https://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/features/2019/05/30/feature-01
| Хавфсизлик

АҚШ генералига кўра, Россия «катта эҳтимол билан» ядровий синов битимини бузмоқда

AFP

image

Россиянинг термо-ядровий қитъалараро баллистик ракетаси, сурат санаси номаълум. (Россия мудофаа вазирлиги)

ВАШИНГТОН, КО – Россия «катта эҳтимол билан» Ядро синовларини ялпи тақиқлаш тўғрисидаги шартномани бузмоқда, деди чоршанба (29 май) куни АҚШнинг юқори лавозимдаги ҳарбийларидан бири.

АҚШ мудофаа разведкаси идораси раҳбари, генерал-лейтенант кичик Роберт Эшли Россиянинг ўз ядровий кучларини модернизация қилиши борасида хавотир билдирди.

«Қўшма Штатлар Россия чиқитсиз стандартларга мос келадиган ядровий синов мораторийсига амал қилмаётганига ишонади», деди Эшли Вашингтондаги Хадсон институти таҳлил марказида қилган чиқишида.

«Ядровий қуролларни яратиш билан боғлиқ тушунчаларимизга кўра, Россиянинг синовлари унинг ядровий салоҳиятини оширишга ёрдам беради», деди у Қўшма Штатларнинг шартномага қатъий риоя қилаётганини қўшимча қилар экан.

Мухбирларнинг Россиянинг шартномани бузаётганига оид тахминларини тушунтириб бериши ҳақидаги саволларига жавобан Эшли Москвага ҳақиқатдан ҳам битимга зид равишда олиб борган синовлар борасида аниқ айблов қўйишдан бош тортган.

«Мен уларда шундай қилишга имкон бор деб ўйлайман, улар шунга мойил», деди у.

1996 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) томонидан қабул қилинган Ядро синовларини ялпи тақиқлаш тўғрисидаги шартнома бутун дунё бўйлаб хоҳ тинчлик, хоҳ уруш мақсадида ядровий синовларни тақиқлайди.

Умуман олганда, ҳужжат барча босқичдаги синовларни, ҳатто юқори технологик ва кам чиқимли кичик ҳажмдаги синовларни ҳам тақиқлайди.

Қўшма Штатлар ўтмишда Россия ўзи имзолаган ва ратификация қилган битим шартларига амал қилганини тасдиқлаган.

Россия ракета шартномасига амал қилмаяпти

Бу хабар Владимир Путин Россиянинг Совуқ уруш даврига оид муҳим келишув – ўрта ва қисқа масофага учувчи ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги шартноман чиқишини расман эълон қилганидан сўнг, бир неча ой ўтиб пайдо бўлган.

Бир неча йил давом этган расмий шикоятлар ва муаммони дипломатик йўл билан ҳал этишга уринишлардан сўнг, АҚШ ва НАТО иттифоқчилари Россия Совуқ уруш даврининг муҳим шартномасини «очиқдан-очиқ бузмоқда» деган хулосага келди.

Вашингтон Кремль тарафидан 2013 йилдан бери INF шартномаси талаблари бузиб келинаётганини таъкидлаган. Бу АҚШ Давлат департаментининг 2014-2018 йиллар давомида чиқарилган йиллик ҳисоботларида ўз аксини топган.

Икки мамлакат Стратегик қуроллар сонини қисқартиришга оид янги келишувнинг амал қилиш муддатини узайтириш бўйича дастлабки муҳокамаларни бошлаганлар. Ядровий каллакли ракеталар сонини «Совуқ уруш» давридагидан сезиларли даражада камайтиришни кўзда тутувчи ҳужжатнинг амал қилиш муддати 2021 йилда тугайди.

Трамп маъмурияти шартномага Хитойни ҳам қўшмоқчи, бу ғоя Пекин томонидан рад этилган. Унинг заҳираси тезлик билан ошаётган бўлса-да, ҳажми бўйича учинчи ўринда бормоқда.

Сизга мақола ёқдими?
15
Йўқ
Фикрлар 1
Сиёсат
Captcha

Ҳеч ким Россияга ишонмаслиги керак

Жавоб бериш