Карвонсарой
Дин

Қозоғистон ёшлар радикаллашувининг олдини олиш учун диний таълимни қўлламоқчи

Ксения Бондаль

«Нур Муборак» Миср ислом маданияти университети талабалари жума намозига ҳозирлик кўрмоқда, 26 апрель, Олмаота. (Ксения Бондаль)

«Нур Муборак» Миср ислом маданияти университети талабалари жума намозига ҳозирлик кўрмоқда, 26 апрель, Олмаота. (Ксения Бондаль)

ОЛМАОТА – Қозоғистонда олий диний таълимни ривожлантириш ёшлар учун уларни радикаллаштиришга интилувчи экстремистлардан ҳимояланишда мустаҳкам пойдевор яратиши мумкин, дейди тадқиқотчилар ва олимлар.

«Нур Муборак» Миср ислом маданияти университети Қозоғистоннинг диний таълим берувчи ягона олий таълим маскани ҳисобланади.

Олмаотада жойлашган бу университетда ҳар йили 200 нафар диний мутахассис ва имомлар етишиб чиқади. Айни дамда бу масканда 2000 нафар йигит-қиз таҳсил олмоқда, деди университет матбуот котиби Мажит Жунисбеков Карвонсарой нашрига.

Талабаларга «ҳақиқий илм» бериш учун «Нур Муборак» университети раҳбарияти ўтган йили энг қадимий ислом маданияти таълим маскани бўлмиш Қоҳирадаги Ал-Азҳар университетидан 18 да исломшунос профессорни таклиф этган, деди Жунисбеков.

«Нур Муборак» исломшунослик бўлимида мамлакатнинг 60 фоиз имомлари таҳсил олган, деди Жунисбеков. Шу билан бирга, ушбу таълим даргоҳида диншунослик дастурлари, араб ва инглиз тилларидан ҳам дарс берилади.

Ҳаёт учун пойдевор

Жунисбековга кўра, университетда исломий таълим яхлит ҳаёт тарзи сифатида ўқитилади, ўқитувчилар эса унинг барча жиҳатларини асослаб беришга ҳаракат қиладилар.

«Нур Муборак» талабалари сафида бўлмаган оддий учун инсонлар эса унинг қошида бепул араб тили курслари ташкил этилган.

Бундан ташқари, мамлакатдаги ҳар бир масжидда эркаклар ва аёллар учун бепул курслар мавжуд бўлиб, уларда «Нур Муборак» битирувчилари таълим берадилар, деб қўшимча қилди Жунисбеков. Бу машғулотларда Ислом асослари, араб тили, Қуръон тиловати, кийиниш қоидалари ва ибодатни тўғри адо этиш ўргатилади.

«Мустаҳкам асосга эга бўлмаган одам тезда йўлдан адашади», деди у. «Террорчи гуруҳлар уни ўз сафларига тортадилар, сўнг «тўп еми» сифатида Сурия ва Ироққа юборадилар», деди Жунисбеков.

«Барча саволлар «Гугл» исмли шайхдан сўралади», деб киноя қилди у диний маълумотлар учун қидирув тизимига мурожаат қилинишини назарда тутиб. «Ёшлардаги информацион бўшлиқ ё диний қадриятларга оид ишончли маълумотлар билан, ёхуд бузғунчи ғоялар билан тўлдирилади.»

Интернетда islam.kz, azan.kz каби ишончли манбалар бўлса-да, улар қидирув тизимларида оммабоп эмас, деб тушунтирди Жунисбеков.

«Экстремистик мазмундаги ресурслар эса маркетинг нуқтаи назаридан анча оммалашган... Натижада ёшлар бундай сайтларга осонроқ кирадилар, бир нарсани режали равишда қайта-қайта такрорлангани сабабли, бундай ақидаларни қабул қила бошлайдилар», деди Жунисбеков.

Ёшлар исломни зўравонлик ва ваҳшийликка ўрин бўлмаган тинчлик дини сифатида кўришлари учун улар ишончли маълумотга эга бўлишлари керак, деди Жунисбеков.

Диний билимлар

Тадқиқотчилар ёшлар тарафидан фундаментал диний билимларнинг эгалланиши муҳимлигини эътироф этмоқдалар.

25 апрель куни Zakon.kz сайтида чоп этилган мақолада шундай дейилади: «Зўравонлик экстремизмига жалб этилган болаларнинг тарихи уларнинг мурғаклигидаёқ ота-она эътибори ва ғамхўрлигидан четда қолгани, шунингдек, жароҳатларга тўла, камситиш ва йўқотишлар (уй-жой, яқинлар ва молк-мулк ва бошқалар) билан кечган ўсмирлик билан бошланади».

Болалар билан ҳиссий алоқалар ўрнатилмас экан, улар бунинг ўрнини мафкура ва дин билан компенсация қилишга уринадилар, деб ёзади Zakon.kz нашри.

Жумладан, бу қарашлар кейинчалик «у ёки бу етакчига ашаддий содиқлик ёки мукаммал дунё ҳақидаги диний орзулар ва мафкураларга айланиши мумкин», дейилади мақолада.

«Радикаллашув учун дастлабки шарт-шароитлар эрта болаликданоқ пайдо бўлиши инобатга олинадиган бўлса, профилактика ишларини шу ёшдаёқ бошлаш кўпроқ самара беради. Диний таълим эса - профилактик чораларнинг энг муҳим қисмидир.»

Ўшанда ҳам таълим масаласига эҳтиёткорлик бидан ёндашилмоғи лозим, деб қайд этди Олмаотадаги Қозоғистон стратегик тадқиқотлар институти бош илмий ходими Ирина Черных.

Оилада болага диний таълим бериш масаласи унда радикаллашув аломатлари кўринган тақдирда кўтарилиши лозим. Бироқ, бу иш ўта юмшоқлик билан, бола қайси йўналишда эканлигига қараб амалга оширилиши керак, деб хулоса қилди мутахассис.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 2

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Олмаота масжидининг azan.kz сайтида Аид Ал-Қарний, Муҳаммад Қутб (Сайид Қутбнинг укаси) ва Кандеҳлавий каби радикалларнинг китоблари эълон қилинган. 1) Аид Ал-Қарний «Ихвонул Муслимийн» (Мусулмон биродарлари) ҳаракати сурурийлар йўналишининг ғоявий раҳнамоларидан бири ҳисобланади. Суратда унинг Мисрда содир этилган инқилобдаги иштироки (инқилобнинг фаол иштирокчиси Муҳаммад Ҳассон билан бир сафда), шунингдек, Мисрда давлат тўнтаришини амалга оширган ихвонларни бевосита қўллаб-қувватловчи Муҳаммад Ал Арифий билан дўстона алоқалари акс этган. 2) Муҳаммад Қутб «Ихвонул муслимийн» (Мусулмон биродарлари) фирқаси етакчиларидан бири, Мисрда қатл этилган Сайид Қутбнинг укасидир. Унинг китоблари бизнинг давримизда такфирчилар мафкурасининг келиб чиқишига сабаб бўлган. М. Қутбнинг ўзи ҳам ушбу фирқа тарафдорларидан биридир. 3) Муҳаммад Закариё Кандеҳлавий – Қозоғистонда тақиқланган Таблиғ жамоати экстремистик ташкилотининг асосчиси. Таблиғ ҳаракати даъват мақсадида ташкил этилган бўлиб, бутун дунё мусулмонларини Исломга амал қилишга қайтариш чақириғи уларнинг мақсади ҳисобланади, лекин агар улар мотуридий ёки ашъарий ақидасида бўлсалар, фиқҳий масалаларда ўзларини бирор мазҳабга боғламайдилар, ҳар бир аъзо ўзи яшаб турган жойнинг мазҳабига амал қилади. Айнан шу радикаллашув учун асос яратган, сабаби Таблиғ жамоати тамойилларига кўра, радикалларнинг тушунчасидаги жиҳод масаласида ихтилофга борилмайди, бу эътиқод масаласи эмас, балки фиқҳ масаласи бўлгани учун. Шу тариқа, Таблиғ барч

Жавоб бериш

Қойил, жума намози университетнинг ўзида ўқилар экан. Ўзбекистонда ҳам қачон шундай бўларкин?

Жавоб бериш