Карвонсарой
Инсон ҳуқуқлари

Кремль 1930 йилларда Қозоғистонда юз берган мудҳиш очарчиликка оид тарихий фактларни рад этмоқда

Канат Алтинбаев

2017 йилда Олмаотада шаҳрида 1931-1933 йиллардаги очарчилик қурбонлари хотирасига ўрнатилган «Ана» (Она) монументи. (Канат Алтйнбаев)

2017 йилда Олмаотада шаҳрида 1931-1933 йиллардаги очарчилик қурбонлари хотирасига ўрнатилган «Ана» (Она) монументи. (Канат Алтйнбаев)

ОЛМАОТА – Кузатувчиларга кўра, тарихий масъулият олдидаги қўрқув сабабли Россия ТИВ 1930 йилларда Марказий Осиёда юз берган фожиани оқлашга уринмоқда.

Россия ТИВ 22 февраль куни ўз сайтида «1932-1933 йилларда СССРда юз берган очарчилик натижасидаги фожиа билан боғлиқ иғволар муносабати билан» расмий баёной эълон қилган.

ТИВга кўра, Марказий Осиёдаги «миллатчилик қарашлари тарафдорлари» ўз ҳамюртларига «совет ҳукумати минтақанинг туб халқлари қатлиомини уюштирган» деган фикрга ишонтиришга уринмоқда.

Москванинг бу каби асабий муносабатига, жумладан, ўша даврнинг фожиали воқеаларига бағишланган олмаоталик журналист Жанболат Мамайнинг «Зулмат: Қозоғистондаги геноцид» ҳужжатли филми ҳам сабаб бўлди.

1930 йиллар бошида Қозоғистонда олинган она-бола сурати. (Кино, фото ва аудиоҳужжатларнинг Марказий давлат архиви)

1930 йиллар бошида Қозоғистонда олинган она-бола сурати. (Кино, фото ва аудиоҳужжатларнинг Марказий давлат архиви)

Болшевикларнинг коллективлаштириш сиёсати натижасида келиб чиққан очарчилик даврида жон сақлаш учун Хитойга йўл олган қозоқлар. («Зулмат. Қозоғистондаги геноцид» филмидан олинган кадр)

Болшевикларнинг коллективлаштириш сиёсати натижасида келиб чиққан очарчилик даврида жон сақлаш учун Хитойга йўл олган қозоқлар. («Зулмат. Қозоғистондаги геноцид» филмидан олинган кадр)

Мазкур ҳужжатли филм 30 январ куни Олмаотада намойиш этилди ва 2000 дан ортиқ томошабинни жалб этди. Филм YouTube хизматида 418 минг марта томоша қилинган ва унинг остида 7400 та фикр-мулоҳаза қолдирилган.

Филм 1920 йиллар охири – 1930 йиллар бошида Қозоғистонда олиб борилган қишлоқ хўжалигини мажбурий коллективлаштириш жараёни ҳақида ҳикоя қилади. Совет аскарлари оч қолган деҳқонлардан донни тортиб олиб, кўчманчиларни колхозларда меҳнат қилишга мажбурлаганда, ҳукумат синфий душман деб эълон қилган бой деҳқонларни қулоқ қилиб сургун қилиши ортидан очарчилик бошланган.

«Зулмат» филми қозоқ фожиасининг фактлари ва кўламини фош қилади. Буларнинг ҳеч бири Совет даври дарсликларида чоп этилмаган.

«3 миллиондан ортиқ одам очарчиликдан ҳалок бўлган», дейилади филмда. «Қозоқларнинг босқинчиларга қарши ҳеч бир урушда бу даражада кўп одам қурбон бўлмаган. Бу болшевиклар раҳбарлари Қозоғистонда олиб борган геносид бўлган.»

Бошқа манбаларга кўра, Қозоғистондаги очарчилик қурбонлари сони 1,5 миллиондан 4 миллионгача бўлган.

Очарчилик сабабли қозоқларнинг учдан бири ҳалок бўлган, тирик қолганлар эса ўз совет республикасида озчиликни ташкил этган, дейди америкалик тарихшунос Сара Камерон. Минглаб қозоқлар Совет шароитларидан бундан-да қийин вазиятда қолган Хитойга қочиб кетишган.

Қозоғистондаги 1930 йиллар даҳшатлари

Кремль режасига кўра, азоб-уқубатни Қозоғистонда яшайдиган русларга нисбатан қозоқлар ўз таналарида янада оғирроқ ҳис қилганлар, дейди тадқиқотчилар.

Чет элдан ёрдам келганида уни Совет ҳукумати Қозоғистондаги фақат этник русларга тарқатган ва қозоқлар четда қолган, дейди Олмаотадаги тарих ва этнология институти катта тадқиқотчиси Кайдар Алдажуманов фильм давомида.

Мамайнинг ҳужжатли фильмида режимга қарши бўлган қозоқларга нисбатан совет ҳукумати ҳаво зарбаларини ҳам қўллагани ҳақида маълумот берилади. Ўз юртдошларини бомбардимон қилган учувчиларга мамлакатнинг энг олий – Совет Иттифоқи қаҳрамони унвони берилган.

Олмаотадаги Ал-Фаробий номли Қозоғистон миллий университетининг тарих профессори Анвар Галиевнинг Карвонсаройга хабар беришича, Иосиф Сталин ҳукумати қишлоқ хўжалигини коллективлаштирди ва хусусий мулкни йўқ қилди.

Қўшимча равишда «Совет ҳукумати коммунист дунёси инқилобини яратишни мақсақ қилган эди ҳамда бу йўлда дон ва молларни мудофаа заводларини қуриш учун экспорт қиган», деди Галиев.

Дон ва молларни тортиб олишга яна бир сабаб – аҳолини (жумладан қулоқ қилинганларни ҳам) оч қолдириб бўлса ҳам шаҳарлар ва Қизил армияни боқиш бўлган, бу айни вақтда ҳам кўплаб қозоқларга хос бўлган подачи-кўчманчиликка путур етказган ва коллектив фермалар яратилган, бу ерларда ҳеч қандай даромадсиз собиқ кўчманчилар ва деҳқонлар оддий ишчиларга айлантирилган.

1930 йилги очарчилиги дон ва мол етиштириш билан шуғулланган Қозоғистон, Украина ва Россиянинг Волгабўйи каби Совет ҳудудларида ўлим даражасининг ортишига олиб келди, дейди Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари уюшмаси президенти, Франциянинг Ле-Ман шаҳрида истиқомат қилувчи Надежда Атаева.

«Бу фалокат Совет даври коммунистларининг шафқатсиз иқтисодий сиёсати туфайли содир бўлган», деди у.

«Бу воқеалар билан боғлиқ НКВД (КГБдан аввал мавжуд бўлган хизмат) ихтиёридаги маълумотларнинг катта қисми ҳамон махфийликда сақланмоқда», деб қўшимча қилди Атаева.

Архив ҳужжатлари қасддан уюштирилган геноцидни тасдиқлайди

22 февралда эълон қилинган Ташқи ишлар вазири баёнотида даҳшатли ҳақиқатни яширишга ҳаракат қилинган.

Очарчиликка қурғоқчилик ва қаҳатчилик каби табиий сабаблар таъсир кўрсатган, бунга қўшимча равишда «фавқулодда чоралар вазиятни янада оғирлаштирган», деб хабар берган Кремль эҳтиёткорлик билан. Совет ҳукумати 1933 йилда фавқулодда ёрдамни қабул қилган, дейилади Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.

«Россияга биродар Марказий Осиё халқлари тарихий фактларни «миллий ўйинлар» ёрдамида бузиб кўрсатиш ҳаракатларига алданмасликларига ишонамиз», деб қўшимча қилган Ташқи ишлар вазирлиги.

80 йилдан кўпроқ вақт ўтган бўлса-да, Россия Сталин режими атайин юзага келтирган очарчилик ҳақидаги маълумотларни яширишга ҳаракат қилмоқда, деди Мамай Карвонсарой нашрига.

Россия бунинг аксини исботлаш учун архив ҳужжатларидан фойдаланишини айтиб таҳдид қилмоқда, деди у Кремлнинг очарчилик борасидаги даъволари «очиқдан-очиқ ёлғон» эканлигини қўшимча қилар экан.

«Қозоғистонда сақланиб келинаётган материаллар қозоқ заминида содир этилган геноцидни тасдиқлайди», деди Мамай. «Бироқ, Кремль муҳим архив ҳужжатларини махфийлаштирган.»

Кремль қўлидаги ушбу ҳужжатлар ошкор бўлса, Москва «Совет ҳукуматининг энг катта жиноятларини тан олишга» мажбур бўлади, деди у.

Россия тарихий жавобгарликдан қўрқади ва эътиборни бундай нозик мавзуни кўтараётган шахслар томонига қаратишга ҳаракат қилмоқда, деди инсон ҳуқуқлари фаоли Атаева.

«Россия ҳукумати ўзининг сукут сақлаш сиёсати қурбонига айланмоқда», деди у. У бундай сиёсат фақат салбий натижа беришини ва «одамларда ҳақиқатни билиш истаги фақат оширишини», қўшимча қилди.

Демократик жамиятда бундай воқеаларни тарихий ва қонуний томондан баҳолаш учун барча зарур шароитлар яратилиши керак, деди у.

«Ўшанда Россия ташвиқот мақсадида қўллаётган миллатчилик тагмаъноси бекор бўлади», деди у.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 90

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Сара Камероннинг китобига буюртма бердим, Досим Сатпаевнинг фильмини эртага кўраман. Ҳақиқатни яшириб бўлмайди, эртами-кечми ошкор бўлади. Махфийлик ҳолати олиб ташланган ҳужжатларнинг ўзиқатлиом бўлганига етарли далил бўлади.

Жавоб бериш

Ҳа, улар суд томонидан айбдор деб топилган тақдирда ҳам ўзини айбдор ҳис қиладиган одамлар эмас. Шунинг учун мен уларнинг дунёдан узилиб қолганидан ва ўзларининг ёвуз ва интеллектуал қолоқ мамлакатларида қолиб кетишидан хурсандман. Хитойликлар улар учун нимани режалаштирган бўлса, бу уларнинг қозоқлар ва корейсларга қилган барча ишлари учун жазо бўлади.

Жавоб бериш

Бошқа республикаларда бундай бўлмаган, чунки улар хавф туғдирмаган! Руслар подшоҳлар давридан бери қозоқлар ва украинлардан қўрқишади. Иншааллоҳ, ҳаммаси ўзгаради, ҳақиқат очилади, адолат қарор топади!

Жавоб бериш

Бувим қозоқ бўлганлар, қатағонга учраган ўзбек бобомга турмушга чиққанлар. Ўша вақтда кўплаб қозоқлар очарчиликдан сақланиш учун Ўзбекистонга қочиб ўтишган; Кўпчилик маълум вақтдан сўнг қайтиб келди, қолганлар эса ҳозиргача ўша ерда яшайди. Бобо ва бувиларимиз бизга нафақат Украинада, балки Марказий Осиёда ҳам юз берган Голодомор ҳақида гапириб беришган; Одамлар очарчиликдан кунжара еб, қорни шишиб ўлган. Уларнинг жасадлари кўчаларда ҳам бўлган, уларни йиғиб, оммавий қабрларга кўмиш учун олиб кетишган - улар ўзбеклар бўлган. Мактаб ўқитувчимизнинг айтиб берган эди: отаси кечки пайт ишдан уйга келаётганида, кўчада қоқилиб кетган, ерга қараб жасад ётганини кўрган; Қарияларимизнинг айтишича, ўлганлар кўп бўлган. «Қозоқ йигитлари омон қолиш учун оилалари ва кексаларни ташлаб, ўзлари билан фақат 7-8 ёшли ўғил болаларни олиб кетишган», - дейди Салтанат Асанова. «Ўн йил ўтиб, қутқарилган болалар 1941–1942 йилларда Қозоғистоннинг ўзида армияга чақирилганларнинг кўпчилигини ташкил этиб, фронтга жўнатилган. Улардан яна қанчаси бошқа республикаларда бўлган?» 292 минг қозоқ Россияга кетган; 60 минги Туркманистонга; Ўзбекистонга 278 минг, Қирғизистонга 200 мингдан ортиқ; Тожикистонга эса 12400 нафар.

Жавоб бериш

Россия барча халқларга, шу жумладан русларга фақат ўлим ва азоб-уқубат келтиради.

Жавоб бериш

Кремл ҳеч кимдан ва ҳеч нарсадан қўрқмайди. Истаганлар синаб кўриши мумкин.

Жавоб бериш

Унда нимага Кремл архивларни махфийлаштирди ва очарчилик атайин келтириб чиқарилмаганини исботлаш учун ундаги ҳужжатлардан фойдаланмади?

Жавоб бериш

Путинқулларми ёки Кремлнинг ўзими? Сизлар қўрқоқ ва тизим қулларисиз.

Жавоб бериш

қўрқади хақиқатдан ҳамма қўрқади бутун дунйо ундан нафратланиб хамкорликдан қочишидан қўрқади

Жавоб бериш

Ҳмм... Лекин, ҳамма совет республикалари ҳам Голодоморни бошдан кечирмагани кўп нарса маҳаллий кадрларга боғлиқ бўлганини кўрсатади. Қирғизистондаги иқлим Қозоғистондан ҳам ёмонроқ, лекин ота-боболаримиз оммавий очарчиликка йўл қўймаган, чунки улар бир-бирларини имкон қадар таъминлашга ҳаракат қилган. Натижада, совет даврида кам сонли этник озчилик кўпайишга эришди. Шундай экан, душманниг ичингиздан изланг, ҳамма айбни чўтир ва эгри грузинга тўнкамасдан.

Жавоб бериш

Шунинг учун ҳам очарчилик қирғизларга таъсир қилмаган, уларда тортиб олиш учун етарли озиқ-овқат ва мол бўлмаган. Шу сабабли, 40-50 (айрим манбаларда 60) фоиз этник қозоқлар ўлими билан солиштирганда 4 фоиз қирғиз ҳалок бўлган.

Жавоб бериш

СССР - жиноятчи мамлакат

Жавоб бериш

Албатта, ахир ҳаммасига Россия айбдор-ку... Сизнинг қозоқ комиссарларингиз-чи... фаришта эдими? Компенсациями? Муаммо йўқ. Аммо аввал, СССРнинг қарзлари учун тўлаган миллиардлаб долларларни Россияга қайтаринг. Совет Қозоғистонида очарчиликдан ўлган руслар, украинлар, немислар, турклар, яҳудийлар, венгерлар учун ким товон тўлайди? Одам нима ҳақда гапираётганини билиши керак.

Жавоб бериш

Очарчиликни оқлаяпсизми?

Жавоб бериш

Кремл бунинг хунини тўлаши керак. Улар халқларни ўз ерларидан сургун қилишган.

Жавоб бериш

қанақа млардлар 2 жахон урушида АҚШ дан олган ЛЕНД ЛИЗИНИ бермай вадасидан тонган хукуматними бу қарзларга уларни ўзи айбдор. Agar o'sh a kremildakilariz kallasini ishlatganda dunyodagi eng tabiy resurslarga boy mamlakat bunaqa rasvo bolmasdi. Cherchini gapi bor " MEN QARIB KASALLANIB O'LSAM KERAK DEB O'YLARDIM LEKIN MEN KULGIDAN O'LSAM KERAK SABABI BIR PAYTLAR BUTUN YEVROPANI DON BILAN TAMINLAB BOQQAN RUSLARNING HOZIRDA YEYISHGA NONI YOQ"

Жавоб бериш

Зўр

Жавоб бериш

Зулмат – қоронғилик дегани

Жавоб бериш

Ҳақиқатда ҳам шундай бўлган, бу қозоқ ҳалқига қарши қаратилган эди

Жавоб бериш

Геноцид ўз номи билан геноцид. Қозоқларни бунчалик эзиш учун уларни қай даража ёмон кўриш керак? Шундан кейин қандай қилиб коммунистларга ишониш мумкин?

Жавоб бериш

Уларга ер керак эди.

Жавоб бериш

Россия икки сабабга кўра ҳеч қачон Голодоморни тан олмайди. Биринчидан, у [Россия] Совет Иттифоқининг вориси сифатида бунга жавоб бериши керак бўлади. Иккинчидан, Коммунистик партия ҳозирги кунгача катта таъсирга эга.

Жавоб бериш

Қозоғистонда русийзабон аҳолининг кўплигига сабаблардан бири шу. Бу қозоқ биродарларимиз учун геноцид бўлган ва деярли барча туркийзабон республикаларда амалга оширилган.

Жавоб бериш

Барча туркий халқларга қарши, бу аниқ. Аммо 1932 йилдан сўнг ўтказилган аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра, биз икки миллиондан ортиқ одам йўқотдик. Аксинча, Ўзбекистон ва Россияда ўсиш кузатилди, аммо Украина тўққиз миллиондан кўпроқ одам йўқотди. У ерда инқилобчилар уларга қарши қирғин уюштирганларни хўрлашди.

Жавоб бериш

Ҳақиқатни билишни истайман.

Жавоб бериш

Голодомор бўлгани рост, менинг бувим қишлоқнинг барча болаларини очликдан сақлаб қолганлар. Улар бувимни сўнгги нафасларигача унутмадилар. У катта қозонда сули пиширар эди (Урал вилояти, Кускул қишлоғи).

Жавоб бериш

Россия, Украина ва Қозоғистондаги Голодомор даҳшатлари ҳақида совет даврининг ўзида гувоҳлардан эшитганим бор. Мен буни инсониятга қарши жиноят деб ҳисоблайман. Муаммо шундаки, 1948 йилда қабул қилинган Геноцид тўғрисидаги охирги қонунда чалкашликлар бор. СССР қонуннинг дастлабки лойиҳасидан синфий ва ижтимоий мақом асосидаги қотилликни чиқариб ташлаб, ирқий ва диний сабабларнигина қолдирган. Шундай экан, ёдда тутайлик, кўплаб юридик ҳужжатлар сиёсий муроса натижаси бўлиб, муқаддас китоблар каби қабул қилинмаслиги лозим. СССР гуноҳга ботгани сабабли ўзи учун индульгенция олишнинг чорасини кўрган. Акс ҳолда бу конвенция имзоланмаган бўларди.

Жавоб бериш

1960 йилдан бери ҳаётим давомида Қозоғистонда яшаш Россиядан яхши эканлигини кўрганман.

Жавоб бериш

Голодомор - бу ўсиб келаётган ёш авлод онгини заҳарлашдан бошқа нарса эмас. Америкаликларнинг Қозоғистон билан неча пуллик иши бор? Улар уни қўлга олишни истайдилар, холос. Сизлар эса ҳалиям минғирлаб юрибсизлар. Америкослар сояси остида яхшироқ яшаймиз деб ўйлайсизлар. Улар биринчи бўлиб шу сохта олимларнинг овозини ўчирадилар. Америкача демократия барчангизни янчиб ташлайди. Мустақил фикрлашни ўрганинглар, одамлар. Бу «олимлар»нинг ҳамма гапини чайнамай ютавермасдан, ўқиш ва таҳлил қилишни билиш керак.

Жавоб бериш

Бизнинг тарихимиз ҳақида ниманиям билардинг. Менга бу воқеалар ҳақида қариялардан бири шахсан сўзлаб берган.

Жавоб бериш

Ўзимизнинг олимларимиз бор, нима ва қандай юз берганини Сара Камероннинг китобисиз ҳам биламиз. Ўз давлати архивида сақланган ҳужжатлаштирилган фактларни ёритган. У Қозоғистон СССРда юз берган голодоморни бошқа томондан кўрсатган. «Фикрлашни ўрганинг» деган гапга келсак, ўз маслаҳатингизга ўзингиз риоя қилинг. Қозоқлар ўзлигини ва ўз тарихини изламоқда. Совет даврида ўзлигимизни, маданиятимизни, урф-одатларимизни, ТИЛИМИЗНИ йўқотдик. Қанчалар бўрттириш бўлиб кўринмасин, ҳозир миллат қайта туғилмоқда.

Жавоб бериш

Россия Мусулмонлорга у́тта каттик золи́мли́к килґа́н

Жавоб бериш

Онамнинг айтишларича, 70-йилларда овулда ҳамманинг отларини тортиб олиб, битта чуқурга тўплаб, пулемётлардан отиб ташлашган экан. Шундан кейин уларнинг устига керосин тўкишган, қозоқлар очликдан отларнинг жасадларини емаслиги учун. Шундан кейин ҳам кимдир очарчилик сунъий равишда пайдо қилинмаган дейдими? Онам очарчиликни эслар экан, руслар унга бардош бера олмаслигини айтган эди.

Жавоб бериш

Ифлослар!!! Россия мудҳиш жиноятлари учун эртами-кечни жавоб бериши керак бўлади. Қанча қозоқ ўлиб кетди. Бундан олдин эса халқимизнинг яхшилари, зиёлиларини қиришган. Алаш ўрдаликларни таги билан йўқ қилишган. (1917-1918 йилларда Қозоғистонда мавжуд бўлган давлат)

Жавоб бериш

Очарчиликни исботловчи далиллар бор. Голошчёкин даврида ҳамма нарсани тортиб олишган. Сталинга телеграм орқали баёнот юбориб турилган. Туб аҳолига нисбатан жазо чоралари қўлланилган. (Филипп Голошчёкин, 1925-1933-йилларда Қозоғистон автоном социалистик совет рспубликасининг коммунистик партияси биринчи котиби)

Жавоб бериш

Степан Бандера жиноятчи эмас, ҳимоячи ва қаҳрамон бўлган. Ҳурматга лойиқ.

Жавоб бериш

Ҳеч қандай қатлиом бўлмаган

Жавоб бериш

Бунинг геноцидлигини исботловчи далиллар ҳамма ерда тиқилиб ётибди, бобо ва момоларимиз бу очарчиликларни ҳеч қачон унутмайдилар.

Жавоб бериш

Очлик ва очарчиликни (Голодомор) адаштирмаслик керак. Бой одамлар парҳезда ҳам оч қолишлари мумкин. Бу очарчилик эмас. Голодомор иккита энг катта халқни қириб ташлашни мақсад қилган эди. СССР ва Сталин жиноятчи бўлган.

Жавоб бериш

Очарчилик бўлган, буни рад этиш аҳмоқлик бўлади. ГEНОЦИД БЎЛМАГАН. Худди шундай Украинада очарчилик билан одамларни ўлдириш ҳам бўлмаган. Буни ҳозир Украина халқи геноциди деб аташмоқда. ХХ асрда очарчилик фақат собиқ СССР ҳудудида кенг тарқалган ҳодиса эмасди. Ўттизинчи йиллар бошида АҚШдаги очарчилик бунга мисол бўла олади. «Биз ўрганиб қолган, ёқимли бўлган озиқ-овқатларни бор нарсалар билан алмаштирар эдик... Карам ўрнига буталар баргларидан фойдаланар эдик, қурбақа еганмиз... бир ой ичида онам ва катта опам ҳаётдан кўз юмди...» (Жек Гриффин) 1931 йилдан 1940 йилгача, аҳоли ўсиш динамикасига кўра, АҚШда 8 миллион 553 минг киши ҳалок бўлган. Бу расмий маълумотлар бўлиб, уларни четлаб ўтишга ҳаракат қилинади. Қизиғи аҳоли ўсиш кўрсаткичлари 1931/31 йил бошида бирданига икки баробар ўзгарган. Бирданига тушиб, ўн йил давомида ўзгармай туради. Ҳар қандай жиддий демограф юз миллион аҳолига эга бўлган давлатда кўрсаткичлар динамикаси бундай кескин ўзгариши фақат одамларнинг оммавий ўлими сабабли бўлишини айтади. Қани айтингчи, сиз ҳеч Америка халқи геноциди ҳақида эшитганмисиз? Йўқ! Чунки у ерда очарчилик форс-мажор, Буюк депрессия сабабли юзага келган. Аммо СССРда бу албатта геноцид бўлиши керак! ИККИЛАМЧИ, УЧЛАМЧИ, ЎНЛАМЧИ АМEРИКА СТАНДАРТЛАРИДАН ОДАМНИНГ КЎНГЛИ АЙНИЯПТИ! ___ СССРга қарши ҳар қандай асоссиз ҳужумлар ҳар қандай танқидлар ва фактлар босимига бардош бера олмаяпти. Ҳозир СССРни айблаш ҳам чиройли иш эмас -

Жавоб бериш

Сиз ноҳақсиз. Бошида СССР раҳбарлари саводсиз бўлган, вақт ўтиши билан ўқишган, ўқитишган, кейинчалик вазият яхши томонга ўзгаришни бошлаган. Ўша вақтларда Қозоғистонда жуда кўп қозоқ мактабларини ёпишган, аҳолиси беш юз мингдан ортиқ бўлган Қарағандада фақат битта қозоқ мактаб бўлган, рус мактаблари эса кўп бўлган. Бундан кўриниб турибдики бу билан қозоқ тили, маданияти ва урф одатларини сиқиб чиқариш нияти бўлган.

Жавоб бериш

Бу ҳақиқат..... 1958 йилга келиб, олис қишлоқ туманлари болалари учун биттагина қозоқ интернати қолган.... Шаҳарликлар фақат рус мактабларида ўқишлари мумкин эди..... Мен қарағандаликман....

Жавоб бериш

Россия ор-номуссиз ва виждонсиз, энг жиноятчи мамлакатдир

Жавоб бериш

Тўппа-тўғри!

Жавоб бериш

Ҳа-я! Низо чиқариш мақсадида нималар қилишмайди. Ғирт ғарб ташвиқоти эканлиги шундай кўриниб турибди.

Жавоб бериш

Ҳа, ҳаммасига Ғарб айбдор. Катта бувимнинг айтишларича, ўрислар қозоқларнинг ерлари, квартиралари, моллари ва уйларни тортиб олиб, ўзларига ўхшаган ўнлаб ўрисларга беришган экан. Ким норози бўлса, мол каби ўлдириб ташлашган. Шундай экан, хитойлардан баттар бўлган ўрислардан кўра, Ғарб бўлгани яхшироқ.

Жавоб бериш

Кремль террорчилари суд қилинмагунларича ҳеч қачон тан олишмайди.

Жавоб бериш

Кўп миллатли давлатда миллатлараро адоватни келтириб чиқариш сабабларидан бири шундоқ ҳам заиф бўлган давлатни йўқ қилишдир.

Жавоб бериш

Жаноблар! Россия ҳам очарчиликдан қийналган, бувимнинг уч фарзанди очликдан ўлган. Яҳудийлар рус фамилиялари билан беркиниб қутуришган эди. Украинада ҳам яҳудийлар ҳукумат тепасига келишган. Ўйлаб кўринг.

Жавоб бериш

Очлик ҳақиқатда бўлган. 1903 йилда туғилган бувимнинг онаси ва бувим айтиб беришган. Қишлоқда ўзининг ҳовлисида очликдан ўлиб қолган одамларнинг қабрларини кўрсатишган. Нонини ихтиёрий равишда топширишдан бўйин тортганларнинг қўлида ўлган Қизил армия аскарларига яратилган, ҳали ҳам турган ёдгорликни кўрганман. Колхозлар мажбуран ташкил қилинган. Катта бувим Евдокия сигир ва бузоқларини колхозга топширишганларини айтиб берган. Топширишдан воз кечганларни эса қайтиб кўришмаган (уларни мажбурлаб кўчириб юборишган ёки умуман йўқ қилишган). Отам Совет ҳукумати душманларининг отилишидан илма-тешик бўлиб кетган военкоматнинг орқа деворини кўрсатган. Буларнинг ҳаммаси Худо кўрсатмасин даҳшатли. Ўзим православ русман, Воронежда яшайман. Коммунистик партия раҳбарлари яҳудий эканлигидан хабарим бор, аммо менимча бўлиб ўтганларнинг ҳаммаси гуноҳлар учун берилган Худонинг жазоси. Бу каби даҳшатли воқеалар қайтарилмаслиги учун, нимани нотўғри қилганимизни, нима билан Худонинг ғазабига учрашанимизни, нима сабабдан рус-япон уруши, Биринчи жаҳон уруши, инқилоб, фуқаролик уруши ва Иккинчи жаҳон уруши бўлганини тушуниб олишимиз керак. Қариндошларимизнинг давомий гуноҳлари бўлганки буларнинг ҳаммаси чўзилиб кетган.

Жавоб бериш

Ҳозирги Россия ҳудудида очарчилик бўлмаган деб ҳеч ким айтаётгани йўқ. Совет Иттифоқи бўйлаб 40 миллионга яқин турли этник гуруҳга оид одам очарчиликдан нобуд бўлган. Аммо, Қозоғистон СССРдаги кўлам ва оқибатларни бошқалар билан солиштириб бўлмайди. Қуйидагини солиштиринг: агар 20 миллион одамдан икки миллиони ҳалок бўлса, бу 10 фоизга тенг, аммо 6-7 миллионлик халқ (этник қозоқлар) ичидан 3-4 тўрт миллион вафот этса бу 57 фоизга тўғри келади. Фарқни кўряпсизми? Қатлиом украинлар ва қозоқларга нисбатан йўналтирилган бўлсада, жуда кўп украиналик ўлган бўлсада, қозоқлар сони кам бўлгани учун Қозоғистон СССР учун фоиз кўрсаткичи юқори.

Жавоб бериш

Россия ўз моҳиятига кўра шундай мамлакат – одамхўр. У ўзи содир этган жиноятларига ҳеч қачон иқрор бўлмайди. Шу сабабли ҳам унинг қулаши ва жазо олиши адолатдандир.

Жавоб бериш

Американинг кетини ўпадиганлар тарафидан ёзилган навбатдаги мақола... Бошқаларидан кам бўлмаган буюртмали ва ташвиқот мақоласи. Тез орада америкача «эркинлик» нима эканлигини билиб оласизлар... Назарбоев сиз нафратланадиган совет тузумида тарбияланган сўнгги раҳбар эди. Бутун дунёда фитнали замонлар бошланмоқда. Улар бизнинг (постсовет) мамлакатларга кўпроқ таъсир қилади. Ўша «америкача эркинлик»ка сотилган ва ундан маст бўлган, қўли етган нарсани беқарорликка мубтало қиладиган «либерал» раҳбариятимизга «раҳмат»... Ҳаммага соғ-омонлик тилайман!!!

Жавоб бериш

Факт фактлигича қолаверади. Совет ҳукумати айби билан қозоқларнинг ярми қирилиб кетган, бу ҳам шунчаки чорваларни тортиб олганликлари сабабли. Қозоқлар деҳқончилик билан шуғулланмаган. Натижада уларни йўқ қилиб юборишган. Бу геноцид ҳисобланади.

Жавоб бериш

Хўш, сизнингча Америка ҳаммасини ўйлаб чиқараётган экан. Лекин, бу мақоладаги фактларга нима дейсиз? Бизнинг бобо ва момоларимиз болалигимизда бу ҳақда бизга сўзлаб беришар эди. Россия доим энг аввало ўз манфаатини ўйлаб келган. У доим ўз иттифоқдошларини бўйсундиришга уринади, салобати ва устунлигини кўрсатиб қўйиш учун. Бу бошқаларга имконият қолдирмаган. Америка ҳақида бемаза гаплар гапириш олдин, тан олинг, Россия ундан ёмон бўлса борку, лекин яхшироқ эмас. Россия Осиё мамлакатларининг тарихини йўқ қилган, улар СССРсиз ривожланмаслигини кўрсатиш учун. Россия Осиё мамлакатларининг ютуқлари учун улардан миннатдор бўлиши керак. Фақатгина биз сизларга тобе эмасмиз, сиз ҳам бизларга тобесиз. Лекин сендаги такаббурлик буни тан олишингга йўл қўймайди. Иккинчи Жаҳон уруши ҳақида фақат Россияга оид маълумотларнинг ўзи билан мулоҳаза юритманглар. Биз энг буюк ва дўстона халқмиз, деб ўз-ўзингизни алдашни бас қилинг. Сизлар бегона мамлакар уёқда турсин, ота-оналарингиз ҳақида қайғурмайсизлар.

Жавоб бериш

Голодомор ҳақиқатда бўлган!!! Бу тош даврига оид далиллар эмас, балки замонавий тарих. Барча фактлар гувоҳлар томонидан сўзланган ва тасдиқланган. Бунинг учун ким жавоб беради ?! Менимча ҳеч ким. Аммо бу сиёсат бугунги кунда ҳам жуда муваффақиятли амалга оширилмоқда; шунчаки ниқоб остида ва қўй терисига ўралиб олган ҳолда.

Жавоб бериш

Русия қилган ҳарбий ва иқтисодий жиноятлари учун (1918-1944 йиллардаги қатлиомлар, қулоқлаштириш сиёсати ва сунъий очарчилик), 1960-1980 йиллардаги Орол фожеаси, пахта монокультурасини мажбурий жорий этгани учун Ўрта Осиё халқларига кўп миллиардлик товон пули тўлаши керак. Бу масалани Гаага трибуналига кўтариш керак.

Жавоб бериш

У ҳолда сен Россияга заводлар, машиналар, университетлар, мактаблар, ўз чегараларинг, шундай халқларнинг борлиги учун, шунингдек, шу ахлат гапларни ёза олишинг учун Иккинчи Жаҳон урушининг жанг майдонларида жон берган 19 млн. рус ва 1 млн. Марказий Осиё фуқаролари учун пул тўлашинг керак. Марказий Осиёдаги оддий халқ биз учун Биродар халқлар, очарчилик ва бошқалар учун эса сенга ўхшаганлар жавоб бериши керак. Ўз мамлакатингиз равнақи йўлида ишламаслик учун баҳона қидирасизлар, тиланчилик қилиш ва чегарадан ташқарида туриб сасишни эплайсиз, холос.

Жавоб бериш

Қайси заводлар? Бу заводлар хом ашёни қайта ишлаш ва Россияга юбориш учун қурилган. Москва Қозоғистонни ўмарган. Халқнинг ярмини йўқ қилган. Бу ерда яна ким сасияпти? Одам ҳаёти бир неча миллиарддан қадрли. Бу ерда эса энг камида 3 миллион қозоқ ҳақида гап кетмоқда!!!

Жавоб бериш

Унда гептил, радиация ва бошқа заҳарли моддалар ишлатиб расво қилган ерларингизни қайтариб берамиз

Жавоб бериш

Тан олинглар, россияликлар. Елкангиздаги гуноҳдан фориғ бўлинг. Акс ҳолда Яратганнинг олдида барчаси учун жавоб берасизлар.

Жавоб бериш

Бунда бутун рус халқи айбдор эмас. Бугунги кунда ҳеч ким бўлган ишлар учун жавоб бера олмайди, ўғил эса ота учун жавобгар эмас.

Жавоб бериш

Гап Россия давлати тўғрисида боряпти. Ахир у СССРнинг меросхўри бўлса ва ҳозирданоқ гўёки Қозоғистонга тортиқ қилган ерларни қайтариб олиш ҳақида гапирмоқда.

Жавоб бериш

Украина ва Қозоғистонда одамлар очидан ўлаётган вақтда улар ўзларида саноатлаштириш ишларини олиб боришган. Ғарбга эса буғдой билан ҳисоб-китоб қилишган, ўзларидаги аҳолини боқиш ўрнига. Бу шармандали жиноят.

Жавоб бериш

“Ғарблик шерикларнинг” очиқдан-очиқ ифлос ташвиқотини бир қарашда англаб олиш қийинмас.

Жавоб бериш

Ғарблик ҳамкорларсиз ҳар қандай қария нималар бўлганини айтиб бериши мумкин. Булар ҳаммасига чидаб индамай келишган, холос. У даврлардаги гувоҳлар кам қолган. Аммо ҳозир яхши яшасак ҳам ушоқ ерга тушмаслиги кераклигини биз қозоқлар (бошқаларни билмадим) болалигимиздан биламиз... Ҳозир эса юзни тортга ботириш таҳқирлашдек гап. Ғарбликлар биланми ёки уларсизми, ёдда тутишлари учун буларни ёшларга етказиш керак.

Жавоб бериш

Бориб турган беъманилик! Навбатдаги аксил-совет сафсатаси. Тарихни ўрганинг, шунда ҳар қанақа бўлмағур гапларга алданмайсиз…

Жавоб бериш

Қандай тарих? Совет тарихи? Ҳе-ҳе, Андерсонникига ўхшаш эртак бу

Жавоб бериш

«30-йиллардаги очарчилик, фақат СССРда эмас, жумладан Украинанинг Польша қисмида, Чехословакия ва Румынияда ҳам юз бергани» ёлғон!!! Муаммонинг моҳиятини яширишга уриниш бу. 20-30-йилларда Украинанинг Польша қисмида ҳам, Чехословакияда ҳам, Румынияда ҳам очарчилик бўлмаган. Украинанинг совет қисмида сунъий равишда очарчилик юзага келтирилган. Миллионлаб одамлар ўлган. Шунинг учун Украинада бу расман Хотира куни, бу БМТ томонидан тасдиқланган!

Жавоб бериш

Польша таркибида бўлган Украина ҳудудида 30-йилларда Голодомор бўлмаган

Жавоб бериш

(Андрей Еремкин) Еремкинга жавоб. Сиз «Кремлнинг оқлаши»га ёрдам бераман деб фактларни бузиб кўрсатмоқдасиз. Украинлар бу ерда миллат сифатида эмас, 20-йиллар охири 30-йиллар бошида миллатидан қатъи назар Украинада яшаганлар сифатида тилга олинмоқда (украинлар, руслар, яҳудийлар, немислар, болгарлар, греклар...) Бувимнинг оиласидаги 8 боладан иккитаси қолган ва уларни ота-онаси билан Украинадан Уралга сургун қилишган. Бу ўша давр авлодларининг фожиаси...

Жавоб бериш

АҚШ ҳукумати аллақачон ҳиндулардан узр сўраган ва уларга товон пули тўлаб берган. Шунингдек, ўз ерида яшайдиган ҳиндулар учун ишга ёки университетга ўқишга киришда кўп сонли имтиёзлар тақдим этилади. Россияга ўхшаб, геноцид уюштирилгани билан боғлиқ фактни яширишмагани таҳсинга лойиқ.

Жавоб бериш

АҚШда ҳиндулар геноциди ҳақида фильм олиш шарт. Карвонсарой эгаси бўлган америкаликлар бунга нима дейиши қизиқ. Геноциддан кейин улар ирокезлар, апачилар, могиканлар ёки черокилар америкаси иттифоқини тузишмаган-ку. Мактабларда ҳиндулар тилида дарс ўтишмаган. Ҳатто бу тилларни ўргатишмаган. 90 фоиз ҳиндулар ўлиб кетган. Уларнинг сони тикланмаган. Ҳозир Қозоғистонда қозоқлар сони 70 фоиз. Советлар қандайдир ғалати геноцид олиб борган экан. 30-йиллардаги очарчилик фақат СССРда эмас, балки Украинанинг Польша қисмида, Чехословакия ва Руминияда ҳам бўлган, бу ерда Қозоғистонга иттифоқ республикаси мақоми берилмоқда!

Жавоб бериш

Менинг боболарим 1929 йилда Қарағанда яқинидан Авлиё отага (Тараз) қочишган. Онамнинг айтишича, 100 оиладан иккитасигина манзилга етиб бора олган. Кўпчилик йўлда ҳалок бўлган, пиёда юришган, чўнтакларида – тортиб олинган чорва учун берилган пул. Бир ой очарчиликдан сўнг нотўғри овқатланиш натижасида шаҳарда касалликка чалинишган. Онам кўзларида ёш билан сўзлаб берган эдилар.

Жавоб бериш

Айнан қозоқлар қатлиомини тасдиқловчи ҳолатлар ҳам бўлган. Озиқ-овқат асосан руслар яшайдиган туманларга етказиб берилган. Қозоқлар эса оч қолдирилган.

Жавоб бериш

Ота-онам мол-мулк мусодарасидан кейинги очарчилик ҳақида батафсил сўзлар эдилар. Онам бунга шахсан Сталин, Голощекин айбдор дердилар.

Жавоб бериш

Коллективлаштириш ниқоби остидаги геноцид бўлган

Жавоб бериш

Даҳшатли геноцид

Жавоб бериш

Мақоладан бир нарсани тушундим, Кремль бу фожиаларнинг фақат миллатчилик билан боғлиқ эканлигини рад этмоқда. Мақолада «1930-йиллардаги очарчилик буғдой ва чорвачилик билан боғлиқ ҳудудлар, айнан Қозоғистон, Украина ва Волгабўйидаги ўлимларга боғланган». Агар маълум бир миллат геноциди десак, Волгабўйини қандай тушунтириш мумкин? Ахир бу рус ерлари-ку, украин ёки қозоқларнинг ерлари эмас-ку. Геноцид тушунчасидан биргина маъно келиб чиқади, бунда маълум бир белги (миллий, табақавий, диний) билан одамлар йўқ қилинади. Миллий мақсад ҳеч қандай мос келмайди. Ундан кўра, кўпроқ табақавий мос келади – бой деҳқонлар қулоқ қилинган. Аммо украинлар украинларнинг геноциди ҳақида (у ердаги деҳқонлар орасида руслар ҳам, немислар ҳам бўлган), энди эса эса қозоқлар ўзлари ҳақида ёзмоқдалар. Аммо, коллективлаштиришдан норози бўлган деҳқонлар дейиш аниқроқ бўлар эди. Мана шу ҳолда Украина, Волгабўйи ва Қозоғистон чеккан азиятларни тушунтириб бериш мумкин бўлади... Фуқаролар урушини миллий геноцидга ўзгартириш? Тарихан мос келмайди. Орқа сана билан қурбонлар ва жаллодларни белгилаш? Ташвиқот ва сиёсийлаштириш... шу билан Карпман ва Берн учлиги ботқоқлигида ботиб қолиш. (Андрей Еремкин)

Жавоб бериш

Волга бўйида худди Қозоғистонда бўлгани каби иккита очарчилик даври бўлган, бири 21-22-йилларда бўлган бўлса, иккинчиси 30-йилларда бўлиб ўтган. Агар 20-йилларда Саранскдаги қурғоқчилик ҳақидаги маълумотлар тасдиқланса, 30-йиллар ҳақида ҳеч қандай хабар йўқ. 30-йилларда очарчилик сунъий йўл билан пайдо қилинган. Шу билан бирга, ёрдам фақат шаҳарларга етказилган, туб аҳоли яшайдиган қишлоқларга эса ёрдам умуман юборилмаган. Бошқирдистон ва Татаристон бўлган Волгабўйида ҳам худди шундай бўлган. Бу ҳақида гапиришга беришмайди.

Жавоб бериш

Волгабўйида, Молдовада, Украинада 1946-йилда ҳам очарчилик бўлган.

Жавоб бериш

Бу ерда (1) гап генотсид ҳақиқда кетмаётганлиги, (2) ота ўғил учун жавоб бермаслиги, (3) шу жумладан қозоқлар ҳам коллективлаштиришдек большевикларнинг сиёсатини олиб борганли аниқ. Савол: нима учун мақола муаллифлари жоҳилликда қатъий турибдилар?

Жавоб бериш

Унда жавоб бермай, пистадек қилиб ўтир

Жавоб бериш

Совет режими – одамхўрлар режими

Жавоб бериш

Россиянинг ўзи ва СССР геноцид мевасидир. Россияда Европадагидан кўпроқ нацистлар бор. Изн берилса, руслар яна ҳаммани ўлдиришни бошлайдилар!

Жавоб бериш

Бу суний очарчилик ўлкада туркийзабон тубжой аҳолини камайтириш учун қасддан уюштирилган. Алихонтўра Соғуний домланинг эсдаликларида ўша пайтларда ён қўшни бўлган Хитойда буғдой кўп бўлганидан далада қолиб кетгани ёзилган.

Жавоб бериш

«Геноцид» ҳақидаги афсонани яратиш бошлаб юборилибди. Ахмоқгарчиликнинг чегараси йўқ.

Жавоб бериш

Ҳақиқат шунақа аччиқ бўлади, буни тан олишга ва бадал пули тўлашга жасоратингиз етмайди

Жавоб бериш

Биз худди Исроил Германиядан товон тўлашни талаб қилгани каби Россиядан қозоқларни қиргани учун пул тўлашини талаб қилишимиз керак.

Жавоб бериш

Чақимчи ва ментларнинг авлодидан ниманиям кутиш мумкин.

Жавоб бериш