Карвонсарой
Оммавий ахборот воситалари

Марказий Осиёликлар Кремль ташвиқоти ва телеканаллардаги ёлғонларга бефарқ бўлиб бормоқдалар

Канат Алтинбаев

28 январь куни ВГТРК сайтидан олинган скриншотда Владимий Соловьев олиб борадиган «Москва. Кремль. Путин» телешоусининг рекламаси акс этган. [Файл]

28 январь куни ВГТРК сайтидан олинган скриншотда Владимий Соловьев олиб борадиган «Москва. Кремль. Путин» телешоусининг рекламаси акс этган. [Файл]

БИШКЕК – Россиянинг давлат назоратидаги телеканалларнинг фаол равишда ёлғон сўзлаши ва томошабинларга қасддан дезинформация тарқатиши Марказий Осиёлик кузатувчилар ва журналистлар учун янгилик эмас. Улар Кремлнинг ташвиқот машинасини анчадан бери яхши биладилар.

Умумроссия давлат телерадиокомпанияси (ВГТРК) назорати остидаги янгиликлар канали – «Россия-24» томошабинларга қасддан дезинформация тарқатган ва ўз ходимларининг ҳуқуқларини поймол қилган, деб айтган «Россия-24» телеканалининг собиқ ходими Леонид Кривенков Озод Европа/Озодлик (RFE/RL) радиосига 23 январь куни берган интервьюсида.

Кривенковнинг сўзларига кўра, муҳаррирлар ва журналистлар кўп ҳолларда Россиянинг сиёсатини қай тарзда тарғиб қилишни маслаҳатлашар ва барча муҳокама телешоулари саҳналаштирилар эди.

«Улар томошабинларни алдаётганларини жуда яхши билишарди», деди у. «Энди алдаш навбати сенга» дейиш режиссёрлар ва модераторларнинг севимли ҳазили эди. Журналистлар эфирга чиқишдан аввал шундай дер эдилар.»

ВГТРК директори ўринбосари ва РТ канали раҳбари Дмитрий Киселев (ўртада) Остона шаҳрида «Спутник-Қозоғистон» матбуот анжуманини кузатмоқда, 2018 йил, июль. [Спутник Қозоғистон]

ВГТРК директори ўринбосари ва РТ канали раҳбари Дмитрий Киселев (ўртада) Остона шаҳрида «Спутник-Қозоғистон» матбуот анжуманини кузатмоқда, 2018 йил, июль. [Спутник Қозоғистон]

28 январь куни «Спутник-Қозоғистон» онлайн нашрида чоп этилган, постсовет мамлакатлардан иборат ташкилот – Евроосиё иқтисодий иттифоқининг «гуллаб-яшнаётгани» ҳақидаги мақола жамоатчилик танқидига учраган. [Файл]

28 январь куни «Спутник-Қозоғистон» онлайн нашрида чоп этилган, постсовет мамлакатлардан иборат ташкилот – Евроосиё иқтисодий иттифоқининг «гуллаб-яшнаётгани» ҳақидаги мақола жамоатчилик танқидига учраган. [Файл]

Россия «қадриятларини» экспорт қилиш

Кремль назоратидаги ОАВ таъсири Россиянинг ўзи билан чекланмаган. У собиқ Совет иттифоқи, жумладан Марказий Осиё давлатларига ҳам кириб бормоқда.

Россия телевидениеси ва радиостанциялари, жумладан ВГТРК ҳам ҳукуматнинг молиявий кўмаги билан фаолият юритади, шу сабаб «ҳукумат шартномалари» бўйича ўз мажбуриятларини адо этишга мажбурлар, дейди бишкеклик ОАВ таҳлилчиси Эрлан Сатибеков Карвонсарой нашрига.

«Кремль ўз ташвиқот каналлари ва назорати остидаги ОАВдан фойдаланган ҳолда олиб бораётган ташқи сиёсатини минтақамиз аҳолисига уқтиришга уринмоқда, аммо унинг сиёсати бошқа давлатларда кескин танқид остида қолмоқда. Мақсад – ҳукмрон элита ва Марказий Осиё фуқароларининг хайрихоҳлигига эришиш», деди Сатибеков.

Янада аниқроқ қилиб айтганда, Россия Сурияда, шарқий Украина ва Қримда олиб бораётган ташқи сиёсати бўйича Марказий Осиёда жамоатчилик фикрини шакллантиришга ҳаракат қилмоқда, деди у.

Кремль қаноти остидаги ОАВ мақсади Марказий Осиё республикаларида ҳукумат тепасидаги одамларни эмас, балки энг аввало ҳукумат сиёсатини белгилашда муҳим роль ўйнайдиган ҳудуддаги миллионлаб аҳолининг эътиборини қозонишдир.

«Мустақил таҳлилчилар Россиянинг қарорлари ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи каби ташаббусларини танқид қилсалар-да, Кремль телеканаллар, онлайн нашрлар ва интернет троллар ёрдамида ўз ҳаракатларини оқламоқда», деди Сатибеков.

Аудиторияни чалғитиш

Россия ташвиқоти интернетдаги таъсирини ҳам ошириб бормоқда, дейди халқаро муносабатлар бўйича остоналик мутахассис Руслан Назаров.

«Спутник-Қозоғистон» бунга мисол бўла олади, деди у.

Спутник 2014 йил ноябрда Кремль молиялаштирадиган халқаро ахборот агентлиги – «Россия Сегодня» томонидан таъсис этилган бўлиб, бир неча ўн давлатда фаолият юритадиган ахборот агентликлари ва радиостанциялар тармоғидир.

«Қозоғистондаги тадбирларни ёритишда Спутник ОАВ талабларига мос равишда нейтрал ёндашувни қўллайди. Аммо Россия манфаатларига оид масалаларда ташвиқот машинаси ишга тушади», деди Назаров.

Назаров ўтган йил апрель ойида Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг Қўшма Штатлардаги демократияга оид иқтибосларига диққатни қаратди.

«Спутник айрим гапларни контекстдан ажратиб олиб, қозоқ етакчисини ғарб демократияси қадриятларини тан олмайдиган ва Американи ўз жойига қўйгандек қилиб кўрсатди», деди у. «Бу Спутник дезинформация билан қандай қилиб ўз муштарийларини чалғитишига мисол бўла олади.»

2018 йил январ ойида Назарбоев Вашингтонга расман ташриф буюрди ҳамда Қўшма Штатлар билан хавфсизлик ва иқтисодий соҳада стратегик ҳамкорликни йўлга қўйди, деди Назаров.

«Асл воқелик Россия ОАВ кўрсатишга ҳаракат қилаётган манзарадан кескин фарқ қилади», деди у.

Ташвиқотнинг акс таъсири

Мустақил тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, Кремль ОАВдаги хабарларини назорат қилишга ҳарчанд уринмасин, сўнгги йилларда бундай воситаларга нисбатан, айниқса Қирғизистонда ишонч сўниб бормоқда.

2017 йил март ойида «Pro-kg» Бишкек сиёсий технологиялар маркази ва EL-PIKIR ижтимоий тадқиқотлар ва башорат маркази томонидан ўтказилган тадқиқотга асосан, Россия ОАВ тақдим этган хабарларга ишонаётган қирғизлар сони йил сайин камаймоқда.

Қирғизистондаги 48 та шаҳар ва тумандан жами 1200 нафар респондент иштирок этган тадқиқотга кўра, 72,9 фоиз одам қирғиз миллий телевидениесини сиёсий хабарлар учун асосий манба сифатида кўрсатган. Фақат 17,6 фоиз иштирокчи Россия каналларини томоша қилишини айтган, бу кўрсаткич 2015 йилдан бери 3,2 фоизга пасайган.

Россия давлат каналларига нисбатан ишонч инқирозга учраган, деди бишкеклик сиёсий таҳлилчи Аскат Дукенбаев Карвонсарой нашрига.

«Кремль оммавий ахборот воситалари профессионал журналистика эмас, балки ташвиқот, манипуляция ва дезинформация каби ўзлари истаган ишлар билан машғул», деди у.

Интернет ва ижтимоий тармоқлар Россия телеканалларига қарши муқобил манба сифатида хизмат қилади, у ерда турли онлайн манбалар тақдим этилиб, фойдаланувчилар уларга асосланган ҳолда ўзлари учун хулоса чиқаришлари мумкин, деди у.

Россиянинг «зомби қути»ларидан қочиш

Жамоатчилик билан алоқалар бўйича мутахассис ва Олмаотадаги «Курсив» бизнес газетасининг собиқ рекламалар бўйича иш бошқарувчиси Мирлан Телебарисов ортиқча ташвиқот олиб борилиши сабабли Россия телеканалларини томоша қилмаслигини айтади.

«Кривенковнинг иқрори мени ҳайрон қолдиргани йўқ», деди у RFE/RL хабарини назарда тутар экан. «Россия телевидениеси дунё хабарларини керакли нуқтадан – Россия президенти Владимир Путин нуқтаи назарига мослаб беришини ҳамма билади. Шу сабаб, мен янгиликларни ўзим ишонган онлайн манбалардан ўқийман.»

«Спутник» ўзбекларга ҳам Россия ташвиқотини онлайн тарқатувчи асосий каналлардан бири ҳисобланади, деди тошкентлик журналист Павел Благовидов Карвонсарой нашрига.

«www.uz миллий қидирув тизимида берилган маълумотга кўра, «Спутник» Ўзбекистонда ҳатто ОАВ тоифасида ҳам 10 та энг машҳур веб-сайт қаторидан жой олмаган», деди у.

Ўзбеклар маҳаллий ОАВ, жумладан Daryo.uz ёки Gazeta.uz каби онлайн-манбалардан маълумот олишни афзал кўрадилар, деди Благовидов.

«Шу сабабли ҳам «Спутник-Ўзбекистон» Podrobno.uz каби ўзбек веб-сайтлари ёрдамида хабар тарқатишга киришди», деди Благовидов.

«Спутникнинг бундай найрангларга ўтиши ўзбекистонлик ўқувчиларнинг унга умуман ишонмай қўйганидан далолат беради», деди у Россия нашрининг Podrobno.uz каби сайтлардан восита ўлароқ фойдаланаётганини назарда тутиб.

Ўзбек ёшлари, айниқса 30 ёшдан ошганлар, Россия телеканалларини умуман томоша қилмайдилар, «чунки улар, aфтидан, бу каналларни ишончсиз ахборот манбалари деб ҳисоблайдилар», дейди тошкентлик социолог Дилмурод Тошхўжаев Карвонсарой билан суҳбатда.

У Россия телевидениесини «зомби-қути» деб атади.

[Ушбу мақолани тайёрлашга Максим Енисеев ўз ҳиссасини қўшган.]

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 12

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Марказий Осиё Россиянинг қули эмас. Қачонки Россиядан узоқлашиб, АҚШга яқинлашсак, шунда ривожланамиз. Чунки, қўшнимиз Қозоғистонни ҳам ривожланишига Россия эмас, АҚШ сабабчи. Россиянинг ўзи ҳам АҚШ кўмагига муҳтож. Ғарб биз учун тараққиёт йўли. Россия эса эскилик сарқити. Ҳали биз каби ёшлар раҳбариятга келишса, Ўзбекистон бундан ҳам ривожланади, АҚШ ва Ўзбекистон ҳамкор эмас, дўст ва рақобатчи бўлишади.

Жавоб бериш

Россиядан келаётган 90 фоиз хабарлар фейк ва ёлғон

Жавоб бериш

Бу қандай мақола бўлди? Мақоланинг ўзи Америкапараст ташвиқот эканлигини ўйлаб кўрмай унга ишона қолдингизми. Буларни Ғарб молиялаштираётгани шундоққина кўриниб турибди. Нима бўлганда ҳам, Марказий Осиё Россия тараф бўлган ва шундай бўлиб қолади. Одамларни алдашга не ҳожат. Америкапараст журналистлар.

Жавоб бериш

Ҳурматли Россияпараст,

Россия ОАВи нохолис эканлигига қўшилмайсизми? Ишончим комилки, бундай даъводан барчамиз ҳайратга тушганмиз, айниқса болалигимиздан бундай эшиттиришларни тинлаганлар.

Карвонсаройга нима қилибди? Баъзи мақолалар қуруқроқ чиқишини тан оламан, аммо Россия 1 ва Спутник каналлари булардан холисроқ ёки фактларга асослан эканлигига ишонишимизни кутмаётгандирсиз.

Сенсационализмдан кўра фактларни афзал кўрасиз, шундайми? Ёки крепостной тузумидан миннатдор яна битта Герасимсизми?

Ҳурмат билан,

~ Шаҳзода Эдвард

Жавоб бериш

Кремль ташвиқоти кўпчиликнинг онгини заҳарлаб бўлгани маълум. Одамларнинг кўзи очилаётгани қувонарли ҳол

Жавоб бериш

Кремль ташвиқоти тўхтатилиши керак

Жавоб бериш

Ҳурматли ташвиқотчи,

Оддий фуқарога мулк масалалари бўйича маълумот бериш, юмшоқ ҳокимиятнинг кенг тарқалган амалиёти - тарғиботни тақиқлашдан янада самаралироқ бўлар эди.

Шоҳ ўз фуқароларига таъсир ўтказадиган бирор усулга эга бўлиши керак, тўғрими?

Эҳтиром билан,

~ Шаҳзода Эдвард

Жавоб бериш

АҚШ нима қилишидан, ўзининг фитнали ҳатти-ҳаракатларига кимни жалб этишидан қатъи назар, Марказий Осиё халқлари доим Россия тарафида бўлади

Жавоб бериш

АҚШ ҳеч нима қилиши керак эмас. Россия ҳаммасини ўзи қилиб қўяди. Марказий Осиё халқлари ҳеч қачон Россия билан бўлмайди. Қозоғистондан саломлар.

Жавоб бериш

Кремль ташвиқотига ҳеч қандай ишонч йўқ.

Жавоб бериш

Одамлар ишонаверадида

Жавоб бериш

Мен ҳам Қозоғистон фуқароси сифатида анчадан бери Кремлга қарашли оммавий ташвиқот воситаларини кўрмайман ва ўқимайман.

Жавоб бериш