Карвонсарой
Хавфсизлик

Янги авлод F-35A самолётлари дунё бўйлаб АҚШга ҳамкор давлатларнинг мудофаасини кучайтиради

Карвонсарой

Юта штатидаги Хилл авиабазасида “F-35A Lightning II” самолётини парвозга тайёрлаётган учувчи. 26 март куни олинган сурат. (АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари)

Юта штатидаги Хилл авиабазасида “F-35A Lightning II” самолётини парвозга тайёрлаётган учувчи. 26 март куни олинган сурат. (АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари)

АҚШ марказий қўмондонлиги (CENTCOM) ҳамкор давлатларни ҳимоя қилиш ва дунё бўйлаб таҳдидларга қарши курашиш мақсадида F-35А илғор жанговар самолётларини 15 апрель куни биринчи марта Яқин Шарққа юборди.

Товушдан тез учувчи F-35А – янги авлод жанговар самолёти бўлиб, у узоқ йиллик тадқиқотлар ва миллиардлаб доллар сармоялар натижасидир.

Самолёт бир қатор юқори технологик хусусиятларга эга, жумладан, ердаги радарларни аниқлай олади, шу билан бирга, унинг электрон қурилмалари нишон ҳақидаги батафсил маълумотни узоқ масофага учадиган ракета ташувчи бошқа самолётларга юбора олади, бу билан қирувчи самолётни ҳалокатли кучга айлантиради.

«Ҳарбий арсеналимизга илғор қуролланиш тизими қўшилмоқда, бу коалиция имкониятларини сезиларли даражада оширади», деди АҚШ марказий қўмондонлигининг ҳаво кучлари қўмондони, генерал лейтенант Жозеф Гуастелла. «Бу қирувчи самолётнинг датчиклар бирикмаси ва мустаҳкамлиги жанг майдонида қўшма кучларга хавфсизлик ва барқарорлик тақдим этади ва душманни енгишга ёрдам беради.»

F-35А самолёти Мельбурн авиакосмик кўргазмасида ҳаво манёврларини бажармоқда, 30 март куни Флорида штатининг Мелбурн шаҳрида олинган сурат. (АҚШ ҳаво кучлари)

F-35А самолёти Мельбурн авиакосмик кўргазмасида ҳаво манёврларини бажармоқда, 30 март куни Флорида штатининг Мелбурн шаҳрида олинган сурат. (АҚШ ҳаво кучлари)

F-35А қирувчи самолётларини жойлаштириш АҚШ етакчилигидаги коалиция кучларига Толибонлар ва «Ислом Давлати» (ИД) жангариларига қарши курашда ёрдам бериш билан бирга, Россия ва Эрон каби давлатларнинг ортиб бораётган таҳдидларига қарши ва уларни жиловлаб турувчи куч сифатида хизмат қилади.

Қирувчи самолётларнинг Яқин Шарққа жойлаштирилиши минтақада зўравонликка қарши курашда АҚШ кучлари имкониятларини оширади. Бу ҳудудда Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) эронликлардан фойланган ҳолда террорни ёйишда давом этаётган бўлса, Сурия режими ўз халқига қарши кимёвий қуролларни қўллаган ва қўллаш билан қўрқитишда давом этмоқда.

Қўшма Штатлар гуруҳнинг бир неча ўн йиллар давомида адоватли ҳаракатларидан кейин, ИИҚКни «террорчилик гуруҳи» деб тан олган.

Ҳамкорларга содиқлик

Қирувчи самолётларнинг мавжудлиги узоқ муддатли ҳарбий ҳамкорликни кучайтириш, қўшма ҳаво тактик операциялари яхшилаш ва кучлар, қурилмалар ва амалиётларнинг функционал мослигини оширишга хизмат қилади.

F-35А қирувчи самолётларининг жойлаштирилиши Марказий Қўмондонликнинг Форс кўрфази ҳамкорлик кенгаши минтақавий ҳамкорларига ҳамда Араб яриморолида минтақавий хавфсизлик ва ҳамкорликка содиқ қолаётганини кўрсатади.

Саккиз давлат, жумладан Форс кўрфази ҳамкорлик кенгаши аъзолари, Миср ва Иорданиядан ўттиздан ортиқ юқори лавозимли расмийлар 19 март куни Флорида штатининг Тампа шаҳридаги Марказий қўмондонликнинг бош идорасига йиғилдилар. Форс кўрфазининг мудофаа етакчилари анжуманида денгиз хавфсизлиги, минтақавий хавфсизлик, интеграциялашган ҳаво, ракета мудофааси ва логистикаси каби хавфсизликка оид масалалар муҳокама қилинди.

АҚШда илк бор, уч йил ичида тўртинчи марта ўтказилган бир кунлик анжуман АҚШ ва Араб мамлакатлари ҳарбий раҳбарларига хавфсизлик масалаларини биргаликда муҳокама қилиш, шу билан бирга, F-35А қирувчисини шу каби умумий мақсадларда қўллаш чораларини кўриб чиқиш имконини берди.

«Кучларни кўпайтирувчи»

АҚШ ҳаво кучлари подполковниги, 4-қирувчилар эскадрильяси қўмондони Йозеф Моррис F-35А самолётини «ҳақиқий кучларни оширувчи» деб атади.

F-35А қирувчисида «биз шу даражада кўп маълумотни тўплаш, бирлаштириш ва юбориш имкониятини йиғдик-ки, у ҳар қандай дўстона самолётни мустаҳкам ва ҳалокатли кучга эга қила олади. Радарларга кўринмаслик имконияти билан бирлашганда ҳар қандай ҳарбий кучни тўлдириш имконини беради.»

F-35А қирувчи самолёти биринчи марта чет давлатда жойлаштирилган бўлса, АҚШ денгиз ҳарбий корпусига тегишли F-35B ўтган йил сентябрь ойида Афғонистонда биринчи марта жанговар ҳужум йўллаган ва ҳудудий тозалаш операцияларида муваффақиятли тарзда Толибонлар жойлашувини йўқ қилган эди.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 3

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Путиннинг тажовузини ушлаб туришга яхши машиналар экан

Жавоб бериш

Янки го хоум, самолётларингиз бир тийинга қиммат, ташвиқотингиз ҳам, америка ёвуз куч

Жавоб бериш

Баракалла америкаликлар, бу ёвузлик

Жавоб бериш