МААРЕТ АЛ-НУЪМОН, Сурия – Россиянинг душанба (22 июль) кунги ҳаво ҳужумлари Сурия шимоли-ғарбида 43 кишини ўлимига сабаб бўлди. Ушбу нохуш ҳодиса уруш туфайли вайронага айланган мамлакатда Россиянинг бомба ҳужумлари кучайиб бораётган вақтда юз берган.
Тақрибан 3 миллион кишилик аҳолига эга Идлиб вилояти бир ойлик халқаро оташкесим битими билан ҳимояланган бўлиши керак эди. Лекин, апрель ойи охиридан бу ҳудуд Сурия режими ва унинг иттифоқчиси Россия томонидан фаол бомба ҳужумларига учраб келмоқда.
Зўравонликнинг кучайиши ортидан бу ерда 650 нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлди, 20 га яқин тиббиёт муассасалари вайрон бўлган.
Зўравонлик ва қочқинлар
БМТ маълумотларига кўра, сўнгги уч ой ичида 330.000 одам зўравонликлардан қочиб, ушбу ҳудудни тарк этган.
Сурия инсон ҳуқуқлари обсерваторияси маълумотларига кўра, душанба куни эрталаб Идлиб вилояти, Маарет ал-Нуъмон шаҳридаги деҳқон бозори ва ён-атрофдаги ҳудудларга қарата бериган ҳаво зарбалари натижасида 35 нафар тинч аҳоли вакили ва шахси аниқланмаган икки одам ҳалок бўлган.
Камида 45 киши жароҳатланган, аммо уларнинг аксари оғир аҳволда эканлиги, тирик қолганлар эса ҳали-ҳамон вайроналар остида қолаётгани сабабли, кузатувчилар уларнинг сони ошиши мумкинлигини маълум айтганлар.
Қароргоҳи Британияда жойланган обсерватория Сурия ичидаги манбаларга таянган ҳолда тури, жойлашуви, парвоз йўналиши ва ишлатилган ўқ-дориларга кўра, ҳаво зарбалари кимнинг самолётлари томонидан амалга оширилганини аниқлашини айтган.
AFP фотомухбирининг сўзларига кўра, қонга беланган одамлар маҳаллий аҳоли ва қутқарувчилар томонидан тўшаклардан ясалган замбилларда олиб кетилган.
У ерда сочилиб ётган инсон жасадини кўрган, унинг жонсиз танаси мотоцикл қолдиқлари орасида қолган эди.
Кўзлари юмуқ ва юзи чанг билан қопланган бошқа бир киши эса уни ушбу ҳудуддан олиб чиқаётган қутқарувчиларнинг қўлидан ушлаб олган.
Ўтган ҳафта Сурия режими ва Россиянинг жанговар самолётлари томонидан Маар Шурин қишлоғига уюштирилган ҳужум ортидан ҳалок бўлган 10 киши –урушнинг кейинги қурбонлари бўлишган.
Идлиб жанубидаги ўша қишлоқда учта ёш бола ҳалок бўлган. Энг кўп қурбонлар сони 16 июль кунига тўғри келди.
Ҳужум қишлоқ марказидаги масжид яқинида юз берди, унинг зарбаси дўконлар ва расталарни вайрон қилган, деб хабар беради AFP нашри.
Идлиб ва Ҳама атрофидаги қолган қишлоқлар ва шаҳарчалар шиддатли бомба ҳужумлари остида қолди, деб хабар берган обсерватория.
Ҳаво ҳужумлари билан бир қаторда кўп жойлар уларга қарши чиққан Сурия режими кучлари томонидан ҳам ўкқа тутилган, деди идлиблик фаол Мусаб Ассаф.
Ярадорнинг кўпчилиги оғир аҳволда эди, деди у.
Қирғинбарот
Жароҳатланганларнинг аҳволи тиббий муассасаларнинг етишмовчилиги сабабли янада оғирлашди, деди Ассаф. Ҳаво ҳужумини амалга оширган учувчилар атайин ҳуддуддаги шифохоналарга зарба берганлар.
Бундай зўравонликлар кўпчиликнингРоссияни Сурияда террорчиларга қарши кураш баҳонасида қирғин олиб бораётганликда айблашига асос бўлмоқда.
18 июль куни Россия БМТ Хавфсизлик кенгашининг Идлибдаги тиббий муассасаларга ҳужумни тўхтатишга чақирувчи резолюциясига қарши чиқди.
Натижа БМТнинг гуманитар масалалар бўйича раҳбари Марк Лоукокнинг учрашувдан кейинги ноёб баёнотига сабаб бўлди.
«Қирғинни тўхтатиш керак», деди у.
Ҳужжат лойиҳасида «шифохона ва бошқа тиббий муассасалар», жумладан 10 июль куни Маарат миллий шифохонасига уюштирилган ҳужум борасида хавотир билдирилган.
Шифохона бу ҳудуддаги энг йирикларидан бири ва унинг манзили фуқаролик объектларини четлаб ўтишга қаратилган БМТнинг «низоларга қарши кураш механизми» орқали баҳам кўрилган.
1 июлдан бери «камида олти шифохона, бешта мактаб, учта сув таъминоти станцияси, иккита новвойхона ва тез ёрдам хизматига зарар етказилган ёки йўқ қилилган», деди Лоукок учрашувдан сўнг.
Ҳаво ҳужумлари «бутун бошли қишлоқни вайронага айлантириб, кимсасиз қилиб қўйди», деди у.
Ким гапирса ҳам, америкаликлар қисиб жим ўтирса бўлади. Иккинчи жаҳон урушидан кейин бошланган 80га яқин урушлар, миллионлаб қурбонлар. Аксари мусулмон мамлакатлар, шундай экан, Осиё аҳолиси ўйлаб кўриши керак.
Жавоб беришФикрлар 5
Руслар ўз жиноятлари учун ҳали жуда кўп жавоб берадилар.
Жавоб беришФикрлар 5
Уйдирма! Инглизлар дезинформация тарқатишда давом этмоқдалар
Жавоб беришФикрлар 5
Россия геноцидни давом эттирмоқда
Жавоб беришCенга ишониш керакми, Путиннинг ялоғи?
Жавоб беришФикрлар 5