Ўтган ҳафтанинг пайшанба куни Ҳормуз бўғозида ҳужумга учраган икки танкер якшанба (16 июнь) куни Бирлашган Араб Амирликлари соҳилларига етиб келди.
Эронга тегишли патруль кемаси танкерларнинг биридан «портламай қолган минани» олиб чиққани акс этган видеотасвир жума куни АҚШ ҳарбийлари томонидан эълон қилинган.
13 июнь куни Уммон кўрфазида Норвегиянинг «Фронт Альтаир» кемаси билан бирга ҳужумга учраган Японларга қарашли «Кокука Карейжес» осон алангаланувчи метанол ташиётган эди. Бу мазкур стратегик денгиз йўлида шу ойда амалга оширилган иккинчи ҳужум бўлди.
Эрон шунингдек, 12 май куни БАА ҳудудий сувларидаги 4 та нефть танкерига уюштирилган ҳужумларда ҳам айбланган.
АҚШ бўғознинг ҳаракатланиш учун очиқ қолишини таъминлайди, деб баёнот берган АҚШ Давлат котиби Майк Помпео якшанба куни.
«Биз бутун бўғоз бўйлаб кемаларнинг эркин ҳаракатланишини кафолатмоқчимиз», деди у. «Биз Эронни бундан ҳаракатлардан тиядиган чоралар қўллашни давом эттирамиз. Эронликлар буни аниқ тушуниб олишлари керак.»
«Бу ерда нима юз бергани очиқ-равшан», дея давом этди у. «Бу Эрон ислом республикасининг тижорий кемаларга, кемаларнинг эркин ҳаракатига қаратилган ҳужуми эди ва бўғоз бўйлаб юк ташишни издан чиқаришга қаратилгани аниқ.»
АҚШ президенти Дональд Трамп мазкур операцияда Эронга хос белгилар яққол эканини айтган.
Буюк Британия ташқи ишлар вазири Жереми Хант ҳужум учун масъулият Эрон зиммасида, деган хулосага келганини маълум қилган.
«Сўнгги ҳужумлар Эроннинг вазиятни беқарорлаштириш бўйича хатти-ҳаракатларига мос келади ва минтақа учун жиддий таҳдиддир, дейилади Хантнинг баёнотида.
Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида пайшанба кунги ҳужумлар билан боғлиқ масъулият Эрон ислом инқилоби қўриқчилари зиммасига юкланган.
Бошқа ҳеч қайси давлат ёки нодавлат тузилма бу каби ҳужум учун жавобгар бўла олмас эди, дейилади Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.
«Эроннинг Хизбуллох орқали Ливандаги вазиятни беқарорлаштиришга қаратилган фаолиятини, ёки Ямандан Саудия Арабистони ва Форс кўрфазига ракеталар учираётганини қандай тўхтатишини кўрайлик. Бу узоқ муддатли чора», деди Хант.
Эрон режими, шунингдек Афғонистон ва Покистонда ҳам ўзининг ғаразли фаолиятини олиб бормоқда.
Ишончли далиллар
Айрим иттифоқчилар хулоса чиқаришдан олдин кўпроқ далилларга эҳтиёжи борлигини айтган.
«Булар шунчаки унут бўлишини истайдиган мамлакатлар борлиги тан оламан», деб айтган Помпео.
У «АҚШ далилларни тақдим этиш асносида барча давлатлар асосий фактларни қабул қилибгина қолмай, бу иш бутун дунё учун муҳим эканлигини тушуниб етишига» ишонч билдирди.
Эроннинг ушбу воқеага алоқадорлигини тасдиқловчи далиллар жуда кучли ва ишончли», деб айтган АҚШ Вакиллар палатасининг разведка қўмитаси раиси ва Трампнинг асосий танқидчиларидан бўлган Адам Шифф.
«Эроннинг кема бортига мина жойлашга уриниши ўта омадсиз бўлди, деган фикрдаман», деди у.
«У портламади, уни бориб қайтариб олишга тўғри келди. Мана шу муваффақиятсиз операцияни деб бир нечта эронлик каллалар кетганини тасаввур қиламан», деди у.
БМТ бош котиби Антанио Гутерриш мустақил тергов ўтказилишига чақирди.
«Ҳақиқатни ва жавобгарликларга ойдинлик киритилганини билиш жуда муҳим», деди у журналистларга БМТнинг Нью-Йоркдаги бош қароргоҳида.
Эрон ҳукумати бу айбловларни «асоссиз» ҳамда «фактга асосланмаган ва ноаниқ далиллар» дея рад этган.
Душанба (17 июнь) куни Теҳрон дунё давлатлари билан эришилган ядровий шартномага зид равишда уран захиралари лимитини оширишини эълон қилган.
Нефть назорат пункти
Ўтган ҳафтадаги ҳужум Ҳормуз бўғозининг жануби-шарқида содир этилган эди. Бу ҳудуд қазилмаларга бой Яқин Шарқни дунё бозори билан боғлайди. Дунё нефть оқимининг деярли 15 фоизи мана шу назорат нуқтасидан ўтади.
Ўтмишда Эрон Қўшма Штатлар томонидан олиб бориладиган ҳар қандай ҳужумга юқори аксилчора сифатида нисбатан кучсиз технология билан бу бўғозни ёпиб қўйиши ҳақида такрор огоҳлантирган эди.
Бу Ҳинд океани ва дунё экспорт йўлларига ўтувчи Форс ва Уммон кўрфази ўртасидаги нефть ташувчи танкерлар ҳаракатини тўхтатиши мумкин.
«Агар душман адовати кучайса, биз шундай қила оламиз», деб айтган эди Эрон қуролли кучлар штаб бошлиғи Муҳаммад Багерий апрель ойида ISNA агентлигига.
Йўлларнинг ёпилиши дунё нефть таъминотига жиддий таъсир қилади ва геосиёсий низо натижасида нефть нархи ошади.
Ҳаракатга тайёр
«Қўшма Штатлар ва унинг минтақадаги ҳамкорлари ўзи ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун барча зарур чораларни кўради», дейилган эди АҚШ Марказий қўмондонликнинг (CENTCOM) 13 июнь баёнотида.
Эрон томонидан дея гумон қилинган ҳужумлар «халқаро ҳаракатланиш ва савдо эркинлигига очиқ таҳдиддир», деди у.
«Қўшма Штатлар ва халқаро ҳамжамият ўз манфаатлари, жумладан кемаларнинг эркин ҳаракатланишини ҳам ҳимоя қилишга тайёр», деб қўшимча қилган CENTCOM.
Ўтган ойда АҚШ армияси бу ҳудудга транспорт воситалари, айримлари ҳам сувда, ҳам қуруқликда ҳаракат қиладиган машиналар ва «Патриот» ракета батареяси юкланган ҳарбий жанговар кемани юборди. Бундан сал аввалроқ Эрон томонидан «муқаррар» таҳдид мавжудлиги сабабли авиаташувчи жанговар кемани йўналтирган эди.
Ўтган ой охирида АҚШ Америка қўшинларига нисбатан «доимий хавф» мавжудлигини айтиб, Яқин Шарқда қўшимча 1500 нафар аскар жойлаштирилиши ҳақида эълон қилар экан, Пентагон Эроннинг «олий даражали» раҳбариятини тилга олган.
АҚШнинг ҳарбий ҳозирлиги разведка учоқлари ва 12 та қирувчи самолётдан иборат эскадра томонидан қўллаб-қувватланган.
Эрон ҳудудига бостириб кириш учун ўйлаб топилган уйдирма
Жавоб беришФикрлар 3
Катта эҳтимол билан, Эроннинг ортида Россия турибди
Жавоб беришАмерикослар ҳар доимгидек Россияга қарши
Жавоб беришФикрлар 3