Карвонсарой
Иқтисодиёт

Янги магистрал йўли Қозоғистон - Ўзбекистон алоқаларининг кучайиб бораётганидан дарак бермоқда

Айдар Ашимов

«Бейнов – Оқжигит – Ўзбекистон чегараси» трассасидан ўтаётган Ўзбекистоннинг юк машиналари, 17 июль. (Қозоғистон бош вазири матбуот хизмати)

«Бейнов – Оқжигит – Ўзбекистон чегараси» трассасидан ўтаётган Ўзбекистоннинг юк машиналари, 17 июль. (Қозоғистон бош вазири матбуот хизмати)

НУР-СУЛТОН – Ўзбекистон ва Қозоғистонни боғловчи магистрал йўли икки мамлакатни бир-бирига янада яқинлаштирди.

Қозоғистон ва Ўзбекистон бош вазирлари – Аскар Мамин ва Абдулла Арипов 17 июль куни Қозоғистоннинг Манғистов вилоятида бўлиб ўтган маросимда «Бейнов-Оқжигит-Ўзбекистон чегараси» автомобиль йўлини очиб бердилар.

Мамин янги йўлнинг «Ўрта Осиё транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, савдо ҳажми ва транзит салоҳиятини оширишдаги» аҳамиятини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Маминнинг сўзларига кўра, йўлнинг очилиши Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоев ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан ўрнатилган «стратегик шерикликнинг жадал ривожидан» дарак беради.

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев (ўнгда) ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев қўл сиқишмоқдалар, Тошкент, 15 апрель. (Қозоғистон президентининг матбуот хизмати)

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев (ўнгда) ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев қўл сиқишмоқдалар, Тошкент, 15 апрель. (Қозоғистон президентининг матбуот хизмати)

Апрель ойида Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг Ўзбекистонга қилган ташрифи «икки томонлама ҳамкорлик ривожи учун яна бир туртки бўлди», деди Мамин.

«Янги автомагистраль келажакда Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларнинг жадаллашувида катта аҳамият касб этади», деди Арипов.

«Туҳфа»

Маҳаллий аҳолига кўра, янги автомагистраль ўтган йўл авваллари автомобиль ҳайдовчилари учун қийинчилик туғдирган.

«Қайта қурилган 85 километр узунликдаги янги автомобиль йўли биз учун ҳақиқий туҳфа бўлди, айниқса, бу ердан оғир юкли автомашиналарда тез-тез қатнайдиганлар учун», дейди 28 ёшли чимкентлик юк машина ҳайдовчиси Бейбит Асенов.

Унинг айтишича, трассадаги юк машиналари сонининг «ой сайин ўсиб бораётганидан» ҳам Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги юк ташувлари ҳажми ошганини билиш мумкин.

«Бу йўл Тошкентдан Самарқанд ва Бухорога, у ердан Каспийбўйи ва ЕИ мамлакатларига чиқиш имконини берувчи Атираугача бўлган асосий йўналишнинг бир қисмидир», деди у. «Унинг қурилишига бир ярим йил вақт кетди».

«Айтиш мумкинки, бу йўлнинг барпо этилиши – мамлакатларимиз ўртасидаги савдони янада яхшилаш йўлида қўйилган навбатдаги қадамдир», деди Асенов.

Янада мустаҳкам алоқалар

Магистраль очилишидан аввалроқ, июнь ойида қозоқ ва ўзбек расмийлари Туркистон, Қозоғистон ва Тошкент ўртасида қатновчи тезюрар темирйул қурилишига оид келишувни имзолаган эдилар.

Меморандум Тошкентда икки томонлама ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Қозоғистон ҳукуматлараро комиссиянинг 18-йиғилишида расман имзоланган.

Шунингдек, июнь ойи охиридан Қозоғистон узоқ йиллардан бери илк марта Ўзбекистонга электр энергияси етказиб беришни бошлаган. Бу ҳақда Қозоғистон энергетика вазирлиги 17 июль куни маълум қилган.

Вазирлик хабарига кўра, Қозоғистон 2019 йилда Ўзбекистонга 1 миллиард кВт/соатдан ортиқ электр энергияси экспорт қилади.

2018 йилда 3 миллиард долларни ташкил этган Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо ҳажми ҳам сўнгги йилларда ўсган - Қозоғистон ҳукуматига кўра, бу тенденция жорий йилда ҳам давом этди.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 2

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Қозоғистон милицияси ва чегарачиларидан узоқ масофага қатнайдиган ҳайдовчилардан пул олмасликни сўрасак бўладими? Фақат шу участкада муаммолар бор, улар пул эвазига ҳал этилади.

Жавоб бериш

У ерда Қўнғиротгача йўл йўқ, Қозоғистон чегарасидаги постгача. Кимга эртак тўқияпсизлар? Қозоғистон йўлнинг ўз ҳудудидаги қисмини тўлиқ битирган, Ўзбекистон эса йўқ.

Жавоб бериш