Карвонсарой
Сиёсат

Кремлпараст телебошловчининг Қозоғистонга ҳужум қилиш ҳақидаги таклифи фуқароларни ғазабга солди

Канат Алтинбаев

25 июнь куни «Россия-1» телеканалида эфирга узатилган «Владимир Соловьёв билан оқшом» кўрсатувида мутахассислар Россияга қарши уюштирилиши мумкин бўлган биологик ҳужум хавфи ҳақида суҳбатлашдилар. Суратда кўрсатувдан олинган кадр.

25 июнь куни «Россия-1» телеканалида эфирга узатилган «Владимир Соловьёв билан оқшом» кўрсатувида мутахассислар Россияга қарши уюштирилиши мумкин бўлган биологик ҳужум хавфи ҳақида суҳбатлашдилар. Суратда кўрсатувдан олинган кадр.

ОЛМАОТА – Кремлпараст журналистнинг Олмаотадаги лабораторияни портлатиш ҳақидаги таклифи қозоғистонликларнинг ғазабини қўзғади.

Россиялик тележурналист Владимир Соловьёвнинг 25 июнь куни «Россия-1» давлат телеканали эфирида узатилган «Владимир Соловьёв билан оқшом» кўрсатувида таҳлилчилар геосиёсат, қудратли давлатларнинг тўқнашуви ва микробиология соҳасидаги ҳарбий ишланмаларни муҳокама қилганлар.

Муҳокама вақтида Россия давлат Думаси депутати Геннадий Онишченко томошабинларга Олмаотадаги янги лаборатория америкаликларга тегишли экани ва у ерда «деярли барча машҳур вирус ва микроблар» билан иш олиб борилаётганини айтиб нотўғри ахборот берган.

Аслида эса Олмаотадаги марказий референс-лабораторияси Карантин ва зооноз касалликлар бўйича Қозоғистон илмий марказига тегишли бўлиб, мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигининг шўъба ташкилоти ҳисобланади.

Европалик мутахассислар ўтган йил октябрь ойида Олмаотадаги марказий референс-лабораториясида қозоғистонлик йўриқчиларга биологик муҳофаза ва биохавфсизлик асосларидан сабоқ бермоқдалар. (Project 53 сайти)

Европалик мутахассислар ўтган йил октябрь ойида Олмаотадаги марказий референс-лабораториясида қозоғистонлик йўриқчиларга биологик муҳофаза ва биохавфсизлик асосларидан сабоқ бермоқдалар. (Project 53 сайти)

Европалик мутахассислар ўтган йил октябрь ойида Олмаотадаги марказий референс-лабораториясида қозоғистонлик йўриқчиларга биологик муҳофаза ва биохавфсизлик асосларидан сабоқ бермоқдалар. (Project 53 сайти)

Европалик мутахассислар ўтган йил октябрь ойида Олмаотадаги марказий референс-лабораториясида қозоғистонлик йўриқчиларга биологик муҳофаза ва биохавфсизлик асосларидан сабоқ бермоқдалар. (Project 53 сайти)

АҚШ ҳукумати ушбу лаборатория қурилишини молиялаштирган. Лаборатория замонавий ва хавфсиз технологиялар ёрдамида юқумли касалликлар ташхиси билан шуғулланади.

Лаборатория мутахассислари Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилган таълим лойиҳалари доирасида Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Таълим ва фан вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг илмий ходимларига биологик хавфсизлик бўйича семинар ва тренинглар ўтадилар.

Бироқ, Соловьёв бу лабораториянинг Россияга хавф туғдириши мумкинлиги айтиб ва «муаммони ҳал қилиш учун» радикал таклиф билан чиққан.

«Портлатиб юборсак-чи? Лаборатория қаердалигини биламиз. Шундоқ олиб, портлатиб юборсак», деди у превентив ҳужумни назарда тутиб.

Онишченко Олмаотада миллионлаб одам яшашини ва лаборатория шаҳар марказида жойлашганини айтиб, таклифга эътироз билдирган.

«Бунинг учун юқори аниқликда нишонга олувчи махсус қуроллар ҳам бор», деди Соловьёв.

«Ёқимсиз агрессор»

Соловьёвнинг Қозоғистон ҳудудига йўналтирилган «зарба» бериш ҳақидаги таклифини Олмаотадаги Nur.kz янгиликлар сайти ёзиб чиқди. Қозоғистонлик муштарийлар россиялик телебошловчининг ёндашувидан ғазабга тушиб, мақола остида уни танқид қилганлар.

«Россия ташвиқотини террорчилик фаолияти деб тан олиш вақти келди», дейди ўқувчилардан бири.

«Шоумен Кремлдан мўмай пул ишлаш учун ҳамма нарсага тайёр», деди яна бир киши.

Бу кремлпараст телебошловчининг Қозоғистонни биринчи бор танқид қилиши эмас.

2018 йил апрель ойида Қозоғистон БМТ хавфсизлик кенгашида овоз беришдан бош тортди, ўшанда Россия Суриядаги коалиция ҳаво зарбаларини қораловчи ўз резолюцияси лойиҳасини таклиф қилганди. Бу ҳаво зарбалари Сурия президенти Башар Асаднинг бир неча кун аввал кимёвий қурол ишлатганига жавобан амалга оширилган эди.

Ўшанда Соловьёв ўз дастурида икки давлат ўртасидаги муносабатлар муаммосига тўхталиб ўтган эди.

«Қозоғистон билан муносабатларимизда нимадандир бехабар қолдикми? Орамиздан қора мушук ўтдими? Ёки кейинги «майдан» (Украинадаги Кремлга қарши намойишлар) Қозоғистонга йўналтирилишини кутамизми?», деб савол берган эди у.

Ўз вақтида қозоқлар унинг бу сўзларига ҳам кескин муносабат билдирган эдилар.

Қозоғистон бундай қўшни билан бошқа «дўст» бўлиши керак эмас, деган эди қозоқ миллий курашини ривожлантириш жамғармаси асосчиси, олмаоталик Арман Шораев Facebook постида.

«Ҳа, ўртоқлар. Мамлакатингиз ҳақида бир нарсани билмайсиз шекилли. Сиз Британияда ўз фуқароларини ва Сурияда бегуноҳ одамларни заҳарлаётган, яккаланиб бораётган давлатга айланмоқдасиз. Сиз собиқ иттифоқчиларидан ерларини тортиб олаётган ёқимсиз агрессорга айланиб улгурдингиз. Билмасмидингиз? Унда билиб қўйинг, бундай давлат билан йўлимиз айро», деб ёзган Шораев.

Россиянинг «қовуғи»

Жамоатчилик билан алоқалар бўйича мутахассис ва Олмаотанинг «Курсив» бизнес нашрининг собиқ реклама менежери Мирлан Телебарисов Соловьёвнинг дастурида Дума депутати Онишченконинг бошқа бир гапига эътибор қаратди.

Телебарисов дастурда Онишченконинг Марказий Осиёни назарда тутиб, «20 дан ортиқ энг замонавий лаборатория ташкил этилган мана шу қовуқ бизни ташвишга солмоқда», деганини эслатиб ўтган.

«Москва ўз расмий баёнотларида нима дейишидан қатъий назар, Россия сиёсатчиларининг минтақамизга муносабатини тушуниш учун одам анатомияси мутахассиси бўлиш шарт эмас», деб айтган Телебарисов интервьюда.

Кремль федерал телеканаллар орқали Марказий Осиё давлатларига уларнинг керагидан ортиқ мустақиллиги нималарга олиб келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирувчи сигналлар юбормоқда, деди Нур-Султонлик тадбиркор Владимир Приходько.

«Агар Қозоғистоннинг ҳатти-ҳаракатларида нимадир ёқмаса, буни Владимир Путин ёки ташқи ишлар вазири Сергей Лавров оммавий равишда танқид қилмаслиги аниқ. Уларнинг ўрнига бу ишни давлат телеканаллари амалга оширади», деди Приходько.

Путин ўзини гуёки Москва ҳали-ҳамон совет республикаларини бошқараётган ва «қовуқдаги» давлатларни назорат қила оладиган ҳамда уларнинг ҳудудида қурол-аслаҳаларини қўллаши мумкин бўлган дунёда яшаётгандек тутмоқда, деди Приходько.

Россия давлат телеканалларининг сиёсий позицияси томошабинлар ишончининг пасайишига сабаб бўлмоқда, дейди бишкеклик сиёсий таҳлилчи Аскат Дукенбаев.

«Бунинг сабаби битта: кремлпараст ОАВ ҳамма нарса - ташвиқот, манипуляция, дезинформация билан шуғулланяпти, лекин профессионал журналистика билан эмас», деди у.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 21

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Сталиннинг мозори соатли бомбадан портлаб кетса, ҳайрон бўлманг.

Жавоб бериш

Бу Америка лабораторияси эканлиги аниқ. Қаердан шунча ресурслар? Уни Қизил Хоч қурган.

Жавоб бериш

Бу Кремлнинг ўйлари, бизга сарой масхарабозлари томонидан етказилган. Лекин, Россия иккинчи Украинани эплай олмайди, лекин бу (хато) татар, бошқирд, чечен биродарларимизга озодлик олиб келади.

Жавоб бериш

Ватниклардан (пахта қўювчилар) нимани ҳам кутиш мумкин? Шовинистик мараз доим маразлигича қолади. Букрини гўр тузатади. Марказий Осиё мамлакатлари Туркия раҳбарлигида ўз НАТОларини тузишлари керак. Акс ҳолда, Қрим-2 воқеаси муқаррар.

Жавоб бериш

Сайрайвер, булбул, яқинда бошингга бало келади. Аллоҳ кифоя ҳаммангизга. Сизга берилган шу озгина муддат ичида, Қиёмат кунидан кейин жаҳаннамда ёнишингиз учун жуда кўп ўтин йиғяпсизлар.

Жавоб бериш

Қозоғистон Россиясиз ҳеч ким эмас

Жавоб бериш

Украина Россиясиз яшапти-ку, нима бўпти?

Жавоб бериш

Сўнгги беш йил ичида хорижда ишлаш учун беш миллионга яқин украиналиклар Украинани тарк этишди :) «Расво» Россиянинг ўзида уларнинг сони уч миллионга яқин :)

Жавоб бериш

Соловьёвнинг Италиядаги кулбасига зарба берайлик

Жавоб бериш

Биз 28 йилдан бери Россиясиз яшаяпмиз ва ҳаётимиз сизнинг Россиядаги ҳаётингиздан яхшироқ. Шундай экан, ўзларингиз дам олаверинглар. Йўқса, Ичкерия сизларга курорт бўлиб кўринади.

Жавоб бериш

Россияга хос паранойя бу. Бу одамлар ҳеч кимга ва ҳеч нарсага ишонмайдилар, ҳатто ўзларига ҳам. Достоевский аллақачон буларни тушунтириб берган.

Жавоб бериш

Жаноб Соловьев мамлакатлар ўртасида низо келтириб чиқариш ва нафрат қўзғашга урингани учун оммавий равишда суд қилиниши лозим. Энг қизиғи, у Европа ва европаликларнинг очиқдан-очиқ танқид қилса-да, ўзининг Комодаги (Италия) ажойиб вилласига тез-тез бориб туради. Нима учун бундай «журналист»га халқаро даражада чидашларига унчалик тушунмайман.

Жавоб бериш

Иккинчи жаҳон урушини бошлаш орқали Кремль Қозоғистонни ҳам ўз авантюрасига жалб қилмоқда. Шу кунгача бундай тажовузкор сиёсатдан мулойимлик билан, аммо аниқ-тиниқ узоқроқда бўлишга ҳаракат қилиб келдик. Афтидан, «қарчиғайлар»га бундай дўстона нейтралитет ҳам ёқмаётган кўринади.

Жавоб бериш

«Тинчлик кабутарлари» Микитка Савдойининг (Никита Хрушчев назарда тутилмоқда) буйруғи билан кашф қилинган. Сўнгги «Қирғий» Маккейни эса чўқилаб, патларини юлиб ўлдиришган............

Жавоб бериш

Русларнинг безбетлиги ўтиб тушади

Жавоб бериш

Кремль ўз бошига бало орттиради. МО мамлакатлар ундан юз ўгириб, Шарқий Европа қилгани каби Ғарбга қўшиладилар.

Жавоб бериш

Украина ва Грузия юз ўгириб бўлди, лекин Шарқий Европага ўхшаб, Ғарбга қўшила олишмаяпти. Афсуски. (тасаввур қиляпсизми)

Жавоб бериш

Уларда худди Молдова каби ҳудудий яхлитлик муаммолари бор. Бу ҳудудларни ким босиб олганини билмайсанми?

Жавоб бериш

Лениннинг мавзолейини парча-парча қилиб портлатиб юборсакчи

Жавоб бериш

... Керакмас! Шусиз ҳам ўлакса большевизмнинг бадбўй ҳиди бутун ер шари бўйлаб тарқалиб бўлди. Яхшиса, бу жасадни тобути билан олис сайёралардан бирининг орбитасига ёки Қуёш тизимида ташқарига жўнатвориш керак, келаси 1000 йилда сасиб ётмаслиги учун.

Жавоб бериш

Останкино ва Соловьёв ишлаётган суратга олиш майдончасини портлатиб юборишни таклиф қиламан.

Жавоб бериш