Карвонсарой
Хавфсизлик

Афғонистонда толибонлар билан биргаликда руслар жанг қилаётганлиги аниқланди

Умар

Афғон ҳарбийларига кўра, 4-апрель куни Бодғис вилоятининг Бала Мурғоб тумани марказида ҳужум содир этган «Толибон» ҳаракатининг юзлаб жангарилар орасида бир неча хорижий мамлакатлар, жумладан, Россиялик жангарилар бўлган. [207-Зафар корпуси/Афғонистон миллий хавфсизлик кенгаши]

ҲИРОТ – Шу ой бошида Афғонистон ғарбида ҳужум содир этган юзлаб толибон жангарилари орасида Россия фуқаролари ҳам бўлгани аниқланди.

Афғонистон расмийларига кўра, Бодғис вилоятининг Бала Мурғоб тумани марказида Толибон жангарилари ва афғон кучлари ўртасида 4-апрель куни жанглар бошланган ва бир ҳафта давом этган.

Якунда исёнчилар Афғонистон Миллий армияси (АМА) ва махсус операциялари полицияси, шунингдек, бир қатор ҳаво зарбаларини амалга оширган афғон ҳарбий ҳаво кучлари ва НАТОнинг Қатъий қўллов миссияси томонидан ушбу тумандан қувиб чиқарилган.

Афғон расмийларига кўра, Толибонлар бир сафда жанг қилаётган хорижий жангарилар туркман чегараси яқинидаги тўқнашувда гуруҳни маслаҳат ва кўмак билан қўллаб-қувватлаганлар.

Бодғис вилоятидаги Аб Камарий туманида Толибонларга қарши ҳарбий операция чоғида қўриқчилик қилаётган афғонистонлик махсус кучлар аскари, 25-январь. [Шомил Машъал]

Бодғис вилоятидаги Аб Камарий туманида Толибонларга қарши ҳарбий операция чоғида қўриқчилик қилаётган афғонистонлик махсус кучлар аскари, 25-январь. [Шомил Машъал]

Афғонистон миллий армияси (АМА) аскарлари Бодғис вилоятидаги позициялари томон ҳарбийча қадам ташлаб бормоқда, 2017-йил, 24-март. [Ҳошанг Ҳошимий/AFP]

Афғонистон миллий армияси (АМА) аскарлари Бодғис вилоятидаги позициялари томон ҳарбийча қадам ташлаб бормоқда, 2017-йил, 24-март. [Ҳошанг Ҳошимий/AFP]

«Ҳарбийларимиз томонидан ўлдирилган толибонлар орасида бир қанча хорижий жангарилар, жумладан россиялик шифокор ҳам бор эди», деди Бодғис вилоятидаги Афғонистон миллий армияси 3-дивизиони қўмондони Муҳаммад Иброҳим Фазлий.

Хорижлик террорчиларнинг жасадлари ҳамон жанг майдонида қолмоқда, бу уларнинг «толибонлар билан бир сафда бўлганини» исботлайди, деди у Салаам Таймс нашрига.

«Толибонларнинг хорижлик тарафдорлари, жумладан чеченлар, покистонликлар ва бошқа мамлакатлар вакиллари Бала Мурғоб туманига тўпланганлар ва толибонлар сафида жанг қилганлар», деди у.

Бодғис ҳокими Абдул Ғаффор Малакзай ҳам Бала Мурғобдаги жангда рус шифокорининг бўлганини тасдиқлаган.

«Разведкага оид ҳисоботларимиздан маълум бўлишича, жанг давомида ҳарбийларимиз томонидан ўлдирилган толибонлар орасида битта Россия фуқароси ҳам бўлган», деди Малакзай Салаам Таймс билан суҳбатда.

Жанг «йирик фитнанинг» бир қисми бўлиб, ушбу жанговар режа устида қўшни мамлакатлар генераллари ва амалдорлари ҳам ишлаган, деди Малакзай. «Толибонлар Бала Мурғобдаги ўзларига нима кераклигини билишмаган, сабаби уларга фақар жанг олиб бориш буюрилган.»

Россиянинг таъсири

Маҳаллий расмийлар ва Бодғис вилоят кенгаши вакилларига кўра, Толибонлар мустақил равишда ҳужумкор операцияларни режалаштириш ва олиб боришга заифлик қилади.

«Бодғис вилоятидаги Толибон ҳаракати раҳбарлари сафида хорижликларнинг борлигига шубҳа йўқ», деди вилоят кенгаши раиси Абдул Азиз Бейк Салаам Таймс нашрига берган интервьюсида.

«Бала Мурғоб Афғонистоннинг шимолий ва жанубий туманларини боғловчи йўлак вазифасини ўтайди, бу тумандаги аксар терактлар хорижлик террорчилар томонидан содир этилади», деди у.

Бала Мурғобдаги жангда россиялик маслаҳатчилар сони хабар қилинганидан анча кўп эди, деди Бодғис вилояти кенгаши аъзоси Муҳаммад Носир Назарий.

«Бала Мурғобдаги жангда Толибонлар сафида хорижий жангарилардан ташқари, тўрт ёки беш нафар россиялик маслаҳатчи ҳам бўлган», деди у «Салаам Таймс» нашрига.

«Бала Мурғоб туманида Толибонларга маслаҳат берувчи ва уларнинг хавфсизлик кучларига қарши курашига кўмаклашувчи хорижликлар бор», деб қўшимча қилди у.

«Бир вақтлар ҳеч нима қила олмаган Толибонлар бирданига замонавий қуроллар, жумладан, тунда кўриш ускуналарига эга бўлиб қолган», деб қўшимча қилди у. «Бундан кўриниб турибдики, хорижликлар Толибонларни қўллаб-қувватламоқда ва қуроллантирмоқда

«Биз аниқлаган маълумотларга кўра, россияликлар Бала Мурғоб туманида икки ойдан кўпроқ бўлишган», деб қўшимча қилди Назарий.

«Толибонлар бошқа давлатлар, жумладан араблар, чеченлар ва бошқа миллатга мансуб террорчилар билан қўшилган халқаро террорчилар кабидир», деди ҳиротлик сиёсий таҳлилчи Муҳаммад Рафиқ Шаҳир Салаам Таймс нашрига.

«Яқинда Толибонлар сафида россиялик фуқаролар ҳам аниқланган. Бу Толибонларга ускуна ва имкониятларни тақдим этувчи давлатларда кучли тармоқлар мавжудлигини англатади», деди Шаҳир «Салаам Таймс» нашрига.

Афғонистонда ҳукумат ва АҚШ кучларини вайрон қилиш ва «умумий мақсадларига эришиш» йўлида қўшни ва минтақадаги давлатлар Толибонлар ва Афғонистондаги бошқа жангариларни қўллаб-қувватлайди, деб қўшимча қилди у.

«Афғонистонда ташқи разведка тармоқлари фаол иш олиб бормоқда ва мамлакатнинг турли бурчакларга ўз агентларни жойлаштириш бўйича иш олиб борган», деди Шаҳир.

«Россия Толибонлар билан чуқур мувофиқлик ва алоқаларга эга», деди у.

«Аввал Толибонлар билан Россия баъзи алоқалар билан чекланганлиги тахмин қилинар эди», деди Шаҳир. “Россия фуқароларининг урушда иштирок этиши ва Толибон томонидан Россия қуролларини ишлатиш билан боғлиқ сўнгги ўзгаришлар эса Афғонистонда Россия «қизғин жангга» киришганини кўрсатади.”

Очиқ аралашув

Фуқаролик жамияти фаоллари ва Бодғис вилояти аҳолиси қўшни ва минтақа давлатлари томонидан Толибонларга кўрсатилаётган ёрдам – Толибонлар билан бир қаторда хорижлик жангариларнинг мавжудлигини Афғонистоннинг ички сиёсатига аралашув деб ҳисоблайдилар.

«Биз қўшни давлатлар, шу билан бирга Россия ҳам Толибонларни қўллаб-қувватлаётганини, уларга молиявий ва қуролли кўмак бераётганини кўряпмиз», деди Бодғисдаги фуқаролик жамияти фаоли Абдураззоқ Сиддиқий «Салаам Таймс» нашрига.

«Бу давлатлар, айниқса россиялик ёшларни давлатимиз ички сиёсатига аралашмасликларини ва Толибонларни қўллаб-қувватлашдан тийилишга чақирамиз.»

«Бу қўшни давлатлар Афғонистоннинг ички ишларига аралашмоқдалар ва бу бир неча йиллардан бери давом этиб келмоқда», деди бодғислик фуқаролик жамияти фаоли Жунайдуллоҳ Ашкани «Салаам Таймс» нашрига.

«Бу давлатларнинг Толибонга қуролли ёрдам беришдан то тўғридан-тўғри жангларда қатнашиши уларнинг бевосита иштирокидан далолат беради», деди у.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 13

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Жириновский: «Ўзбекистонни қайтариш учун толибонлар ҳужум қилиши керак, кейин биз ёрдамга борамиз ва у ерда абадий қоламиз».

Жавоб бериш

Ўзбекистон ҳеч қачон қайтмайди, лекин америкаликлардан кўра Россия билан тенг ҳуқуқли асосда дўстона муносабатлар ўрнатган маъқул. Чунки Россия ишончли ҳамкор.

Жавоб бериш

Бу бир нечта мамлакатлар ўртасидаги уруш аслида, улар ўзларини террорчиларга қарши курашувчилар деб атайдилар, холос.

Жавоб бериш

Фақат америкаликлар террорчиларга қарши курашмайди, улар террорчиларни илҳомлантирадилар, чунки бундан манфаатдорлар. Россия эса (террорчиларга қарши) жанг қилмоқда.

Жавоб бериш

Советларнинг Афғондан олган сабоғи фойда бермаган кўринади. Такрорлаш керак

Жавоб бериш

Америкослар иштонини ҳўллаб қўйди. Ахир улар Афғонистонда «демократик қадриятлар ҳимояси» билан банд-ку. 18 йил давомида Афғонистонни вайрон қилиш, афғон халқини қириш ва бутун дунёга героин етказиб беришдан бошқасига ярамадилар. Бу вақт давомида бирорта фуқаролик объектини барпо этишгани йўқ. Куйик ҳиди келяпти. Америкосларнинг куни битмоқда!

Жавоб бериш

Россия ва унинг иттифоқчиларини, уларга қўшиб жангариларни ҳам қириб ташланг. Ҳеч нарсадан қўрқманг, асосийси АҚШ ВА НАТО СИЗ БИЛАН, ШУНДАЙ ЭКАН, ОЛҒА АМЕРИКА ВА АФҒОНИСТОН

Жавоб бериш

Россия Толибонни қўллаб-қувватлашдан манфаатдор, чунки бу билан Марказий Осиё давлатларини қўрқитиш мумкин. Россия бу давлатларга таъсир ўтказиш ва қўрқувда ушлаш учун Толибон таҳдидини ўйлаб топган. Шунинг учун Афғонистонда ҳам «ихтамнет»лар тез орада пайдо бўлиши шубҳасиз.

Жавоб бериш

Бўлмаган гап! Ахлатсарой яна уйдирма нарсаларни ёзибди.

Жавоб бериш

Афғонистонда АҚШ қўшинларига нима бор

Жавоб бериш

Толибонларни қурол билан таъминлаш навбати энди Россияга – АҚШ ва Россия иккита энг расво мамлакат, йўқ бўлиб кетса бутун дунё учун шуниси яхшироқ бўларди.

Жавоб бериш

Россия ИШИДни ҳам бошқаради, фақат Толибон ва Хизбуллоҳни эмас

Жавоб бериш

«Далилингиз нима? -- Кокаинум»

Жавоб бериш