ОЛМАОТА – Марказий Осиёда Совет давридан қолган уран объектларида (улардан учтаси Қирғизистонда жойлашган) тозалаш ишлари шу йил бошланиши эълон қилинган, бунга Европа Иттифоқи (ЕИ) томонидан 85 миллион евро ажратилган.
Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистонда радиоактив чиқиндилар муаммосига қарши курашиш бўйича чора-тадбирлар шу йил сентябрь ойида бошланиши кутиляпти, маблағнинг катта қисми Қирғизистонга ажратилган, деб хабар берди KyrTag ахборот агентлиги. У ердаги ишлар Жалолобод вилоятидаги Мойлисув объектидан бошланади.
Ўтган йил ЕИ бу давлатлардаги уран чиқиндихоналарини тозалаш ишларига тайёргарлик учун 15 миллион евро ажратган эди. Аксар ҳудудларда тайёрлаш ишлари якунига етган, дастур бўйича кейинги босқичда атроф-муҳитни тиклаш, жумладан ўсимликлар экилади, деб хабар берган KyrTag агентлиги.
Тозалаш лойиҳаси Марказий Осиёда уран қазиб олиш ва қайта ишлаш бўйича Совет Иттифоқидан қолган зарарни камайтиришга қаратилган кенг кўламли режанинг бир қисмидир.
Ўзидан кейин хавфсизлик ва атроф-муҳитга оид бир қанча муаммоларни қолдириб кетган собиқ Совет Иттифоқи учун Марказий Осиё асосий уран манбаи бўлиб хизмат қилган. Масалан, Тожикистон қолдирилган уран чиқиндилари қўлбола бомба ясаш учун етарли бўлиши ҳақида бир неча марта ўз хавотирларини изҳор этган эди.
ЕИнинг 2017 йилги маълумотларига кўра, Марказий Осиёда 1 миллиард тоннага яқин уран чиқиндилари мавжуд.
Совет Иттифоқи Қирғизистондаги турли ҳудудларда уран қазиб олиб, қайта ишлаган ва жуда кўп миқдорда радиоактив чиқиндиларни қолдирган, дейди ёшлар ташаббуси бўлган MoveGreen ташкилоти ходими, бишкеклик муҳандис-эколог Бактигул Стакеева.
Бундай чиқиндилардан келиб чиқадиган хавфларни бартараф қилишда Қирғизистонга чет эллик донорлар зарур, деди у.
«Муаммо жуда жиддий бўлгани сабабли бу ёрдам биз учун муҳим», деди Стакеева.
«Атроф-муҳит терроризми»
Марказий Осиёдаги уран чиқиндилари муаммоси нафақат экологик жиҳатдан, балки Яқин Шарқ томонидан террорчилик таҳдиди мавжуд даврда минтақавий хавфсизлик жиҳатидан ҳам муҳим.
Табиий офат натижасида келиб чиқиши мукин бўлган фавқулодда вазиятлар ҳам Қирғизистон миллий хавфсизлик концепциясидаги (режалаштириш ҳужжати) устувор масалалар рўйхатига киритилган.
Қозоғистоннинг молиявий маркази Олмаота шаҳар табиатни муҳофаза қилиш прокурорининг ёрдамчиси Айтуар Кошмамбетов 2011 йилда янги таҳдидларни номлашда «атроф-муҳим терроризми» атамасини қўллади.
«Давлатни, минтақани ва дунёни беқарорлаштиришда, юзлаб, минглаб одамларни йўқ қилишда, табиатни ифлослантиришда террорчиларнинг ўз мақсадларига эришиш эҳтимоли жуда катта», деган эди у ўшанда.
«Бундай ҳолатда ҳеч қандай алоҳида давлат ўз фуқаролари учун буткул хавфсизликни таъминлай олмайди, шу боис бу соҳадаги халқаро ҳамкорликнинг аҳамияти катта», деб айтган Кошмамбетов.
Шунинг учун Қозоғистонда АЭС қурилиши ушбу мамлакатга қарши жиноятдир, шундоқ ҳам экология билан боғлиқ муаммолар етарли. Энди эса Балхаш кўли ва унинг бутун ҳудуди нурланиш хавфи остида қолмоқда.
Жавоб беришФикрлар 1