https://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/features/2019/03/06/feature-01
Россиянинг Сурия ҳудуди бўйлаб юришлари аҳоли томонидан совуқ қарши олинмоқда
| Хавфсизлик

Суриядаги ўлиб бораётган ИД ҳудудини охирги омон қолганлар тарк этмоқда

AFP

image

Бошдан оёқ ёпинчиқ билан ўранган аёл икки қизалоқни бағрига босиб турибди. Юзлаб фуқаролар «Ислом давлати»нинг (ИД) Суриядаги охирги қўрғонидан Суриянинг Боғуз қишлоғи ташқарисида жойлашган АҚШ қўлловидаги Сурия демократик кучларига (СДК) қарашли назорат пунктидан ўтмоқдалар. 5 март куни олинган сурат. (Делил Сулаймон/AFP)

БОҒУЗ ТАШҚАРИСИ, Сурия – Кучли руҳий изтиробни бошдан кечирган юзлаб аёллар ва болалар Суриянинг шарқий қисмидаги чўл ҳудудида «Ислом давлати»нинг (ИД) сўнгги қўрғонидан ўзларига тегишли охирги нарсаларни олиб қочишган.

Сўнгги омон қолганлар террорчилар ҳудудини тарк этиб, одамларга лиқ тўла юк машинасида АҚШ қўлловидаги Сурия демократик кучлари (СДК) йиғилиш пунктига етиб келганлар.

Тинтув қилинганларидан кейин аёллар гуруҳ-гуруҳ бўлиб тупроқ устига ўтирдилар, чанг босган қора кийимлари кир бўлиб кетган. Тинкаси қуриган болалар эса гуманитар ёрдам қутиларидаги сув ва нонга ёпиша кетишди.

Дайр Аз-зорлик аёл тўлиб-тошган сумкани ва бўш сув идишини кўтариб кетар экан, сув сўраб, ерда ётган ярми бўш бутилкага ёпиша кетди.

image

«Ислом давлати»нинг (ИД) Боғуздаги вайрон бўлган қўрғонидан қутқарилган фуқаролар АҚШ қўлловидаги курдлар раҳбарлик қиладиган Сурия демократик кучларига (СДК) тегишли текширув пунктида навбатда турибди. 5 март куни олинган сурат. (Булент Килич/AFP)

image

«Ислом давлати» (ИД) томонидан 13 декабрь куни Телеграм орқали тарқатилган суратда бир гуруҳ суриялик жангариларнинг смартфонга тикилиб тургани акс этган. (Файл)

«Биз қамалда қолиб кетдик... ифлос сув ичиб келганмиз.»

Берироқда, қўрғонни тарк этишга қарор қилган яна юзлаб одамлар навбат кутиб туришибди, улар АҚШ қўлловидаги СДК текширувидан ўтишлари керак.

Яраланган гумондорларнинг баъзилари қўлтиқтаёқ тутиб олганлар – бу бир вақтлар қудратли бўлган террорчиларнинг сўнгги кунлари яқинлашганидан дарак бериб турибди.

Бундан тўрт йил аввал, қудратга тўлган даврининг энг қизғин палласида ИД Бирлашган Қироллик ҳудудидек келадиган ерда миллионлаб одамларни бошқарган.

Аммо бугунга келиб, жиҳодчилар Ифрот дарёси ва Суриянинг Ироқ билан чегарасидаги бир парча ерда сиқилиб қолганлар.

«ИД деган нарса энди йўқ»

СДК ва АҚШ бошчилигидаги коалиция ўтган ҳафта охирида жиҳодчиларнинг сўнгги қўрғонига ҳужум уюштирди. Ҳужум фуқароларнинг ҳудудни тарк этиши учун ажратилган бир неча ҳафталик танаффусдан сўнг юз берган.

Аммо якшанба (3 март) куни курдлар бошқарувидаги кучлар ҳудудда қолиб кетган фуқароларни қутқариш учун ҳужумни тўхтатишга мажбур бўлдилар.

Тўпланиш нуқтасида аввалги эвакуация қилинганлар қолдириб кетган чиқиндилар орасида болалар югуриб юришарди.

Сўнгги ҳафталарда ўн минглаб фуқаролар – минтақа ва бутун дунёдан келган аёллар ва ёш болалардан иборат чексиз оқим жиҳодчиларнинг тобора кичрайиб бораётган ҳудудидан юк машиналарида олиб чиқиб кетилди.

Сўнгги бир неча кунда қочганлар у ерда ҳамон минглаб фуқаролар қолаётганини, аммо жиҳодчилар урушсиз таслим бўлмаслигини айтганлар.

«Ҳаммаси тугади», деди Суриянинг Алеппо шаҳридан бўлган 13 яшар Маҳмуд қутқарилганлар жойлашган лагерь томонга кетаётган машинага чиқар экан.

«ИД деган нарса энди йўқ.»

Сизга мақола ёқдими?
14
Йўқ
Фикрлар 1
Сиёсат
Captcha

Баракалла, Россия! Агар улар бўлмаган-да, АҚШ ИД билан 200 йил "курашган" бўларди!

Жавоб бериш