Карвонсарой
Дипломатия

Кремль янги «музокаралар»га мезбонлик қилиш билан Афғонистондаги тинчлик жараёнини издан чиқаришга уринмоқда

Сулаймон

Толибонлар матбуот котиби Муҳаммад Аббос Станекзай 5 февраль куни Москвада Толибонлар ва афғон мухолифати вакиллари ўртасидаги икки кунлик музокараларнинг очилишида иштирок этмоқда. [Юрий Кадобнов/AFP]

Толибонлар матбуот котиби Муҳаммад Аббос Станекзай 5 февраль куни Москвада Толибонлар ва афғон мухолифати вакиллари ўртасидаги икки кунлик музокараларнинг очилишида иштирок этмоқда. [Юрий Кадобнов/AFP]

КОБУЛ – Москвада Толибон вакиллари ва афғон мухолифатининг қатор сиёсатчилари иштирокидаги учрашув Афғонистоннинг ички ишларига аралашиш ва тинчлик жараёнини барбод қилишга уринишдир, деб ҳисоблайди афғонистонлик депутатлар ва таҳлилчилар.

Чоршанба (6 февраль) куни ўз ниҳоясига етадиган икки кунлик учрашувда Афғонистон президенти Ашраф Ғанининг бир нечта сиёсий рақиблари ҳам қатнашади. Тинчлик музокаралари учун масъул этиб тайинланган давлат элчиларидан ҳеч бири учрашувга таклиф этилмаган.

«Москвадаги учрашув хомхаёлдан бошқа нарса эмас», деб айтган Ғани TOLOnews нашрига.

«Афғон халқининг розилигисиз ҳеч қандай қарор қабул қилиниши мумкин эмас», дейди у. «Москвада йиғилганлар ижро ҳокимияти ваколатига эга эмаслар, улар истаган нарсани гапиришлари мумкин».

Ўтган йил ноябрь ойида Москвада ўтказилган биринчи «тинчлик анжуманида» Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Толибон вакиллари билан учрашмоқда. [Россия ташқи ишлар вазирлиги]

Ўтган йил ноябрь ойида Москвада ўтказилган биринчи «тинчлик анжуманида» Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Толибон вакиллари билан учрашмоқда. [Россия ташқи ишлар вазирлиги]

Россиянинг Афғонистондаги собиқ элчиси Александр Мантицкий 2016 йил 24 февраль куни Кобулдаги ҳарбий аэродромда ўтказилган маросимда Ҳаниф Атмарга АК-47 автоматини топширмоқда. Шу ҳафтада Москвадаги анжуманда иштирок этаётган Атмар бўлажак президент сайловларида Афғонистон давлат раҳбари Ашраф Ғанига рақиблик қилади. [Шоҳ Марай/AFP]

Россиянинг Афғонистондаги собиқ элчиси Александр Мантицкий 2016 йил 24 февраль куни Кобулдаги ҳарбий аэродромда ўтказилган маросимда Ҳаниф Атмарга АК-47 автоматини топширмоқда. Шу ҳафтада Москвадаги анжуманда иштирок этаётган Атмар бўлажак президент сайловларида Афғонистон давлат раҳбари Ашраф Ғанига рақиблик қилади. [Шоҳ Марай/AFP]

Ғани толибонларга афғон ҳукумати билан бевосита музокаралар олиб боришни бир неча маротаба таклиф қилган ва бунда Афғонистондаги тинчлик жараёни бўйича АҚШнинг махсус элчиси Залмай Халилзоднинг ролини қўллаб-қувватлаган эди.

Халилзод ўтган ой Доҳада Толибон вакиллари билан олти кунлик музокаралар ўтказилгани ҳақида Ғанига хабар берган, ушбу учрашувда тинчлик битимининг асослари юзасидан келишувга эришилган.

Толибон ҳаракати вакиллари 25 февраль куни Доҳада АҚШ расмийлари билан тинчлик музокараларининг навбатдаги даврасини ўтказадилар.

Тинчлик йўлидаги саъй-ҳаракатларни «йўққа чиқаришга уриниш»

«Доҳада ўтган бир нечта учрашувлардан сўнг, толибонлар билан тинчликка эришиш масаласида некбинлик юзага келган», деди Волеси Жирғадаги (парламент қуйи палатаси) Кобул вилояти вакили Муҳаммад Фарҳод Содиқий.

«Лекин бугунгидек қалтис вазиятда Россия афғон ҳукуматининг иштирокисиз яна битта учрашув ўтказмоқда», деду у Salaam Times нашри билан суҳбатда. «Мен бу учрашувни музокараларни барбод қилишга уриниш дея баҳолайман.»

Россиянинг Кобулдаги элчихонаси учрашувга «Россиядаги афғон ҳамжамияти» номидан «нуфузли арбоблар» таклиф этилганини айтган. Бу баёнот дезинформация ва музокараларда Россия ҳукуматининг расмий иштирокини яширишга уриниш ўлароқ танқидга учраган.

«Биз Афғонистонда тинчлик ўрнатиш учун ўз ҳиссамизни қўшишга тайёрмиз», дейилган баёнотда.

Россия ҳукумати саммитда қандай роль ўйнаши тушунарсиз. Бироқ, 31 январь куни Россия расмийларидан бири исмини ошкор қилмаслик шарти билан Рейтер агентлигига «бу каби қийин босқичда музокаралар столида Афғонистон ҳукуматининг расмий шахслари бўлмагани маъқул» эканини айтган.

Москвадаги учрашувда иштирок этишини тасдиқлаганлар орасида Афғонистонда 20 июль кунига белгиланган президент сайловларида Ғанига рақиблик қиладиган Ҳаниф Атмар ҳам бор. Шунингдек, тадбирда Ғанининг яна икки рақиби – Ато Муҳаммад Нур ва собиқ президент Ҳамид Карзай ҳам иштирок этмоқда.

Ҳукумат тарафидан толибонлар билан музокараларга масъул этиб тайинлаган вакил ҳам якшанба куни Москвага чақирилмаганини айтган.

Россия «тинчлик мақсадларини кўзламайди»

Бу Россиянинг толибонлар иштирокида «тинчлик анжумани» ўтказишга биринчи уриниши эмас.

Ноябрь ойида ўтказилган шунга ўхшаш сўнгги тадбир Афғон ҳукумати ва толибон ҳаракати ўртасида мулоқот ўрнатиш мақсадига эришолмай, муваффақиятсизликка учраган эди. Аксинча, у Толибон гуруҳлари ўртасидаги ихтилофлар ва Россиянинг Афғонистон ички ишларига аралашувларини янада қатъийроқ исботлади.

«Толибонлар ва айрим шахслар ўртасидаги музокаралар бизга мамлакатда урушга барҳам бериш ва тинчликка эришишга зинҳор ёрдам беролмайди», деди Кобуллик сиёсатчи, Ғанининг собиқ матбуот котиби ўринбосари Нажибулла Озод.

«Руслар ва толибонлар бу музокараларни фақат ўз манфаатларини кўзлаб ўтказишни мақсад қилганлар», деди у Salaam Times нашрига. «Бу афғон халқига зиён еказади.

«Толибонлар ва Россия айрим шахслар ва сиёсий партиялар билан музокарага киришиш орқали Афғонистон ҳукуматининг легитим эмаслигини кўрсатмоқчилар», деди у. «Толибонлар билан эришилган ҳар қандай махфий келишув миллатга хиёнат ва Афғонистон хавфсизлик кучларига ҳисбатан ҳурматсизлик ҳисобланади.»

Москвадаги учрашув «дипломатия меъёрлари, тамойиллари ва ахлоқий қоидаларини писанд қилмаяпти», деди Озод.

«Кобулда Россия элчихонаси ва махсус ваколатхонаси бор», деди у. «Мамлакатимизга тааллуқли масалалар, жумладан тинчлик музокаралари Афғонистон ҳукумати билан муҳокама қилиниши лозим.»

«Россия бу музокарани Афғонистон ҳукумати билан маслаҳатлашмай ва келишмай ўтказиш билан дипломатиянинг барча тамойиллари ва ахлоқий қоидаларини бузмоқда», деди у.

«Кобулдаги тинчлик анжуманининг иккинчи босқичида иштирокчи давлатлар, жумладан Россия ҳам тинчлик жараёни фақат Афғонистон ҳукумати томонидан бошқарилиши ва эгалик қилинишига келишиб олган эдилар», деди у.

«Амалда эса биз Москва иккинчи марта ўз мажбуриятларини бажармаётганига гувоҳ бўлиб турибмиз», деди Озод ўтган йили ўтказилган музокараларни назарда тутиб.

«Фақат Афғонистон ҳукуматигина афғонларнинг расмий вакили бўлиши мумкин, бу ролда ҳеч қандай фирқалар ёки Россия бўлиши мумкин эмас», деб айтган кобуллик сиёсий таҳлилчи Сайид Ҳамид Анварий.

«Бу музокараларни қандайдир сиёсий томонлар иштирокида ўтказиш Афғонистон қонунчилиги ва миллий манфаатларимизга зид», деган у Salaam Times нашрига. «Музокараларни фақат афғон ҳукумати ўтказиши ва бошқариши мумкин.»

«Россия етакчиларининг бу музокараларни ўтказишдан мақсади – тинчлик йўлидаги саъй-ҳаракатларга раҳна солиш ва уларга путур етказиш», деди у. «Москва тинчликка эришишини истамайди.»

«Шармандали» музокаралар

Москвада ўтказилган учрашувда толибонларнинг ёлғонлари ва махфий учрашувларидан олий даражадаги афғон расмийларининг ҳафсаласи пир бўлгани яққол сезилган.

Собиқ ички ишлар вазири в.б. ва миллий хавфсизлик бошқармасининг собиқ раҳбари Амруллоҳ Солиҳ Москвада иштирок этган афғонистонлик сиёсат арбоблари, жумладан собиқ президент Ҳамид Карзайни «террорчиларга ялиниш»да айблади.

«Мамлакат ичи ва ташқарисида унинг манфаатларини Афғон миллати раҳбарияти ҳимоя қилиши ШАРТ», деб ёзган Солиҳ 6 февраль куни Твиттер саҳифасида.

«Қасддан ёки билмай туриб бетартиб хорижий анжуманларда иштирок этишга рози бўлган афғонлар биз давлат эмас, қабилалар бирлашмаси эканлигимиз ҳақидаги ён-атрофимиздаги душманларнинг даъволарини тасдиқлайдилар, холос. «Фойдали аҳмоққа» айланиб қолманг», деди у.

«Москвадаги учрашув давомида кобуллик иштирокчилар айблов ва ҳақоратларга қулоқ тутиб ўтиришди, аммо бунинг эвазига ҳеч нарсага эриша олишмади, деди у 5 февраль куни ва буни «ўта шармандали ҳолат» деб атади.

«Москвада Толибонлар ва айрим афғон сиёсий партиялари ўртасида Афғон ҳукумати иштирокисиз олиб борилган музокаралар вақтни зое кетказиш ва толибонларни қонунийлаштириш холос», деб ёзган ўзининг Твиттер саҳифасида Афғонистоннинг иккинчи вице-президенти Сарвар Дониш.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 3

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Кремлнинг ўзи террорчилик ташкилотига айланиб қолган

Жавоб бериш

Нима учун АҚШ мустақил давлатни босиб олиб, раҳбарини йўқ қилиб, аҳолига мос бўлмаган ўз яшаш шартларини киритса бу демократия ва эркинлик деб аталади???!!! Кремль бўлса музокаралар ва икки томонлама манфаатли шартларга асосланган муносабат қилса террорчилик деб номланади?! Жавобингизни тушуниш қийин! Тушунтириб беришга ҳаракат қилинг!

Жавоб бериш

Кремль энг асосий террорчилик ташкилоти экани ҳаммага аён.

Жавоб бериш