Карвонсарой
Атроф-муҳит

Жаҳон банки Марказий Осиёда об-ҳаво, иқлим ва гидрология маълумотларини яхшилашга ёрдам беради

Жаҳон банки

Тянь-Шань тоғининг шимолий ёнбағирларидаги яйловларда қўйларни ўтлатиб юрган подачи, Қирғизистон (Christina Stuhlberger/Zoï Environment Network)

Тянь-Шань тоғининг шимолий ёнбағирларидаги яйловларда қўйларни ўтлатиб юрган подачи, Қирғизистон (Christina Stuhlberger/Zoï Environment Network)

Тожикистондаги қурғоқчиликнинг қишлоқ хўжалик маҳсулотларига таъсири. (Кристина Стулбергер/Zoï Environment Network)

Тожикистондаги қурғоқчиликнинг қишлоқ хўжалик маҳсулотларига таъсири. (Кристина Стулбергер/Zoï Environment Network)

Қирғизистондаги гидроэлектростанция. (Кристина Стулбергер/Zoï Environment Network)

Қирғизистондаги гидроэлектростанция. (Кристина Стулбергер/Zoï Environment Network)

Қирғизистондаги метеостанция бошқарувчиси. (Кристина Стулбергер/Zoï Environment Network)

Қирғизистондаги метеостанция бошқарувчиси. (Кристина Стулбергер/Zoï Environment Network)

Замонавийлаштирилган об-ҳаво прогнозлари базаси, Қирғизистон. (Кристина Стулбергер/Zoï Environment Network)

Замонавийлаштирилган об-ҳаво прогнозлари базаси, Қирғизистон. (Кристина Стулбергер/Zoï Environment Network)

Қирғизистондаги қайта тикланган метеостансиялардан бири. (Кристина Стулбергер/Zoï Environment Network)

Қирғизистондаги қайта тикланган метеостансиялардан бири. (Кристина Стулбергер/Zoï Environment Network)

Анзоб довони бўйлаб ҳаракатланаётган ёқилғи ташувчи машиналар, Тожикистон. (Кристина Стулбергер/Zoï Environment Network)

Анзоб довони бўйлаб ҳаракатланаётган ёқилғи ташувчи машиналар, Тожикистон. (Кристина Стулбергер/Zoï Environment Network)

Замонавий об-ҳаво башорати ускунлалари, Тожикистон. (Кристина Стулбергер/Zoï Environment Network)

Замонавий об-ҳаво башорати ускунлалари, Тожикистон. (Кристина Стулбергер/Zoï Environment Network)

Миллий либосдаги аёл мобил телефонида об-ҳаво маълумотини текширмоқда, Нурек, Тожикистон. (Кристина Стулбергер/Zoï Environment Network)

Миллий либосдаги аёл мобил телефонида об-ҳаво маълумотини текширмоқда, Нурек, Тожикистон. (Кристина Стулбергер/Zoï Environment Network)

Жаҳон банки ҳамда Табиий офатлар хавфини камайтириш ва тиклаш глобал жамғармаси томонидан Қозоғистонда дала шароитида ташкил этилган тренинг. (Жаҳон банки)

Жаҳон банки ҳамда Табиий офатлар хавфини камайтириш ва тиклаш глобал жамғармаси томонидан Қозоғистонда дала шароитида ташкил этилган тренинг. (Жаҳон банки)

Мактабга кетаётган қирғизистонлик болалар. (Кристина Стулбергер/Zoï Environment Network)

Мактабга кетаётган қирғизистонлик болалар. (Кристина Стулбергер/Zoï Environment Network)

Сўнгги йилларда Марказий Осиё мамлакатлари ижтимоий-иқтисодий ривожланиш соҳасида катта муваффақиятларга эришди: бир неча ўн йиллар аввал 80 фоизни ташкил этган қашшоқлик даражаси бугунги кунда 30 фоизга тушди. Шундай бўлса-да, ўсиб бораётган иқлимий ва табиий офатлар таҳдиди минтақа аҳолисининг турмуши ва хавфсизлигига соя солмоқда, дейилади Жаҳон банкининг январь ойидаги баёнотида.

Аср охирига бориб, минтақадаги ўртача ҳарорат 4 даражагача ошиши мумкин – бу эса сув тошқинлари, ер кўчкилари, селлар, қурғоқчилик, кучли шамоллар ва қор кўчкилари каби экстремал табиат ҳодисалари таъсирини янада кучайтиради – бу заиф қатламлар учун жиддий хавфдир.

Масалан, Марказий Осиёда меҳнатдаги аҳолининг 30 фоизи деҳқончилик ва чорвачилик ортидан кун кўради, қишлоқ хўжалигини юритиш борасида шаклланган тажриба авлоддан авлодга ўтиб келмоқда. Бироқ, иқлим ўзгариши туфайли келиб чиқадиган ўзгарувчан об-ҳаво шароитлари натижасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш учдан бир қисмга камайиши, бу эса ўз навбатида озиқ-овқат хавфсизлигига таҳдид солиб, бутун минтақада иқтисодий ўсиш йўлига тўғаноқ бўлиши мумкин.

Кутилмаган ёғингарчиликлар, қор ва музликларнинг эриши ҳам Марказий Осиёда қайта тикланадиган энергиянинг муҳим қисми бўлган гидроенергетика соҳасини ҳам издан чиқариши мумкин. Ушбу электростанциялар тураржойлар, мактаблар ва минтақанинг ўсиб бораётган иқтисодиёти учун соф ва ишончли электр энергиясини етказиб беради.

Тожикистоннинг Хўжанд шаҳридаги гавжум бозор. (Christina Stuhlberger/Zoï Environment Network)

Тожикистоннинг Хўжанд шаҳридаги гавжум бозор. (Christina Stuhlberger/Zoï Environment Network)

Метеорологик ва гидрологик башоратлар аҳоли хавфсизлиги ва бардошлилигини кучайтиришга ёрдам беради. Бунга барвақт огоҳлантириш тизимларини ишга тушириш, қишлоқ хўжалиги ҳосилини ҳимоялаш, гидроенергия ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва инфратузилмага муҳим инвестициялар орқали эришиш мумкин.

Буларнинг бари бутун минтақада гидрометеорология соҳаси имкониятларини кенгайтиришни тақозо этади.

Прогнозлаш ва маълумотлар алмашинувига 28 млн. долларлик инвестиция

Бу таҳдидларни бартараф этишга кўмаклашиш мақсадида Жаҳон банки Марказий Осиёда гидрометеорология хизматларини модернизация қилиш лойиҳаси доирасида кузатув станцияларини замонавийлаштириш, прогнозлаш кўникмалари ва моддий-теҳник базани яхшилаш ҳамда минтақа мамлакатлари орасида ахборот алмашинувини йўлга қўйиш учун 28 млн. доллар ажратган.

Лойиҳа доирасида Қирғизистонда 33 та метеорология ва 3 та гидрология станциясини, Тожикистонда эса 54 та метеорологик ва 16 та гидрологик станцияларни қайта тиклашга муваффақ бўлинди.

Бу чоралар мамлакатларнинг об-ҳаво, иқлимий ва гидрологик ўзгаришларни реал вақт режимида мониторинг қилиш ва маълумотларни узатиш қобилиятини яхшилашга ёрдам берди, натижада метеорологик ва гидрологик прогнозларнинг аниқлиги 30 фоизга ошди.

Ўта муҳим метеорологик ва гидрологик маълумотларни олишнинг осонлашуви минтақа мамлакатлари учун катта фойда келтиради – қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми ошади, табиий офатларга шайлик даражаси яхшиланади, шунингдек, энг муҳим соҳалар – агросаноат, озиқ-овқат хавфсизлиги, сув хўжалиги, энергетика, аҳоли саломатлиги ва транспорт соҳаларида иқлим ўзгаришларига қарши бардошлилик ортади.

Лойиҳа доирасида замонавий ишчи станциялар, автоматлаштирилган кузатув тармоқлари, сунъий йўлдош маълумотлари ва об-ҳавони прогнозлаш жиҳозлари каби энг замонавий техник қурилмалар тақдим этилди. Бу иш кўплаб ҳамкорлар, жумладан, Табиий офатлар хавфини камайтириш ва тиклаш глобал жамғармаси (GFDRR), Жаҳон банки ва Жаҳон метеорология ташкилоти кўмагида амалга ошди.

Маълумотни ўз вақтида етказиш

Бу чоралар метеорологик маълумотлар узатиш тармоқларини кенгайтиришга ва ахборотни талаб этилган жойга ўз вақтида тақдим этишга ёрдам беради.

Жаҳон банки ҳамда Табиий офатлар хавфини камайтириш ва тиклаш глобал жамғармасининг (GFDRR) – «Марказий Осиё тоғ ҳудудларидаги хавфлар ҳақида барвақт огоҳлантириш тизимини кучайтириш» деб номланган қўшимча лойиҳаси доирасида Марказий Осиёнинг беш мамлакатида 8 дан ортиқ тренинглар ташкил этилди. Улар экстремал об-ҳаво шароитлари, кутилмаган сув тошқинлари, селлар, ер ва қор кўчкиларини прогнозлаш ва баҳолашга қаратилган.

Европа ва Марказий Осиёлик экспертлар иштирокида ўтган тренингда 100 дан ортиқ мутахассис билим олди. Шунингдек, Европанинг кучли пўртаналарни ўрганиш лабораторияси ва Қозоғистоннинг селлардан ҳимояланиш давлат агентлиги томонидан бевосита дала шароитларида тренинглар ўтказилди.

Яқинда лойиҳа учун қўшимча 115 млн. АҚШ доллари ажратилди. Бу қандай об-ҳаво ҳукм суришидан қатъи назар, Марказий Осиё мамлакатларининг иқлим ўзгариши оқибатлари ва табиий офатларга қарши бардошлилигини оширишга кўмаклашиш чораларини давом эттиришга имкон беради.

>(Жаҳон банки гуруҳи ушбу материалдан http://www.worldbank.org/terms манзилидаги саҳифасида кўрсатилган шартлар асосида фойдаланишга рухсат беради.)

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500