ОЛМАОТА – Украиналик айирмачилар учун Россия фуқаролигини олишнинг Кремль томонидан осонлаштирилиши Москва таъсиридан чиқишга интилаётган Марказий Осиё давлатлари учун огоҳлантиришдир, дейди кузатувчилар.
24 апрель куни Россия президенти Владимир Путин шарқий Украинадаги тан олинмаган, россияпараст Донецк халқ республикаси (ДХР) ва Луганск халқ республикаси (ЛХР) аҳолисига фуқаролик бериш бўйича уч ойлик осонлаштирилган жараённи тасдиқловчи қарорни имзолади.
Расмий статистик маълумотларига кўра, ДХРда 2,2 миллион ва ЛХРда 1,4 миллион фуқаро яшайди. Иккала ҳудуд ҳам Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо давлатлар томонидан дипломатик равишда тан олинмаган.
Қабул қилинган қарорга кўра, эндиликда рус тилидан имтиҳон топшириш, шахсий маълумотлар текшируви ва Россияда 5 йиллик истиқомат талаб этилмайди. Бу ҳудудларда яшовчи Россия фуқаролигини олишни истаганлар ариза ва шахсни аниқловчи ҳужжат каби бир нечта ҳужжатларни топшириши кифоя.
Бу эълондан бир неча кун ўтиши билан, Путин «барча украиналикларга фуқароликни тақдим этиш ҳақида ўйлаётганини» айтиб ўтган, ва 1 май куни Кремль бир неча тоифадаги украиналик фуқароларни ҳам аризадан топширганидан сўнг уч ой давомида фуаролик олишлари мумкинлиги ҳақида қарорни эълон қилди.
Украинага босим ўтказиш
Президент ёрдамчиси Владислав Сурков бу қарорни Украинадаги русийзабонларни ҳимоя қилишга қаратилган «муқаррар» чора деб атади.
Шунга қарамай, Украинада Путиннинг қарори янги Украина ҳукумати, айниқса янги президент Владимир Зеленскийни Донецк ва Луганскка махсус мақом беришга мажбурлаш сифатида талқин қилинмоқда.
Украиналик таҳлилчилар Украина фуқароларига нисбатан белгиланган фуқаролик сиёсати ва Россия тарафидан босиб олинган Грузия ҳудудлари – Абхазия ва жанубий Осетияда юз берган воқеаларни солиштирмоқдалар.
1990 йилда Москва Абхазия ва Жанубий Осетиядагиларнинг кўпчилигига Россия фуқаролигини тақдим этган эдилар. 2008 йилда эса Грузияга бостириб кириш баҳоналари орасида у ердаги россиялик фуқароларни ҳимоя қилиш баҳонаси ҳам бор эди.
«Путиннинг ЛДХР (Луганск ва Донецк) фуқароларига паспорт бериш ҳақидаги қарори Зеленский учун Кремль Осетия ва Абхазиядаги сценарийни такрорлаш ниятида эканлиги ҳақидаги бевосита ишорадир», деди Киевдаги Украина таҳлил ва сиёсий бошқарув институти раҳбари ўринбосари Кирилл Молчанов ўз Facebook саҳифасида.
Марказий Осиё учун хавотирли сигнал
Кремлнинг шарқий Украинадаги босқинчилик ҳаракатлари Марказий Осиёликлар учун огоҳлантириш бўлиши лозим, дейди Марказий Осиёлик таҳлилчилар.
Россиянинг бу тактик усулдан фойдаланиш хавфи, айниқса Қозоғистон ва Қирғизистонни ташвишга солмоқда. Бу давлатларда русийзабонлар кўпчиликни ташкил этади.
2019 йилнинг январь ойи маълумотларига кўра, Қозоғистонда 3,6 миллион этник руслар истиқомат қилади, бу умумий аҳолининг 20 фоизи демакдир. Қирғизистонда бу кўрсаткич 5,5 фоизни ташкил этиб, 350 минг қирғизистонлик фуқаро этник руслардан иборат экани эътироф этилган.
«Рус бўлмаган бутун дунёга шуни эслатамизки, биз ўзимизникиларни ташлаб қўймаймиз», деган эди 28 апрель куни давлат Думаси раисининг ўринбосари ва кремлпараст Биринчи канал журналисти Пётр Толстой Россиянинг янги сиёсатига изоҳ берар экан.
Кремль чет элдаги ҳудудларда куч ишлатишини шундай сўзлар билан оқлашга ҳаракат қилиб улгурди.
2014 йилда Россия ўз ҳарбий доктринасига чет элдаги фуқароларини химоя қилишда куч ишлатиши мумкинлиги ҳақидаги бобни қўшиб қўйган, дейди Нур-Султонлик тарихшунос Марат Есекеев Карвонсарой нашрига.
«Москва қўшни давлатлар фуқароларига Россия паспортини бериш билан низо ҳолатларидаги босқинчилик учун олдиндан баҳона тайёрламоқда», деди у.
Қозоғистондаги хавф
Қозоғистонда Украинада Россиянинг Қримни ноқонуний аннексия қилиб олиши олдидан юз берган шароитлар яратилмоқда, дейди баъзи кузатувчилар.
Эстонияда жойлашган Мудофаа ва хавфсизлик бўйича халқаро марказга кўра, ҳукумат тепасига ғарбпараст раҳбар келадиган бўлса, Грузия ва Украинада юз берган сценарийлар назарий жиҳатдан Қозоғистонда ҳам такрорланиши мумкин.
Россия билан чегарадош шимолий Қозоғистон вилоятларида этник руслар аҳолининг ярмидан кўпини ташкил этади. Айнан шу омил 1998 йилда пойтахтни жанубий Остонадан шимолий Оқмўлага (кейинчалик Остона, ундан кейин эса Нур-Султонга ўзгартирилган) кўчирилишига сабаб бўлган.
Шунингдек, бу ҳолат ҳукуматнинг қозоқ тилида сўзлашувчи аҳолини жанубдан шимолга кўчириш дастурига ҳам асос бўлди.
Сўнгги йилларда Россия қозоқларга фуқаролик беришга оид талабларни енгиллаштирган.
Кўпгина қозоқлар аллақачон иккита: Қозоғистон ва Россия паспортига эга, дейди олмаоталик фаоллардан бири, «Антигептил» экологик ҳаракати раҳбари Улан Шамшет Карвонсарой билан суҳбатда.
«Шимолликларнинг (Қозоғистоннинг шимолий ҳудудлари фуқаролари) кўпчилиги рус дунёсида яшайдилар ... Ҳар қандай вазиятга тайёр туриш керак», деди у икки паспортга эга бўлиш ҳақида мулоҳаза билдириб.
Қозоғистон ҳукумати «Кремлнинг таъсири остида», шу сабабли бу муаммони ҳал қила олмади, деди Шамшет.
Россия «инқироз»га тайёрланмоқда
Қирғизистонлик экспертларнинг фикрича, Россиянинг «паспорт сиёсати» Қирғизистон миллий хавфсизлигига таҳдид туғдирмоқда.
Қирғизистонда қўш фуқароликка рухсат берилган ва Россияда ишлаётган кўплаб қирғизлар ишга осонроқ жойлашиш учун Россия фуқаролигига ҳам эга. «Российская газета» 2018 йил май ойида Қирғизистон фуқароларининг ўндан бири Россия фуқаролигини олганини маълум қилган эди.
«Россиянинг паспорт сиёсати бу замонавий аншлюс (қўшилиш, иттифоқ) бўлиб, бунда бир давлат бошқа давлат фуқароларининг бир қисмини ўзиники қилиб олади», деди бишкеклик сиёсатшунос Аскат Дукенбаев 1938 йилда Германия нацистларининг Австрияни аннексия қилганини мисол ўлароқ келтириб.
«Қирғизистон фуқаролари Россия фуқаролигини ўз ихтиёрлари билан олишади, бироқ бу уларнинг Россия ҳукумати олдида муайян мажбуриятларни олишини, шу жумладан, Путин режимининг ташқи сиёсатга оид тадбирларида иштирок этишларини англатади», деб қўшимча қилди у.
«Инқирозли ҳолатда Россия Қирғизистонга нисбатан ҳам «биз ўзимизникиларни ташлаб қўймаймиз» шиорини қўллаши мумкин», деди у.
Бундай сиёсат билан Россия тез орада ёлғиз қолади ва эртами-кечми ўз-ўзидан парчаланади! Ўрта Осиё мамлакатларига келсак, улар мусулмон; қўшни империянинг тажовузига қарши бирлашишга мажбурлар! Россия худосиз мамлакатми ёки бу фақат унинг ҳозирги раҳбарига тааллуқлими? Россияда жуда кўп мусулмонлар яшайди ва улар Кремлнинг бундай ҳаракатларида иштирок этмаслигини унутмаслик керак. Бундай ҳолатда Россиянинг тез орада қулашига шубҳа қолмайди.
Жавоб беришФикрлар 36
Иғволарга ўрин йўқ. Давлат бу ҳақида ўйламайди дейсизми? Тепадаги одамлар биздан анча ақлли. Агар ечим қолмаса нима яхши эканлигини билишади.
Жавоб беришФикрлар 36
Руслар ва Россияга қозоқлар ҳам, ўзбеклар ҳам, тожиклар ҳам керак эмас. Россия ҳеч кимга шафқат қилмайди, ўз биродари украинларга ачинмадими, Марказий Осиёни гапирмаса ҳам бўлади. Россия гегемонликни, қудратга эга бўлишни, Англия, Франция, Америка каби мустамлакачи давлат бўлишни ва ўз мустамлакасидан мол-дунё орттиришни хоҳлайди. Улар (руслар) бу республикаларга кўчиб келиш билан ўз ҳокимиятини мустаҳкамлаш ва бу ҳудудларни ўзиники қилмоқчи бўлган. Бу собиқ совет республикаларини ўз ҳудудига қайтариш ва миллий чегараларсиз ягона Русияни эълон қилиш учун Путин ҳамма нарсага тайёр (керак бўлса, бунинг учун ядровий портлашлар уюштириш ва уларда ўша мамлакатларнинг ўзини айбдор қилиши мумкин). Узоқ Шарқдаги миллий мухториятларни тугатиб, вилоят ва ўлкаларга қўшиб олишга улгуришди-ку. Шунинг учун маҳаллий руслар ва уларнинг югурдаклари (яҳудийлар, турклар, курдлар, арманлар, грузинлар, озарбайжонлар, чеченлар, корейслар, уйғурлар ва ҳ.к.) хоҳлаган вақтида исталган маҳаллий амалдорлардан бирини миллатчи ва нацист деб айюҳаннос солиши ва ОАВ эътиборини жалб қилиш мумкин. Бу айбловлар юзасидан тушунтириш бериш ва бундай даъвони асослаб бериш сўралганида эса, улар жуфтакни ростлайди. Маҳаллий аҳоли шундоқ ҳам жуда яхши билади: рус дунёсининг ҳимоячилари ишончли эмас ва улар истаган вақтда хоинлик қилиш мумкин, уларнинг ёстиғи тагида Россия паспортлари ва байроғи, «Молотов қоришмаси» бор ва улар Россиянинг буйруғи билан маҳаллий аҳолига қарши ҳужум қилишга тайёр турадилар.
Жавоб беришФикрлар 36
Ҳаммаси ёлғон. Россияга ишчи кучи керак, шунга фуқаролик беряпти. Мен ҳам яқинда Россияга кетаман. Осиё ва Россия, биргаликда кучлимиз!
Жавоб беришФикрлар 36
Тожикларга россия фуқаролигини соддалаштирилган тартибда олишга қачон рухсат берилади?
Жавоб беришФикрлар 36
Нега одамларга ёлғон ахборот тарқатяпсиз?
Жавоб беришФикрлар 36
Мақола ёқмади, чунки иккинчи тубмаъно бор. Ҳаётда ҳамма нарса беқарор ва нозик бўлиб қолган вақтда ўтиб кетган нарсага ҳархаша қилиш бефойда йўқ. Совет иттифоқи таназзули жуда кўп муаммоларни келтириб чиқарди, аммо яхши одамларда бирлик ва дўстлик руҳини йўқ қилмади... Ҳали ҳам одамлар РФ фуқаролигини олишга интилишлари ҳам бекорга эмас, чунки улар бу давлатни Совет иттифоқи билан боғлайдилар, айнан у ерда ўзлари ва оилалари учун ҳимоя ва тинчлик топишларига ишонишади. РФ фуқаролигига ҳужжат топшириш пунктлари одам билан тўла... Одамларга ўз ҳаётини барпо этишга ҳалақит берманг, ундан кўра, одамлар қочиб кетишни хоҳламасликлари учун яшаш шароитларини яхшиланг. Ҳаммамиз СССР деб номланган катта давлатда туғилганмиз. Ҳаммамиз учун ҳурмат қилиш ва ёдга олиш учун бирор сабаб бор. Турли миллат ва динга оид одамлар ўртасидаги дўстликни ҳеч қачон йўқотиб бўлмайди! Бўлмағур хулосаларни четга суриб ўйлаб кўринг, ҳурматли «қалам усталари». Нима қилаётганингизни ва нима сабабдан кун сайин Россия фуқаролигини олишни истаётганлар сони камайиш ўрнига ортиб бораётганини ўйлаб кўринг.
Жавоб беришҒирт ёлғон. биз туркийзабонлар Туронзаминда туғилганмиз, ҳеч қандай мухториятни сизу бизни туғилишимизга таъсири бўлмаган, ўзлигингизни унутманг.
Жавоб беришФикрлар 36
Мен Қозоғистонданман, Россиянинг кераги йўқ. Ундан кўра, Британия билан бўлган яхши
Жавоб беришҲаммангиз ўзларингизча ақллисизлар!!! :))) Кимларнинг кетини ўпишга тайёрсан, ҳаётдан етарли сабоқ олмадингми? Англо-cаксонлар сизларни уларга озиқ-овқат ва бойликлар етказиб турувчи мустамлакага айлантиришни истайдилар. Ана сизга мустақиллик. «Ҳукумат» саноатни расво қилди ва ўз иқтисодиётини пойтахтнинг қурилиши ва унга фойда келтирадиган нарсаларга сарфлади. Ғазна бўм-бўш ва бунинг устига, улар маза қилиб яшаб турган вақтда қолган ҳар бир одам солиқ тўлашини талаб қилишяпти!!!
Жавоб беришФикрлар 36
Россияга бўлган ишонч ноль даражада.
Жавоб беришФикрлар 36
Бемаъни гапларни ёзилибди. Ўзингиз ишонасизми шуларга?
Жавоб беришФикрлар 36
Россия яқинда парчаланиб кетади (деб умид қиламан)
Жавоб беришОрзу қил
Жавоб беришФикрлар 36
Ҳақиқий қозоқ ва қирғизлар фаолроқ бўлиб, бундай мақолаларни ёзадиган ва олдиндан бунақанги риторикани илгари сурадиган миллатчиларнинг овозини ўчириши керак.
Жавоб беришФикрлар 36
Биз бир оила бўлганмиз, Россия билан биродарлик қонимизда бор. Афсуски, бундай мақолалар одам бўлишимизга ёрдам берган мамлакатга нисбатан ишончсизлик ва нафрат уйғотади. Мамлакатимизда саводсизликка қарши курашган, маданиятимизни ривожлантирган, соғлиқни сақлаш соҳасини жорий қилган Россия бўлмаганида, ҳозирги кунда умуман бошқача, салбий воқеликда яшаётган бўлардик, дўстлар.
Жавоб беришМосковия бўлмаганида, қозоқлар миллат сифатида 35 миллиондан ортиқ бўлар эди. шу билан бирга бу миллат жадаллик билан ривожланган бўларди, қозоқларнинг зиёли қатлами Москва империяси ва большевиклар томонидан йўқ қилиб юборилган. Кремлнинг саноатлаштириш сиёсатидан Қозоғистон табиати катта талафот кўрди. Ҳайвонот ва наботот олами кескин қисқарди. Баъзи ҳудудларда умуман яшаб бўлмайди. Москванинг бу мероси ҳам ҳурматга лойиқ деб ўйлайсизми? Сиз нохолиссиз ва Кремль ташвиқоти билан заҳарлангансиз.
Жавоб беришМосковия бўлмаганида, ҳозирги қозоқлар ҳам бўлмас эди. Тарихни ўқиб кўринг.
Жавоб беришХудди шундай
Жавоб беришСиз тарихнинг фақат ўзингиз учун фойдали қисминигина биласиз ва барча тарихий фактларни ўрганмагансиз. Тўлақонли билимингиз камлиги сабаб (Россия барчани манқуртлаштирмоқда) ўзингизни тинчликпарвар деб ўйлайсиз, лекин аслида ҳурматга лойиқ бошқа халқларни ҳурмат қилмаганингиз учун бу давлатлар сиздан юз ўгирган !!! Сенга ачинаман. Шундай қилишда давом этсангиз, яна кўпчилик (иттифоқчиларингизни) йўқотасиз. Ҳеч қандай қурол ёки қўрқитиш сизни қутқариб қололмайди. Ўз қиличингиз бошингизга етади сизни. Ўз мақолингизни эсланг: тиғ билан келган одам, ўшанинг ўзидан ўлим топади. Бунга яққол мисол –Чеченистон. Сиз уни янчиб ташлашга ҳаракат қилдингиз, лекин якунда эса ҳозир Россия бюджети Чеченистонга ишламоқда. Ҳеч бир бошқа республика ёки вилоятга Чеченистонга берилганчалик пул ажратилмаяпти !!! Бугунги кунда Шимолий Кавказ Путин учун Россиянинг қолган қисмидан ҳам каттароқ бош оғриғи ҳисобланади.
Жавоб беришФикрлар 36
Бунақа бўлиши мумкин эмас. Россия шаҳарларида ким яшайди, осиёликлар эмасми? Улар билан ҳеч кимнинг иши йўқ. Гап хахоллар ҳақида кетмоқда. Сибирга совуққа чидамли хахоллар керак. Балки тескарисидир?
Жавоб беришФикрлар 36
Яхшиси русларингни орқага қайтар
Жавоб беришСўнгги вақтларда сенга ўхшаган тўнкаларни кўп кўряпман, нима руслар яшашга халақит беряптими, ёки уларни деб оч қоляпсанми мараз?
Жавоб беришРУСЛАР БЎЛМАГАНДА, СЕН ҲАМ БЎЛМАС ЭДИНГ, ҲАРОМИ! РОССИЯСИЗ ҲЕЧ КИМСАН!!!
Жавоб беришРоссиянгиз жигарранг тезак
Жавоб беришЎзинг жигарранг тезаксан, ойнага бир қара!
Жавоб беришҚиймати бир хил бўлган уй сотиб олиб беринг, шунда биз кетамиз
Жавоб беришФикрлар 36
АҚШ ва Европанинг навбатдаги қўрқинчли эртаклари. Украина давлат сифатида мавжуд бўлмаган. Украинанинг қолган қисмига Европа давлатлари даъвогарлик қилади. 1000 йил олдинги чегаралар бўлади.
Жавоб беришФикрлар 36
Қозоғистонда қўш фуқаролик тақиқлангани ҳақида. Улар, яъни шимолий қозоғистонликлар Россия паспортини оладиган бўлсалар, Қозоғистон фуқаролигидан маҳрум бўладилар.
Жавоб беришФикрлар 36
Ким хавотирда? Бўлмаган гап-ку бу? Ҳомийингиз АҚШ эканлигини билдим (сайтингизда шунақа ёзилган) аммо ёлғон маълумот тарқатиш ва фақат АҚШни мақтаб ёзиш керак эмас. Бўлмағур сайтларингизни варақлаб чиқдим, АҚШ ҳақида бирорта ёмон, Россия ҳақида бирор яхши фикр ўқимадим
Жавоб беришКарвонсарой анчадан бери Америка разведкасига хизмат қилади
Жавоб беришФикрлар 36
Россия шунчаки ўзиникиларни олиб кетишни хоҳламаётган кўринади. Демак ўзига-ўзи муаммо излаяпти.
Жавоб беришФикрлар 36
Бу республикалар аҳолисининг катта қисми ижтимоий тенглик борасида ўз ҳукуматидан ҳеч нарсани кутмаслиги табиий ҳол. (Балиқ чуқурроқ, одам эса яхшироқ жойни қидиради)...
Жавоб беришФикрлар 36
«Россия» деб аталмиш мамлакатнинг яқинда куни битади! Фашизм барҳам топади!
Жавоб беришДумбулмисан
Жавоб беришАҳмоқларнинг аҳмоғи экансан
Жавоб беришФикрлар 36