ОЛМАОТА – Қозоғистон минтақавий хавфсизликка эътибор қаратган ҳолда замонавий таҳдидларга қарши курашни кучайтириш мақсадида мудофаа харажатларини оширмоқда.
Finprom.kz молиявий таҳлил компанияси маълумотларига кўра, 2019 йилнинг дастлабки икки ойида Қозоғистоннинг мудофаа учун сарф-харажатлари 136,4 млрд. тенгени (359 млн. АҚШ доллари) ташкил этган. Ўтган йилнинг худди шу даврида бу рақам 78,9 млрд. тенгега (207 млн. АҚШ доллари) бўлган эди. Ўсиш 73 фоизни ташкил этган.
1 март ҳолатига кўра, мудофаа сарф-харажатлари жами давлат харажатларининг 7,1 фоизини ташкил этди, бир йил аввал бу кўрсаткич 4,9 фоизга тенг бўлган.
Олмаоталик истеъфодаги майор Даурен Оспановнинг фикрича, Қозоғистон бундан кейин ҳам ўз ҳарбий салоҳиятини кучайтиришда давом этади.
«Кўплаб таҳдидлар мавжуд», деди у Карвонсарой билан суҳбатда. «Бу йил бизда ҳукумат алмашинуви юз берди, июль ойида муддатидан аввал президент сайловлари ўтказилади, шундай экан, Қозоғистондаги вазиятнинг беқарорлашувидан манфаатдор бўлган ташқи кучлар йўқ эмас.»
Минтақавий хавфсизликка эътибор
Қозоғистон стратегик тадқиқотлар институти бош илмий ходими, Нур-султонлик ҳарбий таҳлилчи Георгий Дубовцевнинг Карвонсаройга маълум қилишича, миллий ва минтақавий хавфсизлик муаммолари Қозоғистонни тобора кўпроқ ташвишга солмоқда.
«Бу, энг аввало Афғон омилидир», деди Дубовцев. «Бунда терроризм, диний экстремизм, наркотик моддалар айланмаси, трансчегаравий жиноятчилик ва ноқонуний миграцияга қарши кураш – устувор масалалар ҳисобланади.»
Дубовцевнинг қайд этишича, Қозоғистоннинг ҳарбий хавфсизлик стратегияси нафақат мамлакат, балки бутун Марказий Осиё минтақасини қамраб олади, шу сабабли Нур-Султон қўшни мамлакатлар билан ҳарбий ҳамкорликка интилмоқда.
Апрель ойида Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Тошкентга расмий ташриф билан бориб, ўзбекистонлик ҳамкасби Шавкат Мирзиёев билан бир қатор стратегик келишувларни имзолаган эди.
Икки мамлакат мудофаа вазирликлари ҳаво ҳужумига қарши мудофаа, ҳарбий аэродромларга хизмат кўрсатиш ҳамда ушбу аэродромлардаги ҳарбий самолётларни ҳимоя қилиш бўйича ҳамкорлик ўрнатишга келишиб олганлар.
Шу ойнинг ўзида, 11 апрель куни Қозоғистон парламентининг юқори палатаси Тожикистоннинг Афғонистон билан чегараси мудофаасини мустаҳкамлаш мақсадида Душанбега ҳарбий техника ва қурол-яроғ тақдим этиш қарорини маъқуллаган эди. Тўқаев 22 апрель куни ушбу ҳужжатга имзо чеккан.
Нима учун Қозоғистондаги афғонлар сони ортиб бормоқда ва улар бу ерда узоқ вақтга қолиш ҳуқуқига эгами?
Жавоб беришФикрлар 3
Нега дангалини айтиб қўя қолмайсизлар. Қозоғистон учун бирдан-бир хавф бу ақлдан озган Путлер ва Москва.
Жавоб беришХуютлер... Қозоғистонда ўрдадан ҳеч қаерга кетмайди, Украина ва бошқалар ҳам шу. Путин кетади, ўрда эса қолади.
Жавоб беришФикрлар 3