https://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/features/2019/08/02/feature-03
| Терроризм

Ал-Қоида вориси Ҳамза бин Лодин «вафот этди»

Карвонсарой

2017 йилнинг 1 ноябрь куни АҚШ Марказий разведка бошқармаси «Ал-Қоида» собиқ етакчиси Ҳамза бин Ладеннинг Эрондаги никоҳ тўйидан олинган видеолавҳани намойиш этган.

ВАШИНГТОН – Марҳум Усома бин Ладеннинг ўғли, «Ал Қоида»нинг тахминий вориси Ҳамза бин Ладен ҳалок бўлган. Бу ҳақда чоршанба (31 июль) куни Америка оммавий ахборот воситалари АҚШ расмийларига таяниб хабар берган.

NBC News хабарига кўра, Америкалик ҳукумат мансабдорларидан 3 нафари кичик бин Ладеннинг ўлимига оид маълумотга эга бўлган, аммо у вафот этган жой ва сана ошкор этилмаган.

«Ал-Қоида» меросхўри ўлдирилган операцияда Америка Қўшма Штатлари иштирок этган. Бу ҳақда икки Америка расмийси исмини ошкор этмаслик шарти билан «The New York Times» нашрига сўзлаб берган.

Иккала маълумотда ҳам бин Ладен АҚШ Давлат департаменти февраль ойида унинг боши учун 1 миллион долларлик мукофот эълон қилингунига қадар ўлдирилгани тахмин қилинади.

image

АҚШ Марказий разведка бошқармаси томонидан 2017 йилда эълон қилинган видеолавҳада «Ал-Қоида» етакчиси Усома бин Ладеннинг ўғли Ҳамза бин Ладеннинг катта ёшдаги илк суратлари акс этган.

image

«Ал Қоида» собиқ етакчиси Усома бин Ладен АҚШда 2001 йил 11 сентябрда содир этилган терактлар учун жавобгарликни зиммасига олган. У 2011 йили Покистонда Америка махсус қўшинлари томонидан ўлдирилгач, Ҳамза гуруҳ ворисига айланган эди. (Файл)

АҚШ ҳарбийлари ва разведка хизматлари унинг ўлдирилганини тасдиқлаганича йўқ.

Янги етакчи

30 ёшларда экани тахмин қилиган бин Ладен «Ал-Қоида» етакчисига айланиб бораётган эди, деб баёнот берган АҚШ давлат департаменти мукофот ҳақидаги эълонида.

1980-йилларда Афғонистонда бўлган Усома бин Ладен 1996 йилда Афғонистонга қайтган эди. Унинг тахминан 1989 йилларда туғилган ўғли кейинчалик «Ал-Қоида» ташвиқий видеолавҳаларида кўриниш бера бошлаган.

Кичик бин Ладен интернетда аудио ва видеомурожаатлар билан фаол чиқишлар қилиб, ўз тарафдорларини АҚШ ва унинг ғарблик иттифоқчиларига қарши ҳужумлар уюштиришга чақирган, деб хабар беради АҚШ Давлат департаменти.

У 2011 йилда Покистонда отасининг Америка ҳарбийлари томонидан ўлдирилганига жавобан, АҚШга ҳужумлар уюштириш билан ҳам таҳдид қилган эди.

Отасининг Абботободдаги уйини тинтув қилиш чоғида қўлга киритилган ҳужжатлардан маълум бўлишича, кичик бин Ладенни «Ал-Қоида» раҳбариятининг вориси этиб тайёрлаётган эдилар.

Уйни тинтув қилган америкалик ҳарбийлар, шунингдек, бин Ладеннинг «Ал-Қоида» раҳбариятидаги бошқа юқори лавозим эгаси, мисрлик Абдуллоҳ Аҳмад Абдуллоҳнинг қизи билан Эронда ўтгани тахмин қилинган никоҳ тўйи видеотасвирини ҳам топганлар.

Бин Ладеннинг қаерда эканлиги доим ноаниқ бўлган. Тахмин қилинишича, у Эронда уй қамоғида бўлган, бироқ, айрим хабарларга кўра, у Афғонистон, Покистон ёки Сурияда яшаган бўлиши ҳам мумкин.

«Ал-Қоида»нинг ташвиқот бўлинмаси ўзининг охирги машҳур баёнотини 2018 йилда эълон қилган эди.

«Ал-Қоида» номига зарба бериш

Экстремистларни кузатиш билан шуғулланувчи SITE разведка гуруҳи ижрочи директори Рита Кацнинг айтишича, бин Ладен «Ал-Қоиданинг баланд янграйдиган овозларидан бири» эди.

«У Ал-Қоида ёрдамида ўзини бутун дунёдаги жиҳод ҳаракатининг етакчиси сифатида кўрар эди», деди Кац Твиттерда.

«Уни бутун дунёдаги жиҳодни бирлаштирадиган бўлажак сардор деб ҳисоблашар эди. Агар у ҳақиқатан ҳам ўлган бўлса, бу ҳаракат жиддий зарбага учраган бўлади», деди у.

Агар унинг ўлгани ҳақидаги хабарлар рост бўлса, бу «Ал-Қоиданинг иккинчи авлодга ўтиш борасидаги режаларига жиддий путур етказади», дейди АҚШ Федерал қидирув бюроси собиқ ходими Али Суфан «The New York Times» нашри билан суҳбатда. У «Ал-Қоида»ни чуқур ўрганган ва 2017 йилда бин Ладен ҳақида узун мақола ёзган эди.

«Агар у ҳақиқатан ҳам ўлган бўлса, бу «Ал-Қоида»нинг олий раҳбариятини анча заифлаштиради, гуруҳнинг Усома бен Ладенга алоқадорлиги эса янада сустлашади», деди АҚШ миллий аксилтеррор марказининг собиқ раҳбари Николас Дж. Расмуссен.

Бин Ладеннинг ўлими ҳақидаги хабарлар «Ал-Қоида»нинг номига путур етказади, дейди собиқ ФҚБ агенти асос солган Глобал хавфсизлик масалалари бўйича Суфан марказининг катта илмий ходими Колин П. Кларк.

«Бу шахс тасдиқланмаган ва синалмаган бўлса ҳам, унинг исми ҳалигача ёш жиҳодчилар учун кўп нарсани англатади», деди у «The New York Times» нашрига.

Сизга мақола ёқдими?
1
Йўқ
Фикрлар 2
Сиёсат
Captcha

Ал Қоиданинг тириклигидан кўра ўлгани ҳақиқатга яқинроқ.

Жавоб бериш

Ал Қоида тарихда қолиб бўлган.

Жавоб бериш