Карвонсарой
Инсон ҳуқуқлари

Иқтисодиётнинг Россиядан юбориладиган пул жўнатмаларига боғлиқлиги Қирғизистонни хавотирга солмоқда

Kanat Altinbayev

18 март куни Саха (Якутия) республикаси раҳбари Айсен Николаев мигрантларга нисбатан сиёсатнинг қатъийлаштирилишини эълон қилди. (Айсен Николаев/Facebook саҳифаси)

18 март куни Саха (Якутия) республикаси раҳбари Айсен Николаев мигрантларга нисбатан сиёсатнинг қатъийлаштирилишини эълон қилди. (Айсен Николаев/Facebook саҳифаси)

БИШКEК – Қирғизистон иқтисодиёти Россия ва хориждаги меҳнат муҳожирлари юборадиган пул жўнатмаларига қарам, дейди иқтисодчи ва таҳлилчилар.

2019 йилнинг дастлабки икки ойида меҳнат мигрантлари томонидан Қирғизистонга юборилган пул жўнатмалари 344,6 миллион АҚШ долларига (23 миллиард сўм) етган. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий банки хабар берди. 2018 йилда хориждаги қирғизистонликлар ўз ватанларига 2,7 миллиард АҚШ долларига (188 миллиард сўм) яқин маблағ жўнатганлар.

Бу рақамларнинг Қирғизистон иқтисодиётидаги улуши сезиларлидир. Марказий Осиёдаги бу мамлакат аҳолиси 6,4 миллион кишини ташкил қилади. 2018 йилда ЯИМ ҳажми 8 миллиард АҚШ долларига (559 миллиард сўм) тенг бўлган.

Ватандаги ижтимоий-иқтисодий муаммолар қирғизистонликларни ишлаш учун Россияга жўнаб кетишга мажбур қилмоқда. Уларнинг аксарияти уйга озиқ-овқат ва кийим-кечак учун пул юбориш мақсадида оилаларини ташлаб кетадилар.

Якутскда ноқонуний мигрантларга қарши ўтказилган полиция рейдларининг натижаси акс этган виделавҳадан олинган кадр.

Якутскда ноқонуний мигрантларга қарши ўтказилган полиция рейдларининг натижаси акс этган виделавҳадан олинган кадр.

17 март куни маҳаллий полицияси якутиялик аёлни ўғирлаш ва зўрлашда айблаб қирғизистонлик уч мигрантни қўлган олган. (Саха республикаси раҳбари веб-саҳифаси)

17 март куни маҳаллий полицияси якутиялик аёлни ўғирлаш ва зўрлашда айблаб қирғизистонлик уч мигрантни қўлган олган. (Саха республикаси раҳбари веб-саҳифаси)

34 яшар Майрамбек Осмонов ўтган йили Москвадан Сўқулуқ қишлоғига қайтган. У Карвонсарой билан суҳбатда Россияда кўп пул топгандан кўра, ўз ватанида бўлиб, озига қаноат қилиб яшаш афзалроқ эканлигини айтади.

«Ватандошларимиз четда ишлаб, бу ерга пул юборгандан кўра, ўзимизда ишлаб чиқаришни ва қирғиз маҳсулотлари экспортини ривожлантирсалар яхшироқ бўларди», деди у.

Иқтисодий хатарлар

Қирғизистон ҳукумати мамлакат иқтисодиётининг Россиядаги воқеаларга боғлиқлигидан ва у билан иқтисодий алоқалар кучайиб бораётганлигидан ташвишда.

Январь ойида Қирғизистон Молия вазирлиги мамлакат ялпи ички маҳсулотининг ўсишига тўсқинлик қиладиган асосий хатарларни санаб ўтган.

2019 йил учун давлат бюджети баён этилган ҳужжатда вазирлик пул жўнатмаларининг камайиши эҳтимоли «қурилиш ва хизматлар ҳажмининг камайишига олиб келишидан» ташвишда эканлигини билдирган.

Қирғизистонга юбориладиган пул жўнатмаларнинг асосий қисми Россиядаги қирғиз мигрантлари ҳиссасига тўғри келади.

Пул жўнатмалари Қирғизистон иқтисодиётини қўллаб-қувватлашга ёрдам берса-да, уларнинг салбий таъсири ҳам йўқ эмас, дейди бишкеклик иқтисодчи Эсен Казибаев.

Пул оқими ва истеъмол ҳажмининг ортиши экспортнинг камайиши ва нархларнинг кўтарилишига сабаб бўлди, бунинг натижасида эса Қирғизистоннинг хорижий бозорлардаги рақобатбардошлиги пасайди, деди у Карвонсаройга.

«Россия қирғиз бизнесининг ривожланишига тўсқинлик қилмоқда ва шу боис ҳам Қирғизистон маҳсулотларини ўз бозорига киритмаяпти», деди Казибаев.

«Бу ҳам етмагандек, мигрантларимиз сариқ чақа учун оғир меҳнат қилишга мажбурлар», деди у. «Нима учун? Чунки Россияга кучли Қирғизистон керак эмас. Унга заиф, назорат остидаги Қирғизистон керак.»

Яқин йилларда Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари хорижий рақобатчиларни сиқиб чиқариш ва маҳаллий етказиб берувчиларни ҳимоялаш мақсадида Марказий Осиёдан келган маҳсулотларни мусодара қилиб, экспортчиларни таъқиб остига олган эдилар.

Қирғизистон молия вазирлиги «асосий савдо ҳамкорлари саналган давлатларнинг ўз ички бозорларини ҳимоя қилишга оид чораларини» хавфли деб ҳисобламоқда. Бундай чоралар «Қирғизистон маҳсулотлари рақобатбардошлигининг пасайишига ва экспортнинг камайишига олиб келиши мумкин», дейилади вазирлик сайтида эълон қилинган баёнотда.

Қирғизистон молия вазирлиги 2019 йил учун мўлжалланган бюджетга оид ҳужжатида протекционистик сиёсатини кучайтириши ва Қирғизистон иқтисодиётига зарар келтириши мумкин бўлган асосий савдо ҳамкорлари борасида ўз хавотирларини билдирган. Мамлакатнинг энг асосий савдо ҳамкори Россия ҳисобланади.

Рус ксенофобияси

Россиядаги Марказий Осиёлик мигрантлар ўсиб бораётган ксенофобия ҳолатларига дуч келар экан, бу хатарлар янада жиддийроқ тус олмоқда.

27 март куни Россия шимолидаги Якутия республикаси раҳбари Айсен Николаев 2019 йилдан қатор соҳаларда мигрантларнинг ишлашини тақиқловчи фармонни имзолади. Булар озиқ-овқат, ичимлик маҳсулотлари ва кийим-кечак ишлаб чиқариш, таълим, соғлиқни сақлаш, йўловчи ва юк ташиш билан боғлиқ касблар бўлиб, одатда бу соҳаларда асосан Марказий Осиёликлар ишлайди.

Бу 17 март куни якутсклик аёлни зўрлаганлик айблови билан уч нафар қирғизистонлик эркакнинг ҳибсга олиниши ортидан Якутия бўйлаб амалга оширилган жавоб чораларидан бири бўлди.

Якутия республикаси пойтахти Якутск шаҳрида автобус ҳайдовчилари ва официант бўлиб ишлайдиган Қирғизистон фуқароларининг калтакланиши билан боғлиқ бир неча ҳолатлар қайд этилган. Бундан ташқари, Якутия полицияси жамоат жойларида режадан ташқари рейдлар ўтказиб, қирғизистонликларнинг ҳужжатларини текширишни бошлаган.

Николаевнинг фармонидан сўнг, қирғизлар учун Якутиядаги меҳнат шароитлари мураккаблашди, кўпчилик ишидан айрилди, деди «Говорит Москва» радиосига берган интервьюсида «Қирғиз бирдамлиги» минтақалараро жамоатчилик ташкилоти раҳбари Абдуғани Шокиров.

Шокировнинг сўзларига кўра, фармон туфайли асосан, Якутияга жойлашиб ва кўникиб улгурган мигрантлар ва уларнинг оилалари жабр кўрган.

Унинг айтишича, мигрантларни ишга жойлаштиришни тақиқлаш Қирғизистонни ўз ичига олган ЕОИИ низомига хилофдир.

Парижда жойлашган Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро федерациянинг (FIDH) Бишкекдаги идораси вице-президенти Толекан Исмаилованинг фикрича, Россиядаги мигрантлар билан боғлиқ вазиятни зўравонлик ва коррупциянинг кучайиши, шунингдек, терроризм ва экстремизмга қарши курашдек «замонавий» тенденциядан фойдаланиш сифатида баҳолаш мумкин.

«Айни вақтда Россия ҳукумати иш излаб келган одамларга нисбатан аксилдемократик қонунларни жорий қилишда давом этмоқда», деди у.

ЕОИИ билан боғлиқ шубҳалар

Якутия расмийлари тарафидан қонунчиликка киритилган ўзгартиришлар Қирғизистоннинг ЕОИИга – Кремль томонидан мувофиқлаштириладиган, бир нечта постсовет мамлакатлар: Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Беларусь ва Арманистондан таркиб топган иқтисодий интеграция бирлашмасига аъзолик шартларига зиддир.

Унинг қоидалари аъзо давлатларнинг ҳар қандай фуқаросига иттифоқ ҳудудида эркин ҳаракатланиш ва ишга жойлашиш имкониятини, шунингдек, аъзо давлатлар ўртасида товар ва хизматларнинг тўсиқсиз олиб ўтилишини кўзда тутади.

Бироқ, россиялик амалдорларнинг некбин баёнотларига қарамай, ЕОИИ амалда самарасиз ташкилот бўлиб чиққан.

Россияда Евроосиё иқтисодий иттифоқи талабларига мос равишда 600 мингдан ортиқ Қирғизистон фуқароси меҳнат қилади. Улардан айримлари ўз ҳуқуқларининг нафақат иш берувчилар, балки полиция ва миграция идоралари ходимлари томонидан ҳам поймол этилаётганидан бир неча бор шикоят қилганлар.

ЕОИИ мамлакатлари тадбиркорлари Россиянинг протекционистик сиёсатидан ва хорижий товарларни Россия бозорига олиб киришда ҳукумат томонидан яратиладиган сунъий тўсиқлардан мунтазам равишда шикоят қилиб келадилар.

Аслида эса, Евроосиё иқтисодий иттифоқи мазкур мамлакатлар устидан сустлашиб бораётган таъсирини сақлаб қолишга ҳаракат қилаётган Россиянинг сиёсий ташаббусидир, дейди мустақил таҳлилчилар.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 4

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Бриллиант қўл фильми эсимга тушиб кетди. «Айбдор эмасман, унинг ўзи келди.» Россия ўша аёл ролида.

Жавоб бериш

Россия меҳнат бозорига қарам бўлиш хавфини тушуниб етганлари яхши бўлибди. У ердан фуқароларимизни олиб чиқишимиз керак. Якутиядаги сўнгги низо Қирғизистонга Путин келишидан олдин қирғиз ҳукуматини мослашувчан ва итоаткор бўлиши учун атайин қўзғатилган эди.

Жавоб бериш

Сайт Ғарб ташвиқотига йўналтирилган кўринади. Ҳой, америкослар бу ерда ҳамма нарсани сенлар бошқаряпсанларми? Капчани яхшилаш керак эди ундан кўра

Жавоб бериш

Сен ҳамма ерда ёлғончи Кремль ташвиқоти бўлишини истаганмидинг? Бекорларни ебсан

Жавоб бериш