https://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/features/2019/06/05/feature-01
Россиянинг Сурия ҳудуди бўйлаб юришлари аҳоли томонидан совуқ қарши олинмоқда
| Хавфсизлик

Россия ёлғон баҳоналар билан Сурияда тинч фуқароларни қирғин қилишдан тўхтамаяпти

AFP ва Карвонсарой

image

28 май куни Идлиб вилоятида (Сурия) Россия авиазарбалари натижасида ҳаётдан кўз юмган ўғлига мотам тутиб йиғлаётган маҳаллий аҳоли вакилларидан бири, видеолавҳадан олинган кадр. [Файл]

НЬЮ-ЙОРК – Россия террорчиларга қарши кураш баҳонасида Сурияда оммавий қирғин амалиётларини давом эттирмоқда, яқинда унинг ҳаводан берган зарбалари натижасида юзлаб тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлди, юз минглаб одамлар эса қочқинга айланди.

Апрель ойи охиридан бери Россия ва унинг иттифоқчиси Сурия ҳукумат кучлари Идлибда ҳаво ҳужумларини кучайтирган. БМТ маълумотларига кўра, бунинг оқибатида 270 мингдан ортиқ суриялик ўз уйини тарк этишга мажбур бўлган.

Идлибнинг катта қисми асосан Суриядаги «Ал-Қоида» бўлинмасининг собиқ аъзоларидан таркиб топган «Ҳаёт Таҳрир аш-Шом» гуруҳи назоратида бўлиб турибди.

Россия оташкесим тартибига амал қилаётгани ва жанговар операциялар чоғида фақат «террорчиларни» нишонга олаётганини айтмоқда.

image

Россиянинг ҳаво зарбалари натижасида вайрон бўлгани хабар қилинган бино харобалари орасида турган аёл. Идлиб вилоятида исёнчилар назоратида бўлиб турган Кафр-Набал шаҳри, 20 май. [Умар Ҳаж Кадур/AFP]

image

26 май куни Суриянинг Идлиб вилоятида россиялик ҳарбий томонидан тураржой биноси портлатилганидан сўнг бошланган ваҳима ва тўс-тўполон акс этган видеолавҳа кадрларидан бири. [Файл]

Бу даъво жойлардаги маҳаллий аҳоли ва бир қатор халқаро нотижорат ташкилотларининг рад этиб бўлмайдиган далил-исботларига зид келмоқда.

Қароргоҳи Буюк Британияда жойлашган Суриядаги Инсон ҳуқуқлари вазиятини мониторинг қилувчи ташкилотга (SOHR) кўра, Сурия режими ва Россия қуролли кучлари томонидан берилган зарбалар натижасида қарийб 3 миллион суриялик истиқомат қилувчи анклавда биргина 30 апрелнинг ўзида 228 нафар тинч аҳоли вакили, жумладан 67 та ёш бола ҳалок бўлган.

SOHR маълумотларига кўра, бир неча ой аввал Идлибда зўравонликлар бошланганидан бери ҳалок бўлганларнинг умумий сони 950 тага етган.

БМТ инсонпарварлик ташкилоти маълумотларига кўра, сўнгги жанговар ҳаракатлар давомида умумий ҳисобда 24 та тиббий муассаса ва 35 та мактабга зарба берилган.

Душанба куни «Human Rights Watch» ташкилоти Сурия режими ва Россияни «сўнгги ҳафталарда Сурия шимоли-ғарбида тинч аҳолига қарши ноқонуний ҳужумларда халқаро даражада тақиқланган ва бошқа кенг кўламли таъсирга эга қуролларни» қўллашда айблади.

Улар «ҳаводан ташланадиган, қамрови кенг портловчи қуроллар, жумладан бочкали бомбалар билан бир қаторда тақиқланган кассетали қуроллар ва алангаланувчи ўқ-дориларни ишга солишган», деб хабар берган ташкилот.

Ҳужумлар кучайиб бораётганига қарамай, ҳукумат кучлари анклавни тўлиқ қўлга олиш бўйича қарши ҳужум эълон қилмади.

Россия ва исёнчилар тарафдори Туркия сентябрь ойида ўт очишни тўхтатишга келишган эди. Саккиз йилдан бери давом этаётган урушнинг энг оғир гуманитар инқирозни келтириб чиқаришига йўл қўймаслик мақсадида шундай қарорга келинган.

Айрим таҳлилчилар Россияни келишувни бузганликда ва минтақадаги тинч аҳолини ҳимоя қилишга қодир эмасликда айблаганлар.

30 май куни Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан телефон орқали суҳбатлашиб, уни оташкесим битимига амал қилишга чақирган.

Эрдўғон Путинга Сурия инқирозининг сиёсий ечимини излашга эътибор қаратиш учун «оташкесимни зудлик билан жорий этиш кераклигини» айтган, дейилади баёнотда.

У шунингдек, кўплаб одамларнинг ҳалокатига сабаб бўлгаётган, асосан тинч фуқароларга қаратилган Сурия режимининг ҳужумларини тўхтатиш ва Туркия чегаралари томон йўналган қочқинлар «хавфини» бартараф этиш зарурлигини таъкидлаган.

Россиянинг Сурияни ҳимоя қилиш йўлидаги уринишлари

Ўз иттифоқдоши Сурияни халқаро ҳамжамият назоратидан ҳимоя қилишга уринар экан, Россия душанба куни Суриянинг Идлибдаги ҳарбий кампаниясини қораловчи БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюциясига вето қўйди.

AFPнинг маълум қилишича, Россия таклиф этилган ҳужжатни «бир ёқлама» деб атаган.

Резолюция матни зўравонликнинг кучайгани муносабати билан ўтказилган кенгашнинг икки фавқулодда мажлисидан сўнг, Бельгия, Германия ва Кувайт томонидан таклиф этилган эди.

Ўтган ойда Идлиб вилоятидаги кенг қамровли ҳужумлар натижасида гуманитар инқироз юзага келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирувчи бошқа бир баёнот ҳам Россиянинг қаршилигига учраганди.

Хавфсизлик кенгаши баёнотларининг қабул қилиниши учун уларни кенгашнинг барча 15 аъзоси бир овоздан ёқлаши талаб этилади.

Москва таклиф этилган резолюциядаги «ҳамма нарсага» қарши, деб айтган Россия элчисининг ўринбосари Дмитрий Полянский.

Таклиф этилган резолюция матнида «Сурия шимоли-ғарбидаги жанговар ҳаракатларнинг фаоллашуви», жумладан касалхоналар, тиббиёт муассасалари ва мактабларга қарши ҳужумлар юзасидан хавотир билдирилган.

Унда «шимоли-ғарбий Сурияда кенг кўламдаги ҳарбий операция вазиятида юз берадиган эҳтимолий гуманитар фалокат» ҳақида огоҳлантирилган. Ҳужжат матни AFP томонидан ўрганиб чиқилган.

Таклиф этилган чора томонларнинг Россия ва Туркия ўртасида эришилган оташкесим битимига қайтишини кўзда тутади.

Бу Россия томонидан Сурияни ҳимоя қилишга қаратилган ҳаракатларнинг биринчиси эмас.

16 май куни Москва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг (БМТ) янги резолюция лойиҳасини тақдим этган унда Суриядаги кимёвий ҳужум бўйича янги тергов бошланиши олдидан БМТнинг кимёвий қуроллар бўйича назоратчи ташкилотини «сиёсийлашганликда» айблаган. Терговга кўра, Сурия режимианчадан бери кимёвий қуроллар қўллаб келганликда айбланган.

Кимёвий қуролларни тақиқлаш ташкилоти (КҚТТ) ўтган йили кимёвий қуроллардан фойдаланганларни аниқлаш механизмини ишга туширишга келишиб олган эди. Бу чора Россия ва Суриянинг қатъий қаршилигига учраган.

Бошқа раддиялар

Кучли қарши далиллар мавжудлигига қарамай, душанба куни Кремль Идлибда Россия «террорчиларни» нишонга олганини таъкидлади.

«Идлибда кўп сонли террорчи ва жангарилар тўпланган», деб айтган Россия президенти Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков журналистларга.

«Террорчиларнинг ҳужумларига йўл қўйиб бўлмайди», деб қўшимча қилди у. «Бу каби ўт очиш позицияларини бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.»

Россия ва Туркия вазият борасидаги позицияларини мувофиқлаштирмоқдалар, деди у.

Идлибдаги урушнинг тугатилиши учун Туркия маъсул, деган эди Песков ўтган ҳафта. У душанба куни бу сўзларини яна бир бор такрорлаган.

У якшанба (2 июнь) куни АҚШ президенти Дональд Трамп Сурия ва Россияни Идлибни портлатишни бас қилишга чақирганидан сўнг шундай баёнот берган.

«Мен Россия, Сурия ва қисман Эрон Суриянинг Идлиб вилоятини портлатишда давом этаётгани ва ажратмасдан бегуноҳ фуқароларни ўлдираётганини эшитмоқдаман», деб ёзган у Британияга расмий ташриф билан жўнаб кетишидан аввал.

«Дунё бу қирғинни томоша қилмоқда. Мақсад нима, бу сизга нима олиб келади? ТЎХТАНГ!», деди Трамп.

Сизга мақола ёқдими?
51
Йўқ
Фикрлар 12
Сиёсат
Captcha

Чунки Россиянинг ўзи терроризмга ҳомийлик қилади

Жавоб бериш

АҚШ, Туркия ва Европа Суриядаги терроризмнинг асосий манбалари бўлган Россия ва Эронни тийиб қўйиши керак. АҚШ Курдистон ишчи партияси билан ўйнашиши бас қилиб, турклар билан ҳамкорлик бошлаши, уларни Россия ва Эрон билан яккама-якка қолдирмаслиги керак. Ал-Асад ва Путин Эрон ва шиа гуруҳларисиз йўқ бўлиб кетади. Асад ва Путиннинг қонли режалари Сурия халқига жуда қимматга тушиб бўлди (500 мингта қурбон). Бу икковини мусулмонларни қиргани учун ўз вақтида Милошевич ва Каражич билан бўлгани каби, Ҳаага трибунали кутмоқда.

Жавоб бериш

Тугри киляпти РоссиЯ. Бало борми у ерда ахмок узбекларга.

Жавоб бериш

"Россия ҳеч кимни бомбалаётгани йўқ, булар Ғарбнинг фитналари". Ха, жаноб AFP ва Карвонсаройчилар, бу фитна. Сиз хам уша гарбдан ойлик оласиз, тугрими? Ха, бу хам тугри. Фитналарни "купайтиринг", хузрланинг, факат хомкаллалар ва гуламуслар фойдасига ишлайверинг.

Жавоб бериш

Россия террорчи мамлакат

Жавоб бериш

Россия ва АҚШ бўлмаса, Хитой ҳам бўлмайди

Жавоб бериш

Ғарб нашрларининг ёлғонлари буларнинг ҳаммаси

Жавоб бериш

Россия яна геноцидларни бошлади

Жавоб бериш

Россия ҳеч кимни бомбалаётгани йўқ, булар Ғарбнинг фитналари

Жавоб бериш

Россия ўнлаб халқларни геноцид қилишда хизмат кўрсатган. У террор мамлакатидир.

Жавоб бериш

Сен нодон ўзинг террорчисан

Жавоб бериш

Ғоз каби ахмоқ экансан

Жавоб бериш