Карвонсарой
Иқтисодиёт

Жаҳон банки иқтисодий ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш учун Ўзбекистонга 500 млн. доллар ажратади

Жаҳон банки

Жаҳон банки дастури Ўзбекистон ҳукуматининг савдо ва инвестициялар ҳажмини ошириш ва молиявий сектор самарадорлигини кучайтириш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди. Самарқанд вилоятида олмани қайта ишлаш билан машғул бўлган ўзбек ишчилари, санасиз сурат. (Жаҳон банки)

Жаҳон банки дастури Ўзбекистон ҳукуматининг савдо ва инвестициялар ҳажмини ошириш ва молиявий сектор самарадорлигини кучайтириш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди. Самарқанд вилоятида олмани қайта ишлаш билан машғул бўлган ўзбек ишчилари, санасиз сурат. (Жаҳон банки)

ВАШИНГТОН, КО – Ўзбекистондаги иқтисодий ўзгаришлар ва барча фуқароларни иш билан таъминлаш ҳамда фаровонлигини оширишга йўналтирилган бозор ислоҳотлари Жаҳон банкининг Тараққиёт сиёсатини қўллаб-қувватлаш операцияси доирасида ажратиладиган 500 млн. долларлик (4,3 триллион сўм) кредити орқали қўллаб-қувватланади.

14 июнь куни Жаҳон банки ушбу кредитни ажратишни маъқуллади.

Тараққиёт сиёсатини қўллаб-қувватлаш операцияси Ўзбекистоннинг иқтисодий ислоҳотларини қўллаб-қувватлашга, хусусий секторнинг ўсиши ва иш ўринларини ошириш учун иқтисодиётни қайта йўналтиришга ёрдам беради, дейилади Жаҳон банки баёнотида.

Тараққиёт сиёсатини қўллаб-қувватлаш операцияси Ўзбекистоннинг 2017-2021 йиллар учун мўлжалланган тараққиёт стратегиясига таяниб, ҳукуматга икки муҳим соҳада ислоҳотларни амалга оширишга кўмаклашади, булар – бозорлар ва хусусий секторнинг иқтисодиётдаги ролини ошириш ҳамда ижтимоий интеграцияни мустаҳкамлаш.

Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё бўйича вице-президенти Сирил Муллер 27 февраль куни Тошкентда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашди. 26-27 февраль кунлари Ўзбекистонга ташрифи чоғида Муллер Жаҳон банкининг мамлакатдаги ислоҳотларга кўмаклашишда давом этишини яна бир карра тасдиқлади. (Ўзбекистон президентининг матбуот хизмати)

Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё бўйича вице-президенти Сирил Муллер 27 февраль куни Тошкентда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашди. 26-27 февраль кунлари Ўзбекистонга ташрифи чоғида Муллер Жаҳон банкининг мамлакатдаги ислоҳотларга кўмаклашишда давом этишини яна бир карра тасдиқлади. (Ўзбекистон президентининг матбуот хизмати)

«Ўзбекистонда мамлакат фуқаролари ва халқаро ҳамжмият томонидан фаол қўллаб-қувватланаётган кенг кўламли ислоҳотлар давом этмоқда», деб қайд этган Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Хидеки Мори.

Тараққиёт сиёсатини қўллаб-қувватлаш операцияси ислоҳотлар норматив ўзгаришлардан мураккаброқ институционал ислоҳотларга қаратилаётган бир вақтда қўшимча кўмак билан таъминлайди. Бу ислоҳотлар хусусий сектор улушини ошириш, иш ўринлари яратилишини янада кучайтириш ва заиф аҳоли қатламларининг ижтимоий интеграцияси таъминлаш учун зарур.

Жаҳон банкининг бутун мамлакат бўйлаб 4 мингдан ортиқ уй хўжаликлари иштирокида ўтказилган «Ўзбекистон фуқароларини тинглаб» номли ижтимоий сўровидан маълум бўлишича, сўралганларнинг 96 фоизи мамлакат келажагини некбинлик билан баҳолайди.

Тараққиёт сиёсатини қўллаб-қувватлаш бўйича жорий операция 2018 йилдаги дастлабки операциянинг давоми бўлиб, Ўзбекистон ҳукумати 2017 йилда бошлаган ислоҳотларни чуқурлаштириш ва қўллаб-қувватлашни назарда тутади.

Мақсад, ҳукуматнинг савдо ва инвестицияларни ошириш, молия секторининг самарадорлигини кучайтириш ва мамлакатнинг иқтисодий ўтиш шароитида муҳим бўлган институционал ўзгаришларни амалга оширишга оид саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашдир.

Тараққиёт сиёсатини қўллаб-қувватлаш бўйича операция шунингдек, иқтисодиётдаги расмий иш ўринларини кўпайтириш, касбий малакани ошириш, ижтимоий ҳимоя тизимини яхшилаш, давлат бюджетини шакллантиришда фуқароларнинг иштирокини кенгайтиришга қаратилган ислоҳотларни амалга оширишда ҳукуматга ижтимоий интеграцияни таъминлашда кўмаклашади.

Ўтган 2 йил ичидаги сезиларли ислоҳотлар

Сўнгги 24 ой давомида Ўзбекистон ўз иқтисодиётини ислоҳ қилиш борасида муҳим қадамларни қўйди.

Валютани либераллаштириш ҳамда савдо ва назорат тўсиқларини олиб ташлаш бўйича дастлабки ислоҳотлар тўлқини ортидан, кейинги ойлардаги ислоҳотлар регулятив ва солиқ юкини янада камайтириш, Ўзбекистонга ташриф буюрадиган хорижий фуқаролар учун виза ва рўйхатдан ўтиш талабларини енгиллаштириш ва давлатнинг иқтисодиётга таъсирини камайтиришга қаратилди.

Бир вақтнинг ўзида, ислоҳотлар инсон капитали, меҳнат бозорини ислоҳ қилиш ва ижтимоий хавфсизлик тармоқларини кучайтиришга қаратилди.

Жаҳон Банки таҳлилий ва маслаҳат бўйича комплекс дастурни тақдим этиш билан бир қаторда, Ўзбекистонни умумий қиймати 3,6 млрд. АҚШ долларига (30,7 триллион сўм) тенг 22 та лойиҳа орқали қўллаб-қувватлайди.

Бу саъй-ҳаракатлар иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, қишлоқ-хўжалигини ривожлантириш ва сув ресурсларини бошқариш, энергетика, транспорт, соғлиқни сақлаш, таълим, урбанизация, шунингдек, сув таъминоти ва санитария хизматларини яхшилаш орқали мамлакатнинг иқтисодий ўсишига ҳисса қўшади.

Мамлакат фуқароларининг турмуш шароитларини яхшилаш экстремизм таъсирини камайтиришга ёрдам беради.

Ўзбекистон тараққиётни қўллаб-қувватлаш ва фуқаролар учун имкониятлар яратиш бўйича муҳим иқтисодий ислоҳотларни жорий этишда муваффақиятга эришмоқда, деди Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё бўйича вице-президенти Сирил Муллер 26-27 февраль кунлари Ўзбекистонга қилган ташрифи чоғида.

«Кенг кўламли иқтисодий ислоҳотлар шаффофлик ва ҳисобдорликни рағбатлантиришга кўмаклашиб, фуқароларга кўрсатиладиган давлат хизматларини яхшилашга хизмат қилади», деди Мюллер.

«Банк, молия ва энергетика секторларидаги бизнес муҳитини яхшилаш, ердан фойдаланиш ва қишлоқ хўжалигидаги, айниқса, соғлиқни сақлаш ҳамда таълим соҳаларидаги давомли ислоҳотлар хусусий секторга инвестицияларни кучайтириш, ёшлар учун янги иш ўринлари яратиш ва давлатнинг барқарор иқтисодий ўсишига кўмаклашади», деди у.

(Жаҳон банки гуруҳи http://www.worldbank.org/terms манзилида кўрсатилган шартлар асосида ушбу материалдан фойдаланишга ижозат беради.)

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 2

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Раҳмат. яхши, фоизи ҳам кам, ахир бу фақат шилишни биладиган Россия эмаску. Бундай кредитлар учун қанча мамлакатлар навбатда турибди. Асосийси уларни ақл билан сарфлаш, даромад олиш, қарзни қайтариш, қолганини эса сақлаб қўйиш.

Жавоб бериш

Баландпарвоз сафсата!!! Ўзбекистон халқини навбатдаги қарз мажбуриятлари билан «табриклайман». Бу аҳолига кўрсатиладиган ҳар қандай коммунал хизматлар (табиий газ, электр энергияси, иссиқлик энергияси ва яна нималардир) тарифларининг навбатдаги қимматлашувига олиб келади. Натижада, алоҳида, имтиёзларга эга кичик бир тоифа ҳаёт сифатининг кўтарилиши ҳисобига, оддий фуқароларининг турмуш даражаси янада пасаяди ... Супер-глобализаторлар, ўзлари билиб ёки билмаган ҳолда Ўзбекистонни қарз ботқоғи томон етакламоқдалар, у ердан ҳали ҳеч ким омон чиқмаган... Барчамизга бошимиз узра мусаффо осмон сақланиб қолишини тилайман...

Жавоб бериш