавфсизлигини кучайтириш йўлларини муҳокама қилмоқда. [Қирғизистон ҳукумати матбуот хизмати]

Қирғизистон бош вазири Муҳаммадкали Абилгазиев 9 январ куни Бишкекда экспертлар гуруҳи билан йўл ҳаракати хавфсизлигини кучайтириш йўлларини муҳокама қилмоқда. [Қирғизистон ҳукумати матбуот хизмати]

2017 йилда ўртача ойлик маоши 15670 қирғиз сўмини ташкил этган мамлакат учун бу жарималар оғир ва таъсири сезиларлидир.

Кўчаларда тупуруш ва мева пўчоқлари каби майда нарсаларни ташлаганлик учун 5500 сўм (80 доллар) жарима белгиланган. Барглар ва маиший чиқиндиларни ёқиш ҳам қоидабузарлик ҳисобланиб, бу учун 7500 сўм (107 доллар) жарима тўлаш керак бўлади.

Жорий қиш мавсумида Бишкекдаги экологик ҳолатнинг ёмонлашгани чиқиндиларни қонунга зид равишда ёқишга қарши қонун-қоидаларнинг қатъийлаштирилишига сабаб бўлди. Сауналар ёқилғини тежаш учун чиқиндиларни ҳам ёқишгани боис, мегаполисдаги ҳавонинг ифлосланиш даражаси меъёрдан анча юқори экани қайд этилган. Айрим сауналарда, ҳатто автомобил шиналари ҳам ёқилган.

Қирғизистон бош вазири Муҳаммедкали Абилгазиев фуқароларда ахлоққа оид жамоатчилик ҳисси ва тажрибасини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади.

Турлича муносабатлар

Жамоатчиликнинг ислоҳотлар борасидаги фикри турлича бўлмоқда.

Қирғиз жамияти, бу жараён қаттиқроқ жазо чораларини талаб қиладиган бўлса ҳам, ахлоқ маданиятини ўрганиши керак, деди жамоатчилик билан алоқалар бўйича бишкеклик мутахассис Ширин Дубанаева.

«Афсуски, кўпчилик фуқароларимизнинг юриш-туриши ҳавас қиларлик даражада эмас», деди у Карвонсаройга. «Ҳеч ким шаҳар ҳақида қайғурмайди ва бошқаларни ҳурмат қилмайди. Масалан, кўчада кимнингдир тупурганини кўриш мен учун ҳар доим ёқимсиз бўлган. Бу жирканч ҳолат».

Бишкеклик карикатурачи Руслан Валитов пойтахтдаги экологик ҳолатни уни ҳаммасидан кўра кўпроқ ташвишга солишини ва шу боис ҳам ислоҳотларни қўллаб-қувватлашини айтади.

«Қишда сауналар ва хусусий уйлар эгалари ўз тураржойларини қўлларига тушган нарсани ёқиб, иситишга ҳаракат қиладилар», деди у Карвонсаройга. «Натижада эса биз қуюқ тутун сабабли диққинафас бўламиз. Атроф-муҳитни асрашга қаратилган чақириқлар фойда бермайди, шу сабабли қоидабузарларнинг ҳамёнига зарба беришда бошқа чора қолмайди. Бу – одамларимизда масъулият ҳиссини пайдо қилишнинг ягона йўли».

Бироқ янги қонунлар, хусусан, йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун жарималар миқдорининг оширилгани инспекторлар орасида коррупцияни кучайтириши мумкин, дейди бишкеклик такси ҳайдовчиси Олег Демяненко.

«Қоидабузарларган олинган жарималарнинг оз қисмигина давлат ғазнасига тушади», деди у Карвонсаройга. «Одатда, ҳайдовчилар «жойида келишишга» ҳаракат қиладилар. Жарималар миқдорининг ортиши билан, йўл ҳаракати нозирларининг иштаҳаси ҳам ўсади.»

Ҳукумат идоралари ҳисобдорлигини таъминлаш

Қирғизистондаги назорат органлари порахўрликка қарши кураш мақсадида йўл ҳаракати полициясини назорат қилиб боради, деди бишкеклик таҳлилчи 8 январ куни Озод Европа/Озодлик радиосининг қирғиз хизмати билан суҳбатда.

Ушбу назорат органлари таркибига вазирликнинг коррупцияга қарши кураш бошқармаси, Бош прокуратура ва Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси киради, деб маълум қилди собиқ ички ишлар вазири ўринбосари, истеъфодаги генерал-маёр Садирбек Дубанаев.

«Агар улар чиндан ҳам чора кўриб, назоратни кучайтира олсалар ва агар ҳар бир бўлинма бошлиғи ўз қўл остидагиларини назорат қилса, тартиб ўрнатилади, деб ўйлайман», деди Дубанаев Озодлик радиосига.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 8

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Экология ёмонмиш, қўйсангизчи. Амалдорлар ҳамма қоидаларни бузиб қиммат уйлар қуриб ташлаганидан шаҳарда ҳаво йўқлиги тўғрими. Буларнинг ҳаммаси қайси пулга қурилгани-ку аниқ эмас. Халқни пули эмасми, мабодо? Пул қолмаса халқни шилишади. Олға. Одам касал бўлиб дори ичаётган бўлсачи, ҳаммаси оддий. Ё ютсин, ё пулини тўласин. Пул доим керак )))

Жавоб бериш

Экология ёмонмиш, қўйсангизчи. Амалдорлар ҳамма қоидаларни бузиб қиммат уйлар қуриб ташаганидан шаҳар кўриниши бузилиб кетаётгани тўғрими. Буларнинг ҳаммаси қайси пулга қурилганику аниқ эмас. Пул қолмаса халқни шилишади. Олға. Одам касал бўлиб дори ичаётган бўлсачи, ҳаммаси оддий. Ё ютсин, ё йўталиб ўлсин. Пул доим керак

Жавоб бериш

Носвойни тақиқланглар, бўлди. Масала ҳал.

Жавоб бериш

Қонунлар ҳали хом, фойда эмас, зарарга ишлайди, тирбандликлар янада кўпаяди. Одамларнинг ғазабини қўзғаманглар

Жавоб бериш

Нега ҳамма жарималар арзон бўлишини хоҳлайди, ҳайронман. Хотиржам бўлаверинг, қоидани бузмасангиз, ҳеч нарса тўламайсиз.

Жавоб бериш

Тўғри, келинглар, маданиятли бўлайлик.

Жавоб бериш

Азобини халқ тортади, амалдорларимиз эса яқинда ёрилиб кетишади, улар учун қонун йўқ.

Жавоб бериш

Бундай қонун биз учун эмас, оддий халқни ҳам ўйланглар

Жавоб бериш