Карвонсарой
Хавфсизлик

Россия INF битимини «жиддий равишда бузаётган» бир вақтда уни сақлаб қолишни истаётганига ишора қилмоқда

Карвонсарой ва AFP

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 16 январь куни Москвада йиллик матбуот анжуманини ўтказмоқда. Россия битимни сақлаб қолиш устида ишлашга тайёр, деди Лавров. (Кирилл Кудрявцев/AFP)

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 16 январь куни Москвада йиллик матбуот анжуманини ўтказмоқда. Россия битимни сақлаб қолиш устида ишлашга тайёр, деди Лавров. (Кирилл Кудрявцев/AFP)

ЖЕНЕВА, Швейцария – Чоршанба (16 январь) куни Қисқа ва ўрта масофали ракеталарни йўқ қилиш (INF) шартномасига нисбатан Россиянинг муносабати ўзгаргани сезилди, шу куни Кремлнинг юқори лавозимли дипломати шартномани сақлаб қолиш устида ишлашга тайёрлигини айтиб ўтган.

Москва қуроллар бўйича муҳим шартномани сақлаб қолиш устида Вашингтон билан ишлашга тайёр. Узилишлар билан кечаётган музокараларни олиб боришда Европани ёрдам беришга чақирамиз, деди ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.

«Биз қисқа ва ўрта масофали ракеталарни йўқ қилиш шартномасини сақлаб қолиш устида ишлашга тайёрмиз», деди Лавров журналистларга.

АҚШ ва Россия дипломатлари шартнома тақдири ҳақидаги хавотирлар кучайган вақтда ва октябрь ойида АҚШ ҳукумати агар Россия шартнома битимларини бузишда давом этса, битимдан чиқиб кетишини айтганидан сўнг, Женевада учрашдилар.

Россия аскарлари «Искандер-М» баллистик ракетасини учиришга тайёрланмоқда, март ойи, Астрахань вилояти. Қисқа ва ўрта масофали ракеталарни йўқ қилиш (INF) шартномасига зид бўлган SSC-8 номи билан машҳур 9М729 ракетаси «Искандер»га ўхшаш эканлиги таҳмин қилинади. (Россия мудофаа вазирлиги)

Россия аскарлари «Искандер-М» баллистик ракетасини учиришга тайёрланмоқда, март ойи, Астрахань вилояти. Қисқа ва ўрта масофали ракеталарни йўқ қилиш (INF) шартномасига зид бўлган SSC-8 номи билан машҳур 9М729 ракетаси «Искандер»га ўхшаш эканлиги таҳмин қилинади. (Россия мудофаа вазирлиги)

Халқаро жамоатчилик Россиянинг ўз мажбуриятларини бажармаётганидан 2014 йилдаёқ хавотирлана бошлаган эди. Ўшанда АҚШ давлат департаменти ўзининг йиллик ҳисоботида «Россия INF шартномаси бўйича мажбуриятларини бузаётгани» ва Қўшма Штатлар Москва билан боғлиқ бу хавотирларни 2013 йилда ҳам билдирганини айтган.

2015, 2016, 2017 ва 2018- йилги ҳисоботларда ҳам шундай даъволар баён қилинган.

2017 йилнинг бошида Қўшма Штатлар Россиянинг янги SSC-8 ёки 9М729 номи билан танилган ердан учириладиган ракеталари INF шартномасига зид эканлигини аниқлаган. «Economist» нашрининг ўтган йилги хабарига кўра, ракетанинг учиш масофаси 2500 километрни ташкил қилади. Шартномага кўра, бу тақиқланган масофа ҳисобланади.

АҚШ маъмурияти хабарига кўра, Россия махфий равишда иккита батальонни жанговар ҳолатга келтирган бўлиб, уларнинг ҳар бири 36 ракетага эга ва камида биттаси Россия марказий ҳарбий округида жойлашган. Улар Европадаги бир қатор обектларни нишонга олиш мумкин бўлган масофада жойлашган.

Россия шартномани бузаётганини бир неча марта инкор этган бўлса-да, Россия президенти Владимир Путин ядровий хавфсизлик борасидаги қарашларини яшириб ўтирмади.

Аммо, Лавровнинг сўнгги таъкидлари Россиянинг шартномани бир неча марта ва доимий равишда бузганини тан олишга тайёр эканлигидан далолат беради.

«Шартномани жиддий равишда бузиш»

Шу билан бирга, Женевадаги ўша учрашувнинг ўзида АҚШнинг расмий вакиллари Россия (15 январь ҳолатига) INF шартномасини «жиддий равишда бузишда» давом этаётганини тасдиқлар экан, бу «Вашингтоннинг Москва тарафидан бўлаётган қонунбузарликлар сабабли шартномадан чиқиш ниятини амалга ошириш эҳтимолини кучайтиришини» айтган.

Америкалик музокарачилар Вашингтоннинг 2 февралдан шартномадан чиқиш ниятида эканлигини баён қилдилар, деди Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков.

«Учрашув муваффақиятсиз якунланди. Россия келишувни жиддий равишда бузишда давом этаётгани ва ҳужжатнинг тўлиқ ва текшириладиган риоясига қай тарзда қайтмоқчи эканлигини тушунтириб бера олишга тайёр эмаслиги аён бўлди», дейилади АҚШнинг қуролланишни назорат қилиш ва халқаро хавфсизлик бўйича вазири ўринбосари Андреа Томпсоннинг баёнотида.

«Бизнинг мурожаатимиз аниқ-равшан: Россия талабларга зид бўлган ракета тизимларини йўқ қилиши лозим», деб қўшимча қилди у.

Ўтган ойда АҚШ давлат котиби Майк Помпео «Россия Қўшма Штатлар наздида битимни бузаётган ракеталарни йўқ қилмас экан, Вашингтон 60 кун ичида ўрта масофага учувчи ядро қуролларини чеклаш ҳақидаги Совуқ уруш даврига оид битимдан чиқишини» айтган эди.

Путин АҚШнинг қатъий позициясига жавобан, шартнома бўйича тақиқланган ядровий ракеталардан янада кўпроқ ишлаб чиқарилишини айтиб таҳдид қилган эди.

1987 йилда Рональд Рейган ва Михаил Горбачев томонидан имзоланган мазкур тарихий келишув натижасида қарийб 2700 та қисқа ва ўрта масофага учувчи ракеталар йўқ қилинган эди.

Бу 1980 йилларда Совет Иттифоқининг ғарбий Европа мамлакатлари пойтахтларига йўналтирилган SS-20 ракеталарини ҳозирлаши ортидан келиб чиққан кичик қуролланиш пойгасига чек қўйган эди.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 7

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Ҳа, шундай

Жавоб бериш

Қўрққани рост. Россияга ўхшаган вайрона мамлакат АҚШга умуман тенг кела олмайди.

Жавоб бериш

Болалигимда аблаҳларни тепишдан олдин тиззаларим қалтирар эди. Бу билан ўрисларни тиззаси қалтираяпти деганларга шундай дейман. Қалтираяпти! Паразитларнинг адабларини бериб қўйиш ниятидан шундай бўляпти!

Жавоб бериш

Ракеталар тийиб туриш омилидир. Агар ўрмонда бўрилар кўп бўлса, у ерга бормайсиз, чунки улар сизга ҳужум қилишини биласиз. Ўрмонда бўрилар қанча кўп бўлса, у ерга бориш истаги ҳам шунчалар кам бўлади. Аммо бўрилардан ҳимояланиш учун ўзингиз билан қурол ва итларни оласиз. Шартнома ҳам худди шундай. Россия Ғарбдан қўрқади деманг. Бу рақибни заифлаштиришнинг ва бир вақтнинг ўзида ракеталар ҳам ишлаб чиқишнинг маккорона йўлларидан бири. Америкаликлар ҳам ахмоқ эмас, ўзлари ҳам бир неча бор шартномани бузишган. Улар бегуноҳ ва ракета ишлаб чиқармайди деб ўйлайсизми?! Адашасиз! Руслар бир нарсада ҳаммадан яхши – бу қуролларда. Санкцияларни қўллаш билан катта хато қиляпсиз, чунки руслар қурол ясашни жуда яхши билишади. Ухлаётган айиққа тегмаган маъқул...

Жавоб бериш

«Оч қолганим учун сен айбдорсан...» - бу нима деётганини, Россиядан нима хоҳлаётгани ва нимани талаб қилаётганини ўзи ҳам тушунмайдиган замонавий ғарб сиёсатчиларининг шиори. Бунга сабаб, улар сўзлайдиган нутқларнинг трансмиллий корпорациялар ёллаган одамлар томонидан ёзилишидир. Бу тушунмовчилик эса охир-оқибат ўйлаб топилган баҳоналар ва ҳаводан олинган айбловларга айланади (Украина, Брекзит, Франциядаги воқеалар ва ҳ.к). Бу мақола ҳам худди шундай услубда ёзилган. Соғлом фикрловчи ҳар қандай одам буни тушуниши керак. Сизнинг севимли ғарблик «ҳамкорларингизга» ҳеч қандай шароитда, ҳеч қанақасига зинҳор ишониб бўлмайди... Мана шу нарса Россия дипломатиясининг шиори бўлиши керак. Бунга Совет Иттифоқи ва унинг барча фуқаролари амин бўлган... Россия ва унинг аҳолисини бир неча юз йиллардан бери йўқотишга уриниб келишган, бунда ниманики бузиш мумкин бўлса, бузишган. Бироқ, Россия АҚШга ўнгланмас зарар етказишга қодир бўлган ягона давлат сифатида ўз сўзини ўтказишдан тўхтамаслиги, ўзига манфаатли қоидаларни ўрнатиши ва кучлар мувозанатини таъминлаши лозим. Сабаби, бу мувозанат Ғарб фойдасига бузиладиган бўлса, бу борича Россияга ва унинг атрофидаги кичик ва заиф (постсовет ҳудудидаги) мамлакатларга қарши ишлатилади. 80-йиллардан бери биз чиқиб кета олмаётган молиявий инқирозлар трансмиллий корпорациялар фаолияти сабабли юзага келган. Бу инқирозлардан «Россиянинг ҳисобига ва Россиянинг вайрон бўлиши эвазига» чиқиб кетиш “мақсад қилинган“. Адабиётларни ўқиб-ўрганинглар. Сафсата гапл

Жавоб бериш

Демак, Россиянинг тиззалари қалтирамоқда

Жавоб бериш

Кремль фоҳишаларига ақл кирибди.

Жавоб бериш