Карвонсарой
Оммавий ахборот воситалари

Журналистга қилинган туҳмат Россиянинг коррупцияни яшириш учун нималарга қодир эканини кўрсатди

Канат Алтинбаев

Латвияда жойлашган мустақил онлайн нашр – «Медуза»нинг суриштирув журналистикаси билан шуғулланувчи ходими Иван Голунов Москвадаги суд залида. Суд Голуновни икки ойлик уй қамоғига ҳукм қилганди, аммо ҳукумат бу айбловни бекор қилди. (Медуза)

Латвияда жойлашган мустақил онлайн нашр – «Медуза»нинг суриштирув журналистикаси билан шуғулланувчи ходими Иван Голунов Москвадаги суд залида. Суд Голуновни икки ойлик уй қамоғига ҳукм қилганди, аммо ҳукумат бу айбловни бекор қилди. (Медуза)

ОЛМАОТА – Суриштирувчи журналист Иван Голуновнинг наркотик моддалар савдосида айбланиши журналистнинг мамлакатдаги коррупция ҳақида ёзишига тўсқинлик қилиш йўлидаги сиёсий ўйиндир, дейди Марказий Осиёдаги ОАВ вакиллари ва инсон ҳуқуқлари фаоллари.

Қароргоҳи Латвияда жойлашган мустақил онлайн нашр – «Медуза» ишловчи Голунов 6 июнь куни Москвада ноқонуний равишда наркотиклар сақлаш ва сотишга уринишда айбланиб қўлга олинди.

Москва полицияси журналистнинг ўзида ва унинг хонадонида наркотик моддаларни топганлигини даъво қилмоқда.

Голуновнинг сўзларига кўра, полиция ходимларининг ўзи унга наркотик моддаларни ташлаб қўйишган ва уни икки ойлик уй қамоғига ҳукм қилишган. Суд ҳукми натижасида унга 20 йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин эди.

Аммо, унинг ҳибсга олиниши халқаро миқёсдаги норозиликларни келтириб чиқариши ортидан 11 июнь куни Россия ички ишлар вазири Владимир Колоколцев кутилмаганда далиллар етарли эмаслиги айтиб ишни ёпишини эълон қилди.

Голунов пул ювиш амалиёти ва ҳукумат расмийлари билан уюшган жиноий гуруҳлар ўртасидаги алоқалар, жумладан сиёсий таъсирга эга бизнесдаги коррупция бўйича суриштирув ишларини олиб бораётган эди, деб хабар берган Журналистларни химоя қилиш қўмитаси (CPJ).

Дунё ҳамжамиятининг босими

Голуновга қарши жиноий ишнинг тўхтатилгани унга қарши айбловларнинг сохта эканлигини англатади, деди айни дамда Европада истиқомат қилувчи тожикистонлик журналист Хайрулло Мирсаидов.

Унинг таъкидлашича, Россия ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари «Медуза» журналистини мамлакат сиёсий тизимидаги коррупцияни фош этувчи мақолалари учун ҳибсга олган.

«Шундай бўлса-да, Россия ҳукумати жиноий ишга нисбатан бундай реакцияни кутмаган эди. Полиция Голуновни худди бошқалар каби қамаб қўя олади, деб ўйлаган», деди Мирсаидов интервью чоғида.

Голуновнинг қўлга олинишига қарши дунё бўйлаб норозиликлар, уни қўллаб-қувватловчиларнинг Москвадаги режали намойишлари ва Россия президенти Владимир Путин иштирокидаги жонли эфирнинг узилиш хавфи ҳукуматни бу ишни қайта кўриб чиқишга мажбур қилган.

Путиннинг йиллик савол-жавоб тарзидаги жонли эфири пайшанбага (20 июнь) режалаштирилган, унда у мамлакат бўйлаб турли саволлар жавоб беради.

«Шу билан расмийлар Путинга эфир давомида ноқулай саволлар берилишининг олдини олдилар. Путиннинг машҳурлик рейтинги шусиз ҳам паст», деб қўшимча қилди Мирсаидов.

12 июнь куни Москвада Голуновнинг ҳибсга олинишига жавобгар расмий шахсларга қарши жазо чоралари кўрилишини талаб қилувчи намойиш бўлиб ўтди.

Намойишда полиция ходимлари 400 дан ортиқ одамни қўлга олган, деб хабар беради AFP нашри.

Яна бир сохталаштирилган жиноий иш

Инсон ҳуқуқларини ташкилотларига кўра, Голуновнинг қамоққа олиниши ва кейинги тергов ишларида бир қатор қонунбузарликларга йўл қўйилган ва унга нисбатан очилган иш сохталаштирилган.

Россия ҳуқуқни муҳофаза қилш идоралари тез-тез сохталаштирилган далиллар асосида айбловлар қўйишади, деб ёзган ўз Twitter саҳифасида Халқаро ва хавфсизлик муносбатлар Германия институти ходими Фабиан Буркхардт.

«#Россия полицияси тарафидан таҳсинга лойиқ иш. Бу ҳолат полиция ходимларининг 228-моддага кўра жиноий иш очиш учун «етарлича» наркотик моддаларни мусодара қилишини кўрсатади», деб ёзган у Twitter саҳифасида яқинда ўтказилган тадқиқотни назарда тутиб.

Россия сиёсий жиҳатдан номақбул деб топилган мустақил журналистларни таъқиб қилиши тарихда кўп кузатилган, деди CPJ ходимаси Гулноза Саид.

«Суриштирув журналистикаси ижтимоий хизмат ўрнига жиноят деб қабул қилинади», деб ёзган у ўзининг Facebook саҳифасида.

Россияда сўз эркинлиги аввалгидан ҳам кучлироқ чекланмоқда. «Чегара билмас мухбирлар» ташкилоти томонидан тақдим этилган 2019 йилги «Жаҳон матбуот эркинлиги индекси»да Россия 180 та давлат ичида 149 ўринни эгаллаган.

Журналистлар учун огоҳлантириш

Голуновнинг ҳибсга олиниши унинг ўз фаолияти учун таъқибга учрашидан бошқа нарса эмас, дейди Марказий Осиёлик ҳуқуқбонлар ва журналистлар.

«Профессионал суриштирувчи журналистнинг синтетик гиёҳванд модда ишлаб чиқариш ва сотиш билан шуғулланганига ишониш қийин», деди Қирғизистон журналистлари мустақил уюшмаси раҳбари Азамат Касибеков интервьюда. «Бу ҳолат ҳуқуқ-тартибот ходимларига томонидан уюштирилганига ишониш эса анча осон.»

«Медуза»га кўра, Голунов бунгача ҳам мунтазам равишда таҳдидларга учраб келаётган, деди у.

«Коррупция бўйича тергов қилаётган журналистнинг қўлга олиниши барча журналистлар учун хавфли. Будай ҳолатлар сўз эркинлигининг чекланиши ва бутун профессионал ҳамжамиятга қарши босим сифатида кўрилиши керак», деди Касибеков.

«Коррупциявий схемаларни фош қилиш оғир ва хавфли, деди ўзи ҳам суриштирувчи журналист бўлган Касибеков.

«Коррупциячилар журналист ва унинг суриштирувини тўхтатиш учун ҳеч нарсадан тоймайдилар», деди у.

Россия куч тузилмаларининг «арзон» инсценировкаси

Голуновни жиноий таъқиб қилиш, шунга ўхшаш бошқа ишлар сингари журналистни қўрқитиб қўйиш мақсадида амалга оширилган, дейди Олмаотада жойлашган «Ҳуқуқий ОАВ маркази» нодавлат ташкилоти раҳбари Диана Окремова.

Шунга қарамай, бундай чора глобал танқидларга қарши тура олмайди, деди у.

«Россия ҳуқуқ-тартибот органларининг қўполлигидан ҳайратдаман. Журналистга наркотиклар ташлаб қўйиш арзон ва ишончсиз саҳна кўринишига ўхшайди», деди Окремова.

Тажрибали ва нуфузли суриштирувчи журналист ўз обрўъини хавф остига қўйиб, наркотик сотиши мантиққа тўғри келмайди, деб қўшимча қилди у.

Унинг сўзларига кўра, Россия ҳукуматидагилар қозоғистонлик ҳамкасбларига ёмон ўрнак бўлмоқда.

«Россия ҳукумати ўзини журналистик фаолият соҳасини назорат қилиш ваколатига эга деб ҳисоблайди. Бу парадигма, афсуски Қозоғистондаги воқеликка ҳам таъсир кўрсатмоқда», деди Окремова.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 5

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Шафқатсиз Путин режими.

Жавоб бериш

Россияда доим номақбул одамларга наркотик ташлаб келинган.

Жавоб бериш

Facebookда мени нега блокладингиз??? Сизга тегишли ахлат ОАВ юзи билан ўзига муносиб субстанцияга ботгани ёқмайдими? )))

Жавоб бериш

Россияда олдин сўз эркинлигини таъминлаб олишсин :)))

Жавоб бериш

Аммо энди Россия "Голунов"ларни қамоққа олиб ўтирмайди. "Қотил талончи" тарафидан ўлдрилиб кетилади холос. Худди ҳозирда демократик ҳуқуқларини талаб қилувчи ва ёки жамиятга ҳар қандай таъсири сезилган мусулмонларнинг ўлдирилиб кетаётганлиги сингари.

Жавоб бериш