Карвонсарой
Бизнес

Инвестициялар ҳажми ортиши фонида АҚШ савдо миссияси Тошкентга ташриф буюрди

Максим Енисеев

Американинг «Wendy's» тезкор овқатланиш ресторанлари тармоғи 18 июнь куни Тошкентда ўзининг дастлабки 2 та шахобчасини ишга туширди. (Максим Енисеев)

Американинг «Wendy's» тезкор овқатланиш ресторанлари тармоғи 18 июнь куни Тошкентда ўзининг дастлабки 2 та шахобчасини ишга туширди. (Максим Енисеев)

ТОШКЕНТ – Марказий Осиё мамлакатига нисбатан ортиб бораётган қизиқиш фонида шу ой АҚШ савдо вазирлиги ўзининг илк сертификатланган савдо миссиясини Ўзбекистонга юборди.

«Procter Gamble», «General Electric», «Caterpillar», «John Deere» каби йирик Америка компаниялари вакилларини ўз ичига олган савдо миссияси 18 июнь куни Тошкентга ташриф буюрган.

АҚШ савдо вазири Уилбур Росс ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ўтган йилнинг октябрь ойида Тошкентда ушбу миссияни ташкил этишга келишиб олган эдилар.

Алоқаларни қидириш ва устуворликларни белгилаш

Савдо миссияси ўз ташрифи асносида Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов, энергетика, транспорт ва соғлиқни сақлаш вазирлари, Ўзбекистон ишбилармон доиралари вакиллари билан учрашган.

АҚШ савдо миссияси вакиллари 18 июнь куни Тошкентда Ўзбекистон делегацияси билан учрашди. (АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси)

АҚШ савдо миссияси вакиллари 18 июнь куни Тошкентда Ўзбекистон делегацияси билан учрашди. (АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси)

18 июнь куни «Wendy's» тармоғининг Тошкентда шахобчасига ташриф буюрган ўзбекистонликлар. (Максим Енисеев)

18 июнь куни «Wendy's» тармоғининг Тошкентда шахобчасига ташриф буюрган ўзбекистонликлар. (Максим Енисеев)

Ўзбекистон томони мамлакатнинг сармоявий салоҳияти тақдимотини ўтказди, томонлар потенциал лойиҳалар ва ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар.

Учрашув чоғида АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Даниел Розенблюм Ўзбекистон бозорининг салоҳиятига эътибор қаратаётган Америка компанияларининг сони ошиб бораётганини таъкидлади.

Қўшма Штатлар Ўзбекистон ва америкалик ишбилармонлар орасида чуқур ва кенг кўламли алоқаларни рағбатлантиради, деди у.

Америка Қўшма Штатлари Ўзбекистоннинг стратегик ҳамкоридир, деди Умурзоқов Розенблюм билан биргаликда ўтказилган брифингда.

Энергетика, кимё ва нефть-кимё, тоғ-кон саноати, қурилиш материаллари, енгил саноат, қишлоқ хўжалиги ва логистика соҳалари Ўзбекистон – АҚШ ҳамкорлигининг устувор йўналишлари ҳисобланади, деб айтган Умрзоқов вазирлик матбуот хизматига хабарига кўра.

Учрашув якунида томонлар АҚШ инвестициялари ва Ўзбекистонда бизнес юритиш учун савдо шерикларини жалб қилишда яқиндан ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар.

Бошқа мамлакатлар билан савдо-сотиқни кенгайтириш – экстремизм чақириғига қарши курашга ёрдам берадиган умумий тараққиёт ва фикр алмашиш йўлидир.

АҚШнинг кучайиб бораётган қизиқиши

2017 йилда Ўзбекистон бир қатор иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишни бошлаганидан бери, Американинг йирик компаниялари ўзбек бозорига қизиқиш билдирмоқда.

Ўзбекистон Марказий банки маълумотига кўра, 2018 йилнинг дастлабки тўрт ойида киритилган хорижий инвестицияларнинг 28 фоизи АҚШ ҳиссасига тўғри келган. Хитой инвестициялари умумий ҳажмнинг 10 фоизини, Россия инвестициялари эса 6 фоизни ташкил этган.

2019 йил учун статистик маълумотлар ҳали эълон қилинмаган.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва АҚШ президенти Дональд Трамп 2018 йил май ойида Вашингтонда бўлиб ўтган тарихий учрашувда умумий қиймати 4,8 миллиард долларга (41,1 триллион сўм) тенг шартномаларни имзолаган эдилар. Бироқ, ўзаро савдо айланмаси ҳажми кичиклигича қолмоқда, бу эса Ўзбекистонда АҚШ компанияларига ўсиш учун имконият яратади.

2018 йилда АҚШнинг Ўзбекистон экспортидаги улуши атиги 0,1% фоизни ташкил этган бўлса, Ўзбекистон импортида Америка маҳсулот ва хизматлари 2,3 фоизга тенг бўлган.

«Ўзбекистонга келаётган америкалик ишбилармонларнинг хавотирларини тушунса бўлади», дейди тошкентлик иқтисодчи Шукурулло Мавлонов.

«Бир томондан, Ўзбекистон 33 миллион кишилик бозор бўлиб, унда бутун дунёда тарқалган маҳсулот ва хизматлар деярли йўқ», деди у.

«Бошқа томондан, Ўзбекистонда узоқ йиллар давомида валюта конвертацияси, даромадларни чиқариш ва хусусий мулкни ҳимоя қилиш билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлган», деди Мавлонов.

«Инвесторлар ислоҳотларнинг боришини кузатмоқдалар ва уларнинг Савдо миссияси таркибидаги ташрифи қизиқишларни аниқ лойиҳаларга айлантириш вақти келганидан даракдир», деди у.

Етакчи АҚШ компаниялари Ўзбекистон бозорига киришда давом этмоқда

АҚШнинг ўзбек бозорига қизиқиши тобора ортиб бораётганининг белгиси ўлароқ, Американинг «Wendy's» тезкор овқатланиш ресторанлари тармоғи 18 октябр куни Ўзбекистондаги дастлабки иккита савдо нуқтасининг очилиш маросимини ўтказди.

«Wendy's» 2018 йилда Ўзбекистонда «KFC» ва «Baskin-Robbins»дан кейин очилган учинчи Америка ресторанлари тармоғидир. Яқин кунларда «Dunkin Donuts» ҳам Ўзбекистонда ўз шахобчасини очиши кутилмоқда.

Ўзбекистонликлар бургерларни татиб кўришди. Ресторанлар тармоғи дунё бўйлаб 6700 дан ортиқ савдо нуқталарига эга.

«Ўзбекистон «Wendy’s» бренди учун улкан салоҳиятга эга динамик бозор ҳисобланади», деди компаниянинг Ўзбекистондаги ижрочи директори Самсон Пхакадзе Тошкентдаги очилиш маросимида.

«Маҳаллий ҳамкорларимиз билан бирга, биз таклиф қилаётган меню кенг танлов ва сифатли таомларни истовчи ўзбек мижозларига маъқул келишига ишонамиз», деди у.

«Бутун дунёда кенг тарқалган маҳсулотлар Ўзбекистонга кириб келаётганидан мамнунман», дейди «Wendy's»нинг Тошкентдаги илк мижозларидан бири Марат Абдулхаликов.

«Бизда АҚШ ёки бошқа мамлакатларнинг жаҳонга машҳур брендлари ўз ресторанларини очар экан, биз энди у қадар ёпиқ мамлакат эмаслигимизни ва чинакам ўзгаришлар юз бераётганини сезиш мумкин», дейди у.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 3

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Ок

Жавоб бериш

Яна америкаликларми! ахлат учун уларга пул тўлашни қачон тўхтамиз? Аввал GM, энди эса фаст-фуд

Жавоб бериш

GM билан фаст-фуд. Умуман олганда, гамбургерлар бизнинг минтақамизга тўғри келмайди. Ҳар қандай бургердан кўра, донер кабобни афзал кўраман. Қандайдир тушунарсиз қийма эмас, балки гўшт борлиги кўриниб туради

Жавоб бериш