Россия Совуқ уруш даврида ядровий ракеталар бўйича Қўшма Штатлар билан имзоланган битимни бузишда давом этаётган бир вақтда «янги турдаги қуролларни» ишлаб чиқишга ваъда бермоқда.
Йиллар давомида расмий шикоятлар ва муаммони дипломатик йўл билан ҳал қилиш саъй-ҳаракатлардан сўнг, Қўшма Штатлар Россия 1987 йилда имзоланган Ўрта ва қисқа масофали ракеталар (ЎҚМР) битимини «очиқдан-очиқ» бузмоқда, деган хулосага келди.
Гап SSC-8/9M729 қанотли ракетаси тизими ҳақида бормоқда.
«Россия 500 дан 5500 километргача уча оладиган ўрта масофали, ердан учириладиган қанотли ракета тизимларини ишлаб чиқмаслик, унга эгалик қилмаслик ёки синамаслик бўйича ўз мажбуриятларини жиддий равишда бузишда давом этмоқда», деди АҚШ матбуот котиби Майкл Помпео шанба (2 февраль) кунги баёнотида.
«Қўшма Штатлар ЎҚМР битимини сақлаб қолишга жуда узоқ ҳаракат қилди, олти йилдан ортиқ даврда Россиянинг битимни бузиши бўйича россиялик рамийлар, жумладан ҳукуматнинг энг юқори доирадагилар билан 30 мартадан ортиқ музокарага киришди», деди у.
Битим шартларига мувофиқ, Қўшма Штатлар битимдан чиқиш бўйича олти ойлик жараённи бошлаган.
«Агар Россия 9М729 ракеталари ва унга боғлиқ бўлган ускуналарни олти ойлик муддат ичида йўқ қилиш билан битим талабларига тўлиқ ва фактга асосланган ҳолда жавоб бермаса, шартнома бекор қилинади», деди Помпео.
НАТО иттифоқчилари АҚШнинг битимдан чиқиш ҳақидаги қарорини «тўлиқ қўллаб-қувватламоқда».
«Россиянинг ердан учириладиган 9М729 қанотли ракета тизимини махфий равишда синаши, уни ишлаб чиқиш ва жойлаштириши Евро-Атлантика хавфсизлигига раҳна солиш билан боғлиқ жиддий таҳдидга жавобан, Қўшма Штатлар мазкур чорани қабул қилди», дейилади жума (1 февраль) кунидаги НАТО баёнотида.
Европа лидерлари битимнинг бекор қилиниши оқибатларидан хавфда эканликларини таъкидлаганлар ва Россияни Қўшма Штатлар август ойида битимни расмий равишда тарк этишидан аввал муаммоларни ҳал этишга чақирганлар.
Россиядан қўшимча таҳдидлар
Россия президенти Владимир Путин ядровий хавфсизлик масаласига нисбатан ҳазиломуз муносабатини яширгани йўқ. 18 октябрь куни Путин ядровий уруш ҳолатида «Биз зўравонлик қурбонлари, жафокашлар сифатида жаннатга тушамиз. Улар (зўравонлар) эса ҳатто тавба қилишга ҳам улгурмай ўлиб кетадилар», деб ҳазиллашган эди.
У агар ЎҚМР битими тўхтатилса, янги қуролланиш пойгаси бошланиши ҳақида огоҳлантирди. Унинг сўзларига кўра, бундан энг кўп Европа азият чекади. Дунёдаги кўпгина ҳудудлар, жумладан Марказий Осиё ҳам Россиянинг хатти-ҳаракатидан жабр кўради.
Муддат тугаб борар экан, Кремл ёлғон гапиришдан дўқ-пўписа қилиш ва айбни рад этишга ўтди.
«Америкалик ҳамкорларимиз битимда иштирок этишни тўхтатаётганларини эълон қилдилар, биз ҳам тўхтатамиз», деди Путин шанба куни.
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва мудофаа вазири Сергей Шойгу телевидение орқали намойиш этилган учрашувда Россия «қимматга тушадиган қуролланиш жараёнида иштирок этмайди», деб айтганлар.
Лавровнинг даъвосига кўра, Россия бир неча босқичдаги дипломатик музокаралар давомида «битимни сақлаб қолиш учун қўлган келган ишни қилган», бироқ далиллар бу баёнотларни инкор этмоқда.
Шу билан бир вақтда бош вазир Дмитрий Медведев Россия ҳукумати тадқиқотлар ўтказиш ва янги қуролларни ишлаб чиқиш учун маблағ ажратишини билдирди.
«АҚШнинг шартномадан чиқишига жавоб чораси кўрилиши аниқ», деб ёзган у Твиттерда инглиз тилида.
Кремль SSC-8/9M729 ракетасининг ЎҚМР битимига зид эканлигини бир неча бор инкор этиб, унинг учиш масофаси 480 км экани ва бу келишувда кўрсатилганидан 20 километрга камлигини таъкидлаб келган.
Ушбу даъволарни «исботлаш« учун 23 январь куни Россия мудофаа вазирлиги ракетани хорижий ОАВ ва ҳарбий амалдорларга намойиш этдилар.
Шундай бўлса-да, Вашингтон ва НАТО иттифоқчилари ракетанинг «статик намойиши» етарли эмаслигини баён қилдилар.
Марказий Осиёда Россиянинг даъволари шубҳа остига олинмоқда
Ядровий хавфсизлик борасида Кремлнинг ўжарлиги ва таҳдидларига гувоҳ бўлган Марказий осиёликлар Россиянинг сўнгги даъволарига ишонаётганлари йўқ.
«Россия Ғарб санкцияларига ўз ҳарбий салоҳиятини кучайтириш билангина жавоб қайтара олади», дейди олмаоталик сиёсий таҳлилчи Талгат Исмагамбетов.
«Путин иқтисодиётни кўтара олмади, ишлаб чиқаришни ошириш ёки инновацион саноатни ривожлантиришга эриша олмади», деди у Карвонсарой.
«У фақат ҳарбий-мудофаа комплексига эътибор қаратиши мумкин«, деди у. «Ракеталар ишлаб чиқариш ва Суриядаги ҳарбий чораларга миллионларни сарфлаётган бир пайтда, унинг халқи қашшоқликда кун кечирмоқда.»
«Лекин бу ракеталар қўрқитиш воситаси, холос», деб қўшимча қилди у. «Қудратли ракеталарни серияли тарзда ишлаб чиқариш жуда қимматга тушадиган машғулот, Россия эса ҳозир бундай молиявий имкониятларга эга эмас.»
Россия Ғарб мамлакатлари билан музокараларда манфаатлироқ позицияга эга бўлишни хоҳлайди, шу боисдан ҳам «шартномаларнинг ўзи устунликка эга бўлган тарафларинигина қўллаб-қувватлайди», дейди халқаро масалалар ва конфликтология бўйича бишкеклик сиёсатшунос Эдил Осмонбетов.
«Энг катта хавфни Европа мамлакатлари ҳис қилмоқда, уларда хавфсизлик даражаси кескин пасаймоқда ва улар ҳарбий бюджетларини оширишга мажбурлар», деди у Карвонсаройга.
«Буларнинг бари бутун дунё учун жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин», деди у. «Глобал хавфсизлик архитектураси тизимига путур етмоқда ва ядровий низо хавфи юзага келмоқда.»
[Ушбу мақолани тайёрлашга Канат Алтинбаев ўз ҳиссасини қўшган]
Жуда кулгили. Йўқ ракеталаридан кимдир қўрқади деб ўйлашади
Жавоб беришФикрлар 20
Кремль ботлари ғазабланяпти, демак мақола яхши ёзилган
Жавоб беришФикрлар 20
Қора реклама ҳам реклама :-) Ўнг юзига урса чап юзини тутадиган аввалги Россия эмас. Энди ҳаммаси акси бўлади!!! Россия худди Гитлер, Наполеон ва Чингиз Хондек уруш бошласа. Ер деб аталмиш бу копток нима бўлади, ҳайронман? Буюк СССР юрти деб аталади ва урушлар, фарзандларимиз келажаги учун ҳавотир олмаса ҳам бўлади.
Жавоб беришРутиния!
Жавоб беришФикрлар 20
Tурган-битгани уйдирма
Жавоб беришФикрлар 20
Суф сизларга, Америка малайлари.
Жавоб беришФикрлар 20
Тўғри. Тинчликни истар экансан, урушга тайёрлан. Америка Польшага кириш билан барча битимларни бузишни бошлаган. Мана шундан кейин Россия мудофаа ва ҳужум чизиқларини кучайтиришни бошлади. Ҳужум чизиғи потенциалини кучайтириш ҳужум қилиш истагидаги қарши томон ўз ҳаракати қандай натижага сабаб бўлишини ўйлашига олиб келади. Мудофаа эса халқ хавфсиз эканлигига кафолат беради. Агар иккиси ҳам мавжуд бўлса, муносиб ҳаёт кечириш мумкин.
Жавоб беришФикрлар 20
Муаллифни алмаштириш керак!
Жавоб беришФикрлар 20
Яна битта қўрқинчи мультфильм чиқаришади. Россиянинг аҳволи кулгили ва аянчли.
Жавоб беришФикрлар 20
Хайриятки, Украина Россиянинг шохини яхшигина синдирди. Энди (Россия) у қадар хавфли эмас.
Жавоб беришҚаерда? Қримдами?
Жавоб бериш«Айиқни ушладим!» - «Олиб кел уни бу ерга!» - «Қўйвормаяпти-да!!!»
Жавоб беришФикрлар 20
Турган-битгани буюртма
Жавоб беришФикрлар 20
Central.asia, сайтингиз номини USA.forever деб ўзгартиринглар. Россияга лой чаплашни бас қилинглар. Ким лой чапласа, демак унинг ўзи лойга ботган. Холисроқ бўлиб ёзинглар, ўқишга иштиёқ бўлсин. Кўнгил айниб кетди. Илтимос!
Жавоб беришТўғри
Жавоб беришҲа, тўлиқ қўшиламан
Жавоб беришФикрлар 20
Mақола буюртма билан ёзилгани кўриниб турибди. Ўқимай қўяверса ҳам бўлади. Фактларнинг бари уйдирма. Юзаки фикрлайдиган одамлар учун мўлжалланган.
Жавоб беришФикрлар 20
Ўта нохолис, тилёғламалик билан ёзилган, ҳеч нимага асосланмаган, тамғаларга тўла мақола экан. Баъзида И.А. Каримов шунақа «ахборот агентликларини» цензуралаб, тўғри қилган деб ўйлаб қоламан.
Жавоб беришФикрлар 20
Бу Марказий осиёлик сиёсатшунослар ким ўзи, ҳамманинг номидан гапиришмасин. Путин улардан кўпроқ нарсани билса керак. Агар америкаликлар Россияни босиб олишни истаётганини кўрмаётган бўлсалар, демак улар сўқир экан. Ғарб бутун 20-21 асрлар давомида бошқа мамлакатларни эгаллашга уриниб келган, деярли эгаллаб бўлди ҳам, фақат икки-учта давлат қолди, жумладан Россия.
Жавоб беришФикрлар 20
Кутлар хаммасига америка айбдор польша бн руминияга нимани жойлаштиребди санларга ухшаган уша ердан ойлик оладиганлар россия айбдор диб жар соласанла
Жавоб беришФикрлар 20