Карвонсарой
Хавфсизлик

Қозоқ ҳарбийларининг халқаро тинчликпарварлик миссияларидаги роли ошиб бормоқда

Канат Алтинбаев

«Дашт бургути - 19» халқаро тактик тинчликпарварлик машқлари Олмаота вилоятининг «Илийский» ҳарбий ўқув полигонида ўтказилди. (Қозоғистон мудофаа вазирлиги)

«Дашт бургути - 19» халқаро тактик тинчликпарварлик машқлари Олмаота вилоятининг «Илийский» ҳарбий ўқув полигонида ўтказилди. (Қозоғистон мудофаа вазирлиги)

17-28 июнь кунлари Қозоғистон жануби-шарқида ўтган тинчликпарварлик машғулотларидан лавҳалар. (Қозоғистон мудофаа вазирлиги)

17-28 июнь кунлари Қозоғистон жануби-шарқида ўтган тинчликпарварлик машғулотларидан лавҳалар. (Қозоғистон мудофаа вазирлиги)

Ҳарбий хизматчилар «Дашт бургути - 19» тактик тинчликпарварлик машғулотларида иштирок этмоқдалар. (Қозоғистон мудофаа вазирлиги)

Ҳарбий хизматчилар «Дашт бургути - 19» тактик тинчликпарварлик машғулотларида иштирок этмоқдалар. (Қозоғистон мудофаа вазирлиги)

ОЛМАОТА – Қозоғистон қуролли кучларининг халқаро тинчликпарварлик миссияларида хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашдаги роли ортиб бормоқда. Қўшма Штатлар ва бошқа давлатлар билан ҳамкорликдаги машғулотлардан улар учун фойдали бўлади.

Қўшма Штатлар келажакда Марказий ва Жанубий Осиёдаги тинчлик ва барқарорлик операцияларда иштирок этадиган бир қатор давлатлар ҳарбийлари учун Қозоғистон жануби-шарқида 17-28 июнь кунлари тинчликпарварлик машқларини ўтказди .

«Дашт бургути - 19» номини олган тактик тинчликпарварлик машқлари Олмаота вилоятининг «Илийский» ўқув полигонида ўтказилган.

Қўшма машқларда Буюк Британия, Ҳиндистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркия, Ўзбекистон ва Қўшма Штатлар ҳарбийлари иштирок этдилар, деб хабар берган Қозоғистон мудофаа вазирлиги ўз баёнотида.

АҚШ бошчилигида бир қатор давлатлар иштирокида ўтказилган «Дашт бургути - 19» тактик тинчликпарварлик машқлари 17-28 июнь кунлари Олмаота вилоятининг «Илийский» ўқув полигонида бўлиб ўтди. (Қозоғистон мудофаа вазирлиги)

АҚШ бошчилигида бир қатор давлатлар иштирокида ўтказилган «Дашт бургути - 19» тактик тинчликпарварлик машқлари 17-28 июнь кунлари Олмаота вилоятининг «Илийский» ўқув полигонида бўлиб ўтди. (Қозоғистон мудофаа вазирлиги)

Улар чегара пунктларини ҳимоя қилиш, гуманитар юкларни ҳамроҳликда кузатиб бориш, маҳаллий аҳоли билан музокара ўтказиш, патруль назорати, майдонларни ва йўлларни миналардан тозалаш, сувни тозалаш ва уни етказиб бериш, тиббий ёрдам кўрсатишга оид вазифаларни бажардилар.

Ҳар йилги «Дашт бургути» машқлари 2003 йилдан бери ўтказиб келинади ва тинчликпарвар десантчиларнинг билимларини ҳар томонлама мустаҳкамлашга қаратилган. 2012 йилдан бошлаб, бу машғулотлар НАТОнинг «Тинчлик йўлидаги ҳамкорлик» дастурига киритилган.

Дастурдаги муваффақият Ғарб давлатлари томонидан Қозоғистоннинг халқаро миссияларга янада кўпроқ жалб қилинишига сабаб бўлди, деди ташқи ишлар вазирлигида ва Европадаги дипломатик миссияларда 18 йиллик тажриба эга олмаоталик сиёсий таҳлилчи Казбек Бейсебаев.

«Шу билан бирга, бизнинг десантчи аскарларимиз қимматли тинчликпарварлик тажрибасига, жумладан турли вазиятларда жанговар операциялар олиб бориш бўйича фойдали кўникмаларга эга бўлмоқдалар», деб айтган у интервью чоғида.

Хилма-хил тиллар шароитидаги ҳамкорлик

Қозоғистон мудофаа вазири ўринбосари, генерал-майор Тимур Дандибаев хориж элчилари, дипломатлар ва Қозоғистонда аккредитациядан ўтган зобитлар билан биргаликда 27 май куни машқларнинг ёпилиш маросимида иштирок этди.

Миннесота миллий гвардияси қўмондони Кевин ОʼБрайан машқларда қатнашган ҳарбийларнинг юқори куч ва ғайратини алоҳида таъкидлади.

«Қозоғистонликлар турли саволларни беришмоқда. Улар ўта фаол ва билимга ташна», деб айтган ОʼБрайан АҚШ армияси баёнотига кўра.

Ўқув машғулотлари ҳарбий кўникмалардан ташқари, турли мамлакат вакиллари ўртасида тил ва маданий тўсиқларни инобатга олган ҳолда самарали ҳамкорлик қилиш бўйича тажриба орттиришга ҳам имкон берди.

«Биз қоидаларга асосланган халқаро тизимга мувофиқ ишлашга ҳаракат қиламиз, лекин бунинг учун жойлардаги қўшинларнинг ҳамжиҳатлиги талаб этилади», деб айтган «Дашт бургути» машқларининг бош йўриқчиси, британиялик ҳарбий Роб Валиско АҚШ армияси сайтида.

Валисконинг сўзларига кўра, оддий аскарлар раҳбарлик бўйича тажриба орттириш ва вазифаларни самарали адо этишлари учун, «Дашт бургути» машқлари давомида қозоғистонлик ҳарбийлар қўмондонлик ваколатларини қисман топширганлар.

Режалаштирувчи ва мувофиқлаштирувчи мутахассисларнинг таъкидлашича, машғулотлар давомида АҚШ, Бирлашган Қироллик ва Марказий Осиё мамлакатларининг «минтақавий барқарорликни мустаҳкамлаш ва оператив мувофиқликни ошириш устида биргаликда ишлашга интилиши» яққол намоён бўлган.

Уларнинг қайд этишича, Қозоғистон хавфсизликни таъминлашга сезиларли ҳисса қўшиб келмоқда.

Бу каби ўқув дастурлари Қозоғистон армиясининг қадриятлари ва мафкурасини ривожлантиришга ёрдам беради, дейди машқларда ва 17 июнь куни уларнинг очилишида қатнашган Қозоғистон ҳаво десантчилари қўмондони, генерал-майор Каниш Абубакиров.

«Шерикларимиз ва иттифоқчиларимиз билан биргаликда машғулотлар ўтказар эканмиз, биз нафақат ҳарбий, балки маданий соҳада ҳам билим алмашамиз, шу тариқа бир-биримизни яхшироқ тушунамиз», дейди у.

Тинчлик йўлидаги хизмат

Очилиш маросимида Абубакиров қозоқ ҳарбийларининг бутун дунё бўйлаб тинчлик ва барқарорликни қўллаб-қувватлаш операцияларидаги аҳамияти тобора ўсиб бораётганини қайд этган.

Ўтган йилнинг октябрь ойида Қозоғистон илк бор десантчи аскарларини Ливанга юборган эди. Улар БМТ муваққат кучлари таркибида Исроил билан чегарада олти ой хизмат қилиб, май ойида уйларига қайтдилар.

Миссияда иштирок этган Қозоғистон тинчликпарварлари «тинчлик йўлидаги хизматлари» учун БМТ медалига сазовор бўлдилар, дейилади Қозоғистон мудофаа вазирлигининг 17 май кунги хабарида.

2018 йилгача Қозоғистон БМТ тинчликпарварлик миссияларига фақат кузатувчиларни юбора олар эди, дейди Нур-султонлик ҳарбий таҳлилчи ва Қозоғистон стратегик тадқиқотлар институтининг бош тадқиқотчиси Георгий Дубовцев.

Энди мамлакат уларнинг кўпчилигида бевосита иштирок этмоқда, деди у.

«Умид қиламизки, яқин келажакда мамлакатимиз аскарлари, оддий фуқаролар ва полиция ходимлари низо ҳудудларида фаолият олиб борадилар. Бу Қозоғистоннинг халқаро майдондаги нуфузини мустаҳкамлашга хизмат қилади», деди Дубовцев.

Қозоғистон БМТ билан хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик ва тинчликпарварлик лойиҳаларидаги иштирокини тобора кенгайтирмоқда.

Январь ойида Қозоғистоннинг «Тинчлик йўлидаги ҳамкорлик» (KAZCENT) ўқув маркази дунё мамлакатларидан келган тинчликпарварни тайёрлагани учун БМТ сертификатини олган эди, деб хабар беради Қозоғистон ТИВ.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 1

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Менимча, Қозоғистон тинчликпарварлик миссияларига қўшин юборишдан кўра, кўпроқ сўз эркинлиги ва диндорларни ҳибсга олмаслик ҳақида қайғуриши лозим. Мамлакат барқарорлиги ва муваффақияти фақат ташқи амаллар билан белгиланмайди. Албатта, минтақадаги хавфсизлик ҳам муҳим, лекин Қозоғистон уч муаммо билан тўқнаш келган: Россия тарафидан тажовузкорлик, ҳукуматнинг самарасиз сиёсати натижасида аҳоли орасида келиб чиққан оммавий норозиликлар тўлқини ва фуқаролик жамияти институтларининг етарлича ривожланмаганидан фойдаланиб қолиши мумкин бўлган хорижий жангариларнинг қайтиши.

Жавоб бериш