Карвонсарой
Бизнес

Ўшда USAID кўмагида омухта ем ишлаб чиқариш корхонаси очилди

Карвонсарой

12 март куни Ўш шаҳрида АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ва «Оазис Агро» МЧЖ томонидан омухта ем ишлаб чиқаришга ихтисослашган янги корхона ишга туширилди. (Қирғизистондаги АҚШ элчихонаси)

12 март куни Ўш шаҳрида АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ва «Оазис Агро» МЧЖ томонидан омухта ем ишлаб чиқаришга ихтисослашган янги корхона ишга туширилди. (Қирғизистондаги АҚШ элчихонаси)

ЎШ – Сешанба (12 март) куни Ўш шаҳрида АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги ва «Оазис Агро» МЧЖ чорва ва парранда озуқаси ишлаб чиқарувчи янги корхонанинг очилиш маросимини ўтказди. Бу ҳақда АҚШнинг Бишкекдаги элчихонаси хабар берди.

Очилиш маросимида Ўш шаҳри ҳокими ўринбосари Саибжан Турдуев ва USAIDнинг Қирғизистондаги иқтисодий тараққиёт идораси раҳбари Гери Шу иштирок этди.

«Оазис Агро» МЧЖ парранда ва чорва учун юқори сифатли ем ишлаб чиқаришга ихтисослашган етакчи компаниядир.

Янги очилган корхонанинг йилига 7,2 тонна маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга замонавий автоматлаштирилган ускуналар билан жиҳозлангани уни Қирғизистонда шу турдаги энг йирик ва етакчи корхоналардан бирига айлантиради.

Ўшдаги корхона 20 га яқин одамни иш билан таъминлаши ва 1500 та уй хўжалиги учун манфаатли бўлиши кутилмоқда. (Қирғизистондаги АҚШ элчихонаси)

Ўшдаги корхона 20 га яқин одамни иш билан таъминлаши ва 1500 та уй хўжалиги учун манфаатли бўлиши кутилмоқда. (Қирғизистондаги АҚШ элчихонаси)

Янги корхона «Agro-Horizon» лойиҳаси доирасида «Оазис Агро» МЧЖ ва USAID ҳамкорлигида молиялаштирилмоқда. Қўшма инвестициялар ҳажми 820 минг АҚШ долларини (57,2 млн. қирғиз сўми) ташкил қилади. Корхона 20 нафар одамни иш билан таъминлаши ва 1500 та уй хўжалиги учун манфаатли бўлиши кутилмоқда.

Корхонанинг тантанали очилиш маросимида нутқ сўзлаган Гери Шу USAID Қирғизистонда ҳудудлар ривожига алоҳида аҳамият қаратиб келганини таъкидлади.

Маҳаллий тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш

«Маҳаллий тадбиркорликка кўмаклашиш Қирғизистонда қишлоқлар аҳолисининг имкониятларини кенгайтиришда асосий омил ҳисобланади. Шу сабабли USAID президент Жеенбековнинг ҳудудларни ривожлантиришга оид сиёсатини қўллаб-қувватлайди», деди Шу.

Сифатли ва тўйинтирилган озуқани олиш имконияти қирғизистонлик фермерларга янада соғломроқ парранда ва чорва моллари етиштириш ҳамда маҳсулот сифатини оширишга ёрдам беради.

Очилиш маросимида сўзга чиққан Турдуев USAID нафақат Ўш шаҳри ва вилоятида, балки бутун Қирғизистонда қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга ҳисса қўшаётганини қайд этди.

USAIDнинг «Agro Horizon» лойиҳаси кичик фермер хўжаликларининг ишлаб чиқариш қувватларини ҳамда маҳаллий ва халқаро бозорларга чиқиш имкониятларини ошириш орқали уларнинг даромадини кўпайтиришга қаратилган 5 йиллик дастурдир.

Мазкур лойиҳа бугунги кунга қадар 50 дан ортиқ ҳамкор компаниялар билан умумий қиймати 30 млн. АҚШ долларидан (2,1 млрд. сўм) ортиқ хусусий инвестицияларни жалб этган. Ушбу инвестициялар қиймат занжирларини шакллантириш, кичик деҳқон хўжаликларининг даромадларини ошириш, шунингдек, Қирғизистонда ишлаб чиқариладиган ва импорт ўрнини босувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг экспорт салоҳиятини ошириш имконини беради.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 2

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Ҳамма грантлар жанубий ҳудуд аҳолисига берилмоқда. Ҳукуматнинг ўзи одамларни жануб ва шимолга ажратиб олган.

Жавоб бериш

Америкаликларни узоқроқ масофада ушлаш керак. Муаллиф ёлғон сўзлаяпти, бу завод эмас, цех.

Жавоб бериш