БАЙРУТ, Ливан – АҚШ қўлловидаги кучлар хабарига кўра, улар сешанба (2 апрель) куни шарқий Сурияда «Ислом давлати» (ИД) жангариларини нишонга олган. «Халифалик» қулатилгани эълон қилингач , коалиция ҳарбий самолётлари бир ҳафтадан ортиқ вақт давомида жангариларни бомбардимон қилдилар.
23 март куни бир ой давом этган ҳужумдан сўнг, Сурия демократик кучлари (СДК) АҚШ етакчилигидаги коалиция қўлловида ИД аъзоларини Ироқ чегараси яқинида жойлашган Боғуз қишлоғидаги сўнгги манзилидан сиқиб чиқаришди.
АҚШ қўллаб-қувватлаган иттифоқ «террорчилик гуруҳи қолдиқларини таъқиб қилмоқда», деди СДК вакили Мустафа Бали сешанба куни.
«Боғузга қараган ғорларда бир нечта гуруҳлар яширинган», деди у.
Мазкур жанговар ҳаракатлар 23 март куни АҚШ етакчилигидаги коалиция ИД «халифалиги» тугатилгани ҳақида хабар берганидан сўнг бошлаб юборилди. Гуруҳнинг тор-мор этилиши шарқий Суриядаги сўнгги қалъадан ашаддий жангарилар сиқиб чиқарилганидан кейин эълон қилинди.
Бир вақтлар Ироқ ва Суриянинг каттагина қисмига эгалик қилган ва деярли етти миллион кишини ўз ҳукми остида ушлаган террорчилик гуруҳининг сўнгги ҳудудига қарши олиб борилган олти ойлик қақшатқич операция СДКнинг ғалабаси билан якун топган.
2014 йилнинг ўрталарида Абу Бакр ал-Бағдодий «халифалик» деб эълон қилган гуруҳ бир вақтлар Суриядан Ироққача чўзилган, Британиядан ҳам каттароқ бўлган ҳудудга эгалик қилар эди.
Жангарилар бошпаналари ҳаводан ўққа тутилмоқда
АҚШ раҳбарлигидаги коалиция жангариларнинг бошпаналарига қарата ҳаво зарбалари бериш билан кенг кўламли операцияларни давом эттираётганини маълум қилди.
«Сурия демократик кучлари ИДнинг ушбу ҳудуддаги ҳозирлиги ва таъсирини тан олмай, уни қайтиш учун керак бўладиган манбалардан маҳрум қилишга уринмоқда», деди душанба (1 апрель) куни коалиция матбуот котиби Скотт Роулинсон.
Коалиция СДФ билан ҳамжиҳатликда йўналтирилган зарбаларни қўллаб-қувватлашда давом этмоқда, деди у.
Роулинсоннинг сўзларига кўра, ҳозирги кунда ИДга қарши кураш фаолияти гуруҳнинг тикланиши ва ҳамкорликда ишлаш қобилиятига путур етказишга қаратилган.
Қароргоҳи Буюк Британияда жойлашган Сурия инсон ҳуқуқлари обсерваториясига кўра, якшанба (31 март) кунидан бери коалиция ИДнинг Боғуздаги паноҳгоҳига қарата ўндан ортиқ ҳаво зарбаларини берган.
Бу сайтда ортик, к,олишни истамайман. Адашиб кириб колдим бу ерга. Ёлгон маълумотлар ку́нглимни айнитди. Мухбирларга- АКШ га сотилиб, Узбекистонни унинг навбатдаги вассалига айлантиришга харакат кигандан кура улганиларинг яхши
Жавоб беришФикрлар 3
Буларнинг бари АҚШ ҳақидаги сафсата гаплар. Россия ҳарбийларининг зарбаси бўлмаганида, у ерда ҳеч қандай натижага эришилмаган бўларди, энди эса АҚШ ҳамма шон-шуҳратга эга чиқмоқчи. Улар у ерда фақат халақит беришган холос, суриштирмай-нетмай тинч аҳоли устига бомбалар ёғдиришган, мана шунақа демократлар.
Жавоб беришФикрлар 3
Бўлмаган гап... Улар – коалициями нима ўзи у... «иттифоқдошлар» Иккинчи жаҳон уруши вақтида фашистлар Германияси устидан ғалаба қозонганларини иддао қилишади... Бошқаларнинг қилган ишини ўзлаштириб олиш ва бутун оламга ўз кучи ҳақида ҳайқиришга ўрганиб қолишган шекилли... Бировнинг қўли билан тикан юлиш осон...
Жавоб беришФикрлар 3